Aevit-Lik kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3900 so'm)
A vitamini: 100 mg/kapsula, E vitamini: 100 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Aevit-Lik kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula)
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: альфа-токоферол ацетати (Е витамини) (100% моддага қайта ҳисобланганда) - 0,1 г, ретинол пальмитати (А витамини) мойли эритма 55,036 мг (100% моддага қайта ҳисобланганда) - 0,1 мл (100000 ХБ);
ёрдамчи моддалар: маккажўхори мойи (рафинатланган, дезодорация қилинган) ёки соя мойи ёки кунгабоқар - 0,2 г.
Оч-сариқдан то тўқ-сариқ ранглигача бўлган, ачиган ҳидсиз мойли суюқлик билан тўлдирилган шарсимон шаклли, сариқдан то оч-жигарранг ранглигача бўлган, капсулалар.
Поливитамин восита. АТХ коди: A11JA.
Фармакологик таъсири
Мажмуавий препарат, таъсири унинг таркибига кирувчи А ва Е витаминларининг хусусиятлари билан белгиланади. Ретинол (А витамини) нормал оқшомги ва рангли кўриш учун керак бўлган кўрув пигментларини шаклланишида иштирок этади; эпителиал тўқималарнинг бутунлигини таъминлайди, суякларни ўсишини бошқаради.
Токоферол (Е витамини) антиоксидант хусусиятларга эга (организмдан токсикларни чиқаради), тўйинмаган ёғ кислоталарининг ҳимоясини таъминлайди; хужайралараро модданинг, бириктирувчи тўқиманинг, қон томирларнинг силлиқ мушаклари, овқат ҳазм қилиш йўлларининг коллаген ва эластик толаларининг шаклланишида иштирок этади. Бузилган капилляр қон айланишини тиклайди, капилляр ва тўқиманинг ўтказувчанлигини нормаллаштиради, тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади.
Фармакокинетикаси
Ретинол ўт кислоталари билан эмульгациясидан кейин меъда-ичак йўлларида сўрилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ретинолнинг метаболитлари сафро билан (ретинилпальмитат, ретиналь, ретин кислотаси) ва сийдик билан (ретиноилглюкуронид) чиқарилади. Ретинолни чиқарилиши секин амалга оширилади, тўпланиши мумкин.
Е витамини: қабул қилинган дозанинг тахминан 50% меъда-ичак йўлларидан секин сўрилади, қондаги максимал даражаси 4 соатдан кейин аниқланади. Буйрак усти безлари, уруғ йўллари, ёғ ва мушак тўқимаси, эритроцитлар, жигарда тўпланади. Организмдан ўзгармаган кўринишда ва метаболитлари кўринишида сафро (90% дан юқори) ва сийдик (тахминан 6%) билан чиқарилади.
А ва Е мажмуавий авитаминози.
Мажмуавий даволашда: тўқималарнинг трофикасини бузилиши билан бирга кечувчи терини шикастланишлари ва касалликлари (псориаз, экземанинг айрим шакллари, ихтиоз, себореяли дерматит) да қўлланади.
Фақат шифокор тавсияси бўйича қўлланади. Кунига 1 капсуладан, овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Даволаш курси - 30-40 кун. Шифокор тавсияси бўйича такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.
Аллергик реакциялар (тери тошмаси), эпигастрал соҳасида дискомфорт ҳис қилиш, диспепсик бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, диарея). Узоқ вақт қабул қилганда ўт-тош касаллиги ва сурункали панкреатит зўрайиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, А ва/ёки Е гипервитаминози, болалар (18 ёшгача), ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: тиреотоксикоз, сурункали гломерулонефрит, сурункали юрак етишмовчилиги, холецистит, сурункали панкреатитда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препаратни таркибига А ва Е витаминлари кирувчи бошқа дори воситалари билан қабул қилиш мумкин эмас.
А витамини гиперкальциемия ривожланиши хавфини оширади. Колестирамин, колестипол, минерал мойлар, неомицин А ва Е витамини сўрилишини камайтиради (уларнинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин). Перорал контрацептивлар плазмада А витаминининг концентрациясини оширади. Изотретиноин А витамини билан интоксикация ривожланиши хавфини оширади. Тетрациклин ва юқори дозада (50000 ТБ ва ундан юқори) А витаминини бир вақтда қўллаш бош мия ички босимини ошиши ривожланиши хавфини оширади.
Е витамини глюкокортикостероид препаратларнинг, ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг, антиоксидантларнинг самарасини кучайтиради, А, D витаминлари, юрак гликозидларининг самарадорлигини оширади ва токсиклигини камайтиради. Е витаминини юқори дозада буюрилиши организмда А витамини танқислигини чақириши мумкин.
Е витаминини суткада 400 ТБ дан юқори дозада антикоагулянтлар (кумарин ва индандион ҳосилалари) билан бир вақтда қўллаш гипопротромбинемия ривожланиши ва қон кетиши хавфини оширади. Темирнинг юқори дозалари организмда оксидланиш жараёнларини кучайтиради, бу Е витаминига бўлган эҳтиёжни оширади.
А ва Е гипервитаминози ривожланишидан сақланиш учун тавсия этилган дозаларни ошириш мумкин эмас. Препаратни қўллаганда унда А витаминининг юқори дозаларини (100000 ТБ) ҳисобга олиш керак. Селен ва олтингугурт сақловчи аминокислоталарнинг миқдори юқори бўлган парҳез Е витаминига эҳтиёжни камайтиради.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Тавсия этилган дозаларда препаратнинг транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
А витамини дозасини ўткир ошириб юборилишининг симптомлари (қабул қилинганидан кейин 6 соат ўтгач ривожланади): катталарда - уйқучанлик, ҳолсизлик, диплопия, бош айланиши, кучли бош оғриғи, кўнгил айниши, оғир қусиш, диарея, таъсирчанлик, остеопороз, милкларни қонаши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги ва яраланиши, лаблар, терини (айниқса кафтларни) пўст ташлаши, қўзғалиш, онгни чалкашиши, бош мия ички босимини ошиши (эмизикли болаларда - гидроцефалия, лиқилдоқни бўртиши).
А витамини билан сурункали интоксикациянинг симптомлари: анорексия, суякларда оғриқ, терини ёрилиши ва қуруқлиги, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги, гастралгия, қусиш, гипертермия, астения, бош оғриғи, фотосенсибилизация, поллакиурия, никтурия, полиурия, таъсирчанлик, сочларни тўкилиши, оёқ-қўл кафтларида, бурун-лаб учбурчаги соҳасида сариқ-тўқ сариқ рангли доғлар, гепатотоксик кўринишлар, кўз ички босимини ошиши, олигоменорея, портал гипертензия, гемолитик анемия, суякларнинг рентгенограммаларида ўзгаришлар, тиришишлар.
Е витаминининг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари: суткада 400-800 ТБ дозаларда узоқ муддат давомида қабул қилинганида - кўришнинг ноаниқлиги, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, диарея, гастралгия, астения; суткада 800 ХБ дан кўпроқ дозада узоқ муддат давомида қабул қилинганида - К гиповитаминози бўлган беморларда қон кетишлари хавфини ошиши, тиреоид гормонларининг метаболизмини бузилиши, жинсий функцияни бузилишлари, тромбоэмболия, некротик колит, сепсис, гепатомегалия, гипербилирубинемия, буйрак етишмовчилиги, кўз тўр пардасига қон қуйилиши, геморрагик инсульт, асцит.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.
10 капсуладан контур уяли ўрамда. 5 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С гача ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«LEKINTERKAPS» МЧЖ, Тошкент вил., Зангиота тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Беруний кўчаси 1 уй. Тел.: (99895) 170 99 48
A vitamini: 100 mg/kapsula, E vitamini: 100 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Aevit-Lik kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula) narxi 3813 so'm - 10 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Aevit-Lik kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Aevit-Lik kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Aevit-Lik kapsulalari №50 (5 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Lekinterkaps hisoblanadi.