Zinkar Neo D/in eritmasi. 30 mg / 2 ml 2 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 11200 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Og'riq qoldiruvchi in'ektsiyalar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Ketorolak: 15 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Zinkar Neo D/in eritmasi. 30 mg / 2 ml 2 ml №5 (ampulalar)
2 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: кеторолак трометамол (кеторолак трометамини) - 30 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, натрий гидроксид, инъекция учун сув.
Тиниқ оч-сариқ рангли эритма.
Инъекция учун эритма.
Ностероид яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: M01AB15.
Кеторолак яққол анальгетик таъсир кўрсатади, шунингдек яллиғланишга қарши ва ўртача иситмани туширувчи таъсирга эга.
Таъсир механизми 1 ва 2 циклооксигеназа ферментини асосан периферик тўқималарда носелектив сусайтириши билан боғлиқ бўлиб, бунинг оқибатида оғриқ сезувчанлиги, терморегуляция ва яллиғланиш модуляторлари бўлган простагландинлар биосинтезини тормозланиши ҳисобланади.
Кеторолак [-]S ва [+]R энантиомерларнинг рацемик аралашмаси бўлиб, оғриқ қолдирувчи таъсири [-]S шакли билан боғлиқ.
Анальгетик таъсири бўйича морфин билан бир хил бўлиб, бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратдан анча юқори туради.
Препарат опиоид рецепторларга таъсир этмайди, нафасни сусайтирмайди, дорига қарамлик чақирмайди, седатив ва анксиолитик таъсир кўрсатмайди.
Мушак ичига юборилганидан сўнг оғриқ қолдирувчи таъсири мувофиқ равишда 0,5 соатдан сўнг намоён бўлади, максимал самарасига 1-2 соатдан сўнг эришилади.
Фармакокинетикаси
Биокираолишлиги - 80-100%, мушак ичига юборилганида тез ва тўлиқ сўрилади. 30 мг мушак ичига юборилганидан сўнг қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmах) -1.74-3.1 мкг/мл, 60 мг - 3.23-5.77 мкг/мл, максимал концентрациясига эришиш вақти мувофиқ равишда - 15-73 мин ва 30-60 минутни ташкил қилади. 15 мг вена ичига инфузия қилинганидан кейин Сmax - 1.96-2.98 мг/мл, 30 мг - 3.69-5.61 мг/мл ни ташкил қилади. Мувозанат концентрациясига (Сss) эришиш вақти парентерал юборилганида - 24 соат суткада 4 марта (субтерапевтикдан юқори дозада) буюрилганида ва мушак ичига 15 мг юборилганида - 0.65-1.13 мкг/мл ни ташкил қилади, 30 мг юборилганида - 1.29-2.47 мкг/мл; 15 мг вена ичига инфузияда -0.79-1.39 мкг/мл, 30 мг - 1.68-2.76 мкг/мл ни ташкил қилади.
Препаратнинг 99% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади ва гипоальбуминемияда қонда эркин модданинг миқдори ошади.
Тақсимланиш ҳажми 0.15-0.33 л/кг ни ташкил қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препаратнинг тақсимланиш ҳажми 2 марта ошиши мумкин, унинг R-энантиомерини тақсимланиш ҳажми эса - 20% га ошади. Гематоэнцефалик тўсиқдан ёмон ўтади, йўлдош орқали (10%) ўтади. Оз миқдорда кўкрак сутида аниқланади.
Юборилган дозанинг 50% дан ортиқроғи жигарда метаболизмга учрайди ва фармакологик нофаол метаболитлари ҳосил бўлади. Асосий метаболитлари буйрак орқали чиқариладиган глюкуронидлар ва р-гидроксикеторолакдир.
Препаратнинг 91% буйрак орқали (40% метаболитлари кўринишида) ва 6% ичак орқали чиқарилади.
Буйрак фаолияти меъёрида бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври (Т1/2) ўртача 5.3 соатни ташкил қилади (30 мг препарат вена ичига юборилганидан кейин 3.5-9.2 соат; 30 мг вена ичига юборилганидан кейин - 4-7.9 соат). Кекса ёшдаги беморларда Т1/2 узаяди, кичик ёшдагиларда эса қискаради. Жигар фаолияти Т1/2 га таъсир этмайди. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қон плазмасидаги креатинин концентрацияси 19-50 мг/л (168-442 ммоль/л) бўлганида Т1/2 10.3-10.8 соатни, буйрак етишмовчилиги янада кучлироқ намоён бўлса - 13.6 соатдан ортиқни ташкил этади.
Мушак ичига 30 мг юборилганида умумий клиренси 0.023 л/кг/соат (кекса пациентларда 0.019 л/кг/соат) ни ташкил қилади, 30 мг вена ичига инфузия қилинганидан кейин - 0.03 л/кг/соатни ташкил қилади; буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қон плазмасидаги креатинин концентрацияси 19-50 мг/л бўлганида мушак ичига 30 мг юборилганида - 0.015 л/кг/соатни ташкил қилади.
Гемодиализ йўли билан организмдан чиқарилмайди.
Ўртача ва кучли жадалликдаги намоён бўлувчи оғрик синдроми: жароҳатлар, тиш оғриғи, туғруқдан кейинги ва операциядан кейинги даврдаги оғриқлар, онкологик касалликлар, миалгия, артралгия, невралгия, радикулит, чиқишлар, пай чўзилишлари, ревматик касалликларда қўлланилади.
Симтоматик даволаш, қўллаш даврида оғриқ ва яллиғланишни камайтириш учун мўлжалланган, касалликни авж олишига таъсир қилмайди.
Оғриқнинг жадаллиги ва беморнинг реакциясига мувофиқ танланган минимал самарали дозаларда мушак ичига чуқур қилиб, аста-секин (ёки вена ичига оқим билан) камида 15 секунд давомида юборилади. Зарурати бўлганида бир вақтда қўшимча опиоид анальгетикларини камайтирилган дозаларда буюриш мумкин.
Мушак ичига ва вена ичига юборишдаги бир марталик дозалари:
- 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болаларга - оғриқ синдромининг кучлилигига қараб, 10-30 мг буюрилади;
- ёши 65 дан катта ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга - 10-15 мг буюрилади.
Кўп марта парентерал юборилганда қуйидаги дозалар буюрилади:
мушак ичига
- 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болаларга биринчи юборишда 10-60 мг, сўнгра ҳар 6 соатда 10-30 мг дан (одатда 30 мг дан ҳар 6 соатда) юборилади;
- 65 ёшдан ошган ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга - 10-15 мг дан ҳар 4-6 соатда юборилади.
вена ичига
- 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болалар 10-30 мг оқим билан юборилади, сўнгра - 10-30 мг дан ҳар 6 соатда, инфузоматор ёрдамидаги узлуксиз инфузияда бошланғич доза - 30 мг, сўнгра инфузия тезлиги 5 мг/соатни ташкил қилади;
- 65 ёшдан ошган ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга 10-15 мг дан ҳар 6 соатда оқим билан юборилади;
- 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болалар учун максимал суткалик доза 90 мг дан ошмаслиги керак, 65 ёшдан ошган ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар учун ҳар мушак ичига ҳам, вена ичига ҳам юбориш йўлларида доза 60 мг дан ошмаслиги керак.
Вена ичига узлуксиз инфузия 24 соатдан ортиқ давом этмаслиги лозим.
Парентерал юборишда даволаш курсининг давомийлиги 5 кундан ошмаслиги керак.
Препаратни парентерал юборишдан уни ичга қабул қилишга ўтишда, иккала шаклдаги препаратнинг умумий суткалик дозаси ўтиш кунида 65 ёшгача бўлган катталар ва 16 ёшдан ошган болалар учун 90 мг дан, 65 ёшдан катта ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар учун эса 60 мг дан ошмаслиги керак. Бунда ўтиш кунида таблеткалардаги препаратнинг дозаси 30 мг дан ошмаслиги керак.
Тез-тез - 3% дан кўпроқ, камроқ - 1-3%, кам ҳолларда - 1% дан кам.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан тез-тез (айниқса ёши 65 дан ошган, анамнезида меъда- ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари бўлган кекса ёшдаги пациентларда) - гастралгия, диарея, камроқ - стоматит, метеоризм, қабзият, қусиш, меъданинг тўлиб кетиши ҳисси; кам ҳолларда - кўнгил айниши, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (шу жумладан перфорация билан ва/ёки қон кетиш билан кечувчи - абдоминал оғриқлар, эпигастрал соҳасида спазм ёки ачишиш, аҳлатда қон ёки мелена, қон аралаш қусиш ёки «кофе қуйқаси» туридаги қусиш, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши ва б.), холестатик сариқлик, гепатит, гепатомегалия, ўткир панкреатит.
Сийдик-чиқарув тизими томонидан: кам ҳолларда - ўткир буйрак етишмовчилиги, гематурия ва/ёки азотемия билан кечувчи бел оғриғи, гемолитик уремик синдром (гемолитик анемия, буйрак етишмовчилиги, тромбоцитопения, пурпура), тез-тез сийиш, сийдик ҳажмини камайиши ёки ошиши, нефрит, буйрак генезли шишлар.
Сезги аъзолари томонидан: кам ҳолларда - эшитишни пасайиши, қулоқларни шанғиллаши, кўришни бузилиши (шу жумладан кўришни аниқ бўлмаслиги).
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда - бронхоспазм, диспноэ, ринит, ўпкаларни шиши, халқум шиши (ҳансираш, нафасни қийинлашиши).
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез - бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, кам - асептик менингит (иситма, кучли бош оғриғи, тиришишлар, бўйин ва/ёки орқа мушакларининг ригидлиги), ўта юқори реактивлик (кайфиятни ўзгариши, безовталик), галлюцинациялар, депрессия, психоз.
Юрак-томир тизими томонидан: камроқ - артериал босимини ошиши, кам ҳолларда - хушдан кетиш.
Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда - анемия, эозинофилия, лейкопения.
Гемостаз тизими томонидан: кам ҳолларда - операциядан кейинги жароҳатлардан қон кетиши, бурундан қон кетиши, тўғри ичакдан қон кетиши.
Тери қопламалари томонидан: камроқ - тери тошмаси (шу жумладан макулопапулёз тошмалар), пурпура, кам ҳолларда - эксфолиатив дерматит (қалтираш билан ёки у сиз кечувчи иситма, терини қизариши, зичлашиши ёки пўст ташлаши, танглайнинг бодомсимон безларини шиши ёки оғриғи), эшакеми, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми.
Маҳаллий реакциялар: камроқ - препарат юборилган жойида ачишиш ёки оғриқ.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда - анафилаксия ёки анафилактоид реакциялар (юз терисининг рангини ўзгариши, тери тошмаси, эшакеми, терини қичишиши, тахипноэ ёки диспноэ, кўз қовоқларини шиши, периорбитал шишлар, ҳансираш, нафас олишни қийинлашиши, кўкрак қафасида оғирлик, хуштакли нафас).
Бошқалар: тез-тез - шишлар (юз, болдирлар, тўпиқлар, бармоқлар, оёқ панжаларини шиши, тана вазнини ошиши); камроқ - кучли терлаш, кам ҳолларда - тилни шиши, иситма кузатилиши мумкин.
Кеторолакка юқори сезувчанлик, бронхиал астмани, бурун ва бурун атрофи бўшлиқларининг қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланшга қарши воситаларни ўзлаштираолмасликни тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган бирга қўшилиб келиши (шу жумладан анамнезида), ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш оқибатидаги эшакеми, ринит (анамнездаги), дегидратация.
Пиразолон қатори дори воситаларини ўзлаштира олмаслик, гиповолемия (уни чақирган сабабидан қатъий назар), қон кетиши ёки уни ривожланишининг юқори хавфи, аортокоронар шунтлашдан кейинги холат, тасдиқланган гиперкалиемия, ичакнинг яллиғланиш касалликлари.
Зўрайиш босқичидаги меъда- ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, пептик яралар; гипокоагуляция (шу жумладан гемофилия).
Оғир даражали жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан камроқ).
Геморрагик инсульт (тасдиқланган ёки гумон қилинган); геморрагик диатез, қон яратилишини бузилиши.
Ҳомиладорлик, туғруқ ва лактация даври.
16 ёшгача бўлган болалар.
Қон кетишини юқори хавфи туфайли, препарат жарроҳлик операцияларидан олдин ва кейин оғриқ қолдириш учун, шунингдек сурункали оғриқларни даволаш учун қўлланилмайди.
Эҳтиёткорлик билан: бронхиал астма, холецистит, сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, буйрак фаолиятини бузилиши (плазма креатинини 50 мг/л дан паст); холестаз; фаол гепатит; сепсис; тизимли қизил югирик; кексалик ёши (65 ёшдан ошган); бурун ва бурун ютқун шиллиқ қаватининг полиплари, бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш; меъда-ичак йўлларида токсикликни оширувчи омилларни мавжудлиги: алкоголизм, чекиш; операциядан кейинги ҳолат, шиши синдроми, юрак ишемик касалликлари, цереброваскуляр касалликлар, дислипидемия/гиперлипидемия, қандли диабет, периферик артерияларнинг касалликлари, креатинин клиренси минутига 60 мл дан кам бўлган ҳолат, анамнезида меъда ичак йўлларини ярали касалликлари, Н.pylori инфекциясини мавжудлиги, НЯҚВ узоқ муддат давомида қўллаш, оғир даражали соматик касалликлар, перорал глюкокортикостеродларни (шу жумладан преднизолонни), антикоагулянтлар (шу жумладан варфаринни), антиагрегантлар (шу жумладан клопидогрел), серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторларини (циталопрама, флуоксетина, пароксетина, сертралинни) бир вақтда эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак.
Кеторолак ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар, кальций препаратлари, глюкокортикостероидлар, этанол, кортикотропин билан бир вақтда қўлланганида, меъда-ичак йўлларида яра ҳосил бўлиши ва меъда-ичак йўллардан қон кетиши кузатилиши мумкин.
Парацетамол билан бирга қўллаш унинг нефротоксиклигини, метотрексат билан - гепато- ва нефротоксиклигини оширади. Кеторолак ва метотрексатни, охиргисининг кичик дозалари ишлатилганидагина бирга буюриш мумкин (қон плазмасида метотрексатнинг миқдорини назорат қилиш лозим).
Кеторолакни қўллаш фонида метотрексат ва литийнинг клиренси камайиши ва бу моддаларнинг заҳарлилиги кучайиши мумкин. Билвосита антикоагулянтлар, гепарин, тромболитиклар, антиагрегантлар, цефоперазон, цефотетан ва пентоксифиллин билан бир вақтда буюриш қон кетиши хавфини оширади. Гипотензив ва диуретик препаратларнинг самарасини камайтиради (буйракларда простагландинлар синтези пасаяди). Опиоид анальгетиклар билан мажмуада қўлланганида, охиргиларнинг дозалари анча камайтирилиши мумкин, чунки уларнинг таъсири кучаяди.
Инсулин ва перорал гипогликемик препаратларнинг гипогликемик таъсири ошади (дозани қайта ҳисоблаш лозим). Вальпроат кислотаси билан бирга буюриш тромбоцитлар агрегациясини бузилишини чақиради. Қон плазмасида верапамил ва нифедипиннинг концентрациясини оширади.
Бошқа нефротоксик дори воситалари билан (шу жумладан олтин препаратлари билан) бирга буюрилганида нефротоксикликни ривожланиш хавфи ошади.
Пробенецид ва кальций каналларини блокловчи дори воситалар кеторолакнинг плазмадаги клиренсини камайтиради ва қон плазмасида унинг концентрациясини оширади.
Инъекция учун эритмани битта шприцда морфин сульфати, прометазин ва гидроксизин билан аралаштириш мумкин эмас, чунки чўкма тушади.
Трамадол эритмаси, литий препаратлари билан фармацевтик номутаносиб.
Инъекция учун эритма 0,9% физиологик эритма, 5% декстроза эритмаси, Рингер ва Рингер-лактат, «Плазмалит», шунингдек аминофиллин, лидокаин гидрохлориди, допамин гидрохлориди, қисқа таъсир этувчи одам инсулини ва гепариннинг натрийли тузини сақловчи инфузион эритмалари билан мутаносибдир.
Бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўлланганида суюқликни тутилиши, юрак фаолиятини декомпенсацияси, артериал гипертензия кузатилиши мумкин. Тромбоцитлар агрегациясига бўлган таъсири 24-48 соатда тугайди.
Гиповолемия буйрак томонидан ножўя таъсирларини ривожланиш хавфини оширади. Зарурати бўлганида наркотик анальгетиклар билан бирга буюриш мумкин.
Кеторолакни акушерлик амалиётида премедикация сифатида, бир маромда сақлаб турувчи анестезия ва оғриқсизлантириш учун қўллаш тавсия этилмайди.
Парацетамол билан бирга 5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Қон ивиши бузилган беморларда препарат фақат тромбоцитлар сони мунтазам назорат қилинганида буюрилади, айниқса гемостазни синчковлик билан назорат қилишни талаб этадиган операциядан кейинги даврда бу муҳимдир.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Юқори диққат ва тезкор реакцияларни (автотранспортни бошқариш, механизмлар билан ишлаш ва бош.) талаб этувчи ишлар билан шуғулланишдан сақланиш тавсия этилади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари (бир марта юборилганида): қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланиши, буйраклар фаолиятини бузилиши, метаболик ацидоз.
Даволаш: симптоматик (организмнинг ҳаётий зарур фаолиятларини бир маромда сақлаб туриш).
Диализ - кам самарали.
Инъекция учун эритма 30 мг/2 мл дан ампулаларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«REMEDY GROUP» МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK
Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51. Тел./факс(99871) 248-02-05
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Og'riq qoldiruvchi in'ektsiyalar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Osteoartrit uchun dorilar
Ketorolak: 15 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Zinkar Neo D/in eritmasi. 30 mg / 2 ml 2 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Zinkar Neo D/in eritmasi. 30 mg / 2 ml 2 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Zinkar Neo D/in eritmasi. 30 mg / 2 ml 2 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Ketorolak hisoblanadi.
Zinkar Neo D/in eritmasi. 30 mg / 2 ml 2 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.