Facebook Pixel Code

Yo'talga qarshi tabletkalari (Tabulettae Contra Tussim) Vifitex tabletkalari №10

dagi narxlar
dan 2000 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Yo'talga qarshi tabletkalari (Tabulettae Contra Tussim) Vifitex tabletkalari №10

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: наштарсимон афсонак ўтининг кукуни - 0,0067 г, натрий гидрокарбонати - 0,2500 г;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали - 0,0279 г, тальк - 0,0054 г.

Ясси цилиндрик шаклли, фаскали, яшил-кулрангдан жигарранг тусли кулранг рангли таблеткалар. Тўқроқ ва очрок доглар бўлишига йўл қўйилади.

Таблеткалар.

Балғам кўчирувчи восита. ATX коди: R05CA10.

Мажмуавий препаратдир.

Афсонах ўти балғам кўчирувчи таъсирга эга, меъда шиллиқ қаватининг рецепторларига ўртача қўзғатувчи таъсир кўрсатиб, бронхиал безларнинг секрециясини рефлектор оширади. Афсонак ўтида сакланувчи алкалоидлар (цитизин, метилцитизин, пахикарпин, анагирин, термопсин ва термопсидин) нафас ва юкори дозаларда қусиш марказларига қўзғатувчи таъсир кўрсатади.

Натрий гидрокарбонати бронхиал безларнинг секрециясини рағбатлантиради, балғамнинг қовушқоқлигини пасайишига ёрдам беради.

Қийин ажралиб чиқувчи балғамли йўтал билан бирга кечувчи нафас йўлларининг касалликларида (бронхит, трахеит) мажмуавий даволаш таркибида қўлланилади.

Ичга қабул қилиш учун буюрилади.

Катталарга 1 таблеткадан кунига 3 марта 3-5 кун давомида буюрилади. Катталар учун максимал бир марталик доза (Афсонакка қайта ҳисобланганда) 0,1 г (14 таблетка), максимал суткалик доза 0,3 г (42 таблетка).

12 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан кунига 2-3 марта 3-5 кун давомида. Такрорий даволаш курсини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги шифокор томонидан аниқланади.

Аллергик реакциялар, кўнгил айниши кузатилиши мумкин.

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси огирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, зўрайиш боскичидаги меъда ва ўн икки бармок ичакнинг яра касаллиги, ҳомиладорлик ва эмизиш даври, 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Препаратни кон тупуришга мойиллиги бўлган ўпка касалликларида (қон кетиши бўлган ўпканинг раки ва туберкулёзи) буюриш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Қандли диабети бўлган беморларда ва углеводлар миқдори пасайтирилган ва натрий миқдори паст бўлган парҳездаги шахсларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Агар Сизда санаб ўтилган касалликлардан бири бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Адсорбентлар, буриштирувчи ва ўраб олувчи воситалар, афсонак ўтининг таркибига кирувчи алкалоидларнинг меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтириши мумкин.

Кодеин ва бошқа йўталга қарши дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу балғамнинг йўтал билан ажралиб чиқарилишини кийинлаштиради.

Балғамнинг суюлиши ва ажралиб чиқишини яхшилаш учун кўп илиқ ичимлик ичиш тавсия қилинади.

Қандли диабети бўлган беморларда ва углеводларни микдори пасайтирилган парҳезда бўлган шахсларда, битта таблетка таркибида 0,0279 г углеводлар (0,0023 НБ) мавжудлигини эътиборга олиш керак.

Препаратни қўллаш транспорт воситаларини бошқариш ва юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилятига таъсир килмайди.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Таблеткалар. 10 таблеткадан контур уяли ёки уясиз ўрамларда. 1 ёки 2 контур уяли ёки уясиз ўрамдан тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан картон кутига жойланади. Контур уяли ёки уясиз ўрамлардан тенг миқдордаги тиббиётда кўлланилишига доир Йўриқномаси билан картон қутига ёки яшикка жойлашга йўл қўйилади.

Курук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

4 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецептсиз.

«ВИФИТЕХ» ВАЖ

142279, Москва вил., Серпуховский р-ни, Оболенск қ., ГНЦ ПМ.

Тел./факс: (495) 716-15-81, 716-15-90.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Natriy gidrokarbonat: 250 mg/tabletkalar, Termopsis o'simlik kukuni: 6.7 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Yo'talga qarshi tabletkalari (Tabulettae Contra Tussim) Vifitex tabletkalari №10 narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Yo'talga qarshi tabletkalari (Tabulettae Contra Tussim) Vifitex tabletkalari №10 ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Yo'talga qarshi tabletkalari (Tabulettae Contra Tussim) Vifitex tabletkalari №10 ishlab chiqaruvchisi Vifiteks hisoblanadi.