Facebook Pixel Code

Трижен таблетки вагинал. №6 (блистер)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Трижен таблетки вагинал. №6 (блистер)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: тинидазол - 500 мг, миконазол нитрати - 100 мг, неомицин сульфати - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: повидон, микрокристалл целлюлоза, лактоза, маккажўхори крахмали, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, магний стеарати, тозаланган тальк, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий кроскармелоза, натрий крахмал гликоляти, изопропил спирти, тозаланган сув.

Оқ ёки оч сариқ тусли оқ рангли бир томонида рискаси бўлган, овал шаклли, қобиқ билан қопланмаган икки ёқлама кавариқ таблетка.

Вагинал таблеткалар.

Гинекологияда қўлланиладиган микробларга қарши ва антисептик воситалар. Имидазол ҳосилаларининг мажмуаси. АТХ коди: G01AF20.

Фармакодинамикаси

Тинидазол нитроимидазол ҳосиласи, синтетик антипротозой препарат. Trichomonas vaginalis, Entamoeba hystolytica ва лямблияларга нисбатан фаол. Анаэроб бактериялар: Bacteroides fragilis, Bacteroides melaninogenicus, Bacteroides spp., Clostridium spp., Eubacterium spp., Fusobacterium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp., Veillionella spp га нисбатан бактерицид таъсир килади. Тинидазол юқори даражада липофил бирикма бўлиб, трихомонадалар, микроорганизмлар ичига киради, ДНК та таъсир қилади. Тинидазолнинг протозойларга қарши ва антибактериал таъсир механизми ДНК синтезини сусайтириш ва ДНК структурасини шикастлаши билан боғлиқ бўлиб, бу қўзғатувчини нобуд бўлишига олиб келади.

Миконазол нитрати замбуруғларга карши восита, имидозол ҳосиласи. Миконазол дерматофитларга (Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Epidermophyton floccosum, Microsporum canis), ачитки ва ачитқисимон замбуруғларга (Candida albicans) фунгицид таъсир кўрсатади, шунингдек айрим грамманфий бациллалар ва коккларга таъсир кўрстади. Миконозол замбуруғларнинг хужайра мембранасини ҳосил бўлиши учун заруцр бўлган эргострол ва липидлар биосинтезини сусайтиради. Мембрана шикастланади ва унинг барьер функцияси бузилади. Препарат ўртача гиперосмоляр фаолликка эга бўлиб, бу унинг антиэкссудатив таъсирини намоён этади, микроорганизмлар нафас функциясини митохондриялар даражасида сусайтиради, ферментлар (АТФ-азалар) фаоллигини бостиради, липидлар перекисли оксидланиши жараёнларининг фаоллашувчига ёрдам беради, бу ҳужайрада токсик эндопероксидларни тўпланишига, кейинчалик цитолизга (ҳужайра ўлимига) олиб келади.

Неомицин сульфати микробларга қарши кенг таъсир доирасига эга аминогликозид гуруҳига мансуб бўлган антибиотик. Бактерицид таъсир кўрсатади, граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга Corynebacterium spp.. Staphylococcus spp.,

Mycobacterium tuberculosis, Enterococcus flacium, Escherichia coli, Enterobacter aerogenes, Haemophilus influenzae, Klebsiella pneumoniae, Proteus vulgaris га нисбатан фаол. Proteus spp., Ba Neisseria spp., Pseudomonas aeruginosa ва Streptococcus spp. rа таъсир қилмайди. Анаэроб бактериялар неомицинга сезгир эмас.

Неомициннинг таъсир механизми микроб ҳужайрасининг рибосомаларига бевосита таъсири ва оқсил синтезини сусайтириши билан боғлиқ.

ТРИЖЕН вагинал таблеткалари қин шиллиқ қаватига микробларга қарши ва замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади. ТРИЖЕННИНГ таркибига кирувчи тинидазол микробларга қарши таъсир кўрсатади, замбуруғларнинг ривожланишини фаоллашувига ёрдам бериши мумкин шунинг учун ТРИЖЕН препаратининг таркибида тинидазол ва неомициннинг микробларга қарши таъсирини миконазолнинг замбуруғларга қарши таъсири билан қўшилиши мақсадга мувофиқдир.

Фармакокинетикаси

Интравагинал юборилганда тинидазол сўрилади. Қондаги максимал концентрацияси концентрациянинг тахминан 50% ни ташкил этади, у эквивалент дозасини ичга қабул қилинганда эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди, ярим чиқарилиш даври 8 соатни ташкил этади. Сийдик билан чиқарилади. Миконазолга нисбатан маҳаллий қўлланганда бироз сўрилиши кузатилади (5 г вагинал дозадан 1% 72 соат давомида ва миконазолнинг 1г маҳаллий дозасидан 0,35% 48 соат давомида сўрилади). Вагинал юборилганда миконазол нитрати қон плазмасида аниқланмайди. Миконазолнинг экскрецияси метаболитлар кўринишида сийдик орқали рўй беради.

Аёллардаги замбуруғли, бактериал, протозой, аралаш вульвовагинитларни маҳаллий даволашда қўлланилади. Вагинал кандидоз, аралаш вагинал инфекциялар, вагинал трихомониаз, бактериал вагинит, носпецифик вагинитда қўлланилади.

ТРИЖЕН вагинал таблеткасини аппликатор ёрдамида кинга чуқурроқ яхшиси тунда юбориш керак. Даволаш давомийлиги камида 7 кунни ташкил этиши ёки шифокор кўрсатмаси бўйича бўлиши керак. Зарурат туғилганда даволашни 2-3 ҳафта давом эттириш мумкин.

Кўллашдан аввал ва кейин қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Даволаш ҳайз кўриш даврида ўтказилмаслиги ва хайз кўриш даври бошлангунгача тугатилиши лозим.

Аппликаторни қўлланилиши

  1. Аппликаторни ўрамидан чикариб олинг.
  1. ТРИЖЕН препаратининг бир таблеткасини аппликаторнинг охиридаги тегишли жойга қўйиш керак. Таблетка аппликаторнинг деворига зич тегиб туриши ва тушиб кетмаслиги керак.
  1. Аппликаторни қинга қулай ҳолатда (турган, ўтирган ҳолатда, чалканчасига тиззаларни буккан ҳолда) юбориш керак.
  1. Аппликаторни кинга шундай юбориш керакки, бармоқ остидаги хис этиладиган ботиқ чизиқ жинсий лаблар билан бир ҳил баландликда бўлсин.
  1. Таблеткани чиқриш учун аппликаторнинг поршенига босиш керак.
  1. Сўнгра аппликаторни чикариб олиш, илиқ окар сувда ювиш ва юмшоқ мато билан қуригунича артиш керак.
  1. Аппликаторни яна такрор ишлатиш учун саклаб қўйиш лозим.

Одатда препарат қўлланганда яллиғланиш симптомлари - кичишиш, ачишиш, дискомфортни қисқа муддатли кучайиши кузатилади.

Ножўя таъсирлар фақат кам ҳолатлардагина юз бериши мумкин. хусусан, қуйидагилар кузатилиши мумкин:

  • қинда, препаратни юбориш жойида қичишиш ва дискомфорт;
  • юбориш жойида ачишиш ва санчиқ ҳиссиз депресиялар, галлюцинациялар, шахсни бузилишлари;
  • қиндан ажралмалар, вульвовагинит;
  • сийдикни тўқлашиши, анорексия, таъмни бузилиши, оғиз бўшлиғида яллигланиш, тилда караш қопланиши, глоссит, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, эпигастрияда огрик, диарея, оғизни қуриши, қоринда спазмлар;
  • агранулоцитоз, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, панцитопения;
  • анафилактик реакцияларгача ривожланувчи аллергик реакциялар, ангионевротик шиш, эшакеми.

Фаол моддага ўта юкори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас..

Алкоголь: ТРИЖЕН ва алкоголни, дисульфирамсимон реакцияларни ривожланиши мумкинлиги туфайли, бир вактда қўллашдан сақланиш лозим.

Антикоагулянтлар: ўхшаш кимёвий тузилишга эга препаратлар, кўрсатилганидек перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.

Протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилиш ва зарурат туғилганида антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш лозим.

Тиббиётда қўллаганда эҳтиёткорлик чоралари

Аралаш бирикмалар билан бўлгани каби, ТРИЖЕН препаратини қўллаган вақтда дисульфирамсимон реакциялар (қизариш, абдоминал тиришишлар, қусиш, тахикардия) ривожланиши мумкинлиги туфайли, алкоголли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак. ТРИЖЕН препаратини қўллаш тўхтатилганидан кейин 72 соат давомида алкоголь истеъмол қилмаслик керак.

Худди шундай кимёвий тузилишга эга препаратлар бош айланиши, вертиго, координацияни бузилиши ва атаксия каби турли неврологик бузилишларни чақирган. ТРИЖЕН препарати қўлланган вақтда аномал неврологик белгилар юз берган ҳолларда даволашни тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Хомиладорлик

ТРИЖЕН плацентар тўсиқ орқали ўтади. Бу синф бирикмаларининг ҳомилани ривожланишига таъсири маълум эмаслиги туфайли, ТРИЖЕН препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги давомида қўллаш мумкин эмас, ТРИЖЕН препарати ҳомиладорликнинг сўнгги босқичларида зарарли эканлиги юзасидан хеч қандай далиллар йўқ, лекин уни ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи боскичларида, агар она учун тахмин қилинган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўлланилиши мумкин.

Лактация

ТРИЖЕН кўкрак сутига ўтади. ТРИЖЕН кўкрак сутида кабул килингандан сўнг 72 соат давомида аникланади. Аёл ТРИЖЕН препаратини кабул қилишни тўхтатганидан сўнг хеч бўлмаганда 3 кундан эмизиши мумкин эмас,

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Хеч кандай махсус эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилмайди. Никаких специальных мер предосторожности не требуется. Бирок худди шунга ўхшаш кимёвий тузилашга эга препаратлар, шу жумладан ТРИЖЕН бош айланиши, вертиго, атаксия, периферик невропатия (параэстезия, сенсор бузилишлар, гипестезия) ва кам ҳолларда тиришишлар каби турли неврологих бузилишларни келтириб чиқарган. Агар ТРИЖЕН препарати билан даволаш вақтида қандайдир аномал неврологик белгилар юз берса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Одамда ТРИЖЕН препаратининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Даволаш: тинидазолнинг дозасини ошириб юборилишини даволаш учун муайян зиддизахар йўк. Даволаш симптоматик ва самарани бир маромда тутиб турувчи бўлиши керак. Тинидазол диализ ёрдамида қондан тезда чиқариб юборилади.

1 х 6 таблеткадан алюмин-алюмин блистерда, кин ичига юбориш учун аппликатор билан бирга тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бир кутига жойланган.

Қуруқ, ёругликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратдаь сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«Britannia Biological LLP»

816, Раканпур, Гандхинагар, 382721, Гуджарат, Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Mikonazol: 100 mg/tabletkalar, Neomitsin sulfat: 20 mg/tabletkalar, Tinidazol: 500 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
6
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Трижен таблетки вагинал. №6 (блистер) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Трижен таблетки вагинал. №6 (блистер) ishlab chiqaruvchisi Britannia Biological LLP hisoblanadi.