Aevit kapsulalari №30 (2 blister x 15 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 20400 so'm)
A vitamini: 100000 Xalqarobirlik/kapsula, E vitamini: 100 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Aevit kapsulalari №30 (2 blister x 15 kapsula)
хар бир капсула: ретинол пальмитати 100000 ХБ, альфа-токоферилацетати - 100 мг;
ёрдамчи моддалар: кунгабоқар мойи.
Капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, натрий бензоати.
Сфера шаклли, чокли, оч-сариқдан тўқ-сариқ ранггача бўлган юмшоқ желатин капсулалар.
Капсулаларнинг ичидагиси - оч-сариқдан то тўқ-сариқ ранглигача бўлган мойли суюқлик.
Капсулалар.
Витаминлар мажмуаси. АТХ коди: A11JA.
Фармакодинамикаси
Мажмуавий препарат, таъсири унинг таркибига кирувчи ёғда эрувчи А ва Е витаминларининг хусусиятлари билан белгиланади.
Ретинол (А витамини) - ёғда эрувчи витамин, кофактор сифатида оксидланиш - қайтарилиш жараёнларида муҳим роль ўйнайди, мукополисахаридлар, оқсиллар ва липидларнинг синтезида иштирок этади. У нормал репродуктив фаолият, эмбионал ривожланиш, эпителийнинг пролиферацияси ва дифференциалланиши ва остеогенез учун зарурдир. Қоронғида ва рангли нормал кўриш учун зарур бўлган кўриш пигментларининг ҳосил бўлишида иштирок этади. Ретинол иммунитетни оширади, қатор инфекцион касалликларнинг оқибатларини сусайтиради, хавфли ўсмаларни ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Альфа-токоферилацетати (Е витамини) антиоксидант хусусиятларга эга, эркин радикалларнинг биологик мембраналарга таъсирига тўсқинлик қалиб, оқсил синтезида, хужайраларнинг пролиферацияси, тўқималарнинг нафасида иштирок этади. Эритроцитларнинг барқарорлигини бир маромда сақлаб туради ва уларнинг гемолизини олдини олади, капиллярларнинг юқори ўтказувчанлиги ва синувчанлигига тўсқинлик қилади, тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади, бузилган липидлар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади.
Е витамини ўз-ўзидан абортни бартараф этишга, эркакларда жинсий безларнинг фаолиятини нормаллашишига, мушаклар дистрофияси ва мушакларнинг бошқа жароҳатларида скелет мушакларини тикланишига ёрдам беради. Юрак-қон томир касалликларининг мажмуавий даволашда Е витамини юрак мушагида метаболизмни нормаллаштиришга ёрдам беради, артериолаларда қон оқими тезлигини оширади, венулаларда кучланишни тутиб туради.
Фармакокинетикаси
Ретинол пальмитати ингичка ичакнинг юқори бўлимларида яхши сўрилади, лимфа йўлларга ўтади ва жигарга тушади. Юборилганидан кейин плазмадаги максимал концентрациясига 4 соатдан сўнг эришилади. Ретинол организмда нотекис тақсимланади. Унинг энг катта миқдори жигарда ва тўр пардада бўлади, у буйракда, ёғ депосида, буйрак усти безлари ва бошқа ички секреция безларида аниқланади. Ретинолнинг алмашинув маҳсулотлари буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври - 9,1 соат.
Альфа-токоферилацетати МИЙ дан сўрилади, катта қисм лимфага тушади, барча тўқималарда тез тақсимланади, сафро билан ва метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади.
- А ва Е гипо- ва авитаминози;
- организмнинг А ва Е витаминларига бўлган юқори эҳтиёжи ҳолатлари ва/ёки уларни организмга тушишини камайиши;
- юқори жисмоний ва ақлий юкламаларда, стресс ҳолатларида;
- узоқ муддат ва/ёки оғир кечувчи касалликлар, шу жумладан юқумли касалликларидан кейинги тикланиш даврида;
- турли этиологияга эга астеник ҳолатларда;
- мувозанатланмаган ва сифатсиз овқатланишда.
«Аевит» капсулалари ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, ҳар куни 1 капсуладан 20-40 кун давомида, 3-6 ойлик оралиқлар билан қабул қилинади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: иштаҳани йўқолиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, меъдада оғриқлар, қусиш, кўнгил айниши.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари тизими томонидан: гепатотоксик кўринишлар, портал гипертензия.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тери, лаб ёрилиши ва қуруқлиги, оёқ товонлари, қўл кафтлари, бурун-лаб учбурчаги соҳасидаги сариқ-тўқ сариқ доғлар, тери ости шиши, алоҳида ҳолларда препаратни бекор қилишни талаб қилувчи қўллашнинг биринчи кунида қичишадиган доғли-папулёз тошмалар пайдо бўлиши мумкин.
Нерв тизими томонидан: астения, ҳаддан ташқари толиқиш, уйқучанлик, дискомфорт, бош оғриғи, жиззакилик, кўз ичи гипертензияси, кўришни бузилиши, одимлашни бузилиши.
Эндокрин тизими томонидан: олигоменорея.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: поллакиурия, никтурия, полиурия.
Қон тизими томонидан: гемолитик анемия.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: суяклардаги оғриқ, узун найсимон суякларнинг гиперостози (асосан болаларда), эпифизар ўсиш зоналарини муддатидан олдин ёпилиши.
Бошқалар: гипертермия, соч тўкилиши, фотосенсибилизация, тана вазнини камайиши, гиперкальциемия.
Доза камайтирилиши ёки дори воситасини вақтинчалик бекор қилиш билан ножўя ҳолатлар мустақил равишда ўтиб кетади.
Тери касалликларида дори воситасининг юқори дозаларини қўллаш даволаш ишлари бошланганидан кейин 7-10 кундан сўнг маҳаллий яллиғланиш реакциясини зўрайиши билан бирга кечиши мумкин, бу қўшимча даволаш ишларини талаб этмайди ва кейин камаяди. Ушбу самара препаратнинг миело- ва иммунитетни рағбатлантирувчи таъсири билан боғлиқ.
«Аевит» капсулаларини А ва Е гипервитаминози, тиреотоксикоз, сурункали гломерулонефрит, сурункали юрак етишмовчилиги, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, анамнездаги саркоидоз, ўт-тош касаллигида, сурункали панкреатитда, болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.
Бир вақтда қўлланганида А витамини Са2+ препаратларининг самарасини сусайтиради, гиперкальциемияни ривожланиш хавфи ошади.
Колестирамин, колестипол, минерал ёғлар, неомицин А ва Е витаминларини сўрилишини камайтиради (уларнинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин).
Перорал контрацептивлар плазмада А витаминининг концентрациясини оширади.
Ретинол глюкокортикоидларнинг яллиғланишга қарши таъсирини пасайтиради.
Изотретиноин А витамини билан заҳарланишни ривожланиш хавфини оширади.
Тетрациклин ва А витаминини юқори дозаларда (50 минг ХБ ва юқори) бир вақтда қўллаш, бош суяги ички гипертензиясини ривожланиш хавфини оширади.
Е витамини ГКС, НЯҚВ, антиоксидантларнинг самарасини кучайтиради, А, D витаминларининг, юрак гликозидларининг самарадорлигини оширади ва заҳарлилигини камайтиради.
Е витамини тутқаноғи бўлган беморларда (қонда липидларнинг перекисли оксидланиш маҳсулотларнинг миқдори ошган беморлар) тутқаноққа қарши ДВ самарадорлигини оширади.
Е витаминини суткада 400 ТБ дан ортиқ дозаларда антикоагулянтлар (кумарин ва индандион ҳосилалари) билан бир вақтда қўллаш гипопротромбинепия ва қон кетишларнинг ривожланиши хавфини оширади. Fe юқори дозалари организмда оксидланиш жараёнларини кучайтиради, бу Е витаминига эҳтиёжни оширади.
Альфа-токоферилацетатини олтин, кумуш препаратлари, ишқор билан реакцияга киришувчи воситалар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.
Кортикостероид препаратлари, тетрациклин гуруҳи антибиотиклари, шунингдек этанол ва этанол сақловчи препаратлар, Аевит билан бирга қўлланганида терапевтик самарани пасайтиради.
Тромбоэмболиянинг юқори хавфи, коронар артерияларнинг оғир атеросклерози, қон айланишини сурункали етишмовчилиги, ўткир ва сурункали нефрит, холецистит, гепатобилиар тизимнинг оғир шикастланишлари бўлган беморларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Бошқа поливитамин препаратлар билан бирга узоқ вақт давомида буюриш тавсия этилмайди, чунки ёғда эрувчи витаминларнинг (А ва Е) дозасини ошириб юборилиши мумкин.
Дозалаш бўйича кўрсатмаларга қатъий риоя қилиш керак, чунки А гипервитаминоз бўлиши мумкин.
Препарат қўлланганида ундаги А витаминини катта миқдорини (100 минг ХБ), шунингдек у профилактик эмас, балки даволовчи дори воситаси эканлигини ҳисобга олиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас.
А витамини юқори дозаларининг тератоген самараси уни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин ҳам сақланиб қолади, шунинг учун препарат қўлланганида ҳомиладорликни фақат 6-12 ойдан кейин режалаштириш тавсия этилади.
Автотранспортни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
А витаминининг дозасини ошириб юбориш симптомлари: препаратни кўп миқдорда бир марта қабул қилиш орқа мия суюқлиги босимини тўсатдан кўтарилиши (ликворнинг патологик ўзгаришларисиз), оғир бош оғриғи, уйқучанлик, кўриш қобилиятини бузилиши (диплопия) билан бирга кечади. Оғир ҳолатларда тутқаноқ хуружлари, юрак етишмовчилиги ривожланади. Узоқ вақт қўлланганида, у нерв тизимини шикастланиши (бош оғриғи, уйқусизлик, жиззакилик, апатия, парестезиялар), умумий ҳолсизлик, иштаҳани йўқолиши, тана ҳароратини кўтарилиши, тери қопламаларидаги ўзгаришлар (қўл кафтлари ва товонлар қуруқлиги ва ёрилиши, пигмент доғлар пайдо бўлиши, соч тўкилиши, себореяли тошма), сариқ касаллиги, суяклар ва мушаклардаги оғриқлар, одимлашни бузилиши, жигар ва қораталоқни катталашиши, кўриш нерви дискини шиши, қон манзарасини ўзгариши билан намоён бўладиган сурункали А гипервитаминози ривожланиши мумкин.
Е витаминининг дозасини ошириб юбориш симптомлари: креатинурия, диарея, эпигастрияда оғриқ, иш қобилиятини пасайиши, гепатомегалия, гипербилирубинемия (20 мг/дл дан ортиқ), азотемия (40 мг/дл дан ортиқ), тромбоцитопения (50-60 минг/мкл дан кам), буйрак етишмовчилигининг симптомлари, кўзнинг тўр пардаси ва мияга қон қуйилиши, асцит.
Даволаш: симптоматик; антагонист сифатида L-тироксин, шунингдек аскорбин кислотаси буюрилади. Препаратни бекор қилиш керак.
Сфера шаклли, чокли, оч-сариқдан тўқ-сариқ ранггача бўлган юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида.
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача ҳароратда сақланади.
2 йил.
Рецептсиз.
«Минскинтеркапс» УК, Беларусь Республикаси,
A vitamini: 100000 Xalqarobirlik/kapsula, E vitamini: 100 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Aevit kapsulalari №30 (2 blister x 15 kapsula) ning to`liq analoglari:
Aevit kapsulalari №30 (2 blister x 15 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Aevit kapsulalari №30 (2 blister x 15 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Minskinterkaps hisoblanadi.