Levomekdol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Levomekdol (Levomekdolum) malhami 30 g (naycha)»
фаол моддалар: левомицетин (Хлорамфеникол) - 0,75 г, метилурацил - 4,0 г;
ёрдамчи моддалар: полиэтиленоксид (полиэтиленгликоль).
Оқ рангли ёки оқ сарғиш тусли суртма.
Суртма.
Антибиотик (хлорамфеинкол гуруҳи). АТХ коди: D06АХ02.
Хлорамфеникол (синоними Левомицетин) микробларга қарши таъсир кўрсатади. Микробларга қарши таъсир механизми микроорганизмларнинг оқсилларини синтезини бузилиши билан боғлиқ. Бактериостатик таъсир кўрсатади. Грамманфий (стафилококклар ва стрептококклар) ва граммусбат (гонококклар, менингококклар) коккларга, кўпчилик бактериялар (ичак, кўк йиринг ва гемофил таёқчалари, сальмонеллалар, шигеллалар, клебсиеллалар, серрациялар, иерсиниялар, протейлар), риккетсиялар, спирохеталар, айрим йирик вирусларга нисбатан фаол. Пенициллин, стрептомицин, сульфаниламидларга чидамли штаммларга нисбатан фаол. Биологик мембраналарни шикастламасдан тўқималарга осон ўтади. Йиринг ва некротик тўқималар мавжудлигида препаратнинг бактерияларга қарши таъсири сақланади.
Метилурацил ҳужайра регенерацияси жараёнларини тезлаштиради, яллиғланишга қарши ва фотохимояловчи таъсир кўрсатади.
Полиэтиленгликоль ош тузининг гипертоник эритмасининг таъсирига қараганда ўн марта кўп дегидратацион таъсирга эга.
Инфекцияланган яралар (шикастланиш жараёнининг биринчи йирингли-некротик босқичида), фурункуллар ва бошқа йирингли тери жароҳатлари, узоқ муддат битмайдиган трофик яралар, II ва III даражадаги куйишларни даволашда қўлланади.
Сиртга. Ярага стандарт ишлов берилгандан кейин (некротик тўқималарни механик олиб ташлаш, водород пероксиди билан ювиш) суртма билан шимдирилган стерил дока салфеткалар билан яра ғовакли тўлдирилади. Препарат катетер (дренаж трубка) орқали йиринг бўшлиғига шприц ёрдамида юборилиши мумкин. Бундай ҳолларда суртма олдиндан 35-36 °С гача иситилади. Боғловларни ҳар куни яра йирингли - некротик массалардан тоза бўлгунча ўтказилади.
Тери тошмаси каби аллергик реакциялар. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади ва десенсибилизацияловчи даволаш ўтказилади.
Препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанлик.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Суртма алюмин тубаларда 25, 30 ва 40 г дан. Хар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
Dentafill Plyus OOO (Узбекистан).
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Levomekdol (Levomekdolum) malhami 30 g (naycha) | 7500 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent