Sorbilakt
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Sorbilakt (Sorbilact) 200 ml infuziya uchun eritma (shisha)»
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 200 мг сорбитол, 19 мг натрий лактати (100% моддага қайта ҳисоблаганда), 6 мг натрий хлориди, 0,1 мг кальций хлориди дигидрати (кальций хлоридига қайта ҳисоблаганда), 0,3 мг калий хлориди, 0,2 мг магний хлориди гексагидрати (магний хлоридга қайта ҳисоблаганда);
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув;
назарий осмолярлиги - 1658 мОсм/л; рН 6,0-7,6;
ион таркиби: 1 мл препарат Na+-272,20 ммоль, К+ - 4,02 ммоль, Ca++ - 0,90 ммоль, Mg++ - 2,10 ммоль, Cl- - 112,69 ммоль, Lac- - 169,55 ммоль.
Тиниқ, рангсиз суюқлик.
Инфузия учун эритма.
Вена ичига юбориш учун эритма. Электролитлар бошқа препаратлар билан мажмуада. АТХ коди: В05ВВ04.
Фармакодинамикаси
Препарат шокка қарши, энергетик, дезинтоксикацион, ишқорловчи, диуретик ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирларга эга. Препаратнинг асосий фармакологик фаол моддалари сорбитол (гипертоник концентрацияда) ва натрий лактатидир (изотоник концентрацияда). Сорбитол жигарда аввал фруктозага айланади, у кейин глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун, бошқа бир қисми эса гликоген кўринишидаги заҳиралар сифатида йиғилади. Сорбитолнинг гипертоник эритмаси катта осмотик босимга ва яққол диурезни ошириш қобилиятига эга.
Бикарбонат эритмасидан фарқли равишда, натрий лактат ёрдамида метаболик ацидозни тўғрилаш, уни модда алмашинувига киришишига қараб, секинроқ ўтади ва бунда рН ни кескин силжишлари рўй бермайди. Натрий лактатининг таъсири препарат юборилгандан кейин 20-30 минут ўтгач намоён бўлади.
Натрий хлориди дезинтоксикацияловчи, регидратацияловчи таъсир кўрсатади, турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларининг танқислигини тўлдиради.
Кальций хлориди кальций ионларининг танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга оширилиши, скелет ва силлиқ мушакларни қисқариши, миокарднинг фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши ва қон ивиши учун зарур. Ҳужайралар ва томир деворининг ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакцияларини ривожланишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекцияларига чидамлилигини оширади.
Калий хлориди сув-электролит мувозанатини тиклайди. Салбий хроно- ва батмотроп таъсир кўрсатади, катта дозаларда эса - салбий ионо-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказилиши жараёнларида иштирок этади. Ацетилхолиннинг миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизими симпатик бўлимининг қўзғалишини чақиради. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларининг қисқаришини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80-90% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида йиғилади, 5% мия тўқималарида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида йиғилади, 6-12% сийдик билан чиқарилади. Томирларига юборилганида натрий лактатидан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади ва улар натрий бикарбонатини ҳосил қиладилар, бу эса қоннинг ишқорий заҳирасини оширади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина фаол ҳисобланади (изомер L), бошқа ярми эса (изомер D) метаболизмга учрамасдан сийдик билан чиқарилади.
Натрий хлориди айланаётган қон хажмини фақат вақтинча ошириб, тезда томирлардан чиқарилади. Диурезни кучайтиради.
Эритманинг гиперосмолярлиги ҳисобига интоксикацияни камайтириш, микроциркуляцияни яхшилаш, кислота-ишқор ҳолатини тўғрилаш, травматик, операцион, гемолитик ва куйишдан кейинги шокда гемодинамикани яхшилаш учун; перитонит ва ичак ўтказмаслигида (операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда); турли этиологияли ўткир буйрак етишмовчилигида; сепсисда; жигарнинг турли касалликларида (гепатитда, жигар дистрофиясида, жигар комасида); бош мия шиши оқибатидаги бош суяги ички босими ошганида қўлланади.
Cорбилакт® катталарга вена ичига оқим билан ёки томчилаб, минутига 40-60 томчи тезлигида юборилади. Зарурати бўлганида минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минут ўтгач эса, реакция бўлмаганида, Сорбилакт® оқим билан юборилади.
Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 200-600 мл дан (3-10 мл/кг беморнинг тана вазнига) бир марта ва 200-400 мл дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади. Жигар касалликларида катталарга 200 мл дозада (3,5 мл/кг беморнинг тана вазнига) томчилаб ҳар куни ёки кунора юборилади;
Ўткир буйрак етишмовчилигида катталарга 200-400 мл бир марталик дозада (тана вазнига 2,5 дан 6,5 мл/кг гача) томчилаб ёки оқим билан (такроран 8-12 соатдан кейин 200 мл дозада) юборилади. Операциядан кейинги ичак парезини олдини олиш учун катталарга 150-300 мл бир марталик дозада (тана вазнига 2,5-5,0 мл/кг) томчилаб юборилади, оператив аралашувдан кейин биринчи 2-3 сутка давомида хар 12 соатда препаратни 200 мл дан такрорий инфузияларини қилиш мумкин. Операциядан кейинги ичак парезларини даволаш учун 200-400 мл дозада (тана вазнига 3,5-6,5 мл/кг) томчилаб, ҳар 8 соатда ичак моторикаси меъёрлашгунча юборилади. Мия шишида катталарга тана вазнига 5-10 мг/кг дозада, аввал оқим билан, кейин эса томчилаб (минутига 60-80 томчи) юборилади. Аҳамиятли дегидратацияда Сорбилактнинг вена ичига инфузияларини фақат томчилаб юбориш керак (суткада 200 мл дан ошиқ бўлмаган эритма).
Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия.
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал босимни ошиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳансираш, акроцианоз.
Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: тери тошмалари, эшакеми, қичишишни ҳис қилиш.
Меъда-ичак бузилишлари: қоринда оғриқ, кўнгил айниши.
Умумий бузилишлар: юбориш жойида ўзгаришлар, шу жумладан оғриқ ва ачишиш.
Алкалоз ёки дегидратация кўринишлари (эритманинг гиперосмолярлиги туфайли) коллапс, сувсизланиш (диурезни кучайиши) пайдо бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига шахсий сезувчанлик. Cорбилакт® алкалозда, сувсизланишда, шунингдек катта ҳажмда суюқликларни қуйиш мумкин бўлмаган холларда (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-томир декомпенсацияси, III даражали артериал гипертензия, терминал буйрак етишмовчилиги) да қўлланмайди.
Бошқа дори воситаларини ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас.
Номутаносиблик.
Сорбилакт® ни фосфат- ва карбонат сақловчи эритмалар билан қўшиш мумкин эмас. Бошқа дори воситалар учун ташувчи-эритма сифатида қўлланилмасин.
Препарат кислота-ишқор ҳолатининг ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал босимнинг назорати остида қўлланади. Калькулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат қон ва сийдикнинг осмолярлигини, шунингдек кислота - ишқор ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қўлланади. Сорбилактни қандли диабети бўлган беморларга юборишни қондаги қанд миқдорини назорати остида амалга ошириш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланишига қарши кўрсатмалар тўғрисида маълумотлар йўқ.
Болалар
Болаларда қўллаш тажрибаси тўғрисида маълумотлар етарли эмас.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Препарат стационар шароитида қўлланганлиги туфайли, бундай таъсирлари тўғрисида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Алкалоз, сувсизланиш кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши шароитида мустақил тез ўтиб кетади. Юбориш тезлиги ошрилганида тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил тез йўқолади. Дегидратация пайдо бўлганида симптоматик даволаш қўлланади.
200 мл ёки 400 мл дан бутилкада, 1 бутилкадан қутида; 200 мл ёки 400 мл дан бутилкаларда; 250 мл ёки 500 мл дан контейнерларда.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Юрия-Фарм» МЧЖ
Ишлаб чиқарувчининг манзили ва унинг фаолият юритиш манзили
Украина, 18030, Черкасс ш., Вербовецкий кўч., 108. Тел./факс: (044) 281-01-01.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Sorbilakt (Sorbilact) 200 ml infuziya uchun eritma (shisha) | 69000 so'm |
Sorbilakt (Sorbilact) 400 ml infuziya uchun eritma (shisha) | 80000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent