Doraston
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Doraston vaginal süpozituarlari. №10 (2 blister x 5 sham)»
1 суппозиторий қуйидгиларни саклайди:
фаол моддалар:метронидазол - 200 мг, клотримазол - 160 мг, хлоргексидин ацетати - 8 мг;
ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль 1500, полиэтиленглюколь 6000, титан двоксид, бутилланган гидрокситолуол.
Оқдан оч сариқ ранггача цилиндрик шаклли суппозиторийлар.
Вагинал суппозиторийлар.
Гинекологик касалликларки даволаш учун антисептиклар ва микробларга қарши воситалар. Имидазол ҳосилалари. АТХ коди: G01AF.
Дорастон суппозиторийлари бу актибактериал ва замбуруғларга карши кенг таъсир доирасига эга мажмуавий препарат. Метронидазол соддалар (трихомонадалар, лямблиялар), облигат анаэроб бактерияларга (клостридиялар) нисбатан кенг таъсир доирасига эга.
Клотримазол замбуругларга қарши кенг таъсир фаоллигига эга.
Хлоргексидин энг фаол маҳаллий антисептик воситалардан бири хисобланади.
Фармакодинамикаси
Метронидазол пассив диффузия йўли билан микроорганизмга киради. У бактерия ҳужайрасининг ичида тикланади ва биологик фаол цитотоксик метаболити ДНК ни шикастлайди. Метронидазолнинг нитрогуруҳини тиклайдиган фермент нитро-редуктаза кислород борлигида нофаол бўлиб, метронидазолни фақат анаэроб шароитларда таъсир қилиши шу билан тушунтирилади.
Метронидазол баъзи соддалар (Trichomonas vaginalis, Entamoeba hystolitica sa Giardia lamblia) ва облигат анаэроб микроорганизмлар билан инфекцияланганда самаралидир.
Клотримазолнинг антимикотик самараси замбуругларнинг ҳужайра мембраналари таркибига кирувчи эргостериннинг синтезини бузилиши билан боглик, бу мембраналарнинг ўтказувчанлигини ўзгаришига олиб келади ва ҳужайраларнинг кейинги лизисини чакиради.
Кичик концентрацияларда клотримазол фунгистатик, катта концентрацияларда эса фунгицид таъсир килади, бунда нафақат пролиферацияланаётган ҳужайраларга.
Фунгицид концентрацияларда митохондриал ва пероксидаз ферментлар билан ўзаро таъсирлашади, натижада водород пероксидининг концентрациясини токсик даражагача ошиши кузатилади, бу ҳам замбуруг ҳужайраларининг парчаланишига ёрдам беради.
Хлоргексидин бактерияларнинг ҳужайра мембраналаридаги фосфолипидлар билан носпецифик боғланиш йўли билан антибактериал таъсир кўрсатади, бунда хлоргексидин дегидрогеназа на АТФ-азанинг фаоллигини тормозлайди ва калий, нуклеотидлар ва аминокислоталар учун мембраналарнинг ўтказувчанлигини бузади.
Фармакокинетикаси
Метронидазол кин ичига қўлланганида тизимли кон окимига сўрилади. Қонда Сах 6-12 соатдан кейин аникланади ва метронидазолнинг эквивалент дозаси бир марта ичга кабул килинганидан сўнг эришиладиган (1-3 соатдан кейин) Сто нинг тахминаа 50% ташкил килади. Метронидазол ва унинг метаболитлариин 60-80% буйраклар оркали чикарилади, ичах оркали юборилган дозанинг 6-15% чикарилади.
Клотримазол шиллиқ қаватлардан аҳамиятсиз даражада (3%) сўралади. Сўралган препарат жигарда метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чикарилади; ярампарчаланиш даври 3-5 соатни ташкил қилади. Хлоргексидин шиллиқ қаватлар орқали деярли сўрилмайди.
- бактериал вагинит;
- замбуругли кольпит;
- вагинал трихомониаз;
- аралаш инфекцион характерли кольпитда қўлланилади.
Қин ичига. Бевосита ётишдан олдин, қўлларни ювиб, ётган ҳолатда, бармоклар учи билан суппозиторий ушланади ва киннинг ичига (орқа гумбазига) чуқур юборилади. Бир юборишга бир суппозиторийдан кўлланади.
Даволаш курси 7 кунни ташкил қилади. Такрорий даволаш курсини препаратни қўллаш тўхтатилгандан кейинги, биринчи mensis (ҳайз қони) дан сўнг ўтказиш керак.
Кам ҳолларда аллергик реакциялар, кинда ачишиш ҳисси кузатилиши мумкин.
Препаратга юкори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Вагинал қўллаш учун бошқа дори препаратлари билан бир вактда қўллаш тавсия килинмайди.
Нистатин ва натамицин клотримазолнинг самарадорлигини пасайтирадилар.
Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларга препаратни кўллаш тавсия килинмайди. Ғилофининг бутунлиги бузилганида ёки суппозиторининг ташки кўриниши ўзгарганида препаратни қўллаш тавсия килинмайди.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Аникланмаган.
Аникланмаган.
5 суппозиторийдан стрипда. 1 ёки 2 стрипдан давлат ва рус тилларида тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон қутига жойланади.
25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда саклансин. Препаратни музлашига йўл қўйилмасин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Урамида кўрсатилган ароқлилик муддати ўтганидан сўнг кўлинмаски.
Рецепт бўйича.
«Vansh Remedies», Ҳиндистон. Манзил: D-19/4 TH Floor, Taskand Society, Nizampura, Vadodara - 390 002, Ҳиндистон.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Doraston vaginal süpozituarlari. №10 (2 blister x 5 sham) | 73300 so'm |
da mavjud emas Toshkent