Aklasta
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Aklasta infuzion eritmasi 5 mg / 100 ml, 100 ml (flakon)»
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол мдда: 5 мг золендрон кислотасини (сувсиз), бу 5,33 мг золендрон кислотаси моногидратига тўғри келади;
ёрдамчи моддалар: маннит (Е 421), натрий цитрати, инъекция учун сув.
Тиниқ ва рангсиз стерил эритма.
Инфузия учун сув.
Суякларни тузилиши ва минерализациясига таъсир қилувчи воситалар. Бифосфонатлар. АТХ коди: М05ВА08.
Фармакодинамикаси
Таъсир механизми. Золендрон кислотаси бифосфонатларнинг азот сақловчи синфига киради ва авваламбор суякларга таъсир қилади. У остеокласт орқали бўладиган суяк тўқимасининг резорбциясини ингибиторидир.
Бифосфонатларнинг селектив таъсири уларнинг минералланган суяк тўқимасина юқори яқинлиги билан боғлиқ. Золендрон кислотаси вена ичига қўлланади, тўқималарга тез тақсимланади ва, бошқа бифосфонатлар каби асосан суяклардаги жадал алмашинув соҳаларида жойлашади. Золендрон кислотасининг остеокластдаги асосий молекуляр нишони фермент фарнезилпирофосфатсинтетазадир, лекин бу препаратнинг бошқа таъсир механизмларини истисно қилмайди. Золендрон кислотасиниг таъсирини нисбатан давомийлиги унинг фарнезилпирофосфатсинтетазанинг фаол марказига юқори аффинитети ва минералланган суяк тўқимасига яқинлиги билан боғлиқ.
Фармакодинамик самаралари.
Остеопороз
Акласта билан даволаш тез суяк тўқимасидаги метаболизмнинг жадаллигини камайтиради: постклимактерик даврдаги резорбция маркерлари учун 7 суткалик паст нуқталик даражаларининг юқорилигидан ва 12 ҳафталик маркерлар формациясигача. Шундан кейин суяк тўқимасининг ҳолати маркерларининг даражаси, менопаузагача кузатилган диапазон чегараларида аниқланади. Такрорий ҳар йилги дозалар юборилганида суяк тўқимасидаги метаболизм маркерларининг даражасини ривожланиб борувчи пасайиши кузатилмаган.
Постменопаузал остеопорозни даволашдаги клиник самарадорлиги
HORIZON-PFT текширишда Акластани қўллашни самарадорлиги ва хавфсизлиги тасдиқланган; препарарат йилига бир марта уч кетма-кет йилларда 5 мг дозада 100 мл эритмада минимум 15 минут давомида юборилган, хаммаси бўлиб уч доза. Самарадорлигининг асосий икки кўрсатгичи 3 йил ичида морфометрия маълумотлари билан тасдиқланган умуртқаларнинг синишлари ҳолларини тез-тезлиги, ва 3 йил давомидаги медиан қиймати билан давр давомида сон суягининг синишлари ҳолларини тез-тезлиги бўлган. Акласта даволашнинг биринчи йилидан бошлаб 3 йил давомида умуртқаларнинг бир ёки кўпроқ янги синишлари ҳоллари тез-тезлигини ишончли камайтирган.
3 йил давомидаги умуртқаларнинг синишларини тез-тезлигини камайиши барқарор бўлган ва ёш, географик минтақа, тана вазнининг индексини дастлабки қиймати, умуртқаларнинг синишларини дастлабки миқдори, сон бўйни суяк тўқимасининг минерал зичлиги (СТМЗ) ни Т-балли ёки бифосфонатларни аввалги қабулига боғлиқ бўлмаган.
Сон суягини синишлари сонига таъсири: Акласта қабул қилинганида сон суягини ва чаноқ-сон бўғимини синиш хавфини 3 йил давомида 40% га камайиши кузатилади.
Барча клиник синишлари сонига таъсири: Акласта қабул қилинганида барча клиник синишлари (4,5% га), умуртқаларни клиник синишлари (2% га) ва ноумуртқа синишлари (2,8% га) сонини мутлоқ пасайиши кузатилган.
Суяк тўқимасининг минерал зичлигига таъсири: Акласта 3 йил давомида умуртқа поғонасининг бел қисмининг СТМЗ ни 6,9% га, сон суягини 6,0% га, сон бўйнини 5,0% га ва нур суягининг дистал бўлимини 3,2% га оширади.
Суяк тўқимасининг гистологияси: постменопаузали остеопорози бўлган пациентларга Акласта буюрилганида динамик гистоморфометрия ўтказилганида қайта шакллантиришни бузилишлари ва минерализацияни бузилишларини белгиларисиз суяк тўқимаси кузатилган. Микрокомпьютерли томографияни ишлатиш билан ўтказилган текширишлар, плацебо гуруҳи билан солиштирганда Акласта билан даволанган пациентлар гуруҳида суякнинг трабекуляр архитектурасини сақланишини кўрсатади.
Суяк тўқимаси метаболизмининг маркерлари: суяк тўқимаси учун специфик ишқорий фосфотаза (ССИФ), I тур коллагеннинг N-терминал полипептиди (P1NP) қон зардобидаги бета-С-телопептидлар текшириш давомида вақти-вақти билан баҳоланган. Акласта билан ҳар йилги 5 мг дозаларда даволаш суяк тўқимасининг маркерлари даражасини менопаузагача бўлган қийматлар даражасигача пасайтирган. Препаратни такрорий юбориш суяк тўқимаси маркерлари даражасини янада пасайишига олиб келмаган.
Бўйга таъсири
Остеопорозни уч йиллик текшириш давомида ҳар йили бўй ўлчанган (турган ҳолатда). Акласта олган пациентларда, плацебо билан солиштирганда бўйни камроқ йўқотилиши кузатилган (6,7 мм билан солиштирганда мувофиқ 4.2 мм (р<0,0001)).
Меҳнат қилиш қобилияти бўлмаган кунларнинг миқдори
Акласта плацебо билан солиштирганда фаоллик чекланган кунлар сонини ҳам, синишлар туфайли орқа оғриғи оқибатидаги ўринда ётиш тартиби суткалар миқдорини ҳам ишончли камайтирган (барча ҳолларда р<0,01).
Сон суяги синганидан кейин клиник синишларнинг олдини олишни клиник самарадорлиги
HORIZON-RFT текширишда сон суяги бўйнининг посттравматик синиши бўлган пациентларда клиник синишлар пайдо бўлишини олдини олиш учун Акластани қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тасдиқланган. Клиник синишлар пайдо бўлишини, шу жумладан умуртқали, ноумуртқали ва сон суягини синишлари сони яқиндаги (90 сутка давомида) сон суягининг посттравматик синиши бўлган 2127 пациентларда 2 йил давомида баҳоланган. Текширишнинг барча иштирокчилари суткада 1000 дан 1500 мг гача элементар кальций ва 800 дан 1200 ХБ гача D витамини олганлар. Самарадорлигининг асосий кўрсатгичи текширишни ўтказиш даври давомида клиник синишларнинг миқдори бўлган.
Барча клиник синишларга таъсири: ҳар қандай жойлашган клиник аҳамиятли синишларнинг пайдо бўлиши тез-тезлигини 35% га камайиши кузатилган. Умуртқаларнинг клиник синишларининг пайдо бўлишини тез-тезлигини камайиши 46% га, ноумуртқа синишлар 27% га, чаноқсон бўғимининг суякларини синишлари 30% га.
Суякларнинг минерал зичлигига таъсири: HORIZON-RFT текширишда Акласта препарати билан даволашда 24 ой давомида сон суягининг проксимал бўлимини СМЗ 5,4% га ва сон суяги бўйниники 4,3% га ошиши кузатилган.
Эркакларда остеопорозни даволаш: Остеопорозли эркакларда Акластани қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги икки йиллик текширишда умуртқа поғонасининг бел бўлимининг СМЗ бўйича баҳоланган.
Суякларнинг минерал зичлигига таъсири: Акласта йилига 1 марта юборилганида 24 ойда бел умуртқаларининг СМЗ ни фоизга ошиши бўйича самараси (дастлабки қийматлар билан солиштирганда, алендронатни ҳар ҳафта қабул қилиш ҳолдагига қараганда кам бўлмаган (алендронатдаги 6,2% билан солиштирганда Акласта 6,1% га). Умуртқа поғонасининг бел қисмининг СМЗ ни 12 ойда фоизга ошиши, бу препаратларни олган пациентларнинг гуруҳларида ўхшаш бўлган.
Глюкокортикоид-индукцияланган остеопорозни даволаш ва олдини олиш
Глюкокортикоид-индукцияланган остеопорозни даволаш ва олдини олишда Акластанинг самарадорлиги ва хавфсизлиги бир йиллик текширишда, оғиз орқали суткада ≥ 7,5 мг преднизолон (ёки эквивалент препарат) олган пайиентларнинг иштирокида ўтказилган.
Суякларнинг минерал зичлигига таъсири: умуртқа поғонасининг бел қисмини, сон бўйнини, умумий сон суягини, чаноқ-сон бўғими чуқурчаси ва нур суягиниг дистал бўлимини СМЗ га ошиши кузатилган (барча ҳолларда р<0,03).
Суяк тўқимасининг гистологияси: сифат ва миқдорий таҳлил минерализацияни бузилишисиз суяк тўқимасининг нормал архитектураси ва сифатини кўрсатган.
Педжет касаллиги
Педжет касаллигини даволашнинг клиник самарадорлиги
Акластанинг самарадорлиги икки олти ойлик қиёсий текширишларда баҳоланган. Иккала текширишларда золендрон кислотаси ризедронат билан солиштирганда авзаллик ва тезкор терапевтик самара кўрсатган, буни суяк тўқимасини шаклланишининг биохимик маркерлари (ЛФС), қон зардобидаги I тур коллагеннинг N-терминал полипептида ва резорбцияни (қондаги СТх ва сийдикдаги альфа-СТх). Амалда Акласта гуруҳидаги ҳамма пациентларда терапевтик самара 18 ой давомида сақланган. Суяк тўқимасининг гистологик текширишлари, суяк тўқимаси суякни қайта шаклланишини бузилишини белгиларисиз ва минерализациясини бузилиш белгиларисиз нормал сифат характеристикасига эга эканлигини кўрсатади.
Суяк тўқимасига таъсирининг хавфсизлигини текшириш: доза-реакция алоқаси ва золендрон кислотасини бир марта юборишнинг (0,8 дан 500 мг/кг гача) таъсирининг давомийлиги ҳайвонлардаги тажрибаларда текширилган. Олинган натижалар золендрон кислотаси клиник тўғри келадиган дозаларда юборилганида суяк тўқимаси учун самарадорлиги ва хавфсизлигини принципиал исботини кўрсатади. Суяк тўқимаси ёки суяк кўмигида нормадаги ҳар қандай ўзгаришларининг белгилари, минерализацияни бузилиш белгилари, остеоидлар ва пардали ретикулофиброз суяк тўқимасининг тўпланиши кузатилмаган.
Фармакокинетикаси
Золендрон кислотасини 64 нафар пациентларга 2, 4, 8 ва 16 мг дозаларда бир марталак ва кўп марталик 5 ва 15 минутлик инфузияларида фармакокинетиканинг дозага боғлиқ бўлмаган қуйидаги маълумотлар олинган. Остеопороз ва Педжет касаллиги бўлган пациентларда фармакокинетик маълумотлар йўқ.
Золендрон кислотасининг инфузияси бошланганидан кейин плазмада фаол модданинг концентрацияси, инфузиянинг охирида чўққига эришиб тез ошган, сўнгра тез 4 соат ўтгач чўққининг <10% гача ва 24 соат ўтгач чўққининг <1% гача пасайган, кейинги чўққи даражасидан 0,1% дан юқори бўлмаган жуда паст концентрацияларининг узоқ муддатли даври билан.
Вена ичига юборилган золендрон кислотаси буйраклар орқали уч босқичда чиқарилади: t1/2α 0,24 ва t1/2β 1,87 соатлик ярим чиқарилиш даврлари билан препаратни тизимли айланишдан тез икки фазали чиқарилиши, сўнгра t½γ 146 соатлик якуний ярим чиқарилиш даври билан чиқарилишининг узоқ муддатли фазаси. Ҳар 28 кунда юбориладиган кўп марталик дозалардан кейин қон плазмасида фаол моддани тўпланиши кузатилмаган. Диспозициянинг эрта фазаларида (α ва β фазалар) препаратнинг концентрациясини пасайиши, золендрон кислотасини суякларда тез тақсимланиши ва буйраклар орқали чиқарилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Золендрон кислотаси метаболизмга учрамайди ва ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали чиқарилади. Биринчи 24 соат давомида юборилган дозанинг 39±16% сийдик билан чиқарилади, препаратнинг қолган миқдори эса фақат суяк тўқимаси билан боғланади. Сўнгра золендрон кислотасини суяк тўқимасидан тизимли циркуляцияга аста-секин қайта ажралиб чиқиши ва уни буйраклар орқали чиқарилиши юз беради. Умумий клиренси соатига 5,04±2,5 л ни ташкил қилади ва доза, пациентнинг жинси, ёши, ирққа қарашлиги ва тана вазнига боғлиқ эмас. Инфузия давомийлигини 5 дан 15 минутгача ошиши инфузиянинг охирида золендрон кислотасинингг концентрациясини пасайишига олиб келади, лекин концентрациясининг вақтга боғлиқ эгри чизиғи ости майдонига таъсир қилмайди.
Золендрон кислотаси одам организмида метаболланмаслиги ва фақат аҳамиятсиз фаолликка эга эканлиги туфайли, ёки бевосита таъсир қилувчи ва/ёки цитохром Р450 ферментларининг қайтмас ингибитори сифатида фаолликка умуман эга эмаслиги туфайли, золендрон кислотаси цитохром Р450 ферментлар тизими орқали метаболланадиган препаратнинг клиренсини пасайтиришини эҳтимоли кам. Золендрон кислотаси плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланишга эга эмас (боғланиши тахминан 43-55% ни ташкил қилади), ва бу боғланиш унинг концентрациясига боғлиқ эмас.
Алоҳида популяциялар.
Золендрон кислотасининг клиренси креатинин клиренси билан корреляция қилади; буйрак клиренси креатинин клиренсининг 75±33% ни ташкил қилади, у 64 текширилаётган пациентларда 85±29 мл/мин (22 дан 143 мл/мин диапазонида) ўртача қийматни намойиш қилган. Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилигида, буйракларнинг фаолияти нормал бўлган пациентлардаги билан солиштирганда AUC (0-24с) ни тахминан 30-40% га аҳамиятсиз ошиши, ва буйрак фаолиятидан қатъий назар дозаларни кўп марта юборишда дори воситасининг тўпланмаслиги, енгил (CIcr = 50-80 мл/мин) ва ўртача (CIcr = 30-50 мл/мин) оғирлик даражасдаги буйрак етишмовчилигида золендрон кислотасининг дозасини тўғрилаш талаб қилинмаслигидан далолат беради. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <35 мл/мин) бўйича фақат чекланган маълумотларнинг мавжудлиги туфайли, ушбу популяция учун дозалаш бўйича тавсиялар йўқ.
Постменопауза давридаги аёлларда ва эркакларда сон, умуртқа поғонаси синишлар ва бошқа жойлашган синишлар ҳолларини камайтириш, суякларнинг минерал зичлигини ошириш мақсадида остеопорозни даволаш.
Эркаклар ва аёлларда сон суягини синишларидан кейин такрорий синишларни олдини олиш. Глюкокортикостероид-индукцияланган остеопорозни даволаш ва олдини олиш. Педжет касаллиги (деформацияловчи остеит).
Постменопаузал остеопорозни, эркаклардаги остеопорозни даволаш, глюкокортикоид-индкуцияланган остеопорозни даволаш ва олдини олиш, сон суякларини синишларидан кейин такрорий синишларни олдини олш: тавсия қилинадиган доза 5 мг Акластани йилига бир марта вена ичига инфузияси.
Педжет касаллигини даволаш: тавсия қилинадиган доза 5 мг Акластани бир вена ичига инфузияси. Препаратни фақат Педжет касаллигини даволаш тажрибаси бўлган шифокорлар буюради. Препарат билан такрорий даволаш бўйича маълумотлар йўқ. Педжет касаллигини Акласта билан бир марта даволашдан кейин узоқ муддатли ремиссия даври кузатилади. Бироқ Акласта билан такрорий даволаш зардобда ишқорий фосфотазанинг юқори даражаси чақирган касалликни қайталаниши бўлган пациентларга, зардобда ишқорий фосфотазанинг даражасини нормаллашишига эришилган пациентларга, ёки даволаш бошланганида бошлаб 12 ой давомида симптомлари сақланаётган пациентларга буюрилади.
Акласта (5 мг инфузия учун 100 мл тайёр эритмада) инфузия тезлиги турғун бўлган система орқали вена ичига юборилади. Инфузия вақти 15 минутдан кам бўлмаслиги керак. Акластанинг инфузияси пациентни адекват гидратацияси шароитида ўтказилади. Бу айниқса кекса ёшли пациентлар ва диуретикларни олаётган пациентлар учун жуда муҳим.
Аёллар ва эркаклардаги остеопорозла, глюкокортикоид-индукцияланган остеопорозда қўшимча кальций ва D витаминини буюриш керак, агарда пархез уларнинг етарли миқдорини компенсация қилмаса.
Педжет касаллиги бўлган пациентларга Акласта юборилганидан кейин 10 сутка давомида D витамини ва кальцийни суткалик дозаларда адекват қўллашни таъминлаш керак.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар. Креатинин клиренси <35 мл/мин бўлган буйрак етишмовчилигили пациентларга Акластани буюриш тақсия қилинмайди, чунки бундай пациентларда адекват клиник тажриба етарли эмас. Креатинин клиренси ≥35 мл/мин бўлган пациентлар учун дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар. Дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.
Кекса пвациентлар (≥65 ёш). Дозани тўғрилаш талаб қилинмайди, чунки препаратнинг биокираолишлиги, тақсимланиши ва чиқарилиши кекса ёшли пациентларда ва ёшроқ субъектларда ўхшаш бўлган.
Препаратни қўллаш бўйича йўриқнома. Акластани ҳар қандай бошқа дори воситаси билан аралаштириш ёки вена ичига юбориш мумкин эмас. Препаратни вена ичига инфузиялар учун алоҳида система орқали доимий юбориш тезлигида юбориш керак. Агарда эритма совуган бўлса, қўллаш олдидан унга хона хароратига етказиш керак. Инфузия учун эритма тайёрлаш вақтида асептика қоидаларига риоя қилиш керак.
Препарат фақат бир марта қўлланади. Инфузиядан кейин ишлатилмаган эритмани утилизация қилиш керак. Микробиологик нуқтаи назардан, инфузияга тайёрланган эритмани дарҳол ишлатиш керак. Акс ҳолда, уни қўллаш вақтигача ўтган вақтга ва шароитга жавобгарлик ишлатувчига қолади. Дарҳол ишлатилмаган эритмани 2-80С ҳароратда 24 соатдан кўп бўлмаган вақт сақлаш мумкин.
Ножўя самаралари ҳақида клиник дастурларнинг турли текширишларидан хабар берилган.
Постменопаузал остеопорозни даволаш текширишларида кузатилган ножўя самаралари: тана ҳароратини ошиши (18,1%), миалгия (9,4%), гриппсимон симптомлар (7,8%), артралгия (6,8%) ва бош оғриғи (6,5%); бу симптомлардан кўпчилиги Акласта юборилганидан кейин биринчи 3 сутка давомида пайдо бўлган. Бу симптомлардан кўпчилигининг яққоллиги кучсиздан то ўртача даражалигача бўлган, улар 3 сутка давомида йўқолган. Бу симптомларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги Акластани кейинги юборишда аҳамиятли камайган. Юқорида кўрсатилган симптомларнинг оғирлиги препарат юборилганидан кейин дархол парацетамол ёки ибупрофен каби воситаларни буюриш билан тахминан 50% га камайтирилиши мумкин.
Қуйида экспертни баҳолаши бўйича препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ва препаратни қўллашда кузатилган ножўя таъсирлари келтирилган: эркакларда ва постменопаузадаги аёлларда остеопорозни даволаш, сон суягининг кам жароҳатли синишидан кейинги клиник синишларини олдини олиш, глюкокортикоид-индукцияланган остеопорозни ва Педжет касаллигини даволаш ва олдини олиш; реакциялар қуйидаги шартли белгилардан фойдаланиб аъзолар тизими синфлари ва тез-тезлиги бўйича системаланган: жуда тарқалган (≥1/10), тарқалган (≥1/100, <1/10), тарқалмаган (≥ 1/1000, <1/100), кам тарқалган (≥1/10000, <1/1000), жуда кам тарқалган (<1/10000).
Инфекциялар ва инвазиялар:
тарқалмаган грипсимон симптомлар, ринофарингит.
Қон тизими ва лимaа тизими томонидан:
тарқалмаган анемия.
Метаболизм ва овқатлашшнинг бузилишлари:
тарқалган гипокальциемия;
тарқалмаган анорексия, иштаҳани пасайиши.
Психатрик бузилишлар:
тарқалмаган уйқусизлик, хавотирлик.
МНТ томонидан:
тарқалган бош оғриғи, бош айланиши;
тарқалмаган летаргия, парастезиялар, уйқучанлик, тремор, хушдан кетишлар (синкопе), таъм билишни бузилиши, гипестезия.
Кўриш аъзолари томонидан:
тарқалган кўзларнинг гиперемияси;
тарқалмаган конъюнктивит, кўзларда оғриқ,, кўришнинг ноаниқлиги;
кам тарқалган увеит, эписклерит, рангдор пардани яллиғланиши.
Эшитиш ва лабиринт аъзолари томонидан:
тарқалмаган вертиго.
Юрак тизими томонидан:
тарқалган бўлмачаларнинг фибрилляцияси;
тарқалмаган кучайган юрак уриши.
Томир тизими томонидан:
тарқалмаган артериал гипертензия, юзга қонни оқиб келиши.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралағи аъзолари томонидан:
тарқалмаган йўтал, ҳансираш.
Меъда-ичак йўллари томонидан:
тарқалган кўнгил айниши, қусиш, диарея;
тарқалмаган диспепсия, эпигастрийда оғриқ, қорин оғриғи, гастроэзофагал рефлюкс, қабзият, оғизни қуриши, эзофагит, тиш оғриғи.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан:
тарқалган тунги терчанлик;
тарқалмаган тошма, гипергидроз, қичима, эритема.
Суяк-мушак тўқимаи ва бириктирувчи тўқима томонидан:
тарқалган миалгия, артралгия, суякларда оғриқ, орқа оғриғи, қўл-оёқларда оғриқ, жағларда оғриқ;
тарқалмаган бўйин соҳасида оғриқ, мушак-скелет танглиги, бўғимларни шиши, мушаклар спазми, елка соҳасида оғриқ, кўкрак қафаси соҳасида мушак-скелет оғриғи, суяк-мушак келиб чиқишга эга бўлган оғриқ, бўғимларнинг танглиги, артрит, мушак кучсизлиги.
Сийдик жинсий тизими томонидан:
тарқалмаган поллакиурия, протеинурия.
Лаборатория кўрсатгичлари:
тарқалмаган қонда креатинин даражасини ошиши.
Умумий бузилишлар ва юбориш усули билан боғлиқ бўлган бузилишлар:
жуда тарқалган иситма;
тарқалган гриппсимон симптомлар, этни увишиши, чарчоқлик, астения, оғриқ, сирқовланиш, юборилган жойда реакция;
тарқалмаган периферик шиш, чанқоқлик, ўткир фазали реакция, юракнинг касаллиги билан боғлиқ бўлмаган юракда оғриқ.
Юқорида келтирилмаган ва алоҳида текширишларнинг маълумотлари бўйича хабар берилган ножўя реакциялар (плацебо билан солиштирганда пайдо бўлиш тез-тезлиги
камлиги туфайли) ўз ичига олади: С-реактив оқсил даражасини ошиши, гастрит.
Постменопаузадаги аёлларда остеопорозни уч йиллик текширишда ножўя реакцияларнинг умумий тез-тезлиги бўлмачаларнинг фибрилляцияси Акласта гуруҳида 2,5% ни (3862 нафар пациентдан 96 нафари), плацебо гуруҳидаги 1,9% (3852 нафар пациентдан 75 нафари) солиштирганда ташкил қилган; жиддий ножўя реакцияси бўлмачалар фибрилляциясининг тез-тезлиги плацебо олган пациентлардаги 0,6% (3852 нафар пациентдан 22 нафари) билан солиштирганда, Акласта олган пациентларда 1,3% ни (3852 нафар пациентдан 51 нафари) ташкил қилган. Бўлмачалар фибрилляциясининг тез-тезлигини ошишина белгиловчи механизм маълум эмас.
Буйраклар фаолиятини бузилиши.
Бифосфонатларни, шу жумладан золендрон кислотасини вена ичига юборишда буйраклар фаолиятини бузилишларини ҳоллари (масалан, қон зардобида креатининнинг даражасини ошиши) ва, кам ўткир буйрак етишмовчилиги кузатилган. Золендрон кислотасини қўллаш фонида буйраклар фаолиятини бузилиши айниқса, анамнезида буйрак касалликлари бўлган ёки қўшимча хавф омиллари бўлган (масалан кимётерапияни ўтаётган пациентлар, нефротоксик препаратларни бир вақтда қабул қилиш, оғир дегидратация) пациентларда кузатилган; кўпчилик бундай пациентлар препаратни 4 мг дозада ҳар 3-4 ҳафтада олганлар, лекин айрим ҳолларда буйраклар фаолиятининг бузилиши препарат бир марта қўлланганидан кейин кузатилган.
HORIZON-PFT текширишда креатинин клиренсининг ўзгариши (йилига бир марта препаратни юбориш олдидан аниқланади) ва буйрак етишмовчилигининг ёки буйраклар фаолиятининг бузилишини тез-тезлиги 3 йил давомидаги Акласта гуруҳи ва плацебо билан солиштирарли. Қон зардобида креатинин даражасини вақтинча ошиши плацебо буюрилган 0,8% пациентлар билан солиштирганда Акласта буюрилган 1,8% пациентларда кузатилган 10 кун давомида.
Эркаклар ва аёллардаги сон бўйнини синишидан кейин (чаноқсон бўғимининг суяклари) клиник синишларнинг олдини олиш учун препаратни буюришни асослаш мақсадида ўтказилган текширишларда, эркаклардаги остеопорозни даволашда, глюкокортикоид-индукцияланган остеопорозни даволаш ва олдини олиш учун, креатинин клиренсининг ўзгаришлари Акласта гуруҳи ва плацебо ёки қиёсий препарат билан солиштирарли бўлган.
Лаборатория маълумотлари. HORIZON-PFT текширишларда тахминаан 0,2% пациентларда Акласта қўлланганидан кейин, қон зардобида кальцийнинг даражасини сезиларли пасайиши кузатилган (1,87 ммоль/л дан камроқ). Гипокальциемиянинг клиник белгилари кузатилмаган.
HORIZON-RFT текширишларда эркакларда остеопорозни даволашда ва глюкокортикоид-индукцияланган остеопорозни олдини олишда биронта пациентда ҳам қон зардобидаги кальцийнинг даражаси 1,87 ммоль/л дан кам бўлмаган.
Педжет касаллигини текширишлари давомида клиник кўринишлари бўлган гипокальциемия тахминан 1% пациентларда кузатилган (барча ҳоллари қондаги кальций даражаси ни нормаллашиши билан тугаган).
Маҳаллий реакциялар: HORIZON-PFT текширишлар давомида инфузия жойидаги маҳаллий реакциялар ҳақида (0,7%) хабар берилган: золендрон кислотасини юборишдан кейин қизариш, шиш ва/ёки оғриқ. Шу текширишнинг ўзида маҳаллий реакцияларнинг ривожланишининг тез-тезлиги Акласта гуруҳи ва плацебо учун бир хил бўлган. Глюкокортикоид-индукцияланган остеопорозни даволаш ва олдини олишда маҳаллий реакцияларнинг ривожланиши ҳақида хабар берилмаган.
Жағнинг остеонекрози. Некрозни ривожланиш ҳоллари (кўпроқ жағнинг) кўпроқ бифосфонатларни, шу жумладан золендрон кислотасини олган, раки бўлган беморларда кузатилган. Бу пациентларнинг кўпчилигида маҳаллий инфекцияларнинг, шу жумладан остеомиелитнинг белгилари бўлган, кўпчилик хабарлар эса онкологик касалликлари бўлган пациентларга тааллуқли бўлган, уларда остеонекроз тиш олинганидан ёки бошқа стоматологик операциялардан кейин ривожланган. Жағнинг остеонекрози тасдиқланган кўп хавф омилларига эга, шу жумладан рак ташхиси, йўлдош даволаш (масалан, химиотерапия, нурли терапия, кортикостероидларни қўллаш). Гарчи сабабли боғлиқлиги аниқланган бўлса хам, стоматологик аралашувларни ўтказишдан сақланиш тавсия қилинади, чунки тузалиш жараёни узоқ муддатли бўлиши мумкин.
HORIZON-PFT текширишда 7736 нафар пациентлар ичида Акласта юборилган пациентда жағ остеонекрозини ривожланишининг фақат бир ҳоли кузатилган, плацебо қабул қилган пациентда 1 ҳолат. Барча ҳоллар ҳолатни нормаллашиши билан тугаган. Худди шу текширишда остеопорози бўлган эркакларни даволашда ва глюкокортикоид-индукцияланган остеопорозни даволаш ва олдини олишда жағ остеонекрозини ривожланишининг ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.
Постмаркетинг тажриба
Постмаркетинг даврида ўта юқори сезувчанлик реакциялари ҳақида хабарлар бўлган: кам бронхоспазм, эшакеми ва ангионевротик шиш, жуда кам анафилактик реакциялар, шу жумладан шок. Шунингдек буйраклар фаолиятининг кам ҳоллари ҳақида хабарлар бўлган, буйрак патологияси ёки бошқа хавф омиллари (нефротоксик препаратлар, диуретикларни қўллаш, ёки инфузия ўтказилгандан кейинги даврда пациентларнинг дегидратацияси) бўлган пациентларда диализ ўтказишни талаб қилувчи буйрак етишмовчилигини ҳам қўшиб.
Жуда кам қуйидаги реакциялар ҳақида хабар берилган: иситма, қусиш ва диарея каби симптомлар оқибатида препарат юборилганидан кейинги дегидратация, асосий хавф омиллари бўлган пациентлардаги артериал гипотензия; жағ остеонекрози; склерит ва кўз косаси соҳасидаги яллиғланиш жараёни.
Фаол моддага ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, ёки бифосфонатларга юқори сезувчанлик. Гипокальциемия. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Золендрон кислотасини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирининг махсус текширишлари ўтказилмаган. Золендрон кислотаси сизимли метаболизмга учрамайди ва in vitro цитохром Р450 энзимига таъсир қилмайди. Бу кислота плазма оқсиллари билан аҳамиятсиз боғланади (боғланиши тахминан 56% ни ташкил қилади), шунинг учун юқори даражада боғланувчи препаратларни алмаштириши оқибатидаги ўзаро таъсирини эҳтимоли кам.
Золендрон кислотаси организмдан буйрак экскрецияси йўли билан чиқарилади. Буйраклар фаолиятига ахамиятли даражада таъсир қилиши мумкин бўлган препаратлар билан бирга Акласта қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (масалан, аминогликозидлар ёки дегидратацияни чақириши мумкин бўлган диуретиклар билан).
Номутаносиблик.
Акластанинг инфузия учун эритмасини кальций ионларини ва бошқа бивалент катионларни сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.
Умумий
Золендрон кислотасининг 5 мг дозасини камида 15 минут юбориш керак. Акласта инфузияси пациентнинг адекват гидратацияси шароитида ўтказилади. Бу айниқса диуретикларни олаётган кекса ёшдаги пациентлар учун жуда муҳим. Илгари мавжуд бўлган гипокалиемияни Акласта билан даволашни бошлашгача кальций ва D витаминини қабул қилиш билан адекват даволаш керак. Минерал алмашинувининг бошқа бузилишларини ҳам самарали даволаш керак (масалан, қалқонсимон олди безларининг кичиклашиши, ичакда кальцийнинг сўрилишини бузилиши). Шифокор бу пациентларни
синчиклаб назорат қилиши керак.
Акласта препарати Зомета препарати сақлайдиган таъсир қилувчи модда (золендрон кислотаси) сақлайди, у онкологик беморларни даволаш учун қўлланади, шунинг учун Зомета препарати билан даволанаётган пациентларга Акласта препарати буюрилмайди.
Буйраклар фаолиятини бузилиши.
Акластани юборишда буйраклар фаолиятини бузилиши, анамнезида буйраклар фаолиятини бузилиши ёки бошқа хавф омиллари, нефротоксик препаратларни, диуретикларни бир вақтда қўллаш, Акласта препаратини юборишдан кейин пайдо бўлган дегидратацияси бўлган пациентларда кузатилган. Буйраклар фаолиятини бузилиши пациентларда препарат бир марта юборилганидан кейин хам кузатилган. Акластани буюришда диализ ўтказишни талаб қилувчи буйрак етишмовчилиги, буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда кам пайдо бўлган.
Буйраклар томонидан ножўя реакциялар хавфини камайтириш учун қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
Акласта оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <35 мл/мин) бўлган пациентларга тавсия қилинмайди, бундай беморларда адекват клиник тажрибанинг етарли бўлмаганлиги учун.
Агарда буйраклар фаолиятига таъсир қилувчи бошқа препаратлар бир вақтда қўлланса, препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Акластани қўллаш олдидан пациентларда зардоб креатининининг даражасини ўлчаш керак.
Акласта инфузиясини, айниқса диуретикларни олаётган пациентларда, пациентни адекват дегидратацияси шароитида ўтказилади.
Акластанинг бир марталик дозаси 5 мг дан ошмаслиги керак, уни камида 15 минут давомида юбориш керак.
Жағнинг остеонекрози
Жағнинг остеонекрози ҳақида асосан, бифосфонатлар билан, шу жумладан золендрон кислотаси билан даволаш курсини ўтган онкологик касалликлари бўлган пациентларда хабар берилган. Кўпчилик бундай пациентларда кортикостероидлар қўлланган ва кимётерапия курсини ўтганлар. Кўпчилик хабар берилган ҳоллар стоматологик муолажалар билан, масалан тишни олиниши билан ассоциацияланган. Бундай пациентларнинг кўпчилигида маҳаллий инфекция, шу жумладан остеомиелит белгилари аниқланган. Шундай қилиб, йўлдош хавф омиллари (рак, кимётерапия, кортикостероидлар, оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмаслик) бўлган пациентларда бифосфонатлар билан даволашни бошлаш олдидан, стоматологик текшириш ва тегишли стоматологик профилактиканинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш керак. Даволаш даврида бу пациентлар, агарда иложи бўлса,инвазив стоматологик муолажалардан сақланишлари керак.
Бифосфонатлар билан даволаш даврида жағнинг остеонекрози ривожланган пациентлар учун стоматологик хирургия отеонекрозни кечишини ёмонлаштириши мумкин. Стоматологик муолажаларга мухтож бўлган пациентларда, бифосфонатлар билан даволаш бекор қилинганида жағнинг остеонекрозини хавфини пасайиши бўйича маълумотлар йўқ. Пациентни даволаётган шифокорнинг клиник баҳолаши, хавф/фойда нисбатини шахсий баҳоланишини ҳисоби билан пациентни даволаш режасини асосига олиниши керак.
Постменопаузал остеопорозни, эркаклардаги остеопорозни даволаш ва глюкокортикоид-индукцияланган остеопорозни даволаш ва олдини олиш.
Остеопорози бўлган пациентларга кальций ва D витамини препаратларини, бу моддалар овқат билан етарлича олинмаганида, қўшимча буюриш тавсия қилинади.
Сон суягини синишидан кейин такрорий синишларни олдини олиш.
Кальций ва D витаминини қўшимча буюриш тавсия қилинади.
Скелет-мушак оғриғи.
Бифосфонатларни, шу жумладан Акласта препаратини қабул қилган пациентларда оғир, ногиронликка олиб келувчи суякларда, бўғимларда ва мушакларда оғриқларнинг якка ҳоллари ҳақида хабар берилган.
Педжет касаллигини даволаш.
Педжет касаллигининг характерли белгиси суякларнинг юқори резорбциясидир. Золендрон кислотасининг суякларнинг резорбциясига таъсирини тез намоён бўлиши оқибатида транзитор гипокалиемияни ривожланиши мумкин, баъзида симптоматик, у одатда Акласта инфузиясидан кейин биринчи 10 кун давомида максимал. Шунинг учун Акласта қўлланганида адеква D витаминини қабул қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, Педжет касаллиги бўлган пациентлар учун Акластани қўллаш бошланганидан кейин камида 10 кун давомида қатъий адекват қўшимча кальций қўллаш тавсия қилинади камида 500 мг элементар кальций кунига икки марта. Пациентларни гипокальциемиянинг симптомлари ҳақида хабардор қилиш керак. Хавф гуруҳи пациентлари учун клиник мониторинг кўзда тутилиши керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларда золендрон кислотасини қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Ҳайвонлардаги текширишлар препаратни репродуктив фаолиятига заҳарли таъсирини намойиш қилган. Одам учун потенциал хавфи номаълум. Акластани ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Болалар
Акласта препаратини болаларга буюриш тавсия қилинмайди, чунки ушбу ёш гуруҳида препаратни қўллашни хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар етарли эмас.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигиги таъсир қилиш қобилияти
Акластани автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатишига гувоҳлик берувчи маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган Клиник аҳамиятли гипокальциемияга олиб келувчи дозани ошириб юборилишида, ҳолатнинг компенсацияси қўшимча кальцийни перорал қўллаш ва/ёки глюконат кальцийни инфузияси билан эришилиши мумкин.
100 мл дан флаконда. 1 флакондан картон қутида.
Очилмаган флакон махсус сақлаш шароитларини талаб қилмайди.
Флакон очилганидан кейин 2-8 °С ҳароратда 24 соат давомида сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Новартис Фарма Штейн АГ/Novartis Pharma Stein AG.
Шаффхаусерштрассе, СН-4332 Штейн, Швейцария/Schaffhauserstrasse, CH-4332 Stein, Switzerland.
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent