Facebook Pixel Code

Neoton

Tovarlar: 1
Neoton  infuzion eritma uchun kukun 1 g (flakon) + erituvchi 50 ml (flakon)
Alfasigma (Italiya)
dan 205000 so'm
Retsept bo'yicha
в 90 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 205000 so'm (90 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Neoton infuzion eritma uchun kukun 1 g (flakon) + erituvchi 50 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Neoton infuzion eritma uchun kukun 1 g (flakon) + erituvchi 50 ml (flakon)»

Фаол модда: креатин фосфатнинг натрийли тузи - 1 г.

Оқ кристалл кукун.

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Юрак касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар. АТХ коди: С01ЕВ06.

Неотон - миокард ва мушак тўқимасининг метаболизмини яхшиловчи препаратдир. Кимёвий тузилиши бўйича эндоген макроэргик фосфокреатинга ўхшаш. Ишемияга учраган кардиомиоцитлар ва миоцитларнинг сарколеммасини деструкция жараёнига тўсқинлик қилади, хужайра ичига энергия ташилишини таъминлайди. Микроциркуляцияни яхшилаши ҳисобига препарат некроз ва ишемия соҳасининг ўлчамларини камайтиради. Ишемияда ва постишемик реперфузияда антиаритмик самара кўрсатади, бу қоринчаларнинг эктопик фаоллигини камайиши ва Пуркинье толалари хужайраларининг физиологик фаолиятини сақланиши билан боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Тақсимланиши: Вена ичига бир марталик инфузияда препаратнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 1-3 минут ўтгач аниқланади. Препаратнинг энг кўп миқдори скелет мушакларида, миокардда ва мияда тўпланади. Жигар ва ўпка тўқимасида препаратни тўпланиши жуда оз.

Чиқарилиши: Тез фазадаги ярим чиқарилиш даври 30-35 минутни ташкил этади; секин фазадаги ярим чиқарилиш даври бир неча соатни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади.

Куйидагиларни мажмуавий даволашда қўлланади:
  • ўткир миокард инфаркти;
  • сурункали юрак етишмовчилиги;
  • интраоперацион миокард ишемияси;
  • қўл-оёқларнинг интраоперацион ишемияси;
  • ўткир инсульт;
  • спорт тиббиётида: жисмоний зўриқиш синдромини ривожланишини олдини олиш ва экстремал жисмоний юкламаларга мослашишини яхшилаш учун қўлланилади.

Ўткир миокард инфарктида: 1-чи суткада венага 2-4 г оқим билан, кейинги 8-16 г ни 200 мл 5% глюкоза эритмасида инфузия усули билан томчилаб, 2 соат давомида юборилади. 2-чи суткада 2-4 г дан в/и томчилаб суткада 2 марта юборилади. Зарурати бўлганида препаратни 2 г дан суткада 2 марта инфузия курсини 6 кун давомида ўтказиш мумкин.

Сурункали юрак етишмовчилигида: 10-14 кун давомида 1-2 г дан суткада 2 марта в/и томчилаб юборилади.

Миокарднинг интраоперацион ишемиясида: Оддий кардиоплегик эритма таркибида 1 л да 3 г миқдорида юборилади. Неотон эритма таркибига бевосита ишлатишдан олдин аралаштирилади. Препаратнинг инфузия курсларини 2 г дан операциядан олдин 3-5 кун давомида кунига икки марта, шунингдек операциядан сўнг 1-2 кун давомида ўтказиш тавсия этилади.

Оёқларнинг интраоперацион ишемияси ривожланиши эҳтимолида: операциягача препаратнинг 2-4 г в/и оқим билан, кейинги операция давомида ва реперфузия даврида 8-10 г ни 5% глюкоза эритмасида инфузия қилиш тавсия этилади.

Препаратга юқори сезувчанлик, артериал гипотензия (в/и тез юборилганида).

  • Препаратга юқори сезувчанлик.
  • 18 ёшгача бўлган болалар.

Мажмуавий даволаш таркибида қўлланганида Неотон антиаритмик, антиангинал препаратлар, шунингдек миокарднинг инотроп фаолиятига ижобий таъсир кўрсатувчи препаратларнинг самарадорлигини ошишига ёрдам беради.

Препаратни ишемиянинг биринчи белгилари намоён бўлган вақтдан бошлаб максимал қисқа муддатларда юбориш лозим.

Неотон юрак фаолиятининг бузилишларини шошилинч равишда тўғрилаш учун қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақида маълумот йўқ. Шунга қарамасдан, фосфокреатинни ҳайвонларнинг репродуктив характеристикалари ва она қорнида ривожланишига токсик таъсир кўрсатмаслиги маълум. Агар она учун фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлса, препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин. Эмизиш даврида препаратни қўллаш зарурати бўлган ҳолда эмизишни тўхтатиш керак.

18 ёшдан кичик болаларда препаратни қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.

Неотон препаратининг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида ҳозирги вақтгача хабар берилмаган.

Неотон: инфузия учун эритма тайёрлаш учун 1 г кристалл оқ кукун нейтрал рангсиз шиша флаконда.

Эритувчи: 50 мл инъекция учун сув нейтрал рангсиз шиша флаконда.

1 ёки 4 флакон Неотон препарати 1 флакон эритувчи билан мажмуада, бир марталик тиббий томчилагич ва қўллаш учун йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

1 ёки 4 флакон Неотон препарати қўллаш учун йўриқномаси билан мажмуада картон қутига жойланган.

30 °C дан паст ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Препарат учун - 3 йил, эритувчи учун - 5 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Альфа-Вассерман С.п.А. - Италия.

Neoton narxi dan boshlanadi 205000.00
Nomi Narxi so'm
Neoton infuzion eritma uchun kukun 1 g (flakon) + erituvchi 50 ml (flakon) 205000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish