Vincorel konsentrati D / INF. 5 mg / 5 ml boshiga 5 ml va 5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 10900 so'm)
Uchun ko‘rsatma Vincorel konsentrati D / INF. 5 mg / 5 ml boshiga 5 ml va 5 (ampulalar)
1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: винпоцетин - 5 мг;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти, аскорбин кислотаси, вино кислотаси, натрий метабисульфити, сорбит, инъекция учун сув.
Тиник, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.
Инфузия учун эритма тайёрлашга концентрат.
Бош мияда қон айланишини яхшилайдиган восита. АТХ коди: N06BX18.
Фармакодинамикаси
Винпоцетин бош миянинг метаболизми ва қон айланишига, қоннинг реалогик хусусиятларига кўп томонлама ижобий таъсир кўрсатади.
Нейропротектив таъсири: Винпоцетин цитотоксик реакцияларни ривожланишини тормозлайди. Са 2+ кальмодулинга боғлиқ фосфодиэстераза (ФДЭ) циклик гуанидин монофосфор кислотаси (цГМФ) нинг селектив блокаторидир. Бош миянинг ФДЭ энзимини блокадаси ва АМФ ва цГМФ миқдорини ошиши, церебрал кон айланишини яхшиланиши ва тромбоцитар самарасини таъминлайди.
Винпоцетиннинг нейропротектив таъсири вольтажга боглик. Na+ ва Са каналларини блокадаси ва гипоксия шароитларида Nа+ ни ноадекват окимига боглик нейронларни химояси ва улар чакирган Са нинг ҳужайрага ортиқча кириши билан боглик. Винпоцетинни глютамат рецепторлари билан ўзаро таъсири нерв ҳужайраларини глютамин ва №-метил-D-аспартатнинг, шунингдек амино-3-гидрокси-5-метил-4-изоксазол пропион кислотасининг цитотоксик таъсиридан ҳимоя килади.
Винпоцетин аденозиннинг утилизациясини блоклаб, унинг нейропротектив таъсирини кучайтиради. Фаол радикалларни ҳосил бўлишига тўсқинлик килиб, бевосита антиоксидант таъсир кўрсатади.
Бош мия тўқималари томонидан глюкоза ва кислородни истеъмол қилинишини ошириб, бош миянинг метаболизмини кучайтиради. Нейронларнинг гипоксияни ўзлашггираолишини оширади; церебрал тузилмаларда глюкозанинг кинетикасини яхшилайди; глюкозани парчаланиш жараёнини энергетик жиҳатдан тежамли, аэроб йўлга ўтказади.
Бош мия тўкималарида АТФ концентрациясини ва АТФ/АМФ нисбатини оширади; бош мияда норадреналин ва сератониннинг алмашинув жараёнларини кучайтиради; норадренергик тизимнинг бош мияга борувчи йўлини рағбатлантиради.
Томирларга таъсири (микроциркуляцияни яхшилаши): винпоцетин тромбоцитлар агрегациясини блоклайди; қоннинг ошган ковушқоқлигини пасайтиради; эритроцитларни деформацион кобилиятини оширади ва кислородни тўкималарга берилишига ёрдам бериб, эритроцитларни кислородга сезувчанлигини камайтиради; эритроцитлар томонидан аденозинни утилизациясини блоклайди.
Бош мия қон айланишини танлаб кучайтириши: қоннинг минутли ҳажмининг церебрал фракциясини оширади; тизимли қон айланишининг кўрсаткичлари (босим, минутли ҳажм, пульс тез-тезлиги, умумий периферик резистентлик) ни жиддий ўзгартирмай, бош мия томирларининг резистентлигини пасайтиради; "ўгирлаш" синдроми нафақат кўрсатмайди, балки энг аввало шикастланган, перфузияси паст ишемик соҳаларни қон билан таъминланишини кучайтиради ("ўгирлаш "синдромнга акс самара).
Фармакокинетикаси
Терапевтик самара плазмадаги концентрацияси 10-20 мг/мл чегарасида бўлганида пайдо бўлади. Тўқималардаги максимал концентрацияси қабул қилинганидан кейин 2-4 соат ўтгач аниқланади. Бош мия тўқималаридаги концентрацияси қондагидан юқори эмас. Одам организмида винпоцитеннинг 66% оқсиллар билан боғланади. Тақсимланиш ҳажми (Vd) 246,7±88,5 л, бу тўқималарда яхши тақсимланишини кўрсатади. Препарат гистогематик тўсиқлар орқали, шу жумладан гематоэнцефалик тўсиқ оркали осон ўтади. Нофаол метаболитларни ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди.
Жигар ва буйрак касалликлари винпоцетиннинг метаболизмига таъсир кўрсатмайди. Одамда ярим чиқарилиш даври 4,83 ± 1,29 соат. Сийдик ва ахлат массалари билан 3:2 нисбатда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври винпоцетиннинг дозаси ва дозалаш тартибига боғлиқ.
Неврология: Цереброваскуляр патологиянинг турли шаклларини даволаш учун: бош мия кон айланишини бузилишларини (инсульт) ўтказгандан кейинги ҳолат, вертебробазиляр етишмовчилик, кон томирли деменция, церебрал атеросклероз, посттравматик ёки гипертензив энцефалопатиялар. Цереброваскуляр патологияда руҳий ва неврологик симптоматикани камайишига ёрдам беради.
Офтальмология: Хориоидея (кўзнинг қон томирли пардаси) ва тўр парданинг сурункали кон томир патологиясини (масалан, тўр парданинг марказий артерияси ва венасининг тромбози, обструкциясини) даволаш учун қўлланади.
Отолорингология: қариялар карлиги, эшитишни пасайиши (қон томирли, токсик ёки ёшга боглик), Меньер касаллиги ва қулоқлар шанғиллашини даволаш учун қўлланади.
Препаратни факат вена ичига аста-секин томчилаб инфузия кўринишида қўллашга рухсат берилади (инфузия тезлиги максимал минутига 80 томчидан ошмаслиги керак!) Томчили инфузияда бошланғич суткали доза одатда 500 мл инфузия учун эритмада 20 мг ни ташкил этади. Бу дозани пациент томонидан препаратни ўзлаштираолинишига қараб, 2- 3 кун давомида, суткада тана вазнига 1мг/кг гача ошириш мумкин.
Даволаш курсининг ўртача давомийлиги 10-14 кунни, одатдаги суткалик доза 70 кг тана вазнига ҳисобланганда суткада 50 мг ни (500 мл инфузия учун эритмада 50 мг) ташкил этади.
Буйраклар ва жигар касалликлари бўлган пациентларда дозани махсус танлаш талаб қилинмайди.
Препаратни мушак ичига юбориш, шунингдек вена ичига суюлтирмасдан юбориш мумкин эмас.
Инфузион даволаш курси якунланганидан кейин, пациентни даволашни препаратнинг таблетка шакли билан давом эттириш тавсия қилинади.
Инфузия учун Винкорелни физиологик эритманинг ҳар қандай тури ёки инфузия учун глюкоза эритмасида суюлтириш мумкин. Инфузия учун эритма тайёрланганидан сўнг 3 соат ичида ишлатилиши керак.
Юрак қон-томир тизими томонидан: (0,1%) ST сегментининг депрессияси, QT интервалини узайиши, тахикардия, экстрасистолия, бирок препарат билан даволаш ва ножўя таъсирлар орасида сабабли богликлик исботланмаган, чунки табиий популяцияда бу симптомлар худди шу тез-тезликда кузатилади; артериал кон босимни ўзгариши (кўпрок пасайиши), терини қизариши.
Овқат ҳазм қилиш томонидан: (0,6%) кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, оғизни қуриши. Нерв тизими томонидан: (0,9%) уйкуни бузилиши (уйқусизлик, кучли уйкучанлик), бош огриги, бош айланиши, умумий ҳолсизлик (бу симптомлар асосий касалликнинг кўринишлари бўлиши мумкин.)
Иммун тизими томонидан: (0,2%) аллергик реакциялар.
Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, хомиладорлик, лактация даври, болаларда (клиник маълумотларнинг йўклиги сабабли) қўллаш мумкин эмас. Геморрагик церебрал инсультнинг ўткир фазасида, оғир юрак ишемик касаллигида, аритмиянинг огир шаклларида қўллаш мумкин эмас.
Винпоцетинни В-блокаторлар (хлоранолол, пиндолол билан), клопамид, глибенкламид, дигоксин, аценокумарол ёки гидрохлортиазид билан клиник тадқиқотларда бир вақтда қўлланиши, улар орасида кандайдир ўзаро таъсир билан кечмаган.
Препаратии альфа-метилдопа билан бир вақтда қўллаш баъзида гипотензив самарани бироз кучайишини чақирган, шунинг учун бундай даволашда артериал кон босимини мунтазам назорат килиш талаб килинади.
Ўзаро таъсирнинг эҳтимолини тасдиқловчи клиник тадқиқотларнинг маълумотларини йўклигига карамасдан, винпоцетин марказий нерв тизимига ва аритмияга қарши таъсир килувчи препаратлар ва антикоагулянт воситалар билан бир вақтда буюрилганида эҳтиёткорлик намоён килиш тавсия килинади.
Препаратни узайган QT интервали синдроми бўлган пациентларга буюрилганда вақти- вақти билан ЭКГ назоратини ўтказиш керак. Бош мия ички қон босимини ошиши, аритмиялар ёки QT интервалини узайиши синдроми бўлган пациентларда, шунингдек антиаритмик препаратлар фонида препарат билан даволаш курсини, фақат препаратни қўллаш билан боғлиқ фойда ва хавфни синчковлик билан таҳлил қилгандан кейин бошлаш мумкин.
Препарат кам миқдорда сорбит сақлаши туфайли, препарат билан даволаш курси вақтида қандли диабети бўлган пациентларда қонда қанднинг миқдорини назорат килиш керак. Пациентда фруктоза-1,6 -дифосфатаза ферментининг етишмовчилиги бўлганида препарат билан даволаш мумкин эмас.
Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик
Винкорел Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, бунда препаратни йўлдош ва ҳомила қонидаги концентрацияси, ҳомиладор аёлнинг қонидагидан паст. Препаратнинг тератоген таъсири аникланмаган.
Эмизиш даври
Винкорел кўкрак сутига ўтади. Винкорел лактация даврида қўлланиши, винпоцетинни кўкрак сутига чиқарилиши ва гўдаклар учун препаратнинг хавфсизлиги бўйича клиник кузатувларнинг етарли эмаслиги туфайли мумкин эмас.
Автомобилни ва ишчи механизмларни бошқариш қобилиятига винпоцетиннинг таъсири
Хакида маълумотлар йўқ.
Дозани ошириб юборилиш симптомлари номаълум. Адабиётлардан олинган маълумотларга кўра, кунига 60 мг доза хавфсиз ҳисобланади. 360 мг винпоцетинни бир марта кабул килиш на кардиоваскуляр, на бошка ножўя самараларни ривожланиши билан кечмаган.
Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат 5 мг/мл. 5 мл дан ампулаларда. 5 ампуладан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Болалар оломайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт буйича.
МЧЖ «UZGERMED PHARM» KK
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юкори-Чирчиқ тумани, Борданкул ҚФЙ.
Тел.: (+99870) 202-11-11, факс: (+99870) 202-60-06.
Vinpotsetin: 1 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Vincorel konsentrati D / INF. 5 mg / 5 ml boshiga 5 ml va 5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Vincorel konsentrati D / INF. 5 mg / 5 ml boshiga 5 ml va 5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Vincorel konsentrati D / INF. 5 mg / 5 ml boshiga 5 ml va 5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Vinpotsetin hisoblanadi.
Vincorel konsentrati D / INF. 5 mg / 5 ml boshiga 5 ml va 5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Uzgermed Pharm hisoblanadi.