Торвента раствор д/ин. 10 мг/мл по 2 мл №5 (ампулы)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 35 000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Торвента раствор д/ин. 10 мг/мл по 2 мл №5 (ампулы)
1 ампуласи қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: сувсиз торасемид - 20 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий гидроксиди, инъекция учун сув.
Рангсиздан оч сариқ рангтача бўлган тиниқ эритма.
Вена ичига юбориш учун эритма.
Юкори фаол диуретиклар. Оддий сульфонамид препаратлари. АТХ коди: С03CA04.
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми
Ҳайвонларда микропункция ёрдамида ўтказилган тадқиқотларда, торасемидни Генле қовузлоғининг юкори кўтарилувчи кисмидаги йўғон сегмент бўшлиғида таъсир қилиб, Na/K/2С1 ташилиш тизимини ингибиция қилиши кўрсатилган. Клиник фармакологияси ўрганилганида одамда ҳам таъсир соҳаси айнан шу жой эканлиги тасдиқланган; нефроннинг бошка сегментларида самаралари аникланмаган. Шундай қилиб, диуретик фаоллиги препаратнинг қондаги концентрациясига нисбатан уни сийдик билан чиқарилиш тезлиги билан юкори даражада корреляция бўлади.
Торасемид натрий, хлоридлар ва сувни сийдик билан чикарилишини кучайтиради, бирок буйрак найчалари фильтрациясига, самарали буйрак плазма оқимига ёки кислота-инкор мувозанатига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Фармакодинамик ҳусусиятлари
Диуретик самараси препарат ичга қабул қилинганидан сўнг тахминан бир соат давомида ривожланади. 1-2 соатдан кейин максимал даражага етиб, 6 соатдан 8 соатгача давом этади. Бир марталик дозаларини қабул қилган соглом субъектларда натрийни организмдан чиқарилишини дозага боғлиқлиги 2,5 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар диапазонида тўғри пропорционал ҳисобланади. Калийни экскрециясини ошиши 10 мг гача бўлган бир марталик дозалари қабул қилинганида ҳисобга олинмайди ва 20 мг бўлган бир марталик дозаси қабул қилинганида аҳамиятсиз даражада (5 мЭкв дан 15 мЭкв гача) бўлади.
II-IV синф димланган юрак етишмовчилиги (Нью-Йорк кардиологлар ассоциацияси таснифи бўйича) бўлган, суткада 10 мг дан 20 мг гача бўлган торасемид қабул қилаётган пациентларда тана вазнини камайиши ва шишлар йўқолиши мумкин.
Эссенциал гипертензия
Эссенциал гипертензияси бўлган пациентларга торасемидни 5 мг дан 0 мг гача бўлган дозаларда суткада бир марта кабул қилиш қон босимини пасайишига олиб келади. Гипертонияга карши максимал самараси 4-6 ҳафта давомида даволашдан сўнг кузатилади; у ҳатто 12 ҳафтагача узайиши мумкин. "Чалқанчи ётган" ва "турган" ҳолатда систолик ва диастолик артериал босим пасаяди. Аҳамиятли ортостатик самараси мавжуд эмас, қон босимини максимал ва минимал чўкки пасайиши ўртасида фақат аҳамиятсиз фарқ кузатилади.
Бошқа диуретикларда бўлгани каби, торасемиднинг гипертонияга қарши самараси негроид ирқига мансуб бўлмаган пациентларга нисбатан негроид ирқига мансуб пациентларда (рениннинг даражаси паст бўлган популяцияда) ўртача юқори бўлади.
Торасемид дастлаб қабул қилинганида натрийни сийдик билан суткалик чиқарилиши камида бир ҳафта давомида ошади. Шундай бўлса-да, препарат узоқ муддат қўлланганида натрийни кундалик йўқотилиши натрий овқат билан истеъмол қилинганида тенглашади. Торасемид билан даволаш тўсатдан тўхтатилганида қон босими бир неча ҳафта давомида тўлқинсимон ўзгаришларсиз даволашгача бўлган даражаларга қайтади.
Торасемид В-адренергик рецепторларнинг блокаторлари, ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг ингибиторлари (ААФ ингибиторлари) ва кальций каналларининг блокаторлари билан бирга қўлланади. Дори препаратлари билан нохуш ўзаро таъсирлари аниқланмаган, ва дозага махсус тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Торасемидни таблеткалар шаклидаги биокираолишлиги тахминан 80% ни ташкил этади, бунда индивидлараро ўзгарувчанлиги аҳамиятсиз бўлади; 90% ли ишонч интервали 75% дан 89% гача бўлган диапазонда тебранади. Дори препарати сўрилиб, аҳамиятсиз даражада тизимолди метаболизмига учрайди, ва қон зардобидаги максимал концентрациясига (Стах) ичга қабул қилинганидан сўнг 1 соатдан давомида эришади. Ичга қабул қилинганидан сўнг Стах ва кон зардобидаги концентрацияси-вакти" фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) кийматлари 2,5 мг дан 200 мг гача бўлган дозалар диапазони учун тўғри пропорционалдир. Бир вақтда овқатланиш Стах эришилгунигача бўлган вақтни тахминан 30 минутга кечикишига олиб келади, бирок умумий биокираолишлиги (AUC) ва диуретик фаоллиги ўзгармасдан қолади.
Тақсимланиши
Торасемидни тақсимланиш ҳажми соғлом катталарда ёки енгилдан ўртача оғирлик даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган ёки димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда 12 литрдан 15 литргача бўлган қийматни ташкил этади. Жигар циррози бўлган пациентларда тақсимланиш ҳажми тахминан икки баробар ошади. Торасемидни қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 99% дан ортиқ қийматни ташкил этади.
Метаболизми
Торасемид жигарда СҮР2C9 иштирокида, ва камроқ даражада СҮР2С8 ва СYP2C18 изоферментлари иштирокида метаболизмга учрайди.
Одамда учта асосий метаболитлари аниқланган. МІ метаболити торасемидни метилгидроксилланиши натижасида ҳосил бўлади, МЗ метаболити торасемид халқасини гидроксилланиши натижасида ҳосил бўлади, М5 метаболити эса М1 метаболитини оксидланиши натижасида ҳосил бўлади.
Одам организмидаги асосий метаболити бўлиб карбон кислотасининг биологик нофаол хосиласи М5 хисобланади. М1 ва МЗ метаболитлари бир қанча фармакологик фаолликка эга, бирок уларнинг тизимли таъсири торасемидга нисбатан анча паст бўлади.
Чиқаритами
Соглом субъектларда торасемиднинг ярим чикарилиш даври тахминан 3,5 соатни ташкил этади. Торасемид қон оқимидан жигарда метаболизмга учраши оркали (умумий клиренсининг тахминан 80%) ва сийдик билан (буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда умумий клиренсининг тахминан 20%) чикарилади. Торасемид кон плазмаси оқсиллари билан аҳамиятли даражада (>99%) боғланганлиги туфайли, модданинг жуда кам миқдори калавалар фильтрациясидан сўнг сийдикка тушади. Торасемиднинг буйрак клиренси моддани асосан проксимал найчалар оркали сийдикка фаол секрецияси оркали амалга ошади. Бир марталик перорал дозаси қабул сўнг Уг сийдик билан чикариладиган микдори: торасемид 21%, М1 метаболити 12%, МЗ метаболити 2% ва М5 метаболити 34% ни ташкил этади.
Пациентларнинг махсус гуруҳлари
Буйрак функциясини бузилиши
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда торасемиднинг буйрак клиренси аҳамиятли даражада пасаяди, аммо умумий плазма клиренси аҳамиятли даражада ўзгармайди. Юборилган дозанинг кам қисми бўшлиқ ичидаги таъсир соҳасига етиб боради, ва
диуретикнинг исталган дозасини натрийуретик таъсири пасаяди.
Жигар функциясини бузилиши
Жигар циррози бўлган пациентларда тақсимланиш ҳажми, плазмадан ярим чиқарилиш даври ва буйрак клиренси ошади, бирок умумий клиренси ўзгармайди.
Кекса ёшдаги пациентлар
Торасемиднинг буйрак клиренси кекса одамларда ёшроқ одамларга нисбатан паст, бу ҳолат одатда ёш катта бўлган сайин кузатиладиган буйрак функциясини пасайиши билан боғлиқ.
Бироқ умумий плазма клиренси ва ярим чиқарилиш даври ўзгармасдан қолади.
Юрак етишмовчилиги
Декомпенсацияланган димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда жигар ва буйрак клиренси, эҳтимол бу ҳолат мувофиқ равишда жигарда димланиши ва буйракда плазма окимини пасайиши туфайли, пасайган бўлади. Торасемиднинг умумий клиренси соглом кўнгиллилардаги қийматнинг тахминан 50% ни ташкил этади, плазмадан ярим чиқарилиш даври ва AUC кийматлари эса мувофиқ равишда ошади. Буйрак клиренси паст бўлганлиги туфайли исталган дозасининг кам қисми бўшлиқ ичидаги таъсир соҳасига етказилади, шунинг учун юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда исталган дозасида натрийурез соғлом субъектлардагига нисбатан камроқ кузатилади.
- димланган юрак етишмовчилиги, буйрак ёки жигар касалликлари фонидаги шиш;
- сурункали буйрак етишмовчилиги фонидаги шиш;
- ўпка шишида қўлланади.
Жигар касалликларида исталган диуретикии узоқ муддат кўллаш мувофиқ яхши назоратли тадқиқотларда ўрганилмаган.
Агар диурезни тезда кузатилиши зарур бўлса, ёки торасемидни ичга қабул қилиш деярли максадга мувофиқ бўлмаса, Торвента препаратини қўллаш кўрсатилган.
Гипертензияда монотерапия ҳолида ёки бошқа антигипертензив воситалар билан мажмуада қўлланади.
Умумий маълумот
Кекса ёшдаги одамларда дозага махсус тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Торасемиднинг биокираолишлик даражаси юқори бўлганлиги туфайли перорал ва вена ичига юбориладиган дозалари терапевтик эквивалент ҳисобланади, шунинг учун пациентлар препаратнинг вена ичига юбориладиган шаклидан таблетка шаклига дозасини ўзгартирмасдан ўтишлари мумкин.
Торвента препарати секин болюс инъекцияси кўринишида 2 минут давомида ёки узлуксиз инфузия кўринишида юборилади. Торвента препарати вена ичига киритиладиган катетер орқали юборилганида вена ичига юбориладиган бошка инъекция билан бўлгани каби, юборишдан олдин ва кейин физиологик эритма (инъекция учун натрий хлориди) билан катетерни ювиш тавсия этилади. Торвента препаратининг рН киймати 9,0-10,0 ни ташкил этади. Катетерни ювиш эритманинг рангини ўзгариши, хиралашиши ёки чўкмани ҳосил бўлишида намоён бўлиши мумкин бўлган рН кийматларидаги фарклар окибатида юзага келадиган потенциал номутаносибликни истисно қилиш учун тавсия этилган.
Препарат узлуксиз инфузия кўринишида қўлланганида, препаратни қуйидаги суюкликлар ва концентрацияларда суюлтириш мумкинлигини инобатга олиш керак:
- 200 мг торасемид (10 мг/мл), қуйидаги эритмаларга қўшилади:
- 250 мл 5% ли декстроза эритмаси инъекция учун сувда;
- 250 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмаси;
- 500 мл 0,45% ли натрий хлориди эритмаси.
- 50 мг торасемид (10 мг/мл), қуйидаги эритмаларга қўшилади;
- 500 мл 5% ли декстроза эритмаси инъекция учун сувда;
- 500 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмаси;
- 500 мл 0,45% ли натрий хлориди эритмаси.
Торасемид эритмасини юборишдан аввал рангини ўзгарганлиги ва механик киритмаларни борлигини аниқлаш мақсадида кўз билан визуал текшириш керак. Агар юқорида кўрсатилганлардан бирортаси аниқланса, ампулани қўллаш мумкин эмас.
Шишларни даволаш
Димланган юрак етишмовчилигидаги ишлашлар
Стандарт бошлангич дозаси суткала 10 мг ёки 20 мг торасемилни ташкил этади, вена ичига юборилади. Диурез етарли даражада кузатилмаганида дозаси, кутилган диурезга эришилгунича, икки баробар оширилади. 200 мг дан ортиқ бир марталик дозалари етарли даражада ўрганилмаган.
Сурункали буйрак етишмовчилигидаги шишлар
Стандарт бошлангич доза суткада 20 мг торасемидни ташкил этади, вена ичига юборилади.
Диурез етарли даражада кузатилмаганида дозаси, кутилган диурезга эришилгунича, икки баробар оширилади. 200 мг дан ортиқ бир марталик дозалари етарли даражада ўрганилмаган.
Жигар циррозидаги шишлар
Стандарт бошланғич дозаси суткада 5 мг ёки 10 мг торасемидни ташкил этади, альдостеронни антагонисти ёки калийни тежовчи диуретик билан бир вактда юборилади.
Диурез етарли даражада кузатилмаганида дозаси, кутилган диурезга эришилгунича, икки баробар оширилади. 40 мг дан ортиқ бир марталик дозалари етарли даражада ўрганилмаган.
Гипертензия
Стандарт бошланғич дозаси суткада 5 мг торасемидни ташкил этади. Агар 5 мг дозаси қон босимни 4-6 ҳафта давомида етарли даражада пасайишини таъминламаса, у суткада 10 мг гача оширилиши мумкин. Агар 10 мг дозага жавоб реакцияси етарли даражада бўлмаса, даволаш тартибига қўшимча антигипертензив воситани қўшиш керак.
Қуйидаги ҳавфлар бошқа бўлимларда батафсил таърифланган:
- гипотония ва буйрак функциясини ёмонлашиши;
- электролит ва метаболик бузилишлар.
Клиник тадқиқотлардаги тажриба
Препаратнинг, клиник тадқиқотларда кузатиладиган ножўя реакциялари тезлиги бошқа препаратнинг клиник тадқиқотлари кўрсаткичлари билан бевосита солиштирилиши мумкин эмас ва амалиётда кузатиладиган кўрсаткичларни акс эттирмаслиги мумкин, чунки клиник тадқиқотлар турли шароитларда ўтказилади.
Олдиндан ўтказилган тадқиқотларда торасемиднинг ҳавфсизлиги тахминан 4000 нафар субъектларда бахоланган: ушбу субъектлардан 800 дан ортиғи торасемидни камида 6 ой давомида кабул қилишган, 380 нафардан ортиги эса 1 йилдан ортиқ қабул килишган. АҚІІІ да ўтказилган тадкикотлар вактида шулардан 564 нафар пациент торасемид қабул қилишган, улардан 274 нафар субъект плацебо кабул килинган.
АКШ да торасемид билан даволанган субъектлариниг 3.5% да, плацебо қабул қилган субъектларнинг 4,4% да ножўя реакциялар ривожланганлиги туфайли, даволаш тухтатилган.
АҚШ да ўтказилган плацебо-назоратли тадқиқотларда ҳаддан ташкари сийдик ажралиши плацебо қабул қилган 2,2% субъектларга нисбатан 6,7% субъектларда кузатилган. Ушбу тадқиқотларда қўлланилган торасемиднинг суткалик дозалари 1,25 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар диапазонида тебранган, бунда кўпгина субъектлар торасемидни 5 мг дан 10 мг гача бўлган дозаларда қабул қилишган, даволашнинг давомийлиги эса 1 кундан 52 кунгача бўлган муддатни, ўртача 41 кунни ташкил этган.
Гипертензияда қўллаш билан ўтказилган плацебо-назоратли тадқиқотларда ҳаддан ташқари сийдик ажратиш дозага боғлиқ бўлган: плацебо қабул қилган 1% пациентларда, суткада 5 мг торасемид қабул қилган 4% пациентларда ва 10 мг торасемид қабул қилган 15% пациентларда кузатилган. Ҳаддан ташқари кўп сийдик ажратиш одатда юрак, буйрак ёки жигар етишмовчилиги туфайли торасемид қабул қилган пациентлар ўртасида ножўя кўриниш сифатида кайт этилмаган.
Пациентларнинг ёши ва жинси ножўя реакциялар тезлигига таъсир қилмаган.
Лаборатор кўрсаткичлар
Калий
АҚШ да ўтказилган назоратли тадқиқотларда торасемид гипертензия бўлган пациентларга суткада 5 мг ёки 10 мг дозаларда буюрилган. Ушбу дозалар қабул қилингандан 6 ҳафта ўтгач кон зардобидаги калийнинг даражасини ўртача пасайиши тахминан 0,1 мЭкв/л ни ташкил эттан, Тадқиқотлар давомида исталган вактда кон зардобидаги калийнинг даражаси
3,5 мЭкв/л дан паст бўлган пациентларнинг фоизи торасемид қабул қилганларда 1,5% ни, ва плацебо кабул қилганларда 3% ни ташкил этган. 1 йил давомида кузатилган пациентларда кон зардобидаги калийнинг ўртача даражасини зўрайиб борувчи ўзгариши кузатилмаган. АҚІІІ да гипотензив воситаларни ўрганиш юзасидан ўтказилган тадкикотларда торасемидни, қўлланадиган дозалардан ортик дозаларда, қабул килган, димланган юрак етишмовчилиги, жигар циррози ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гипокалиемия юқори учраш тезлигида кузатилган.
Қондаги мочевина азоти (ҚМА), креатинин ва сийдик кислотаси
Торасемид ҚМА, креатинин ва сийдик кислотасини дозага боғлиқ равишда бироз ошишига олиб келади. Гипертензия билан хасталанган, торасемидни суткада 10 мг дан 6 ҳафта давомида қабул килган пациентларда, ҚМА нинг даражасини ўртача ошиши 1,8 мг/дл (0,6 ммоль/л) ни ташкил этган, қон зардобидаги креатининнинг даражасини ўртача ошиши 0,05 мг/дл (4 ммоль/л) ни ташкил этган, қон зардобидаги сийдик кислотасининг даражасини Ўртача ошиши 1,2 мг/дл (70 ммоль/л) ни ташкил этган.
Узоқ муддат давомида даволанганда ўзгаришлар аҳамиятсиз бўлган, даволаш бекор қилинганидан сўнг барча ўзгаришлар дастлабки қийматларга қайтган.
Глюкоза
Гипертензия билан хасталанган, суткада 10 мг торасемид кабул қилган пациентларда қон зардобида глюкозанинг концентрациясини 6 ҳафта давомида даволашдан сўнг ўртача 5,5 мг/дл (0,3 ммоль/л) га ошиши, кейинчалик кейинги йил давомида 1,8 мг/дл (0,1 ммоль/л) га ошиши кузатилган. Диабет билан хасталанган пациентларда ўтказилган узоқ муддатли тадкикотларда оч қоринга аниқланган глюкозанинг даражасини ўртача киймати дастлабки даражага нисбатан аҳамиятли ўзгармаган.
Қон зардобидаги липидлар
Қисқа муддатли тадқиқотларда гипертензия билан хасталанган пациентларда торасемиднинг 20 мг суткалик дозалари умумий холестерин ва триглицеридларнинг даражасини оширган. Узоқ муддат даволанганда бундай ўзгаришлар йўқолган.
Қуйидаги ножўя реакциялар торасемид рўйхатдан ўтказилгандан кейинги қўллаш вақтида аникланган.
Ушбу реакциялар хакида аниқланмаган ўлчамдаги популяциядан ихтиёрий равишда хабар берилганлиги туфайли, уларнинг учраш тезлигини ҳар доим ҳам ишончли баҳолаш ёки препаратнинг таъсири билан сабаб-оқибат богликлигини аниқлаш мумкин эмас.
Меъда-ичак йўллари томонидан: панкреатит, коринда огрик.
Нерв тизими томонидан: парестезия, онгни чалкашиши, кўришни бузилишлари, иштаҳани йўқолиши.
Қон ва лимфа тизимлари томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, анемия.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жигар трансаминазаларининг, ү-глутамилтрансферазларнинг даражасини ошиши.
Моддалар алмашинуви ва озиқлантириш томонидан: тиамин (В) витамини танқислиги).
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, ёругликка сезувчанлик, қичишиш.
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: сийдикни ўткир тутилиши.
Шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақида хабарлар
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилганидан кейин шубҳа қилинган ножўя реакциялар хақидаги хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий ножўя реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги ножўя реакция пайдо бўлганида Миллий фармаконазорат тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.
- торасемидга ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига юкори сезувчанлик;
- анурия;
- жигар комасида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Холестирамин
Одамда торасемид ва холестираминни бир вақтда қўллаш ўрганилмаган, аммо ҳайвонларда ўтказилган тадкикотларда холестирамин билан бирга буюриш ичга қабул қилинадиган торасемидни сўрилишини пасайтирган.
Торасемид ва холестирамин бирга қўлланганида торасемидни холестираминни қабул қилишдан камида бир соат олдин ёки 4-6 соатдан кейин юбориш керак.
Цитохром Р450 209 тизимининг ингибиторлари ва индукторлари
Торасемид СYP2C9 нинг субстрати ҳисобланади. СҮР2C9 изоферментининг ингибиторларини (масалан, амиодарон, флуконазол, миконазол, оксандролон) бир вақтда қабул қилиш торасемиднинг клиренсини пасайтириши ва унинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин. СҮР2C9 изоферментининг индукторларини (масалан, рифампицин) бир вақтда қўллаш торасемиднинг клиренсини оширади ва плазмадаги концентрациясини пасайтиради. Торассмид СҮP2C9 изофорыситининг ингибиторлари ёки индукторлари билан бирга қўлланганида унинг диуретик таъсири ва артериал босимни назорат қилиш керак. Зарурат бўлганида торасемиднинг дозасига тузатиш киритиш керак.
CYP2C9 метаболизми ингибиция бўлиши туфайли, торасемид целекоксиб каби СYP2C9 изоферментининг сезгир субстратларининг, варфарин ёки фенитоин каби терапевтик доираси тор бўлган субстратларнинг самарадорлиги ва ҳавфсизлигига таъсир қилиши мумкин. Пациентнинг аҳволини назорат қилиш ва зарурат бўлганида торасемиднинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Литий
Маълумки, бошқа диуретиклар литийнинг буйрак клиренсини камайтириб, литийнинг токсиклик хавфини оширадилар. Литий ва торасемид бир вақтда қўлланганида вақти-вақти билан литийнинг даражасини назорат килиш керак.
Торасемид ва салицилатлар буйрак найчалари секрецияси учун рақобатлашганлиги туфайли, салицилатларни юқори дозаларда қабул қилаётган пациентлар, торасемид билан бир вактда қўлланганида салицилатларнинг токсиклигини хис килишлари мумкин.
НЯКВ ва торасемидни бир вақтда қабул қилиш ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиши билан боғлиқ бўлган. Торасемиднинг антигипертензив ва диуретик самараларини НЯКВ ёрдамида пасайтириш мумкин.
Торасемиднинг натрийуретик самараси (бошқа диуретиклар сингари) индометацин бир вақтда қабул қилинганида қисман ингибиция бўлади. Ушбу самараси овкат билан натрийни истеъмол килиш чекланган (суткада 50 мЭкв) шароитларда торасемид учун намойиш этилган, аммо натрий меъёрида истеъмол қилинган (суткада 150 мЭкв) шароитларга тааллуқли эмас.
Органик анион препаратлари
Буйрак найчалари орқали аҳамиятли секрецияга учрайдиган органик анион препаратлари (масалан, пробенецид) ни бир вақтда қўллаш проксимал найчаларда торасемиднинг секрециясини пасайтириши мумкин, бу ҳолат торасемиднинг диуретик фаоллигини пасайишига олиб келади. Бир вақтда қўлланганида сийдик ҳайдовчи самараси ва артериал босимни назорат қилиш керак.
Ототоксик препаратлар
Халкали диуретиклар бошқа ототоксик препаратлар, жумладан аминогликозид антибиотиклар ва этакрин кислотанинг ототоксик потенциалини оширадилар. Торасемид ва гентамицин бир вақтда қўлланганида ушбу самараси хақида хабар берилган. Имкон борича торасемид ва аминогликозид антибиотикларни бир вактда қўллашдан сақланиш керак.
Ренин-ангиотензин ингибиторлари
Торасемидни ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин рецепторларининг блокаторлари билан бир вақтда қўллаш гипотензия ва буйрак етишмовчилиги хавфини ошириши мумкин.
Рентгеноконтраст моддалар
Торасемид рентгеноконтраст препаратларни қўллаш билан боглик бўлган буйрак токсиклиги ҳавфини ошириши мумкин.
Кортикостероидлар ва адренокортикотроп гормон
Торасемид билан бир вақтда қўллаш гипокалиемия ҳавфини ошириши мумкин.
Дигоксин
Дигоксинни бир вақтда қўллаш торасемиднинг AUC қийматини 50% га оширади, бироқ торасемиднинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Торасемид дигоксиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Спиронолактон
Соглом субъектларда торасемидни бир вақтда қўллаш спиронолактоннинг буйрак клиренсини ахамиятли даражада пасайиши, AUC қийматини мувофик, равишда ошиши билан кечган. Бироқ спиронолактон торасемиднинг фармакокинетик профилини ва диуретик фаоллигини ўзгартирмайди.
Торасемид глибурид ёки варфаринни плазма оқсиллари билан боғланишига таъсир килмайди.
Циметидин
Торасемиднинг фармакокинетик профили ва диуретик фаоллиги циметидинни таъсир остида ўзгармайди.
Ототоксиклик
Кулоқларда шовкин ва эшитишни йўқолиши (одатда оркага кайтувчан) бошқа халкали диуретиклар вена ичига тезда инъекция қилинганидан сўнг, шунингдек торасемид перорал кабул қилинганидан сўнг кузатилган. Ототоксикликни ривожланиш хавфи, эҳтимол, тавсия этилган дозалари оширилганида ва буйрак функциясини огир бузилишларида ва гипопротеинемияда опшади.
Гипотензия ва буйрак функциясини бузилиши
Ҳаддан ташқари кузатиладиган диурез, айниқса организмдан натрий хлоридини ортиқча чиқариладиган пациентларда ёки ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда, потенциал симптоматик сувсизланиш, кон ҳажмини камайиши ва гипотонияни чақириши, шунингдек буйрак функциясини ёмонлашиши, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин. Буйрак функциясини ёмонлашиши шунингдек нефротоксик препаратлар (масалан, аминогликозидлар, цисплатин ва ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯКВ)) ёндош қўлланганида ҳам кузатилиши мумкин. Вақти-вақти билан гидратация даражаси ва буйрак функциясини назорат қилиш керак. Электролит ва метаболик ўзгаришлар
Торасемид қўлланганида гипокалиемия, гипонатриемия, гипомагниемия, гипокальциемия ва гипохлоремик алкалознинг клиник кўринишлари намоён бўлиши мумкин. Торасемид билан даволаниш қонда глюкозанинг даражасини ошишига ва гипергликемияга олиб келиши мумкин. Симптомсиз кечувчи гиперурикемия ривожланиши мумкин, кам ҳолларда подагра ривожланиши мумкин. Вақти-вақти билан қон зардобидаги электролитларнинг даражасини ва қондаги глюкозанинг даражасини назорат қилиш керак.
Пациентларнинг махсус гуруҳлари
Буйрак функциясини бузилиши
Ануриясиз кечувчи буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бир марталик дозалари қўлланганида торасемиднинг юқори дозалари (20 мг дан 200 мг гача) сув ва натрийни чикарилишини сезиларли даражада кучайтирган.
Гемодиализ талаб этилган, ануриясиз кечувчи огир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда торасемидни кунига 200 мг гача бўлган дозада узоқ муддат қўллаш суюкликни баркарор ушланиб қолишига таъсир қилмайди.
Тадқиқотда ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган, торасемидни 520 мг дан 1200 мг гача бўлган умумий суткалик дозаларини қабул килган 19% пациентларда тиришишлар ривожланган. Ушбу тадқиқотда 96 нафар пациент иштирок этган; тиришишлар торасемид қабул килган пациентларнинг 6/32 кисмида, фуросемиднинг нисбатан юқори дозаларини қабул килган пациентларнинг 6/32 қисмида, шунингдек плацебо кабул килган пациентларнинг 1/32 кисмида кузатилган.
Жигар функциясини бузилиши
Жигар циррози ва асцит билан кечувчи жигар касаллиги бўлган пациентларда торасемид қўлланганида суюқлик ва электролитлар мувозанатини кескин ўзгаришлари кузатилиши мумкин, бу ҳолат жигар комасига олиб келиши мумкин. Бундай пациентлар учун торасемид билан диурезни касалхонада бошлаган афзал.
Диуретиклар билан даволаш гиповолемия, гипокалиемия, метаболик алкалоз, гипонатриемия ёки азотемияни ривожланишига олиб келиши ёки сабаб бўлиши мумкин, бу ҳолат жигар энцефалопатиясини ривожланишига ёки зўрайишига олиб келиши мумкин.
Торасемидни қабул қилишни тўхтатиш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш керак.
Жигар касалликлари бўлган пациентларда гипокалиемия ва метаболик алкалозни олдини олиш учун торасемид билан бир вақтда альдостеронни агонисти ёки калийни тежовчи препаратни қабул килиш керак.
Торасемидни альдостероннинг антагонистлари билан бирга қўллаш жигар циррози фонида шиш ёки асцит бўлган пациентларда суюқлик ва натрийни организмдан чиқарилишини ошишига олиб келади.
Жигар циррози бўлган пациентларда сийдик билан торасемидни экскреция тезлигига нисбатан сийдик билан натрийни экскреция тезлиги соглом субъектларга нисбатан паст (эҳтимол, гиперальдостеронизм туфайли, ва портал гипертензия ва асцит учун характерли бўлган натрий ушланиб қолиши оқибатида) бўлади. Бироқ жигар циррози бўлган пациентларда торасемиднинг буйрак клиренси юкори бўлганлиги туфайли, ушбу омиллар одатда бир-бирини компенсация қилади, ва натижада умумий натрийуретик жавоб реакцияси, соғлом субъектларда кузатиладиган жавоб реакциясига ўхшаш бўлади.
Жигар касалликларида диуретикларни узоқ муддат қўллаш мувофиқ назоратли клиник тадқиқотларда ўрганилмаган.
Болалар
Болаларда торасемидни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Чала туғилган чақалоқларга бошқа халкали диуретикни буюриш нефрокальциноз/ нефролитиазни ривожланиши билан ифодаланган.
Нефрокальциноз/нефролитиаз шунингдек чала туғилмаган ва бошқа халқали диуретик билан узоқ муддат даволанган 4 ёшгача бўлган болаларда кузатилган.
Ҳаётининг дастлабки ҳафталари давомида қўлланадиган бошқа халқали диуретиклар шунингдек артериал қон оқими тирқишини битмаслик ҳавфини оширган. Бундай пациентларда торасемидни қўллаш ўрганилмаган.
Кекса ёшдаги пациентлар
АҚШ да ўтказилган клиник тадқиқотларда торасемид қабул килган пациентларнинг умумий сонидан 24% 65 ёш ва ундан катта, тахминан 4% эса 75 ёш ва ундан катта бўлган. Ёшга боғлиқ самарадорлиги ёки ҳавфсизлигидаги ўзига хос фарқ ёш пациентлар ва кекса ёшдаги пациентлар ўртасида аниқланмаган.
Хомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Хомиладорлик
Ҳомиладор аёлларда торасемидни қўллаш ва жиддий туғма нуқсонлар ёки бола ташлаш ҳавфи юзасидан маълумотлар мавжуд эмас. Торасемидни олам учун суткада 20 мг дозадан 10 ва 1,7 баробар ортиқ дозаларда (мг/м² ларда хисобланганда) қабул килган ҳомиладор каламушларда фетотоксиклик ёки тератогенлик кузатилмаган. Бироқ торасемидни одам учун қўлланадиган дозалардан 50 ва 6,8 баробар ортиқ дозаларда қабул қилган ҳомиладор каламушлар ва қуёнларда тана вазнини камайиши, ҳомилани резорбция тезлигини ошиши ва ҳомилада скелетни суякланишини кечикиши кузатилган. Кўрсатилган популяция учун жиддий тугма нуксонлар ва бола ташлашни тахминий кўринган ҳавфи номаълум.
Торасемидни суткада 5 мг/кг гача бўлган дозада (мг/кг га ҳисобланганда ушбу доза одам учун қўлланадиган суткада 20 мг дозадан 15 баробар ортиқ бўлади; мг/м² га ҳисобланганда ҳайвонлар учун қўлланадиган ушбу доза одам учун қўлланадиган дозадан 10 баробар ортиқ бўлади) қабул килган ҳомиладор каламушларда, суткада 1,6 мг/кг дозада (мг/кг га хисобланганда ушбу доза одам учун қўлланадиган суткада 20 мг дозадан 5 баробар ортиқ бўлади; мг/м² га хисобланганда ҳайвонлар учун қўлланадиган ушбу доза одам учун қўлланадиган дозадан 1,7 баробар ортиқ бўлади) қабул қилган қуёнларда фетотоксиклик ёки тератогенлик кузатилмаган. Ҳомида ва она учун токсиклик (ўртача тана вазнини камайиши, ҳомила резорбцияси тезлигини ошиши ва ҳомилада скелетни суякланишини кечикиши) 4 баробар (қуёнларда) ва 5 баробар кўп дозаларда қабул қилган қуёнларда ва каламушларда кузатилган.
Лактация
Торасемидни кўкрак сутига ажралиб чиқиши ёки эмадиган болага таъсири юзасидан маълумотлар йўк. Диуретиклар лактацияни сусайтириши мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Қон босимини ўзгартирувчи бошка препаратлар қўлланганида бўлгани каби, торасемид билан даволанганда бош айланиши ёки у билан боғлиқ симптомлар кузатилиши мумкин. Шундай симптомлар ривожланганида автотранспорт ёки бошка механизмларни бошкаришдан сакланиш керак.
Торасемиднинг дозасини ошириб юборилиш белгилари ва симптомлари ҳаддан ташкари кучли фармакология самаралар: сувсизланиш, гиповолемия, гипотензия, гипонатриемия, гипокалиемия, гипохлоремик алкалоз ва гемоконцентрация билан намоён бўлиши мумкин.
Дозани ошириб юборилишини даволаш сув-электролитлар мувозанатини коррекция қилишдан иборат бўлиши керак.
Қон зардобидаги торасемид ва унинг метаболитларини лаборатор усуллар билан аниқлаш кенг тарқалган ҳисобланмайди. Торасемид ва унинг метаболитларини организмдан чикарилишини тезлаштиришга қодир бўлган қандай физиологик манипуляциялар (масалан, сийдикнинг рН кийматини аниклаш бўйича чоралар) кўрсатиши мумкин бўлган маълумотлар йўқ. Торасемид гемодиализ ёрдамида чиқарилмайди, шундай экан гемодиализ моддани чиқарилишини тезлаштирмайди.
Инъекция учун сув 2 мл дан рангсиз шиша ампулаларда. 5 ампула контур уяли ўрамларда. 1 ва 2 контур уяли ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутиларга жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Ишлаб чикарилган санадан бошлаб 3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия
("World Medicine Ilaç San. ve Tic. A.Ş.", Turkey).
Ишлаб чиқарилган
«Мефар Илач Санайни А.Ш.», Туркия
(Рамазаноглу Мах. Энсар Джад. №: 20, 34906 Курткей-Пэндик / Истамбул)
«Mefar İlaç Sanayii A.Ş.», Turkey
(Ramazanoğlu Mah. Ensar Cad. No: 20, 34906 Kurtköy-Pendik / İstanbul).
Torasemid: 10 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Торвента раствор д/ин. 10 мг/мл по 2 мл №5 (ампулы) narxi 14 440 so'm - 1 шт.
Торвента раствор д/ин. 10 мг/мл по 2 мл №5 (ампулы) ning to`liq analoglari:
Торвента раствор д/ин. 10 мг/мл по 2 мл №5 (ампулы) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.
Торвента раствор д/ин. 10 мг/мл по 2 мл №5 (ампулы) ning asosiy faol moddasi Torasemid hisoblanadi.
Торвента раствор д/ин. 10 мг/мл по 2 мл №5 (ампулы) ishlab chiqaruvchisi Mefar hisoblanadi.