Facebook Pixel Code

Albendazol (Albendazole) Uzchimfarm tabletkalari 400 mg №1 (blister)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Albendazol (Albendazole) Uzchimfarm tabletkalari 400 mg №1 (blister)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: альбендазол - 200,0 мг ёки 400,0 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий крахмал гликолят, маккажўхори крахмали, лактоза, микрокристаллик целлюлоза, сахарин, аспартам, повидон, сувсиз лимон кислотаси, сариқ сансет (Супра), аэросил, апельсинли ароматизатор, ванилли ароматизатор, тозаланган тальк, магний стеарат.

Дозаси 200 мг. Тўқ сариқ рангли, икки томони силлиқ думалоқ таблеткалар.

Дозаси 400 мг. Чўзинчоқ, тўқ сариқ рангли, бир томони синиш чизиқчали ва иккинчи томони силлиқ капсула кўринишидаги таблеткалар.

Таблетка

Гальминтлагра карши восита. АТХ коди: P02CA03.

Препарат гельминтларга қарши фаолликка эга. Альбендазол β-тубулин полимеризациясига таъсир қилади, уни тўхтатади.

Натижада, гельминтлар ичагида микронайчалар ҳосил бўлиш жараёни бузилади, қуртларнинг глюкозани ҳазм қилиш қобилияти бостирилади, органеллаларнинг ҳужайра ичидаги нормал миграцияси, уларнинг мушак тўқималарида АТФ синтези блокланади. Альбендазолнинг терапевтик концентрацияси гельминтларни ҳалок қилади.

Препарат жинсий етилган ва личинка босқичидаги гельминтларга нисбатан фаол. Альбендазол нематодларни (Necatoramericanus, Strongyloidesstercoralis, Enterobiusvermicularis, Trichuristrichiura, Ascarislumbricoides, Cutaneous Larva Migrans, Ancylostomaduodenale), цестодларни (чўчқа, ҳўкиз цепеньлари ва митти цепеньлар), трематодлар (Clonorchissinensis, Opisthorchisviverrini), содда жониворлар (лямблиялар) ни ҳалок бўлишига олиб келади.

Альбендазол қуйидаги ҳолатларда буюрилади:

  • нейроцистицеркоз;
  • қорин, жигар, ўпка эхинококкози;
  • цистли эхинакоккоз ҳолатида операция қилинишига монеликлар бўлганда;
  • цистли эхинакоккоз ҳолатида цистлар миқдорини камайтириш учун жарроҳлик аралашуви зарур бўлганида;
  • арахноидал, меъда ичидаги, рацемоз цистлар;
  • аскаридоз;
  • трихонелез;
  • энтеробиоз;
  • анкилостомидоз;
  • описторхоз;
  • лямблиоз;
  • микроспоридоз;
  • токсокароз;
  • гнатостомоз;
  • трихиноз;
  • капилляроз;
  • аралаш гельминтозлар ҳолатида буюрилади..

Ичга, овқатдан кейин. Таблеткалар сув билан ичилади. Дозаси патологияга қараб белгиланади. Альбендазол қабул қилингандан сўнг сурги воситаси керак бўлмайди.

Патология Дозалаш суткада Кунлар сони
Одатий гельминтозлар 400 мг (болалар - 60 мг/ 10 кг) Бир марта
Бош мия цистицеркози 800 мг (болалар - 15 мг/кг) 8-30 сутка
Стронгилоидоз ва цестодоз 400 мг (200 мг) 3 сутка, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Аскаридоз 400 мг (200 мг) Бир марта, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Энтеробиоз 400 мг (200 мг) Бир марта, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Анкилостомидоз 400 мг (200 мг) Бир марта, 3 ҳафтадан кейин такрорланади
Лямблиоз 400 мг (200 мг) 3 сутка, 3 ҳафтадан кейин такрорланади

Альбендазол қабул қилинганда қуйидаги нохуш самаралар кузатилиши мумкин:

  • лейкопения;
  • панцитопения;
  • бош оғриғи;
  • тромбоцитопения;
  • агранулоцитоз;
  • диспепсия;
  • жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши;
  • қорин оғриғи;
  • бош айланиши;
  • менингиал симптоматика;
  • терини қичишиши;
  • гипертермия;
  • эшакем;
  • алопеция (қайтувчан);
  • гипертензия;
  • буйрак функцияси бузилиши.

Альбендазол қуйидаги ҳолларда буюрилмайди:

  • 2 ёшгача бўлган болалардаги гельминтозлар;
  • альбендазолга ўта сезувчанлик;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даври.

Эҳтиёткорлик билан қўлланади:

  • цистицеркоз фонидаги кўз тўр пардаси патологияларида;
  • жигар циррозида;
  • кўмикда қон яратилиш сусайган ҳолатда.

Ҳомиладорлик

Хомиладор, ҳомиладор деб гумон қилинган аёлларга Альбендазолни буюриш мутлақ мумкин эмас.

Празиквантел, дексаметазон, циметидин альбендазолнинг қондаги концентрациясини оширади.

Дозани ошириб юборилиши ножўя таъсирлар кучайиши билан ифодаланади.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

1 таблеткадан контур уяли ўрамда.

Контур уяли ўрамлар 1 (1x1), 2 (2х1), 5(5х1) ёки 10 (10х1) дан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон пачкага жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Sydler Remedies Pvt. Ltd.

C-7-8(2), MIDC, Bhosari,

Pune - 411026, Maharashtra State, India.

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

С.Қ. Исломбеков номидаги «Узкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Albendazol: 400 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
400 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Albendazol (Albendazole) Uzchimfarm tabletkalari 400 mg №1 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Albendazol (Albendazole) Uzchimfarm tabletkalari 400 mg №1 (blister) ning asosiy faol moddasi Albendazol hisoblanadi.

Albendazol (Albendazole) Uzchimfarm tabletkalari 400 mg №1 (blister) ishlab chiqaruvchisi “O‘zximfarm” hisoblanadi.