Trichomig SD tabletkalari 250 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Trichomig SD tabletkalari 250 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)
таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метронидазол - 250 мг;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмалы, повидон К-30, магний стеарати.
Оқ ёки сарғиш-яшилсимон тусли оқ рангли, ясси цилиндрик рискали ва фаска билан таблеткалар.
Таблеткалар.
Протозойларга қарши воситалар. АТХ коди: J01XD01.
Метронидазолнинг таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва соддаларнинг ҳужайра ички транспорт оқсилларининг 5-нитрогуруҳини биокимёвий тикланишига боғлиқ. Тикланган 5-нитрогуруҳи микроорганизмлар хужайрасининг ДНК си билан ўзаро таъсир килиб, уларнинг нуклеин кислоталарини синтезини ингибиция қилиб, бу бактериянинг нобуд бўлишига олиб келади.
1 richomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Gardnerella vaginalis, Giardia intestinalis ҳамда облигат анаэроблар Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron), Fusobacterium spp,, Veillonela spp,, Prevotella (P.bivia, P.buccae, P.disiens), ва айрим граммусбат микроорганизмларга (Eubacterium spp., Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.) га нисбатан фаол.
Амоксициллин билан бирга Helicobacter pylori га нисбатан (амоксициллин метронидазол га чидамлилик ривожланишини бостиради) фаоллик намоён қилади.
Метронидазолга айрим аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар сезгир эмас, аммо аралаш флора борлигида (аэроблар ва анаэроблар) метронидазол антибиотиклар билан оддий аэробларга қарши самарали синергик таъсир қилади.
Усмаларнинг нурланишга сезгирлигини оширади, алкоголга сенсибилизация (дисульфирамсимон таъсир) чақиради, репаратив жараёнларни рагбатл антирад
Фармакокинетикаси
Метронидазол меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез сўрилади (камида 80%). Овцат метронидазолнинг сўрилиш тезлиги ва қондаги максимал концентрациясини пасайтиради. Метронидазол организмнинг кўпчилик тўқималари ва суюқликларида тақсимланади. Шунингдек йўлдош тўсиғидан ва кўкрак сутига осон ўтади. Биологик яримпарчаланиш даври 6-8 соатни ташкил килади.
Жигар функцияси бузилган беморларда метронидазолнинг яримпарчаланиш даври узайиши мумкин.
Метронидазол ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чикарилади, шунинг учун сийдик тўқ ёки кизил-жигарранг рангга бўялиши мумкин.
Метронидазол организмдан гемодиализ йўли билан чиқарилиши мумкин.
Протозой инфекциялари: ичакдан ташқари амёбиаз, шу жумладан жигарнинг амёбали абсцессы, ичак амёбиази (амёбали дизентерия), трихомониаз, гиардиазис, балантидиаз, лямблиоз, тери лейшманиози, трихомонадали вагинит, трихомонадали уретритда қўлланади.
Bacteroides spp. (шу жумладан B.fragilis, B.distasonis, B.ovatus, B.thetaiotaomicron, B.vulgatus) чақирган инфекциялар: суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, марказий нерв тизимининг (МНТ) инфекциялари, шу жумладан менингит, мия абсцесси, бактериал эндокардит, пневмония, ўпка эмпиемаси ва абсцессида қўлланади.
Bacteroides турлари, шу жумладан B.fragilis гуруҳи, Clostridium, Peptococcus ва Peptostreptococcus турлари чақирган инфекциялар: корин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, жигар абсцесси), чанок аъзоларининг инфекциялари (эндометрит, эндомиометрит, фаллопий найлари ва тухумдонлар абсцесси, жарроҳлик операцияларидан кейинги қин равоги инфекциялари), тери ва юмшоқ тўкималарининг инфекциялари, сепсисда қўлланади.
Сохтамембраноз колит (антибиотикларни кўллаш билан боғлиқ).
Helicobacter pylori билан боғлиқ бўлган гастрит ёки ўникки бармоқ ичак яраси.
Операциядан кейинги асоратларни (айниқса чамбар ичак, тўғри ичак атрофи соҳасидаги аралашувлар, аппендэктомия, гинекологии операциялар) олдини олиш.
Ўсмалари бўлган беморларда нур билан даволашда - ўсманинг чидамлилиги ўсма ҳужайраларидаги гипоксия билан боғлиқ бўлган ҳолларда, радиосенсибилловчи воситаси сифатида қўлланилади.
Ацетальдегидрогеназани сусайтириб, конда ацетальдегид миқцориии оширади ва организмни алкоголли ичимликлар таъсирига сенсибилизация килади. Алкоголизми бўлган беморларни даволашда қўллаш мумкин.
Трихомониаз
Даволаниш бир вақтда иккала жинсий шерикда ўтказилиши керак.
Аёллар - перорал 250 мг дан кунига икки марта (1 таблетка 250 мг) эрталаб ва кечқурун овкатланиш вактида, 10 кун давомида қўлланади. ҳайз кўриш даврида даволашни тўхтатиш керак эмас.
Эркаклар - перорал одатда кунига 2 марта 250 мг дан (1 таблетка 250 мг) эрталаб ва кечкурун овқатланиш вақтида, 10 кун давомида буюрилади.
Амебиаз
Катталар: перорал 750 мг дан (3 таблетка 250 мг) кунига 3 марта, 5-10 кун давомида буюрилади.
Болалар: перорал суткада тана вазнига 35-50 мг/кг дан 3 га таксимланган дозада, 10 кун давомида буюрилади.
Лямблиоз
Перорал қўлланади.
Болалар: 2 дан 5 ёшгача: 250 мг ли 1/2 таблетка кунига 2 марта (суткалик доза 250 мг); 6 дан 10 ёшгача: 250 мг ли 1/2 таблетка кунига 3 марта (суткада 375 мг); 10 ёшдан ошган: 250 мг ли 1 таблетка кунига 2 марта (суткада 500 мг).
Препарат одатда эрталаб ва кечкурун 5-10 кун давомида қабул қилинади. Агарда зарурати бўлса, даволашни 4-6 ҳафта ўтгач такрорлаш мумкин.
Анаэроб бактериялари чақирган инфекциялар
Метронидазолни монотерапияда ёки бошқа антибактериал воситалари билан бирга кўллаш мумкин. Уртача даволаш даври 7 кундан ошмаслиги керак.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 250 мг ли 1-2 таблеткадан кунига 3 марта овкатланиш вақтида ёки кейин буюрилади.
Янги туғилган чақалоқларга ва 12 ёшгача бўлган болалар: тана вазнига 7,5мг/кг дан кунига 3 марта овқатланиш вақтида ёки кейин буюрилади.
Анаэроб бактериялар чақирган инфекцияларни олдини олиш (қорин бўшлигидаги, гинекология ва акушерликдаги хирургик операциялардан олдин)
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: аввал 1 г (250 мг ли 4 таблетка) бир марталик дозада, сўнг 250 мг ли 1 таблеткадан кунига 3 марта овқатланиш вақтида ёки ундан кейин, операциядан олдинги очлик вақтигача.
5 дан 12 ёшгача бўлган болалар: 125 мг дан ҳар 8 соатда 2 кун давомида.
Янги туғилган чақалоқлар ва 5 ёшгача бўлган болалар: тана вазнига 5 мг/кг ҳар 8 соатда 2 кун давомида.
Овцат-ҳазм цилиил тизими томонидан: диарея, анорексия, кўнгил айниши, кусиш, ичак санчиғи, кабзиятлар, оғизда «металл» таъми, оғизни куриши, глоссит, стоматит, панкреатит.
Марказий ва периферии нерв тизими томонидан: бош айланиши, ҳаракат
координациясини бузилиши, атаксия, онгни чалкашиши, таъсирчанлик, депрессия, юкори қўзғалувчанлик, ҳолсизлик, уйкусизлик, бош оғриғи, тиришишлар, Галлюцинация периферия нейропатия.
Кон яратиш тизими томонидан: кайтувчи нейтропения, лейкопения.
Аллергик реакциялар: эшакеми, тери тошмаси, терини гиперемияси, бурунни битиши, иситма, артралгиялар,
Сийдик-Э1синсий тизими томонидан: дизурия, цистит, полиурия, сийдикни тутиб тураолмаслик, кандидоз, сийдикни кизил-жигар рангга бўялиши.
Ута юцори сезувчанлик, лейкопения (шу жумладан анамнездаги), марказий нерв тизимининг органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ), жигар етишмовчилиги, (катта дозаларда буюрилган ҳолда), ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик оилан - ҳомиладорлик (II-III уч ойликлари), буйрак/жигар етишмовчилигида қўллаш керак.
Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин ҳосил бўлиши вақтини узайишига олиб келади.
Даволаниш даврида этанолни кабул килиш мумкин эмас (дисульфирамга хос реакциялар ривожланиши мумкин: қоринда спастик оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юзга тўсатдан кон окиб келиши),
Циметидин метронидазолнинг метаболизмини ингибирлайди, бу кон зардобида унинг концентрациясини ошишига ва ножўя таъсирларининг ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Жигар микросомал оксидланиш ферментларини рагбатлантирувчи (фенобарбитал, фенитоин) препаратларни бир вақтда буюриш, метронидазолнинг чиқарилишини тезлаштириши мумкин, бунинг натижасида унинг плазмадаги концентрацияси пасаяди.
Литий препаратлари билан бир вақтда кабул қилинганида, плазмадаги литий концентрациясини ошиши ва интоксикация белгилари ривожланиши мумкин, Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.
С ульфаниламидлар метронидазолнинг микробларга карши таъсирини кучайтиради.
18 ёшгача бўлган пациентларда амоксициллин билан мажмуада қўллаш тавсия килинмайди. Узок муддат даволашда кон манзарасини назорат килиш керак.
Лейкопенияда даволашни давом эттириш инфекцион жараённинг ривожланиш хавфига боғлиқ.
Атаксия, бош айланиши ва беморларда бошқа қар кандай неврологик холатларнинг ёмонлашиши даволашни тўхтатилишини талаб килади.
Аёллардаги трихомонадали вагинитини ва эркаклардаги трихомонадали уретритини даволашда жинсий ҳаётдан сақланиш керак. Даволаш ҳайз кўриш вақтида тўхтатилмайди.
Трихоманиазни даволашдан кейин ҳайз кўришнинг навбатдаги уч цикли олдидан ва кейин назорат синамаларини ўтказиш лозим.
Лямблиозни даволашдан кейин, агарда касаллик белгилари сақланса, 3-4 ҳафтадан кейин бир неча кун оралиғида аҳлатнинг 3 марта таҳлилини ўтказиш лозим (айрим муваффакиятли даволанган беморларда инвазия чакирган лактозани ўзлаштираолмаслик бир неча хафта ёки ойлар давомида, лямблиоз белгиларини эслатиб сақланиши мумкин).
Ҳомшадорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликни II ва III уч ойликда, ва шунингдек буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан кабул қилиш лозим.
Лактация даврида эмизишни тўхтатиш тавсия килинади.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, атаксия.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кумир буюриш, гемодиализ ўтказиш. Метронидазол ва унинг метаболитлари гемодиализда яхши чиқарилади,
10 та таблетка блистерда. 1, 2, 3, 6 ёки 10 блистер тиббиётда қўлланилишига дойр йўриқнома билан картон кутида.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецепт бўйича.
«SHARQ DARMON» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Бектемир тумани. Х.Байқаро к., 35A
Тел: +99871 295 08 57, Факс: +99871 295 08 57.
Metronidazol: 250 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Trichomig SD tabletkalari 250 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 4650 so'm - 10 шт.
Trichomig SD tabletkalari 250 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Trichomig SD tabletkalari 250 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Trichomig SD tabletkalari 250 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Metronidazol hisoblanadi.
Trichomig SD tabletkalari 250 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Sharq Darmon hisoblanadi.