Facebook Pixel Code

Lakto

Tovarlar: 1
Lacto-G kapsulalari №10 (1 blister)
GM Pharmaceuticals (Gruziya)
dan 46900 so'm
Без рецепта
в 99 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 46900 so'm (99 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Lacto-G kapsulalari №10 (1 blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Lacto-G kapsulalari №10 (1 blister)»

1 г (2 капсула) препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 10*109 CFU/g тирик бактериялар: Lactobacillus acidophilus, Bifidobacterium longum, Bifidobacterium bifidum, Bifidobacterium infantis;

ёрдамчи моддалар: фруктоолигосахаридлар, гуруч мальтодекстрини.

№0 ўлчамли, қаттиқ полисахаридли капсулалар. Капсуланинг қопқоғи ва корпуси тиниқ. Капсула ичидагиси- сарғиш доғли оқ кукун.

Капсулалар.

Ичак микрофлорасини бошқарувчи препарат. АТХ коди: A07FA01.

Препаратнинг таркибига кирувчи сут ачитқи бактериялари ичак микрофлорасининг физиологик мувозанатини тутиб туради ва тиклайди. Бифидобактериялар ва лактобациллалар, сут ва сирка кислотасини ишлаб чиқариб, патоген микроорганизмларнинг кўпайиши ва яшаши учун ноқулай шароит яратади; овқат ҳазм қилиш жараёнида ва витаминларнинг (В, К...) синтезида иштирок қилади; электролитлар мувозанатини, оқсиллар, фосфолипидлар, ўт ва ёғ кислоталари, билирубин, холестерин алмашинувини бошқаради.

Табиий полисахаридлар фруктоолигосахаридлар ичак бактериялари эубиотикларнинг кўпайиши, колонизацияси ва яшаш фаолияти учун қулай муҳит яратади. Фруктоолигосахаридлар овқатни ҳазм қилувчи кислоталар таъсири остида парчаланмайди ва ўзгармаган ҳолатда ичакнинг қуйи бўлимларига ўтади.

  • ичак микрофлорасининг мувозанатини бузилиши дисбактериозни (таъсирланган ичак синдроми) олдини олиш ва даволаш;
  • антибиотиклар ва химиотерапевтик воситалар билан даволаниш вақтида болалар ва катталарда ривожланадиган дисбактериозлар;
  • диарея, метеоризм, қабзиятлар;
  • колитлар, гастроэнтроколитларда (ўткир ва сурункали) қўлланилади.

2 ёшгача бўлган болаларга бир капсуланинг ичидагисини кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик (шарбат, ширин сув) билан аралаштириб, овқатдан олдин қабул қилиш буюрилади.

2-12 ёшли болаларга суткада 1-2 капсуладан овқатни қабул қилишгача, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга суткада 2-3 капсуладан, оч қоринга ёки овқатдан олдин кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш буюрилади.

Даволаш давомийлиги дисбактериознинг ривожланиш сабаби ва организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ бўлади.

Препарат яхши ўзлаштирилади, препаратни тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари қайд этилмаган.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Лакто-G ни бошқа дори воситалари билан нохуш ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препаратни қўллаш даврида алкоголни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Махсус кўрсатмалар йўқ.

10 капсула ўрамда.

10-25 °С ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

2 йил.

Шифокор рецептисиз.

GM Pharmaceuticals Ltd.

Грузия, Тбилиси ш., Поничала 65

Тел.: +995 32 2404801/02; Факс: +995 32 2404803

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«GMP» МЧЖ ваколатхонаси,

Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент ш.,

Мустақиллик проспекти, 75, тел.: 141-03-73.

Lakto narxi dan boshlanadi 46900.00
Nomi Narxi so'm
Lacto-G kapsulalari №10 (1 blister) 46900 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish