Facebook Pixel Code

Xondroksid (Chondroxidum) tashqi foydalanish uchun gel 5% 30 g (naycha)

dagi narxlar
dan 80600 so'm gacha 106000 so'm
Без рецепта
101 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Xondroksid (Chondroxidum) tashqi foydalanish uchun gel 5% 30 g (naycha)

Фаол модда: хондротин натрий сульфати - 0,05 г (100% қуруқ моддага ҳисобланганда).

Ёрдамчи моддалар: диметилсульфоксид (димексид) - 0,1 г, пропиленгликоль (1,2-пропандиол) - 0,05 г, изопропанол (изопропил спирти, 2-пропанол)-0,05 г, этанол (этил спирти) - 0,2 г, натрий дисульфати (натрий метабисульфити) - 0,0005 г, метилпарагидроксибензоат (нипагин, метилпарабен) - 0,0012 г, пропилпарагидрокси-бензоат (нипазол, пропилпарабен) - 0,0003 г, карбомер (карбопол) - 0,035 г, апельсин ароматизатори (озуқа “Апельсин” ароматизатори) - 0,005 г, сув (тозаланган сув) - 1 г гача.

Сарғиш, яримтиниқ, мева ҳидли бир хил гель.

Сиртга қўллаш учун гель.

Тўқималарнинг репарациясини рағбатлантирувчиси. АТХ коди: М01АХ25.

Хондроксид® гели мажмувий таъсирга эга:

  • остеоартрозни ва остеохондрозни кучайиб боришини секинлаштиради;
  • оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади;
  • яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади;
  • бўғим тоғайининг тикланишини рағбатлантиради;
  • бўғимларнинг ҳаракатчанлигини яхшилайди;
  • бўғимларнинг шишини камайтиради.

Гелнинг компонентларини оптимал мос қўшилиши туфайли уларнинг оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши самараларини ўзаро кучайиши аниқланади.

Хондроксид® гель препаратини қўллаш қабул қилаётган ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг дозаларини камайтириш имконини беради.

Хондроксид® табиий компонент хондроитин сульфатини (юқори молекуляр мукополисахарид) сақлайди, у тоғай тўқималарни қурилишида иштирок этади.

Хондроитин сульфати:

  • тоғай тўқимасида фосфор-кальций алмашинувини яхшилайди;
  • тоғай тўқимасини парчалайдиган ферментларнинг фаоллигини пасайтиради;
  • тоғай тўқимасида дегенерация (парчаланиш) жараёнларини тормозлайди;
  • гликозаминогликанлар синтезини рағбатлантиради;
  • бириктирувчи тўқимасининг коллапсига тўсқинлик қилади;

Бу шикастланган бўғимларда оғриқни камайишига ва ҳаракатчанликни ошишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Хондроксид® гели яхши сўрилади. Сичқонларда радионишонланган 3Н-хондроитин сульфати ишлатилган ҳолда экспериментал текширишлардан олинган маълумотларга мувофиқ хондроитин сульфатининг сўрилиш кўрсаткичи 14% ни ташкил қилади. Диметилсульфоксид хондроитин сульфатни хужайра мембраналари орқали тўқималарни ичкарисига яхши киришига ёрдам беради.

Хондроксид® гель препарати терига суртилгандан кейин хондроитин сульфат бўғимларга тез ва танлаб ўтади, 30 минутдан кейин максимал концентрацияга эришади ва кейинчалик препарат тоғай тўқимасидан икки босқичли чиқарилади. Чиқарилишининг тез босқичини тугалланиши қўллангандан 1 соатдан кейин юз беради. Препаратни бўғимларда тутилиб қолиши 5 соатни ташкил қилади.

Периферик бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари: остеартроз, умуртқа поғонасининг остеохондрозни даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.

Сиртга. Хондроксид® гели терига шикастланиш ўчоғи устига кунига 2-3 марта суртилади ва енгил қарсаксимон ҳаракатлар билан тўлиқ шимилгунча 2-3 минут давомида ишқаланади. Даволаш курси 2-3 ҳафтадан 2-3 ойгача ташкил қилади.

Зарурати бўлганида даволаш курси такрорланади.

Аллергик реакциялар.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Препарат суртилган соҳада тери қопламаларини шикастланишида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши.

Хондроксид® гель препарати дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлашиши ёки номутаносиблиги ҳоллари номаълум.

Препаратни шиллиқ қавати ва очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш керак. Терига ёки кийимга тушганида гель сув билан из қолдирмасдан осон ювилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш

Препарат ҳомиладорликда, лактация даврида, болалик ёшида шифокорни маслаҳатсиз қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Хондроксид® гели седатив самара, психомотор бузилишлар чақирмайди ва пациентни юқори эътибор ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Сиртга қўллаш учун 5% ли гель. 20, 25, 30, 35, 40 г дан алюминий тубаларда ёки полиэтилен ламинат тубаларда. Ҳар бир туба препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Рецептсиз.

«НИЖФАРМ» АЖ

Россия, 603950, Нижний Новгород ш, ГСП-459, Салганская кўч., 7 уй.

Тел: (831) 278-80-88, факс: (831) 430-72-28.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Kondroitin sulfat: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Jel
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
30 g
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Biologik
Birlamchi qadoqlash:
tuba
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Xondroksid (Chondroxidum) tashqi foydalanish uchun gel 5% 30 g (naycha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Xondroksid (Chondroxidum) tashqi foydalanish uchun gel 5% 30 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Xondroksid (Chondroxidum) tashqi foydalanish uchun gel 5% 30 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Kondroitin sulfat hisoblanadi.