Vaginal bint. 7 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 14800 so'm)
Klotrimazol: 160 mg/shamlar, Metronidazol: 200 mg/shamlar, Xlorheksidin: 8 mg/shamlar
Uchun ko‘rsatma Vaginal bint. 7 (blister)
Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: метронидазол - 200 мг; клотримазол - 160 мг; хлоргексидин ацетати - 8 мг;
ёрдамчи моддалар: яримсинтетик ёгли глицерин (38 типи) ёки суппозиторийлар учун асос: каттиқ ёғ ёки витепсол ($51), novata. Допускается ланолин, парафин.
Оч сарик дан сарғиш оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.
Кесимда ҳаво ва говак стержень ва воронка шаклидаги чукурчага йўл қўйилади.
Вагинал суппозиторийлар.
Асосан акушерлик ва гинекологияда қўлланадиган восита. АТХ коди: G01AF20.
Фармакодинамикаси
Вагисан суппозиторийлари бу антибактериал ва замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга мажмуавий препарат.
Метронидазол нассив диффузия йўли билан микроорганизмга киради. У бактерия хужайрасининг ичида тикланади ва биологик фаол цитотоксик метаболити ДНК ни шикастлайди. Метронидазолнинг нитрогуруҳини тиклайдиган фермент нитро-редуктаза кислород борлигида нофаол бўлиб, метронидазолни факат анаэроб шароитларда таъсир килиши шу билан тушунтирилади.
Метронидазол содда хайвонлар (трихомонадалар, лямблиялар), облигат анаэроб бактерияларга (клостридиялар) нисбатан кенг таъсир доирасига эга.
Метронидазол баъзи соддалар (Trichomonas vaginalis. Entamoeba hystolitica u Giardia lamblia) ва облигат анаэроб микроорганизмлар билан инфекцияланганда самаралидир. Клотримазолнинг антимикотик самараси замбуруғларнинг хужайра мембраналари таркибига кирувчи эргостериннинг синтезини бузилиши билан боғлик, бу мембраналарнинг ўтказувчанлигини ўзгаришига олиб келади ва хужайраларнинг кейинги лизисини чақиради. Кичик концентрацияларда клотримазол фунгистатик, катта концентрацияларда эса фунгицид таъсир килади, бунда нафақат пролиферацияланаётган хужайраларга. Фунгицил концентрацияларда митохондриал ва пероксидаз ферментлар билан ўзаро таъсирлашали, натижада водород перокси динини концентрациясини токсик даражагача ошининци кузатилади, бу хам замбуруг хужайраларининг парчаланишига ёрдам беради.
Клотримазол замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга.
Хлоргексидин бактерияларнинг ҳужайра мембраналаридаги фосфолипидлар билан носпецифик боғланиш йўли билан антибактериал таъсир кўрсатади, бунда хлоргексидин дегидрогеназа на АТФ-азанинг фаоллигини тормозлайди ва калий, нуклеотидлар ва аминокислоталар учун мембраналарнинг ўтказувчанлигини бузади.
Хлоргексидин кўп учрайдиган фаол маҳаллий антисептик воситалардан бири ҳисобланади.
Фармакокинетикаси
Метронидазол қин ичига кўлланганида тизимли қон оқимига сўрилади. Қонда Стах 6-12 соатдан кейин аникланади ва метронидазолнинг эквивалент дозаси бир марта ичга кабул килинганидан сўнг эришиладиган (1-3 соатдан кейин) Стах нинг тахминан 50% ни ташкил килади. Метронидазол ва унинг метаболитларини 60-80% буйраклар орқали чиқарилади, ичак оркали юборилган дозанинг 6-15% чиқарилади.
Клотримазол шиллиқ қаватлардан аҳамиятсиз даражада (3%) сўрилади. Сўрилган препарат жигарда метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади; ярим парчаланиш даври 3-5 соатни ташкил килади.
Хлоргексидин шиллиқ қаватлар орқали амалда сўрилмайди.
- бактериал вагинит;
- замбуруғли кольпит;
- вагинал трихомониаз;
- аралаш инфекцияли кольпитда қўлланилади.
Кин ичига буюрилади.
Бевосита ётишдан олдин, кўлларни ювиб, ётган холатда, бармоқлар учи билан суппозиторий ушланади ва қиннинг ичига (орка гумбазига) чуқур юборилади. Бир мартага бир суппозиторийдан кўлланади.
Даволаш курси 7 кунни ташкил килади. Такрорий даволаш курсини препаратни қўллаш тўхтатилгандан кейинги, биринчи mensis (ҳайз кони) дан сўнг ўтказиш керак.
Кам ҳолларда аллергик реакциялар, кинда ачишиш ҳисси кузатилиши мумкин.
Препаратта юқори сезувчанликда кўллаш мумкин эмас.
Вагинал кўллаш учун бошка дори препаратлари билан бир вақтда кўллаш тавсия қилинмайди.
Нистатин ва натамицин клотримазолнинг самарадорлигини пасайтирадилар.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларга препаратни қўллаш тавсия қилинмайди. Гилофининг бутунлиги бузилганида ёки суппозиторийнинг ташқи кўриниши ўзгарганида препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.
Автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилгаи хусусият
Аниқланмаган.
Аникланмаган.
7 суппозиторийдан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда. 1 контур ўрам тиббиёт кўлланилиш бўйича йўриқномаси билан картон кутига жойланади.
Қуруқ, ёруқликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлашига йўл кўйилмасин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин,
2 йил.
Яроклилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
"RADIKS" МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси, 100054, Тошкент ш. Лутфий кўч., 50 Тел: (+99871) 273-43-98, факс: (+99871) 273-80-58
Klotrimazol: 160 mg/shamlar, Metronidazol: 200 mg/shamlar, Xlorheksidin: 8 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
Vaginal bint. 7 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Vaginal bint. 7 (blister) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.