Vinpotsetin (Vinpocetine) Infuzion eritma uchun sog'lom konsentrat 5 mg/ml, 2 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 10900 so'm)
Uchun ko‘rsatma Vinpotsetin (Vinpocetine) Infuzion eritma uchun sog'lom konsentrat 5 mg/ml, 2 ml №5 (ampulalar)
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 5 мг винпоцетин;
ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, натрий метабисульфити (Е 223), узум кислотаси, бензил спирти, сорбит (Е 420), инъекция учун сув.
Рангсиз ёки бироз яшил тусли тиниқ эритма.
Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат.
Психостимуляторлар ва ноотроп воситалар. АТХ коди: N06BX18.
Фармакодинамикаси
Винпоцетин комплекс таъсир механизмига эга бўлган бирикма бўлиб, бош мия метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади ва уни қон билан таъминланишини яхшилайди, шунингдек қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди.
Винпоцетин нейропротектив самараларни намоён этади: рағбатлантирувчи аминокислоталар томонидан чақирилган цитотоксик реакцияларнинг салбий таъсирини сусайтиради. Препарат потенциалга боғлиқ Na+ ва Са2+ каналларини, шунингдек NMDA ва АМРА рецепторларини ингибиция қилади. Препарат аденозиннинг нейропротектив самарасини кучайтиради.
Винпоцетин церебрал метаболизмни рағбатлантиради: препарат глюкоза ва кислородни қамраб олинишини ва ушбу моддаларни бош мия тўқималари орқали истеъмол қилинишини оширади. Препарат бош мияни гипоксияга чидамлилигини оширади; бош мия учун энергия манбаи бўлган - глюкозани гематоэнцефалик тўсиқ орқали ташилишини оширади; глюкозанинг метаболизмини янада энергетик фойдали аэроб йўли томонига суради; Са2+ - кальмадулин цГМФ га боғлиқ фермент фосфодиэстеразани (ФДЭ) танлаб ингибиция қилади, бош мияда цАМФ ва цГМФ даражасини оширади. Препарат АТФ концентрациясини ва АТФ/АМФ нисбатини оширади; бош мияда норадреналин ва серотонинни айланиб юришини кучайтиради; марказга кўтарилувчи норадренергик тизимни рағбатлантиради; антиоксидант фаолликка эга; юқорида санаб ўтилган барча самараларнинг таъсири натижасида винпоцетин церебропротектив таъсир кўрсатади.
Винпоцетин бош мияда микроциркуляцияни яхшилайди: препарат тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади, қоннинг патологик ошган қовушқоқлигини камайтиради, эритроцитларни деформацияланиш даражасини оширади ва аденозинни қамраб олинишини ингибиция қилади, эритроцитларга кислородни аффинитетини пасайиши йўли билан тўқималарда кислородни ташилишини яхшилайди.
Винпоцетин бош мияда қон оқимини селектив яхшилайди: препарат юракдан қон отилиб чиқишини церебрал фракциясини оширади; бош мияда қон томирлар қаршилигини, тизимли қон айланиши кўрсаткичларига (артериал босим, юракдан қонни отилиб чиқиши, пульс тезлиги, умумий периферик қаршиликка) таъсир қилмай, қон томирлар қаршилигини камайтиради; препарат “ўғирлаш самарасини” чақирмайди. Бундан ташқари, препарат фонида паст перфузияли шикастланган ишемия соҳаларига (бироқ хали некрозланмаган) қонни тушишини яхшилайди (“қайтувчан ўғирлаш самараси”).
Фармакокинетикаси
Тақсимланиши. Каламушларда препаратни перорал юборилган тадқиқотларда радиоактив нишонланган винпоцетин энг юқори концентрацияда жигар ва меъда-ичак йўлларида аниқланган. Максимал концентрацияларини препарат қабул қилинганидан кейин 2-4 соатдан сўнг тўқималарда аниқлаш мумкин бўлган. Бош мияда радиоактив модданинг концентрацияси қондаги концентрациясидан ошмаган.
Инсонларда қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 66% ни ташқил қилади. Винпоцетиннинг мутлоқ перорал биокираолишлиги 7% ни ташкил қилади. Тақсимланиш хажми 246,7±88,5 л ни ташкил қилади, бу тўқималарда моддаларни жуда кучли боғланишини англатади. Винпоцетиннинг клиренсини кўрсаткичи (соатига 66,7 л) плазмада ва жигардаги қийматидан ошади (50 л), бу бирикманинг жигардан ташқари метаболизмини кўрсатади.
Чиқарилиши. 5 мг ва 10 мг дозада препаратни кўп марта қўлланганда винпоцетин бир текис кинетикани намоён қилади; қон плазмасида мувозанат концентрациялари мувофиқ равишда 1,2±0,27 нг/мл ва 2,1±0,33 нг/мл ни ташкил қилади.
Инсонларда ярим чиқарилиш даври 83±1,29 соатни ташкил қилади. Радиоактив нишонланган бирикмадан фойдаланиб ўтказилган тадқиқотларда, чиқарилишнинг асосий йўли сийдик ва ахлат орқали 60:40 нисбатда амалга оширилиши аниқланган. Радиоактив нишоннинг кўпроқ қисми каламуш ва кучукларни сафросида аниқланди, бироқ асосий энтерогепатик циркуляция аниқланмади. Аповинкамин кислотаси оддий калава фильтрацияси йўли билан буйрак орқали чиқарилади, ушбу модданинг ярим чиқарилиш даври дозага ва винпоцетинни қўллаш усулига қараб ўзгаради.
Метаболизми. Винпоцетиннинг асосий метаболити, аповинкамин кислотаси (АВК) ҳисобланади, у инсонларда 25-30% ҳосил бўлади. Перорал қабул қилгандан кейин АВКнинг эгри чизиқ (“концентрация-вақт” кўрсаткичи) остидаги майдони препаратни вена ичига юборилганидан кейингига нисбатан икки марта ошади, бу винпоцетинни тизим олди метаболизми жараёнида АВК ҳосил бўлишини кўрсатади. Бошқа аниқланган метаболитлардан гидроксивинпоцетин, гидрокси-АВК, дигидрокси-АВК-глицинат ва уларнинг глюкуронидлар ва/ёки сульфатлар билан конъюгатлари ҳисобланади. Ўзгармаган ҳолда чиқарилган винпоцетиннинг миқдорини ҳар бир ўрганилган турлари, препаратнинг қабул қилинган дозасини фақат бир мунча фоизини ташкил қилади.
Винпоцетиннинг муҳим ва асосий хусусиятлари бўлиб, жигар ёки буйрак касалликлари бўлган пациентларда препаратнинг метаболизми ва аккумуляциясини (тўпланишини) йўқлигини эътиборга олиб, препаратнинг дозасини махсус танлаш заруратини йўқлиги ҳисобланади.
Ўзига хос ҳолатларда (масалан, айрим бир ёшларда, ёндош касалликлар мавжудлигида) фармакокинетик хусусиятларини ўзгариши. Винпоцетин, дори воситасининг кинетикаси сўрилиши, бошқа тақсимланиши ва метаболизми, чиқарилишини камайиши каби ўзгаришлари кузатилган асосан кекса ёшдаги пациентларни даволаш учун кўрсатилганлиги туфайли, айнан ушбу ёш гуруҳида, айниқса узоқ муддат қўлланганда препаратнинг кинетикасини баҳолаш юзасидан тадқиқотларни ўтказиш зарур бўлган. Бундай тадқиқотларнинг натижалари, кекса ёшдаги пациентларда винпоцетиннинг кинетикасини винпоцетиннинг ёш инсонлардаги кинетикасидан жиддий фарқ қилмаслигини ва бундан ташқари, аккумуляцияни йўқлигини кўрсатди. Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишида препаратни одатдаги дозаларини қўллаш мумкин, чунки винпоцетин бундай пациентларнинг организмида тўпланмайди, бу препаратни узоқ вақт қабул қилиш имконини беради.
Неврология: цереброваскуляр патологиянинг турли шаклларини: мияда қон айланишини бузилишларини (инсульт) ўтказгандан кейинги ҳолат, вертебробазиляр етишмовчилик, томирли деменция, церебрал атеросклероз, постравматик ёки гипертензив энцефалопатиялар даволаш учун қўлланилади. Цереброваскуляр патологияда руҳий ва неврологик симптоматикани камайишига ёрдам беради.
Офтальмология: хориоидеянинг (кўзнинг томирли пардаси) сурункали қон томир патологиясини ва тўр парданинг (масалан, тўр парданинг марказий артерияси ва венасининг тромбози, обструкцияси) даволаш учун қўлланилади.
Отолариноларингология: ўткир қон томир патологияси, токсик (доридан) шикастланишда ёки келиб чиқиши бошқа бўлган (идиопатик, шовқин таъсирида) қариялар карлиги, Меньер касаллиги ва қулоқлардаги шовқинни даволаш учун қўлланилади.
Препарат фақат вена ичига томчили инфузия учун мўлжалланган, секин юбориш керак (инфузиянинг тезлиги минутига 80 томчидан ошмаслиги лозим!).
Препаратни тери остига, мушак ичига, шунингдек концентрацияланган кўринишда вена ичига юбориш мумкин эмас!
Катталар учун бошланғич суткалик доза 20 мг (2 ампула), инфузия учун 500 мл эритмада эритилган ҳолда юборилади. Ушбу доза 2-3 кун давомида, пациент томонидан препаратни ўзлаштирилишига қараб, тана вазнига суткада 1 мг/кг гача оширилиши мумкин.
Даволаш курсининг ўртача давомийлиги 10-14 кунни ташкил қилади, одатдаги суткалик доза суткада 50 мг (50 мг 500 мл инфузия учун эритмада) 70 кг ли тана вазни ҳисобида. Инфузион терапия курси тугагандан сўнг пациентга таблетка шаклидаги Винпоцетин препарати билан даволашни давом эттириш тавсия этилади.
Инфузион эритмани тайёрлаш учун натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси ёки глюкоза сақловчи эритмаларни (масалан Салсол, Рингер эритмаси, Риндекс, Реомакродекс) қўллаш мумкин. Винпоцетинни тайёр эритмасини тайёрлагандан сўнг 3 соат давомида ишлатиш зарур.
Буйрак ёки жигар касалликлари бўлган пациентларга дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Болалар
Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас (мувофиқ клиник тадқиқотларнинг маълумотларини йўқлиги туфайли).
Қон ва лимфатик тизим томонидан: тромбоцитопения, эритроцитлар агглютинацияси, анемия.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик.
Моддалар алмашинуви, метаболизм: гиперхолестеринимия, қандли диабет, анорексия.
Руҳий бузилишлар: эйфория, ҳавотирлик, қўзғалувчанлик, депрессия.
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, гемипарез, уйқучанлик; тремор, хушдан кетиш, хушдан кетишдан олдинги ҳолат, ҳолсизлик, исссиқлик ҳисси.
Кўриш аъзолари томонидан: гифема, гиперметропия, кўриш ўткирлигини пасайиши, миопия; конъюктивани гиперемияси, кўриш нерви сўрғичини шиши, диплопия.
Эшитиш аъзолари ва вестибуляр аппарати томонидан: эшитишни бузилиши, гиперакузия, гипоакузия, вертиго; қулоқларни шанғиллаши.
Юрак тизими томонидан: миокард ишемияси/инфаркти, стенокардия, аритмия, брадикардия, тахикардия, экстрасистолия, юрак уришини ҳис этиш; юрак етишмовчилиги, юрак бўлмачалари фибрилляцияси.
Қон-томир тизими томонидан: артериал гипотензия, артериал гипертензия, қон қуйилишлар; артериал босимини тебраниши, тромбофлебит, веноз етишмовчилиги.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда дискомфорт, оғизни қуриши, кўнгил айниши; қусиш, сўлакни кўп ажралиб чиқиши.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: эритема, гипергидроз, эшакеми, қичишиш, дерматит.
Умумий бузилишлар: қизиб кетиш хисси; астения, кўкрак қафасида дискомфорт, яллиғланиш, инъекция жойида тромбоз.
Тадқиқотлар натижалари: артериал босимини пасайиши, артериал босимини ошиши, ST сегментини депрессияси ва QT интервалини узайиши, қонда мочевина миқдорини ошиши, лактатдегидрогеназа миқдорини ошиши, ЭКГ да PR интервалини узайиши, ЭКГ да ўзгаришлар.
Геморрагик церебрал инсультнинг ўткир босқичи, оғир юрак оғир ишемик касаллиги, аритмиянинг оғир шакллари.
Фаол моддага ёки ёрдамчи моддаларнинг бирортасига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Винпоцетинни клоранолол ва пинданол каби бета-блокаторлар билан бир вақтда қўлланганда, шунингдек клопамид, глибенкламид, дигоксин, аценокумарол ёки гидрохлортиазид билан бир вақтда қўлланганда ушбу дори воситалари ўртасида хеч қандай ўзаро таъсири аниқланмаган. Альфа-метилдопа ва винпоцетинни бир вақтда қўлланганда кам ҳолларда айрим қўшимча самара кузатилган, шунинг учун ушбу препаратлар мажмуасини қўллаш фонида артериал босимини доимий назоратини амалга ошириш зарур. Винпоцетинни марказий нерв тизимига таъсир қилувчи, аритмияга қарши препаратлар, антикоагулянтлар ва фибринолитик воситалар билан бир вақтда буюришда эҳтиёткорликни намоён этиш тавсия этилади.
Номутаносиблиги
Винпоцетин эритмаси гепарин билан кимёвий жиҳатдан номутаносиб, шунинг учун уларни бир шприцда юбориш мумкин эмас. Шу билан бирга зарурати бўлган ҳолларда антикоагулянтлар ва Винпоцетинни бир вақтда қўллашга йўл қўйилади.
Винпоцетин препарати эритмаси аминокислоталар сақловчи инфузион эритмалар билан кимёвий жиҳатдан номутаносиб, шунинг учун уларни Винпоцетин препарати концентратини суюлтириш учун қўллаш мумкин эмас.
Пациентда бош мия ички босими юқори бўлганида, аритмиялар ёки QT интервалини узайиш синдроми бўлганида, шунингдек аритмияга қарши препаратларни қўллаш фонида препарат билан даволашни фақат препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган фойда ва хавфни синчков тахлилидан сўнг бошлаш лозим.
QT интервалини узайиши синдроми бўлганида ёки QT интервалини узайишига олиб келувчи дори воситасини бир вақтда қабул қилинганда ЭКГ-назоратини ўтказиш тавсия этилади.
Препаратда сорбитнинг оз миқдори сақланади, шунинг учун қандли диабети бўлган беморларда препарат билан даволаш курси вақтида, қонда қанд миқдорини назорат қилиш лозим.
Фруктозани пациент томонидан ўзлаштираолмасликда ёки фруктоза 1,6-дифосфатаза танқислигида препаратни қабул қилишдан сақланиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Винпоцетинни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик. Винпоцетин йўлдош орқали ўтади, бироқ йўлдошда ва ҳомила қонида, онанинг қонига нисбатан анча паст концентрацияларда аниқланади. Тератоген ёки эмбриотоксик самараси аниқланмаган. Хайвонларда ўтказилган тадқиқотларда винпоцетинни юқори дозаларини юбориш айрим ҳолларда йўлдошдан қон кетиши ва бола ташлаш билан кечган, бу айнан йўлдошда қон айланишини кучайиши натижасида содир бўлган.
Эмизиш. Винпоцетин кўкрак сутига ўтади. Нишонланган винпоцетинни қўллаш билан ўтказилган тадқиқотларда кўкрак сутини радиоактивлиги она қонига нисбатан 10 марта юқори бўлган. 1 соат давомида сут билан чиқариладиган миқдори препаратни юборилган дозасининг 0,25% ни ташкил қилади. Винпоцетинни она сутига ўтиши, янги туғилган чақалоқлар организмига таъсири ҳақида эса маълумотларни йўқлиги туфайли, винпоцетинни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Винпоцетинни автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири хақида маълумотлар йўқ, бироқ препаратни қўллаганда уйқучанлик, бош айланишини келиб чиқиш эҳтимолини ҳисобга олиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиш аниқланмаган. Адабиётдан олинган маълумотларига асосланиб, препаратни тана вазнига 1 мг/кг доазада юбориш хавфсиз ҳисобланиши мумкин. Ушбу дозадан ошувчи дозада препаратни қўллаш ҳақида маълумотлари йўқлиги сабабли, препаратни юқори дозаларда юборишга йўл қўйилмайди.
2 мл дан ампулаларда; 5 ёки 10 ампуладан коробкада.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамида сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича.
Фармацевтическая компания “Здоровье”, Украина.
Vinpotsetin: 5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Vinpotsetin (Vinpocetine) Infuzion eritma uchun sog'lom konsentrat 5 mg/ml, 2 ml №5 (ampulalar) narxi 2180 so'm - 1 шт.
Vinpotsetin (Vinpocetine) Infuzion eritma uchun sog'lom konsentrat 5 mg/ml, 2 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Vinpotsetin (Vinpocetine) Infuzion eritma uchun sog'lom konsentrat 5 mg/ml, 2 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Vinpotsetin (Vinpocetine) Infuzion eritma uchun sog'lom konsentrat 5 mg/ml, 2 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Vinpotsetin hisoblanadi.
Vinpotsetin (Vinpocetine) Infuzion eritma uchun sog'lom konsentrat 5 mg/ml, 2 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Farm kompaniyasi Zdorovye hisoblanadi.