Facebook Pixel Code

Analgin Shenzhen Unison Bio-Tech in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar)


Uchun ko‘rsatma Analgin Shenzhen Unison Bio-Tech in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: метамизол натрий - 500 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий бисульфити - 2.0 мг, натрий этилендиаминтетраацетати - 0.3 мг, инъекция учун сув - 2 мл гача.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш эритма.

Инъекция учун эритма.

Анальгетик-антипиретик. АТХ коди: N02BB02.

Фармакодинамикаси

Анальгин пиразолон гуруҳи препаратларига киради, яққол анальгетик ва иситмани туширувчи самараларни кўрсатади, шунингдек ўртача яллиғланишга қарши фаолликка эга. Иситмани туширувчи, анальгетик самараларининг асосида, эндоген пирогенлар - Д ва Е простагландинларнинг синтезини блокада қилиши ётади. Периферияда простагландинларни ишлаб чиқарилишини камайишига (ва мувофиқ нерв охирларининг сезувчанлигини камайиши) нисбатан катта бўлмаган роль ўйнайди. Қолган нонаркотик анальгетиклардан фарқли равишда Анальгин бета-эндорфинларни ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, бу висцерал оғриқларда уларнинг фаоллигини тушунтиради. Анальгин билиар ва сийдик чиқариш йўлларининг силлиқ мушаклари, шунингдек бачадон мушакларининг хужайраларига нисбатан енгил спазмолитик фаолликка эга.

Анальгин аминофенозоннинг натрий сульфонатидир ва унга ўхшаш хусусиятларга эга. Жиддий салбий таъсирларининг хавфи туфайли Анальгинни ишлатилиши фақат кучли оғриқда, ҳеч қандай бошқа муқобил усул тўғри ёки мос келмаганда тўғри ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин метамизол натрий меъда ширасида фаол метаболити 4-метил-амино-антипиринни ҳосил бўлиши билан тез гидролизланади, у сўрилганидан кейин 4-формил-амино-антипиринга ва бошқа метаболитларига метаболизмга учрайди. В/и юборилганидан кейин тезда метамизол натрийни аниқлашни иложи бўлмай қолади.

Метамизол натрийнинг метаболитлари плазма оқсиллари билан боғланмайди. Дозанинг энг катта қисми сийдик билан метаболитлари шаклида чиқарилади. Метаболитлари кўкрак сути билан чиқарилади.

Келиб чиқиши турли бўлган оғриқ синдроми: бош оғриғи, люмбаго, ишиалгия, тиш оғриғи, ўт қопи ва жигар санчиғи, операциядан кейинги ва жароҳат оғриқлар қўлланишига кўрсатма бўлиб ҳисобланади.

Препарат яллиғланишга қарши восита сифатида бўғимлар ва мушакларнинг ўткир ва сурункали касалликларида ишлатилади.

Инъекция учун эритма 0.5 г дан 1.0 г гача дозаларда мушак ичига ва вена ичига қўллаш мумкин. Бир марталик доза тана вазнига 8 дан 16 мг/кг гачани ташкил қилади. Дозани қуйидаги схемага мувофиқ танлаш керак.

Тана вазни 16 дан 31 кг гача - 250 мг (1/2 мл);

Тана вазни 32 дан 46 кг гача - 500 мг (1 мл);

Тана вазни 47 дан 62 кг гача - 500-750 мг (1-1.5 мл);

Тана вазни 63 кг дан юқори - 750-1000 мг (1.5-2 мл).

Барқарор оғриқ синдромида препаратнинг дозаси 6-8 соатдан кейин такрор буюрилиши мумкин. Максимал суткалик доза - 4.0 г. Анальгинни 3 кундан ортиқ парентерал қўллаш мумкин эмас.

Аллергик реакциялар: сезувчан пациентларда қичишиш, тери тошмаси, Квинке шиши, бўғилиш хуружлари кузатилади.

Жуда кам ҳолларда - анафилактик шок ва шиллиқ қаватларни қўшилиши билан оғир тери реакциялари (Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми) ривожланиши мумкин.

Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - узоқ муддат буюрилганда - агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения.

Сийдик-таносил тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - узоқ муддат буюрилганда протеинурия, интерстициал нефрит.

Метамизолга ва пиразолоннинг бошқа дериватларига ўта юқори сезувчанлик, ўткир жигар порфирияси, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислиги, жигар ва буйракларнинг оғир касалликлари, қон касалликлари (апластик анемия, лейкопения, агранулоцитоз).

1 ёшгача бўлган болаларга Анальгинни парентерал юбориш мумкин эмас.

Овқат аллергияси ва анальгетикларга ва НЯҚВга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда, шунингдек бронхиал астмаси, Квинке шиши, сурункали ўпка инфекциялари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препарат узоқ вақт қабул қилинганда, шунингдек анальгиннинг юқори дозалари қўлланганда, қон яратилишининг сусайиши мумкинлиги туфайли, қонни мунтазам текширишни ўтказиш керак.

Анальгиннинг самаралари трициклик депрессантлар, орал контрацептивлар, аллопуринол, алкоголь билан кучаяди. Анальгин кумарин антикоагулянтларининг фаоллигини ва циклоспориннинг плазмадаги даражасини камайтиради. Энзимларнинг индукторлари (барбитуратлар, глютетимид, фенилбутазон) Анальгиннинг самарасини сусайтиради. Анальгин ўз навбатида МНТга нисбатан депрессив фаолликка эга препаратларнинг самараларини кучайтиради. Хлопромазин билан бирга буюрилиши оғир гипотермияни ривожланиш хавфи билан боғлиқ. Анальгин бусколизин, атропин, кодеин билан мажмуада ишлатилиши мумкин.

Гипотензия ва қон босимининг беқарор кўрсаткичлари бўлган пациентларга Анальгинни парентерал юбориш мумкин эмас. Агар Анальгинни қўллаш жуда зарур бўлса, қон босими ва юрак қисқаришлари сонини назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Анальгинни ҳомиладорликнинг биринчи 3 ойида, охирги 6 ҳафтасида қўллаш мумкин эмас ва лактация вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Анальгинни юқори дозаларда қўллаш ёки препарат билан узоқ муддат даволаш анемияга, шунингдек ҳомиланинг жигар ва буйраклар функциясини бузилишига олиб келиши мумкин.

Анальгиннинг юқори дозалари диққатни жамлаш қобилиятига нохуш таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида, айниқса буйрак касалликлари бўлган беморларда транзитор буйрак етишмовчилиги ёки олигурия, ануриягача ривожланиши, оқсилларнинг экскрецияси ва буйрак тўқималарини яллиғланиши ривожланиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш.

2 мл дан ампулаларда.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланилади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

ShenZhen Unison Bio-Tech Co.Ltd., Хитой.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Metamizol natriy: 500 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Xitoy
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Analgin Shenzhen Unison Bio-Tech in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:

Analgin Shenzhen Unison Bio-Tech in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Xitoy.

Analgin Shenzhen Unison Bio-Tech in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Metamizol natriy hisoblanadi.

Analgin Shenzhen Unison Bio-Tech in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Shenzhen hisoblanadi.