Facebook Pixel Code

Acyclovir Medifarco kremi 5% 10 g (Tuba)

dagi narxlar
dan 4500 so'm gacha 7500 so'm
Без рецепта
53 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Acyclovir Medifarco kremi 5% 10 g (Tuba)

1 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда 50 мг ацикловир;

ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин; суюқ парафин; эмульсияланган цитостеарил спирти (А тури); пропиленгликоль; полоксамер; диметикон, тозаланган сув.

Оқ ёки деярли оқ рангли крем.

Сиртга қўллаш учун крем.

Вирусларга қарши воситалар.

Фармакодинамикаси

1 ва 2 типдаги Herpes simplex вирусларига, ҳамда Varicella zoster га танлаб таъсир қилади. Вирус тимидинкиназаси билан рақобатли ўзаро таъсир этади ва кетма-кет моно-, ди- ва трифосфатни ҳосил бўлиши билан фосфорланади; охиргиси ДНК-полимеразани ингибирлайди, вирусларнинг ДНК сида дезоксигуанозиннинг ўрнига кириб олади ва репликацияни сусайтиради.

Тошманинг янги элементларини ҳосил бўлишини олдини олади, тери диссеминацияси ва висцерал асоратларнинг эҳтимолини пасайтиради, пўстлоқлар ҳосил бўлишини тезлаштиради.

Фармакокинетикаси

Ацикловир крем кўринишида маҳаллий қўлланганида тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.

Оддий герпес вируси томонидан чақирилган лаблар ва юз инфекциялари.

Препарат фақат сиртга қўллаш учун ишлатилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга кремни зарарланган соҳага кунига 5 марта, тунги вақтдан ташқари, ҳар 4 соатда қўйиш керак. Даволашни инфекциянинг биринчи белгиларида - продромал даврда бошлаш муҳимдир.

Даволаш курси - 5 кун. Агар яхшиланиш кузатилмаса, даволашни 10 кунгача давом эттириш мумкин.

Агар касаллик симптомлари 10 кунлик даволашдан кейин йўқолмаса, бемор шифокорга мурожаат қилиши керак.

Кремни қўйишдан олдин ва кейин қўлларни ювиш керак; зарарланган соҳаларни ишқаламаслик ва касалликни кечишини ёмонлашиши ёки инфекцияни юқишини олдини олиш учун унга сочиқ билан тегмаслик муҳимдир.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, бироқ крем қўйилган соҳада тез ўтиб кетувчи ачишиш, ўткир оғриқ сезилиши мумкин, бироз қипиқланиш (препарат узоқ вақт қўлланганида) пайдо бўлиши мумкин. Якка ҳолларда эритема ва қичишиш кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин, жуда кам ҳолларда ангионевротик шиш бўлиши мумкин; бундай ҳолларда препарат бекор қилинади ва зарурати бўлганида тегишли чоралар кўрилади (десенсибилизацияловчи терапия ва бошқ.). Сезувчанликка тест ўтказилганида бундай ҳолларни ацикловир билан эмас, балки крем асосининг компонентлари билан боғлиқлиги аниқланган.

Ацикловирга ва препаратнинг бошқа компонентларига, шунингдек валацикловирга юқори сезувчанлик.

Препаратни катоинли маҳаллий анестетиклар билан бирга буюриш мумкин эмас.

Таъсирланиш пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли кремни шиллиқ қаватларга ишлатиш тавсия этилмайди.

Герпетик инфекциянинг, айниқса оғир кўринишлари бўлган пациентларга шифокорнинг маслаҳати керак: зарурати бўлганида крем билан бир вақтда ацикловирнинг тизимли таъсирга эга препаратлари (таблеткалар, инфузиялар) қўлланади.

Лабларида герпес бўлган пациентларга (айниқса очиқ шикастланишлари бўлса) инфекцияни бошқа одамларга юқишига йўл қўймаслик учун, эҳтиёткорлик қоидаларига қатъий риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида ацикловирнинг нохуш таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ, чунки маҳаллий қўлланганида ацикловир тизимли қон оқимига ва кўкрак сутига деярли ўтмайди. Бироқ препаратни фақат, агар шифокорнинг фикрига кўра, она учун кутилаётган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Болалар

12 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар етарли эмас, шунинг учун препаратни 12 ёшдан ошган болаларда қўллаш тавсия этилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Препаратни реакция тезлигига таъсирини ўрганиш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган. Препарат фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланганлиги туфайли, дозани ошириб юборилиши симптомларини ривожланиш эҳтимоли кам.

5 г дан тубаларда, қутиларга жойланган.

+15 °С дан +25 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин; препаратни музлашига йўл қўйилмасин.

3 йил.

Medipharco Pharmaceutical Joint Stock Company.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Asiklovir: 50 mg/g

Chiqarish shakli:
Krem
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
10 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Vetnam
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
12 yoshgacha shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
favqulodda holatlarda (shifokor ko'rsatmasi bo'yicha)
Laktatsiya davri
favqulodda holatlarda (shifokor tomonidan ko'rsatilgandek)
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
tadqiqotlar o'tkazilmagan (ehtiyotkorlik bilan)

Ko`p so`raladigan savollar

Acyclovir Medifarco kremi 5% 10 g (Tuba) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

12 yoshgacha shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Acyclovir Medifarco kremi 5% 10 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vetnam.

Acyclovir Medifarco kremi 5% 10 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Asiklovir hisoblanadi.