Bioran gel tashqi foydalanish uchun, 30 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 8000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Ko'karishlar va ko'karishlar uchun vositalar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Artrit uchun dorilar
Diklofenak: 10 mg/g
Uchun ko‘rsatma Bioran gel tashqi foydalanish uchun, 30 g (naycha)
100 г препаратда қуйидагилар сақланади:
фаол модда: диклофенак диетиламини - 1,16 г, бу 1 г диклофенак натрийга тўғри келади;
ёрдамчи моддалар: натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, карбомер (карбопол-934), триетаноламин, динатрий едетати, изопропил спирти, пропиленгликоль, Кельн ессенцияси (Р1495), полиоксил 40 гидрогенланган канакунжут мойи (Cресмер 40), ментол, тозаланган сув.
Препаратнинг фаол компоненти диклофенак - ностероид яллиғланишга қарши препарат бўлиб, яққол оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши ҳусусиятларга ега. 1 ва 2 турдаги сиклооксигеназани танламасдан бостириб, яллиғланиш жараёнини ривожланишида асосий мезон бўлган простагландинлар синтезини ва арахидон кислотасининг метаболизмини бузади. Диклофенак яллиғланиш жараёни билан боғлиқ бўлган оғриқ синдромини бартараф қилиш ва шишни камайтириш учун ишлатилади.
Фармакокинетикаси
Диклофенакнинг тери орқали сўриладиган миқдори у қўйилган майдонга пропорционал, шунингдек препаратнинг йиғинди дозаси ва терининг гидратацияси даражасига боғлиқ. Препарат сиртга қўлланганида 6% дан кўп бўлмаган диклофенак сўрилади.
Метаболизми асосан гидроксидланиш йўли орқали бир неча ҳосилаларини ҳосил бўлиши билан амалга оширилади, улардан иккитаси фармакологик жиҳатдан фаолдир, лекин диклофенакка нисбатан аҳамиятли даражада кам. Диклофенак ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Қон плазмасидаги диклофенакнинг умумий тизимли клиренси минутига ўртача 263 ± 56 мл, якуний ярим чиқарилиш даври еса - 1-3 соатни ташкил етади.
Юмшоқ тўқималар ва бўғимларни посттравматик яллиғланишларида (масалан, пайларни чўзилишлари, зўриқишлар ва лат йейишлар оқибатида);
Юмшоқ тўқималарни ревматик касалликларида (тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарни шикастланиши);
Мушаклар ва бўғимларни касалликлари билан боғлиқ бўлган оғриқ синдроми ва шишида (ревматоид артрид, остеартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас ва бошқалар) қўлланади.
Диклофенакка ёки препаратнинг бошқа компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚПга юқори сезувчанлик, “аспиринли” астма, ҳомиладорлик (ИИИ уч ойлиги), лактация даври, болалар (12 ёшгача), тери қопламлари бутунлигини бузилишида қўллаш мумкин емас.
Еҳтиёткорлик билан: жигар порфирияси (зўрайиши), меъда-ичак йўлларини ерозив-ярали шикастланишлари, жигар ва буйраклар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари, сурункали юрак йетишмовчилиги, бронхиал астма, кексалик ёши, ҳомиладорликни И ва ИИ уч ойликларида еҳтиёткорлик билан қўлланади.
Сиртга қўлланади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат терига кунига 3-4 марта қўйилади ва йенгил суртилади. Препаратнинг керакли миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ.
Препаратнинг бир марталик дозаси - 2-4 г (бу ҳажми бўйича олча ёки грек ёнғоғини ўлчамига тўғри келади). Препарат суртилганидан сўнг қўлларни ювиш керак. Даволашнинг давомийлиги кўрсатмаларга ва кузатиладиган самарасига боғлиқ. Препарат 2 ҳафта давомида ишлатилганидан сўнг шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препарат 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Маҳаллий реакциялар: екзема, фотосенсибилизация, контакт дерматит (терининг ишлов берилаётган соҳасини қичишиши, қизариши, шиши, папулалар, везикулалар, терини қипиқланиши) бўлиши мумкин.
Тизимли реакциялар: тарқоқ тери тошмалари, аллергик реакциялар (ешакеми, ангионевротик шиш, бронхоспастик реакциялар), фотосенсибилизация бўлиши мумкин.
Препарат сиртга қўлланганида унинг фаол компонентларини тизимли сўрилиши жуда паст бўлганлиги сабабли, дозани ошириб юборилиш имкони деярли йўқ.
Биоран гелини фақат шикастланмаган терига суртиш керак, очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиш керак. Гель суртилганидан сўнг окклюзион боғлов қўйиш мумкин емас. Препаратни кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қулланиши
Ҳомиладорликда ва емизиш даврида қўлланиши:
Препаратни ҳомиладорликни ИИИ уч ойлигида қўллаш мумкин емас. Ҳомиладорликни И ва ИИ уч ойликларида фақат шифокорнинг маслаҳатидан сўнг қўллаш мумкин.
Диклофенак ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни емизиш даврида қўллаш тавсия етилмайди.
Aвтомобил ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автомобилни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб етувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Биоран препарати фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Бошқа дори препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири келтирилмаган.
3 йил.
25 °С дан паст ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
Rusan Pharma Ltd (Индия).
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Ko'karishlar va ko'karishlar uchun vositalar, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar, Artrit uchun dorilar
Diklofenak: 10 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Bioran gel tashqi foydalanish uchun, 30 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Bioran gel tashqi foydalanish uchun, 30 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Bioran gel tashqi foydalanish uchun, 30 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Diklofenak hisoblanadi.
Bioran gel tashqi foydalanish uchun, 30 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Rusan Farma hisoblanadi.