Facebook Pixel Code

Nitroksolin

Tovarlar: 3
dagi narxlar
dan 23380 so'm gacha 25850 so'm (113 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Nitroksolin (Nitroksolin) Irbitskiy HFZ qoplangan planshetlar 50 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Nitroksolin (Nitroksolin) Irbitskiy HFZ qoplangan planshetlar 50 mg №50 (5 blister x 10 tabletka)»

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг нитроксолин;

ёрдамчи моддалар: лактоза (сут қанди), картошка крахмали, коллоид кремний диоксиди (аэросил), тальк, кальций стеарати, полисорбат-80 (твин-80);

Кобиғи: қанд (сахароза), магний гидроксикарбонати, повидон (тиббий қуйимолекуляр поливинилпирролидон), коллоид кремний диоксиди (аэросил), тальк, титан диоксиди, тропеолин О, азорубин (фармацевтик мақсадлар учун кислотали қизил 2С бўёвчиси), асалари муми.

Думалоқ, икки томонлама қавариқ, оч-сариқ ёки тўқ сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Синдирилганда уч қават кўринади: ички сариқдан кулранг-сариқ ранглигача, бироз яшилроқ тусли бўлишига йўл қўйилади; ўрта оқ рангли ва ташқи - оч-тўқ сариқдан тўқ сариқ ранглигача.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Микробларга қарши восита оксихинолин.

Кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши восита. Нитроксолин бактериал ДНК синтезини селектив ингибиция қилади ва ҳам граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus spp. (шу жумладан S. aureus), Streptococcus spp. (шу жумладан бета-гемолитик стрептококклар, Streptococcus pneumonia, Enterococcus faecalis), Corinebacterium diphtheriae, Baccilus subtilis; га, ҳам грамманфий микроорганизмлар: N.gonorrhoaea, E.coli, Proteus spp., Klebsiella spp., Salmonella spp., Shigella spp., Enterobacter spp. га таъсир кўрсатади. Нитроксолин шунингдек Mycobacterium tubereulosis, Trichomonas vaginalis, айрим замбуруғлар (Candida spp., дерматофитлар, моғорлар чуқур микозларнинг айрим қўзғатувчилари) га нисбатан ҳам фаол.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши юқори. Буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади, бунда сийдикда юқори концентрацияси аниқланади (100 мкг/мл ва ундан кўп).

Нитроксолинга сезгир микроорганизмлар чақирган асосан сийдик-жинсий йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари (шу жумладан пиелонефрит, цистит, уретрит, эпидидимит; инфекцияланган аденома ёки простата безининг карциномаси ва бошқалар).

Диагностик ва даволаш муолажаларидаги (катетеризация, цистоскопия), буйраклар ва сийдик-жинсий йўлларидаги жарроҳлик аралашувларида операциядан кейинги даврдаги инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланади.

Препарат ичга қабул қилинади.

Катталар учун суткалик доза 400-800 мг ни ташкил қилади.

Қабул қилишлар сони 6-8 соатли интервал билан суткада 3-4 марта. Даволаш курси 2-3 ҳафта.

Сийдик чиқариш йўлларининг сурункали инфекцияларида препаратни 2 ҳафталик танаффус билан 2 ҳафтадан такроран буюриш мумкин.

5 ёшдан ошган болалар учун ўртача суткалик доза - 0,2-0,4 г (0,05-0,1 г дан суткада 4 марта), 5 ёшдан кичиклар - суткада 0,2 г.

Буйраклардаги ва сийдик чиқариш йўлларидаги операцияларда инфекцияларни олдини олиш учун 2-3 ҳафта давомида қабулга 0,1 г дан суткада 4 марта буюрилади.

Болаларга 10-30 мг/кг суткалик дозада 3-4 қабулда буюрилади.

Баъзида кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, жуда кам ҳолларда - терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин. Кам ҳолларда - тахикардия, атаксия, бош оғриғи, парестезиялар, полинейропатия, жигар фаолиятини бузилишлари. Узоқ муддат қўлланганида кўз нервининг невритини ривожланиш ҳоллари таърифланган.

Олиго- ёки анурия билан кечувчи буйрак фаолиятини бузилишлари, жигарнинг оғир касалликлари, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; уч ёшгача бўлган болалар (қаттиқ бўлинмайдиган дори шаклини ҳисобга олиб), катаракта; неврит, полиневрит; ҳомиладорлик (III уч ойлик), лактация даври. Хинолин қатори препаратларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Даволаниш вақтида сийдик шафран сариқ рангга бўялади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 50 мг.

10 қобиқ билан қопланган таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фольга контур уяли ўрамда.

50 таблеткадан тўқ сариқ рангли шиша банкада ёки полиэтилен флакон, ёки полимер материалли банкада.

5 контур уяли ўрам ёки тўқ сариқ рангли шиша банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

100 полиэтилен флакон ёки полимер материал банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади (стационарлар учун).

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

4 йил.

Рецепт бўйича.

«Ирбитский химико-фармацевтический завод» Очиқ акционерлик жамияти,

(“Ирбитский химфармзавод” ОАЖ), 623856, Россия, Свердлов вилояти, Ирбит ш., Киров кўч., 172, Тел/факс (34355) 3-60-90.

Nitroksolin narxi dan boshlanadi 23380.00
Nomi Narxi so'm
Nitroksolin (Nitroxolinum) Technolog qoplamali planshetlar 50 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) 23380 so'm
Nitroksolin (Nitroxolinum) Tatximfarmpreparaty qoplangan tabletkalar 50 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) 23500 so'm
Nitroksolin (Nitroksolin) Irbitskiy HFZ qoplangan planshetlar 50 mg №50 (5 blister x 10 tabletka) 25850 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish