Facebook Pixel Code

Baralnovgan in'ektsiya uchun eritma, 5 ml №5 (ampulalar)


Uchun ko‘rsatma Baralnovgan in'ektsiya uchun eritma, 5 ml №5 (ampulalar)

фаол моддалар: метамизол натрий - 500 мг, питофенон гидрохлориди - 2 мг, фенпивериний бромиди - 0,02 мг.

ёрдамчи моддалар: 1 мл гача инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки сарғиш суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Спазмолитик восита. АТХ коди: N02BB52.

Мажмуавий препарат, унинг таркибига: метамизол натрий, (анальгин), питофенон гидрохлориди ва фенпивериний бромиди киради.

Метамизол натрий пиразолон ҳосиласи, нонаркотик анальгетик. Простагландинлар синтезини сусайтириши билан боғлиқ оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирларга эга.

Питофенон гидрохлориди папаверин туридаги миотроп спазмолитик воситаси бўлиб, тўғридан-тўғри ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига миотроп таъсир кўрсатади ва унинг бўшашишини чақиради.

Фенпивериний бромиди М-холинблокловчи восита бўлиб, М-холиноблокловчи таъсири ҳисобига силлиқ мушакларга қўшимча бўшаштирувчи таъсир кўрсатади.

Препаратнинг уччала компонентларини бирга қўллаш уларнинг ўзаро таъсирини кучайишига олиб келади, бунинг оқибатида оғриқларнинг енгиллашиши, силлиқ мушакларнинг бўшашиши ва тана ҳароратининг пасайиши кузатилади.

Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларининг спазмларидаги оғриқ синдроми, шу жумладан: жигар, буйрак санчиқлари, ўт йўлларининг дискинезияси, альгодисменорея.

Невралгия, артральгия, ишиалгия, миалгияларни қисқа муддатли симптоматик даволаш.

Жарроҳлик ва диагностик аралашувларидан кейинги оғриқларни камайтириш учун ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Препарат вена ичига (жуда секин!) ёки мушак ичига юборилади.

Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар учун бир марталик доза 2-5 мл ни, суткалик доза - 10 мл гача ни ташкил қилади.

Болалар ва чақалоқлар учун суткалик доза тана вазнини ҳисоби билан белгиланади.

Вена ичига юбориш:

  • 3-11 ойлик, тана вазни 5-8 кг бўлган эмизикли чақалоқларга қўлланилмайди;
  • 1-2 ёшли, тана вазни 9-15 кг бўлган болаларга - 0,1-0,2 мл;
  • 3-4 ёшли, тана вазни 16-23 кг бўлган болаларга - 0,2-0,3 мл;
  • 5-7 ёшли, тана вазни 24-30 кг бўлган болаларга - 0,3-0,4 мл;
  • 8-12 ёшли, тана вазни 31-45 кг бўлган болаларга - 0,5-0,6 мл;
  • 12-15 ёшли, тана вазни 46-53 кг бўлган болаларга - 0,8-1,0 мл.

Мушак ичига юбориш:

  • 3-11 ойлик, тана вазни 5-8 кг бўлган чақалоқларга - 0,1-0,2 мл;
  • 1-2 ёшли, 9-15 кг бўлган болаларга - 0,2-0,3 мл;
  • 3-4 ёшли, 16-23 кг бўлган болаларга - 0,3-0,4 мл;
  • 5-7 ёшли, 24-30 кг бўлган болаларга - 0,4-0,5 мл;
  • 8-12 ёшли, 31-45 кг бўлган болаларга - 0,6-0,7 мл;
  • 12-15 ёшли, 46-53 кг бўлган болаларга - 0,8-1,0 мл.

Вена ичига аста-секин минутига 1 мл тезликда, артериал босимни, юрак қисқаришлари ва нафас олишлар сонини назорати остида юборилади.

Бемор бунда ётган ҳолатда бўлиши керак.

Препарат терапевтик дозаларда яхши ўзлаштирилади.

Баъзида аллергик реакциялар: тери тошмаси, Квинке шиши, жуда кам ҳолларда - анафилактик шок бўлиши мумкин.

Бош айланиши, тахикардия, артериал босимнинг пасайиши кузатилиши мумкин. Якка ҳолларда - бош оғриғи, оғизни қуриши, эпигастрал соҳада ачишиш кузатилади. Препарат узоқ вақт қўлланганида суяк кўмигининг шикастланиши (агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения) пайдо бўлиши мумкин. Пациентнинг бронхоспазмга мойиллиги бўлганида препарат хуружни қўзғатиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда: тер ажралиб чиқишини камайиши, аккомодация фалажи, сийишни қийинлашиши, хавфли эксудатив эритема, (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) кузатилади.

Маҳаллий реакциялар: мушак ичига юборилганда юбориш жойида инфильтрат пайдо бўлиши мумкин.

  • пиразолон ҳосилаларига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • стабил ва ностабил стенокардия, декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги, буйрак ёки жигар фаолиятининг яққол бузилишлари;
  • глюкоза-6-фосфатдегидрогенеза танқислиги;
  • глаукома, простата безининг гиперплазияси, меъда-ичак йўлларининг обструкцияси;
  • мегаколон, қон тизими касалликлари, коллаптоид ҳолатлар;
  • ҳомиладорлик (биринчи 3 ойлиги ва охирги 6 ҳафта);
  • лактация даври, эрта болалик ёши (1 ёшгача ёки тана вазни 9 кг дан кам бўлганларга вена ичига, 3 ойликгача ёки тана вазни 5 кг дан кам бўлганларга мушак ичига юбориш) да қўллаш мумкин эмас.

Жигар ва/ёки буйрак фаолиятининг бузилишлари, гипотонияга, бронхоспазмга мойиллиги, нонаркотик анальгетикларга ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан ва шифокор кузатуви остида қўллаш лозим. Препарат билан даволаниш даврида алкогол қабул қилиш мумкин эмас.

2 мл ва ундан кўп эритмани юборишда ўта эҳтиёткорлик (артериал босимни кескин тушиб кетиши хавфи) талаб қилинади.

Препаратнинг юқори дозалари қўлланилганида ёки у узоқ вақт қўлланилганида қон манзарасини ва жигар ҳолатини назорат қилиш керак.

Препаратни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга фақат шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўллаш лозим. Метамизол метаболитлари сийдикни қизил рангга бўяши мумкин.

Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа тезкор жисмоний ва руҳий реакцияларини талаб этадиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Препаратни бошқа нонаркотик анальгетиклар билан бир вақтда қўллаш, ўзаро токсик самараларни кучайишига олиб келиши мумкин.

Трициклик антидепрессантлар, ичга қабул учун ҳомиладорликка қарши препаратлар, аллопуринол метамизол натрийнинг жигардаги метаболизмини бузади ва унинг токсиклигини оширади.

Метамизол натрийнинг таъсирини барбитуратлар, фенилбутазон ва бошқа жигар микросомал ферментларининг индукторлари сусайтиради.

Препарат ва циклоспорин бир вақтда қўлланганида циклоспориннинг қондаги даражаси пасаяди.

Седатив воситалар ва транквилизаторлар препаратнинг оғриқ қолдирувчи самарасини кучайтиради.

Препаратни хлорпромазин ва фенотиазин ҳосилалари билан бирга қўллаш оғир гипертермия чақириши мумкин.

Симптомлари: қусиш, кўнгил айниши, оғизни қуриши, уйқучанлик, онгнинг чалкашиши, эпигастрал соҳада оғриқ, артериал гипотония, жигар ва буйрак фаолиятининг бузилиши, тиришишлар бўлиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, симптоматик даволаш.

Инъекция учун эритма 5 мл дан ампулаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«NOVOPHARMA PLUS» МЧЖ ҚК,

Ўзбекистон Республикаси 100084, Тошкент ш., Бодомзор йўли кўч., 37- “А”.

тел/факс: (+99871) 234-77-87

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Baralnovgan in'ektsiya uchun eritma, 5 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Baralnovgan in'ektsiya uchun eritma, 5 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Novopharma Plus hisoblanadi.