Facebook Pixel Code

Yarina plyonka bilan qoplangan planshetlar №21 (1 blister)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Yarina plyonka bilan qoplangan planshetlar №21 (1 blister)

Яринанинг ҳар бир таблеткаси қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 0,03 мг этинилэстрадиол, 3 мг дроспиренон;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, қайта желатинланган маккажўхори крахмали, повидон К25, магний стеарати, гипромеллоза, макрогол 6000, тальк, титан диоксиди (Е 171), темир (II) оксиди (Е 172).

Думалоқ, икки томонлама қавариқ, оч-сариқ рангли, бир томони олтибурчакли, унинг ичида «DO» ҳарфлари босиб туширилган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Прогестагенлар ва эстрогенлар (фиксацияланган мажмуалар).

Яринанинг контрацептив самараси турли омилларнинг ўзаро таъсирига асосланади, улардан энг мухими овуляцияни сусайтирилиши ва эндометрийни ўзгариши ҳисобланади.

Ярина - этинилэстрадиол ва прогестаген дроспиренон сақловчи мажмуавий контрацептив препаратдир. Терапевтик дозада дроспиренон шунингдек антиандроген ва ўртача антиминералокортикоид хусусиятларга ҳам эга. У эстроген, глюкокортикоид ва антиглюкокортикоид самараларни намойиш этмайди. Бу дроспиренонга табиий гормон прогестероннинг профилига жуда яқин фармакологик профилни таъминлайди.

Клиник тадқиқотлар Ярина препаратининг ўртача антиминералокортикоид хусусиятлари ўртача антиминералокортикоид самараларга олиб келишини кўрсатади.

Контрацепция (исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш) учун қўлланилади.

Таблеткаларни қачон ва қандай қабул қилиш керак

Календар ўрам 21 таблетка сақлайди. Ўрамда ҳар бир таблетка, у қабул қилиниши керак бўлган ҳафтанинг куни билан белгиланади. Таблеткаларни ичга ҳар куни куннинг бир вақтида озгина миқдордаги сув билан қабул қилинг. Стрелка йўналиши бўйлаб, ҳамма 21 таблетка қабул қилингунича давом этинг. Кейинги 7 кун давомида сиз препарат қабул қилмайсиз. Шу 7 кун давомида ҳайз кўриш (препаратни бекор қилиш оқибатида қон кетиши) бошланиши керак. Одатда у Яринанинг охирги таблеткаси қабул қилинганидан кейинги 2-3 кунлари бошланади. 7 кунлик танаффусдан кейин ўрамдан кейинги таблеткаларни, ҳатто агар қон кетиши ҳали тўхтамаган бўлса ҳам қабул қилишни бошланг. Бу сизни доимо янги ўрамдан таблеткаларни қабул қилишни ҳафтанинг худди ўша куни бошлашингизни билдиради, ва ҳар ойда бекор қилиш қон кетиши ҳафтанинг тахминан бир кунига тўғри келади.

Яринанинг биринчи ўрамидан таблеткаларни қабул қилиш

Олдинги ойда ҳеч қандай гормонал ҳомилага қарши воситалар ишлатилмаган

Яринани қабул қилишни циклнинг биринчи кунидан, яъни ҳайз кўриш циклининг биринчи кунидан бошланг. Ҳафтанинг мувофиқ куни билан белгиланган таблеткани қабул қилинг. Сўнгра таблеткаларни навбати бўйича қабул қилинг. Сиз шунингдек қабул қилишни ҳайз кўриш циклининг 2-5 кунларидан хам бошлашингиз мумкин, лекин бу холда биринчи ўрамдан таблеткаларни қабул қилишни биринчи 7 куни давомида қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулларини (презерватив) ишлатиш керак.

Бошқа мажмуавий перорал контрацептивлардан, қин халқасидан ёки контрацептив пластирдан ўтишда.

Сиз Яринани қабул қилишни перорал мажмуавий контрацептивнинг жорий ўрамидан охирги таблеткани қабул қилгандан кейинги кундан бошлашингиз мумкин (яъни қабул қилишда танаффуссиз. Агар жорий ўрам 28 таблетка сақласа, Яринани қабул қилишни охирги фаол таблетка қабул қилгандан кейинги куни қабул қилиш мумкин. Агар бу қайси таблеткалигига ишонмасангиз, шифокордан сўранг. Шунингдек қабул қилишни кечроқ бошлаш ҳам мумкин, лекин ҳеч ҳам қабул қилишдаги одатдаги танаффусдан кейинги кундан кеч эмас (21 таблеткаларни сақловчи препаратлар учун) ёки охирги нофаол таблеткани қабул қилгандан кейин (ўрамда 28 таблеткаларни сақловчи препаратлар учун).

Яринани қабул қилишни қин халқаси ёки пластир олинган куни бошлаш керак, лекин кечи билан янги халқа киритиладиган ёки янги пластир ёпиштириладиган куни кеч бошлаш керак.

Фақат гестаген (мини пили) сақловчи перорал контрацептивлардан ўтишда.

Сиз мини-пилини қабул қилишни ҳар қандай куни тўхтатишингиз ва Ярина қабул қилишни кейинги куни худди шу вақтдан бошлашингиз мумкин. Таблеткаларни қабул қилишни биринчи 7 куни давомида шунингдек қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулларини ишлатиш керак.

Инъекцион контрацептив, имплант ёки гестаген ажратиб чиқарувчи қин ички контрацептивдан (“Мирена”) ўтишда.

Ярина қабул қилишни навбатдаги инъекция қилинадиган куни ёки имплант ёки қин ички контрацептив олиб ташланган куни бошланг. Таблеткаларни қабул қилишни биринчи 7 куни давомида шунингдек қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулларини ишлатиш керак.

Туғруқдан кейин

Агар сиз энди бола туққан бўлсангиз, шифокор сизга Ярина препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин, биринчи нормал ҳайз кўриш цикли тугагунича кутишни тавсия қилиши мумкин. Баъзида, шифокорнинг тавсияси бўйича, препаратни қабул қилишни олдин бошлаш мумкин.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигидаги ўз-ўзидан ёки тиббий абортдан кейин.

Шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Одатда қабул қилишни дарҳол бошлаш тавсия этилади.

Ўтказиб юборилган таблеткаларни қабул қилиш

Агар навбатдаги таблеткани қабул қилишдаги кечикиш 12 соатдан кам бўлса, Яринанинг ҳомилага қарши таъсири сақланади. Эсингизга тушиши билан таблеткани қабул қилинг. Навбатдаги таблеткани одатдаги вақтида қабул қилинг.

Агар навбатдаги таблеткани қабул қилишдаги кечикиш 12 соатдан кўпрорқ бўлса, контрапцетив самара пасайиши мумкин. Қанчалик кўп кетма-кет таблеткалар ўтказиб юборилган бўлса, ва бу ўтказиб юбориш қабул қилишни бошига ёки охирига яқин бўлса, ҳомиладорлик юз беришини хавфи шунча юқори.

Бунда қуйидаги қоидаларга амал қилиш мумкин:

Ўрамдан биттадан кўп таблетка унутилган бўлса

Шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препаратни қабул қилишни биринчи ҳафтасида бир таблетка ўтказиб юборилган

Ўтказиб юборилган таблеткани эсингизга тушган захоти, иложи борича тезроқ қабул қилинг (хатто бу, бир вақтда икки таблеткани қабул қилишни билдирса хам). Кейинги 7 кун давомида қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулини ишлатинг. Агар жинсий алоқа таблеткани ўтказиб юборишдан олдинги ҳафта давомида бўлган бўлса, ҳомиладорлик юз бериши эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препаратни қабул қилишнинг иккинчи ҳафтасида бир таблетка ўтказиб юборилган.

Ўтказиб юборилган таблеткани эсингизга тушган захоти, иложи борича тезроқ қабул қилинг (хатто бу, бир вақтда икки таблеткани қабул қилишни билдирса хам). Навбатдаги таблеткани одатдаги вақтида қабул қилинг. Агар сиз биринчи ўтказиб юборилган таблеткадан олдинги 7 кун давомида таблеткаларни тўғри қабул қилган бўлсангиз, Яринанинг ҳомилага қарши таъсири сақланади, ва сиз қўшимча контрацептив чоралар ишлатишга мухтож бўлмайсиз. Акс ҳолда, шунингдек икки ва кўпроқ таблеткалар ўтказиб юборилганида 7 кун давомида қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулларини ишлатиш керак.

Препарат қабул қилишни учинчи ҳафтасида бир таблетка ўтказиб юборилган.

Агар биринчи ўтказиб юборилган таблеткадан олдинги 7 кун давомида хамма таблеткалар тўғри қабул қилинган бўлса, контрацепциянинг қўшимча усулларини ишлатишнинг зарурати йўқ. Контрацепциянинг қўшимча усулларини ишлатишнинг заруратисиз, сиз қуйдаги икки вариантлардан биронтасига амал қилишингиз мумкин.

Ўтказиб юборилган таблеткани эсингизга тушган захоти, иложи борича тезроқ қабул қилинг (хатто бу, бир вақтда икки таблеткани қабул қилишни билдирса хам). Навбатдаги таблеткани одатдаги вақтида қабул қилинг. Навбатдаги ўрамдан таблеткаларни қабул қилишни, жорий ўрамдаги таблеткалар тугаганидан кейин дарҳол бошланг, шундай қилиб, ўрамлар орасида танаффус бўлмайди. Иккинчи ўрамдан таблеткалар тугамагунича “бекор қилиш” қон кетишини эҳтимоли кам, лекин препаратни қабул қилиш кунлари суркалувчи ажралмалар ёки “муддатли” қон кетишлари аниқланиши мумкин.

Жорий ўрамдан таблеткаларни қабул қилишни тўхтатинг, 7 ёки камроқ кунга (шу жумладан таблеткалар ўтказиб юборилган кун) танаффус қилинг ва сўнгра янги ўрамдан таблеткаларни қабул қилишни бошланг.

Бу схемани ишлатиб, сиз навбатдаги ўрамдан таблеткаларни қабул қилишни, ҳафтани сиз одатда қиладиган ўша кунидан бошлашингиз мумкин.

Агар таблеткаларни қабул қилишдаги танаффусдан кейин кутилаётган ҳайз кўриш бўлмаса, сиз ҳомиладор бўлишингиз мумкин. Янги ўрамдан қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Қусиш ва диарея холидаги тавсиялар

Агар Ярина таблеткаларини қабул қилишдан кейин 4 соатгача чегараларда сизда қусиш ёки диарея (меъдани бузилиши) бўлган бўлса, фаол моддалар, эҳтимол, тўлиқ сўрилмаган. Бу вазият препарат қабул қилишни ўтказиб юборилишига ўхшаш. Шунинг учун ўтказиб юборилган таблеткалар учун йўриқномага амал қилинг.

Ҳайз кўриш бошланишини кечикиши

Агар Яринанинг навбатдаги ўрамида таблеткаларни қабул қилишни, жорий ўрам тугаганидан кейин дарҳол бошласангиз, сиз ҳайз кўришни бошланишини кечиктиришингиз мумкин. Сиз бу ўрамдан таблеткаларни қабул қилишни хохлаганингизча узоқ, ёки бу ўрамдан таблеткалар тугагунича давом эттиришингиз мумкин. Агар сиз ҳайз кўришни бошланишини хохласангиз, таблеткаларни қабул қилишни тўхтатинг. Иккинчи ўрамдан Ярина таблеткаларини қабул вилиш вақтида таблеткаларни қабул қилиш куни суркалувчи ажралмалар ёки қон кетиши аниқланиши мумкин. Навбатдаги ўрамдан таблеткалар қабул қилишни одатдаги 7 кунлик танаффусдан кейин бошланг.

Ҳайз кўришни бошланиш кунини ўзгартириш

Агар сиз таблеткаларни тавсияларга мувофиқ қабул қилаётган бўлсангиз, сизда ҳар 4 ҳафтанинг тахминан худди шу бир кунида ҳайз кўриш юз беради. Агар сиз уни ўзгартиришни хохласангиз, таблеткаларни қабул қилишдан озод вақт оралиғини қисқартиринг (лекин узайтирманг). Масалан, агар сизнинг ҳайз кўриш цикли одатда жума куни бошланса, келажакда эса сиз уин сешанба куни бошланишини хохласангиз (3 кун олдин), навбатдаги ўрамдан таблеткаларни, одатдагидан 3 кун олдин қабул қилишни бошлаш керак. Агар таблеткаларни қабул қилишдан озод танаффус жуда қисқа бўлса (масалан, 3 кун ёки кам), танаффус вақтида ҳайз кўриш юз бермаслиги мумкин. Бундай холда навбатдаги ўрамдан таблеткаларни қабул қилиш вақтида қон кетиши ёки суркалувчи қонли ажралмалар аниқланиши мумкин.

Алоҳида гуруҳ пациентлар учун қўшимча маълумот

Болалар ва ўсмирлар

Ярина препарати фақат менархе дан кейин кўрсатилган. Мавжуд бўлган маълумотлар бу гурух пациентларда дозани тўғрилашни назарда тутмайди.

Кекса ёшли пациентлар

Қўллаш мумкин эмас. Ярина препаратини менопауза юз берганидан кейин кўрсатилмаган.

Жигар томонидан бузилишлари бўлган пациентлар

Жигарнинг оғир касалликлари бўлган аёлларда, жигар фаолиятини кўрсаткичлари нормага келмагунича Ярина препаратини қўллаш мумкин эмас. Шунингдек “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига ҳам қаранг.

Буйрак томонидан бузилишлари бўлган пациентлар

Оғир буйрак етишмовчилиги ёки ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган аёлларда Ярина препаратини қўллаш мумкин эмас. Шунингдек “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига ҳам қаранг.

Ҳар қандай бошқа дори воситаларида бўлгани каби, Ярина препаратини қабул қилишда, гарчи уларни пайдо бўлиши барча пациентларда шарт бўлмаса ҳам, ножўя реакциялар кузатилиши мумкин. Агар ҳар қандай ножўя реакция жиддий тус олса ёки сиз ўзингизда ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакцияни сезсангиз, илтимос, бу ҳақида докторга ёки фармацевтга хабар беринг.

Жиддий нохуш самаралар:

Нохуш самаралар, пайдо бўлган ҳолларда, шу жумладан препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган жиддий реакциялар, “Эҳтиёткорлик билан”, “Махсус кўрсатмалар” ва “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимларига қаранг. Илтимос, бу бўлимларни диққат билан ўқиб чиқинг ва зарурати бўлган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашинг. Ярина препаратини қабул қилаётган аёлларда қуйидаги ножўя реакциялар ҳақида хабар берилган:

Тез-тез нохуш самаралар (1/100 дан кўпроқ ва 1/10 дан камроқ):

  • депрессия/кайфиятни тушиши;
  • бош оғриғи;
  • мигрень;
  • кўнгил айниши;
  • сут безларининг сезувчанлиги ва оғриқлилиги, номунтазам бачадон қон кетишлари (“муддатли” қон кетишлари), аниқланмаган генезли жинсий йўллардан қон кетишлар, ҳайз кўриш циклини бузилиши, вульвовагинал кандидоз.

Тез-тез учрамайдиган нохуш самаралар (1/1000 дан кўпроқ ва 1/100 дан камроқ):

  • либидони камайиши ёки йўқолиши (жинсий мойилликни камайиши ёки йўқолиши);
  • гипертензия;
  • гипотония;
  • қусиш;
  • диарея;
  • акне;
  • экзема;
  • қичишиш;
  • алопеция;
  • сут безларини катталашиши;
  • вагинит;
  • шиш;
  • тана вазнини ошиши ёки камайиши.

Кам учрайдиган нохуш самаралар (1/10000 дан кўпроқ ва 1/1000 дан камроқ):

  • ўта юқори сезувчанлик реакциялари;
  • астма;
  • қулоқни оғирлиги;
  • тугунли эритема;
  • кўп шаклли эритема;
  • веноз ёки артериал тромбоэмболия;
  • сут безларидан ажралмалар.

МГК қўллангаида веноз тромбо- ва тромбоэмболик кўринишларнинг, шу жумладан миокард инфаркти, инсульт, транзитор ишемик хужум, веноз тромбоз ва ўпка эмболиясини ривожланиш хавфи ошади.

МГК қабул қилаётган аёлларда қуйидаги жиддий ножўя реакциялар аниқланган (шунингдек “Махсус кўрсатмалар”, “Алоҳида гуруҳ пациентлари учун кўрсатмалар” бўлимларига ҳам қаранг):

  • веноз тромбоэмболик бузилишлар;
  • артериал тромбоэмболик бузилишлар;
  • гипертензия;
  • жигар ўсмалари;
  • мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида ривожланадиган ёки ёмонлашадиган ҳолатлар, лекин уларни препаратни қабул қилиш билан боғлиқлиги исботланмаган: Крон касаллиги, ярали колит, тутқаноқ, бачадон миомаси, порфирия, тизимли қизил югурик, ҳомиладорлар герпеси, Сиденгам хореяси, гемолитико-уремик синдром, холестаз билан боғлиқ бўлган сариқлик ва/ёки қичишиш;
  • хлоазма;
  • жигар фаолиятини ўткир ёки сурункали бузилишларида, жигар фаолиятининг кўрсатгичлари нормага келмагунича қабул қилишни тўхтатиш зарурати туғилиши мумкин.

Наслий ангионевротик шиши бўлган аёлларда эстрогенлар унинг симптомларини чақириши ёки чуқурлаштиришлари мумкин.

Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда сут бези ракининг ташхис қилиниш тез-тезлиги бироз юқори. 40 ёшгача бўлган аёлларда сут безининг раки кам аниқланиши туфайли, мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда сут бези раки ташхиси сонини ошиши, бу касалликнинг умумий хавфидан нисбатан аҳамиятсиз ҳисобланади.

Ярина препарати қуйида санаб ўтилган ҳолатлар/касалликлардан биронтаси бўлганида қўлланмаслиги керак. Агар препаратни қабул қилиш фонида биринчи марта бу ҳолатлар/касалликлардан биронтаси ривожланса, препарат дарҳол бекор қилиниши керак.

Эҳтиёткорлик билан

Агар мажмуавий перорал контрацептивлар қуйида санаб ўтилган ҳар қандай касалликлар/ҳолатлар мавжудлигида қўлланса, сиз синчков кузатувга муҳтож бўласиз, нима учунлигини - шифокор тушунтириб беради. Ярина препаратини қабул қилиш олдидан қуйида санаб ўтилган ҳолатлар ва касалликлар сизда мавжудлиги тўғрисида, шифокорга хабар беринг.

Тромбоз ва тромбоэмболияни ривожланиш хавф омиллари: чекиш; тромбозлар, миокард инфаркти ёки яқин қариндошларингиздан биронтасида ёшлигида мия қон айланишини бузилиши; семизлик; дислипопротеинемия (масалан, қонда холестериннинг юқори даражаси); артериал гипертензия; юрак клапанларининг нуқсонлари; узоқ муддатли иммобилизация, жиддий жарроҳлик аралашувлари, катта травма

Периферик қон айланишини бузилишлари аниқланиши мумкин бўлган бошқа касалликлар (қандли диабет; тизимли қизил югурик; гемолитик уремик синдром; Крон касаллиги ва носпецифик ярали колит; ўроқ-хужайрали анемия), юзаки веналарнинг флебити

Наслий ангионевротик шиши

Гипертриглицеридемия

Жигар касалликлари

Ҳомиладорлик вақида ёки илгари жинсий гормонларни қабул қилиш фонида биринчи марта пайдо бўлган ёки кечиши ёмонлашган касалликлар (масалан, холестаз билан боғлиқ бўлган сариқлик ва/ёки қичишиш, холелитиаз, эшитишни ёмонлашиши билан кечувчи отосклероз, порфирия, ҳомиладорлар герпеси, Сиденгам хореяси)

Туғруқдан кейинги давр.

Айрим дори воситалари Яринанинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Уларга тутқаноқни (масалан, примидон, фенитоин, барбитуратлар, карбамазепин, окскарбамазепин, топирамат, фелбамат), туберкулёз (масалан, рифампицин, рифабутин) ва ОИТВ-инфекциясини (масалан, ритонавир, невирапин) даволаш учун препаратлар; бошқа инфекцион касалликларни даволаш учун антибиотиклар (масалан, пенициллин, тетрациклинлар, гризеофульвин), шунингдек далачой (асосан пасайган кайфиятни даволаш учун ишлатиладиган) асосидаги дори воситалари хам киради.

Перорал мажмуавий контрацептивлар бошқа препаратларнинг (масалан, циклоспорин ва ламотриджин) метаболизмига таъсир қилиши мумкин.

Яринани калийни зардобдаги даражасини ошириши мумкин бўлган бошқа препаратлар билан бир вақтда олаётган аёлларда, назарий калийнинг зардобдаги даражаси ошиши мумкин. Бу препаратларга ангиотензин-II рецепторларининг антагонистлари, айрим яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, индометацин), калийни тежовчи диуретиклар ва альдостерон антагонистлари киради. Лекин, дроспиренонни ААФ ингибиторлари ёки индометацин билан ўзаро таъсирини баҳоловчи тадқиқотларда, плацебо билан солиштирганда, калийнинг зардобдаги концентрацияси орасида ишончли фарқлар аниқланмаган.

Сизга Яринани буюраётган шифокорга доимо сиз қандай препаратларни қабул қилаётганингиз ҳақида хабар беринг. Шунингдек бошқа препаратларни буюраётган ҳар қандай шифокорга ёки стоматологга, дорихонада шу препаратларни сотаётган фармацевтга, сиз Ярина қабул қилаётганингиз ҳақида хабар беринг.

Айрим ҳолларда шифокор сизга қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли (презерватив) усулини ишлатишни тавсия қилиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Яринани қўллашда ҳам бошқа мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатишга тааллуқли бўлган қуйидаги огоҳлантиришларни ҳисобга олиш керак.

Тромбоз

Тромбоз - қон лахтасини (тромб) ҳосил бўлиши, у қон томирини бекитиб қўйиши мумкин. Тромб узилганида тромбоэмболия ривожланади. Баъзида оёқларнинг чуқур веналарини (чуқур веналар тромбози), юрак қон томирларини (миокард инфаркти), бош мияни (инсульт) ва жуда кам ҳолларда - бошқа аъзоларнинг қон томирлари тромбози ривожланади. Эпидемиологик текширишларнинг натижалари мажмуавий прерорал контрацептивларни қабул қилишда, мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаш ва веноз ва артериал тромбозлар ва тромбоэмболиялар (чуқур веналар тормбози, ўпка артериясининг тромбоэмболияси, миокард инфаркти, цереброваскуляр бузилишлар каби) ривожланиш тез-тезлигини ошиши орасида алоқа борлигини кўрсатади. Веноз тромбоэмболия (ВТЭ) ривожланишини хавфи, бундай препаратларни қабул қилишни биринчи йилида максимал бўлади. Юқори хавф мажмуавий перорал контрацептивлар биринчи марта ишлатилганидан ёки бирининг ўзини ёки турли мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатиш қайта бошланганидан кейин (препаратларни қўллаш орасидаги 4 ҳафта ёки кўпроқ танаффусдан кейин) ўрин тутади. Йирик тадқиқотнинг маълумотлари, юқори хавфни асосан биринчи 3 ой давомида мавжуд бўлишини кўрсатади.

Паст дозаланган (<50 мкг этинилэстрадиол) мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган пациентларда ВТЭ умумий хавфи, мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилмаётган ҳомиладор бўлмаган пациентларга қараганда икки-уч марта юқори, шунга қарамасдан, бу хавф ҳомиладорлик ва туғруқлардаги ВТЭ хавфи билан солиштирганда камроқ бўлиб қолади. Жуда кам ҳолларда веноз ёки артериал тромбоэмболия жиддий функционал бузилишларга олиб келиши, ҳаётга хавф туғдириши ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Чуқур веналар тромбози, ёки ўпка артериясинингг тромбоэмболияси сифатида намоён бўлувчи ВТЭ, ҳар қандай мажмуавий перорал контрацептивларни қўллашда юз бериши мумкин. Жуда кам ҳолларда мажмуавий перорал контрацептивлар қўлланганида бошқа қон томирларининг тромбози масалан, жигар, ичак тутқичи, буйрак, мия веналари ва артериялари ёки тўр парда томирларининг тромбози пайдо бўлади,.

Тромбоз (веноз ва/ёки артериал) ва тромбоэмболия ривожланиши хавфи ошади:

  • ёш ошиши билан;
  • чекувчиларда (сигареталар миқдорини ошиши ёки ёш ошган сайин хавф ошади, айниқса 35 ёшдан ошган аёлларда);
  • қуйидагилар бўлганида;
  • оилавий анамнезда (масалан, нисбатан ёшликда яқин қариндошлар ёки ота-оналаридан бирида веноз ёки артериал тромбоэмболия бўлганида). Наслий ёки орттирилган мойилликда аёл, препаратни қабул қилиш мумкинлиги масаласини ҳал қилиш учун мувофиқ мутахассисдан кўрикдан ўтиши керак;
  • семизлик (тана вазни индекси 30 кг/м2 дан ортиқ);
  • дислипопротеидемия;
  • артериал гипертензия;
  • мигрень;
  • юрак клапанлари касалликлари;
  • юрак бўлмачалари фибрилляцияси;
  • узоқ муддатли иммобилизация, жиддий жарроҳлик аралашувлари, оёқлардаги ҳар қандай операция ёки катта травма. Бундай ҳолларда Ярина препаратини қўллашни тўхтатиш яхшироқ (режалаштирилган операция ҳолида, ҳеч бўлмаганда, ундан тўрт ҳафта олдин) ва иммобилизация тугаганидан кейин икки ҳафта давомида уни қайта тикламаслик керак.

Айрим эпидемиологик тадқиқотларда мажмуавий перорал контрацептивлар узоқ вақт қўлланганида (5 йилдан кўп), бачадон бўйни раки ривожланишини юқори хавфи ҳақида хабар берилган. Лекин мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш билан алоқаси исботланмаган. Бу маълумотларнинг ўзаро алоқаси мумкинлиги, бачадон бўйни касалликларини скрининги билан ёки жинсий хулқнинг ўзига хосликлари (контрацепциянингг тўсиқли усулларини камроқ қўллаш) билан муҳокама қилинмоқда.

Кам ҳолларда жинсий стероидларни қўллаш фонида жигарнинг хавфсиз, ўта кам ҳолларда эса - хавфли ўсмаларини ривожланиши кузатилган, улар ҳаёт учун хавфли қорин ички қон кетишларга олиб келиши мумкин. Препаратни қўллаш билан боғлиқлиги исботланмаган. Қоринда тўсатдан кучли оғриқ пайдо бўлганида дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.

Бачадон бўйни ракини ривожланишини энг аҳамиятли омили персистирловчи папилломавирусли инфекция ҳисобланади. Бачадон бўйни раки узоқ вақт давомида мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатаётган аёлларда бироз кўпроқ аниқланади. Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқлиги исботланмаган. Бу бачадон бўйни касалликларини аниқлаш учун кўпроқ ўтказиладиган гинекологик кўриклар ёки жинсий хулқ-атвор хусусиятлари (контрацепциянинг тўсиқли усулларини камроқ қўллаш) билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Юқорида эслатилган ўсмалар хаётга хавф туғдириши ёки ўлимга олиб келиши мумкин.

Самарадорлигини пасайиши

Ярина препаратининг самарадорлиги қуйидаги ҳолларда: таблеткалар ўтказиб юборилганида, қусиш ва диареяда ёки дориларнинг ўзаро таъсири натижасида пасайиши мумкин.

Ҳайз кўришга ўхшаш циклни етарли бўлмаган назорати

Бошқа мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаганда бўлгани каби Яринани қабул қилишда, биринчи бир неча ойлар давомида қиндан номунтазам қон кетишлар (суркалувчи қонли ажралмалар ёки “шиддатли” қон кетиши) кузатилиши мумкин. Гигиена воситаларини ишлатинг ва таблеткаларни қабул қилишни одатдагидек давом эттиринг. Номунтазам ҳайз кўришга ўхшаш қон кетишлари одатда, сизнинг организмингиз Яринага мослашиб борган сари тўхтайди (одатда таблеткаларни 3 цикл давомида қабул қилинганидан кейин). Агар улар давом этса, оғир бўла бошласа ёки тўхтаганидан кейин қайта бошланса, шифокорга мурожаат қилинг.

Навбатдаги ҳайз кўришга ўхшаш қон кетишини бўлмаслиги

Агар сиз ҳамма таблеткаларни тўғри қабул қилган бўлсангиз, ва таблеткаларни қабул қилиш вақтида сизда қусиш ёки диарея бўлмаган бўлса ёки бир вақтда бошқа дори воситаларини қабул қилмаган бўлсангиз, унда ҳомиладорликнинг эҳтимоли кам. Яринани одатдагидек қабул қилишни давом эттиринг. Агар кетма-кет икки ҳайз кўришга ўхшаш қон кетиши кузатилмаса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Шифокор ҳомиладорликни истисно қилмагунича, кейинги ўрамдан қабул қилишни бошламанг.

Ҳомиладорлик ва лактация

Яринани ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Агар Ярина препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик аниқланса, препаратни дарҳол бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Лекин кенг қамровли эпидемиологик тадқиқотларда ҳомиладорликкача жинсий гормонларни қабул қилган ёки ҳомиладорликнинг илк муддатларида эҳтиётсизлик туфайли жинсий гормонларни қабул қилган оналардан туғилган болаларда, нуқсонларни ривожланишини юқори хавфи аниқланмаган.

Ҳайвонлардаги тадқиқотлар ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратнинг нохуш таъсирини кўрсатди. Ҳайвонлардаги тадқиқотлар давомида олинган маълумотлар асосида, фаол моддаларнинг гормонал таъсири билан боғлиқ бўлган нохуш самараларини истисно қилиниши мумкин эмас. Лекин ҳомиладорлик вақтида мажмуавий орал контрацептивларни (МОК) қўллашнинг умумий тажрибаси, одамларга салбий таъсиридан далолат бермайди.

Айни вақтда, ҳомиладорлик вақтида Ярина препаратини қабул қилиш натижалари юзасидан маълумотлар чекланган, бу препаратни ҳомиладорликка, янги туғилган чақалоқнинг соғлиғига ва ҳомилага салбий таъсири ҳақида қандайдир хулосалар қилиш имконини бермайди. Ҳозирги вақтда қандайдир аҳамиятли эпидемиологик маълумотлар йўқ.

Ярина препаратини қабул қилиш тикланганида туғруқдан кейинги даврда ВТЭ юқори хавфини ҳисобга олиш керак.

Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш кўкрак сутининг миқдорини камайтириши ва унинг таркибини ўзгартириши мумкин, шунинг учун эмизишни тўхтатмагунча уларни ишлатиш тавсия этилмайди. Жинсий стероидлар ва/ёки уларнинг метаболитларини катта бўлмаган миқдори сут билан чиқарилади. Бу миқдорлари болага таъсир қилиши мумкин.

Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қачон шифокор билан маслаҳатлашиши керак

Мунтазам кўриклар

Агар сиз Яринани қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор сизга мунтазам, ҳеч бўлмаганда 6 ойда 1 мартадан кам бўлмаган кўриклар ўтказилиши кераклиги ҳақида хабар беради.

Агар Сиз тромбоз, миокард инфаркти ёки инсультнинг мумкин бўлган белгиларини сезган бўлсангиз таблетка қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг: одатдагича бўлмаган йўтал; чап қўлга берувчи тўш орқасидаги одатдагича бўлмаган кучли оғриқ; кутилмаганда пайдо бўлган хансираш; одатдагича бўлмаган, кучли ёки узоқ муддатли бош оғриғи ёки мигрень хуружи; кўришни бутунлай ёки қисман йўқолиши ёки кўзларда иккиланиш; ноаниқ нутқ; эшитиш, ҳид ва таъм сезишни бирдан ўзгариши; бош айланиши ёки хушдан кетиш ҳолати; танани ҳар қандай қисмида бўшашиш ёки сезувчанликни йўқолиши; қоринда кучли оғриқ; оёқда кучли оғриқ ёки бирдан пайдо бўлган оёқни шиши.

Ярина ОИТВ - инфекцияси (ОИТС) ёки ҳар қандай бошқа жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар юқишидан сақламайди.

Ярина шифокор томонидан шахсан сизга тавсия қилинган, препаратни бошқаларга берманг!

Доза ошириб юборилганида жиддий бузилишлар тўғрисида хабар берилмаган. Мажмуавий перорал контрацептивларни қўллашнинг умумий тажрибаси асосида, фаол таблеткаларнинг дозаси ошириб юборилганида аниқланиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, суркалувчи қонли ажралмалар ёки метрорагия.

Доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 21 таблеткадан алюмин фольга ва поливинилхлорид плёнка блистерга жойланади. 1 ёки 3 блистер, блистерни олиб юриш учун кармонча ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

25 °С дан юқори ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Байер Фарма АГ, Германия

D-13342 Берлин, Германия

Bayer Pharma AG

D-13342 Berlin, Germany

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Drospirenon: 3 mg/tabletkalar, Etinil estradiol: 0.03 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
21
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya

Ko`p so`raladigan savollar

Yarina plyonka bilan qoplangan planshetlar №21 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Yarina plyonka bilan qoplangan planshetlar №21 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Bayer hisoblanadi.