Neospagin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Neospagin konsentrati D / inf. 10 ml №5 (ampulalar)»
1 мл эритма қуйидагиларни саклайди:
фаол моддалар: магний аспарагинати - 40,00 мг, калий аспарагинати - 45,20 мг;
ёрдамчи моддалар: аспарагин кислотаси - 74,00 мг, магний оксиди - 5,59 мг, калий гидроксиди - 14,82 мг, оорбит - 50 мг, инъекция учун сув 1 мл гача.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз саргиш рангли эритма.
Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат.
Минерал препарат. АТХ коди: А12CС30.
Препарат метаболик жараёнларни бошқарувчи дори воситаларига киради, организмда электролит мувозанатини тиклайди, миокардда моддалар алмашинувини ва коронар кон айланишини яхшилайди, аритмияга қарши хусусиятларга эга, атриовентикуляр Ўтказувчанликни бироз сусайтиради, шунингдек юрак гликозидларига юкори сезувчанликни камайтиради ва уларнинг токсиклигини белгиларини камайтиради.
Магний натрий-калий АТФ-азани фаоллаштиради, бунинг оқибатида ҳужайра ичидаги натрийнинг миқдори камаяди ва ҳужайрага калийни кириши ошади. Хужайрада натрийнинг концентрацияси пасайганда томирларнинг силлиқ мушакларида натрий-калий алмашинуви тормозланади, бу уларни бўшашишига олиб келади, калий ионлари АТФ, гликоген, оксиллар, ацетилхолин синтезини рағбатлантиради; калий ва магний ҳужайра мембраналарини қутбланишини тутиб туради. Аспарагинат ионларини ҳужайрага тушишига ёрдам беради ва энергия алмашинувида иштирок этади.
Аритмияга карши самараси препаратнинг электролитлар дисбалансини бартараф қилиш, миокард микдорини кўзгалувчанлиги ва ўтказувчанлигини пасайтириш қобилияти туфайли амалга ошади.
Организмда магний ва калий танқислиги.
Юрак ишемик касаллиги, қоринчалар экстрасистолияси (шу жумладан миокард инфарктида), организмда калий ва магнийнинг танқислиги, препаратларини ўзлаштираолмаслик ёки токсик таъсири билан боғлиқ бўлган юрак ритмининг бузилишлари, турли генезли шок ҳолатларида мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.
Неоспагин катталарга вена ичига томчилаб ёки вена ичига оқим билан (секин) юборилади. Вена ичига юбориш учун инфузия 10 мл ли 1-2 та ампула ёки 5 мл ли 2-4 та ампула 0.9% ли натрий хлориднинг стерил эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмасининг 100-200 мл да суюлтирилади ва вена ичига минутига 25 томчи тезликда, кунига 1-2 марта юборилади.
Вена ичига оқим билан юборилганида 10 мл ли 1 та ёки 5 мл ли 2 та ампула ичидагиси натрий хлориднинг 0,9% ли стерил эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмасининг 20 мл да суюлтирилади ва катталарга минутига 5 мл дан ортиқ бўлмаган тезликда юборилади. Неоспагин билан даволаш давомийлиги индивидуал равишда белгиланади
Юрак-қон томир тизими: миокард ўтказувчанлигини бузилиши, артериал қон босимни пасайиши, атриовентрикуляр блокада юз бериши мумкин.
Нерв тизими: нерв-мушак блокадаси, гипорефлексия, парестезиялар.
Овқат ҳазм қилипи тизими: диарея, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада ёқимсиз нохуш холатлар ёки ачишиш, абдоминал оғриқлар, овқат ҳазм қилиш йўллари шиллиқ қаватининг яраланиши, овқат ҳазм қилиш йўллари аъзоларидан қон кетиши, огизни қуриши кузатилиши мумкин.
Аллергик реакциялар: юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда аллергик реакциялар терини қичишиши, қизариши, тошмалар бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар одатда препаратнинг дозаси камайганда ўтиб кетади. Ҳар қандай ножўя ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда шифокор билан маслахатлашиш керак.
- Препаратни ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.
- Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги.
- Буйрак усти безлари пўстлоғининг етишмовчилиги.
- Аддисон касаллиги.
- Учинчи даражали атриовентикуляр блокада.
- Кардиоген шок (систолик артериал қон босим 90 мм сим.уст. дан паст).
- Гиперкалиемия, гипермагниемия.
- Миастениянинг оғир шакллари, гемолиз, анурияда қўллаш мумкин эмас.
Неоспагин препарати юрак гликозидларини ўзлаштирилишини яхшилайди. Калий тежовчи диуретиклар ва ангиотензин айлантирувчи фермент ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида гиперкалиемияни ривожланиш хавфи ошади (бундай ҳолларда кон плазмасида калийнинг даражасини назорат килиш керак).
Тетрациклиннинг, темир тузларининг перорал шаклларини ва натрий фторидини сўрилишини тормозлайди.
Ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари, бета- адреноблокаторлар, циклоспорин, калийни тежовчи диуретиклар, гепарин, ностероид яллигланишга қарши воситалар билан бир вактда қўлланганда, ичак перисталтикасига сусайтирувчи таъсири кучаяди.
Кутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар билан бирга қўлланганда нерв-мушак блокадаси кучаяди, наркоз учун воситалари билан марказий нерв тизими сусаяди.
Препарат юрак гликозидлари, неомицин, полимиксин В, тетрациклин ва стрептомициннинг самарадорлигини пасайтиради.
Вена ичига тез юборилганда гиперкалиемия ва гипермагинемия ривожланиши беморнинг ҳаёти учун хавфли аритмиялар пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун препаратии вена ичига тез юбориш мумкин эмас.
Зарурати бўлганида Неоспагин билан даволашни строфантин ва ангишвонагул препаратлари билан бирга қўллаш мумкин. Гиперкалиемияни ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларга алоҳида эътибор буюриш керак. Бундай ҳолларда электролит гомеостази кўрсаткичларини ва ЭКГ маълумотларини мунтазам назорат қилиш керак. Атриовентрикуляр блокада юрак ритмини бузилиши билан қўшилиб келганда, препарат буюрилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланишим
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида, она учун кутилаётган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин.
Болалар
Препаратни болаларда қўллаш охиригача ўрганилмаган, шунинг учун болаларда қўллаш мумкин эмас.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат билан даволаниш вақтида автотранспортни бошқариш ёки мураккаб механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Препарат оким билан тез юборилганида ёки терапевтик дозалардан анча ортик дозаларда юборилганида гиперкалиемия ва гипермагниемия ривожланади, бу юзни қизариши, чанқоқлик, артериал кон босимни пасайиши, гипорефлексия, нерв-мушак ўтказувчанлигининг бузилишлари, нафасни сусайиши, тиришишлар билан намоён болади. Бундай ҳолларда 10-40 мл (дозани ошириб юборилишини огирлигига қараб) 10% ли кальций глюконати ёки кальций хлориди эритмалари юборилади, нафасни ва гемодинамикани тутиб туриш бўйича чоралар, симптоматик даволаш ўтказилади.
Огир захарланиш ҳолларида кўрсатиб ўтилган тадбирларнинг самарадорлиги етарли бўлмаганда, гемодиализни ўтказиш лозим.
Иньекция учун эритма ампулаларда 10 мл дап. 5 ампуладан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамларда. Бир ёки иккита контур ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Рецепт бўйича.
МЧЖ «UZGERMED PHARM» KK
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юкори-Чирчиқ тум. Борданкўл ҚФЙ.
Тел.: (99895) 515-33-22, факс: (8370) 983-62-62.