Tardiferon
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tardiferon (Tardyferon) retard bilan qoplangan tabletkalar 80 mg № 30 (3 blister x 10 tabletka)»
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 256,30 мг темир сульфатининг бир ярим гидрати (миқдор жиҳатидан 80 мг темирга эквивалент);
ёрдамчи моддалар: таблетка маркази: Аскорбин кислотаси, сувсиз мукопротеоза, картошка крахмали, метакрил кислотасининг метилметакрилат кополимери (Эудрагит S), триэтилцитрат, поливидон К30, тальк, магний стеарати, гидрогенланган канакунжут мойи, магний трисиликати.
Таблетка қобиғи: метакрил кополимерининг бутилланган асоси (Эудрагит Е), тальк, титан диоксиди, гуруч крахмали, карнауб муми, сахароза.
Рғиш рангли, силлиқ юзали, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Кобиқ билан қопланган ретард таблеткалар.
Антианемик препаратлар. АТХ коди: В03АА07.
Мажмуавий таркибга эга антианемик препарат. Препаратнинг таркибига кирувчи темир сульфати организмда темир танқислигини тўлдиради. Темир гемоглобин, миоглобин, цитохром С таркибига киради, гемнинг таркибий қисми бўлиб, кислородни қайта қамраб олинишида иштирок этади, эритропоэзда иштирок этади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Темир асосан ўн икки бармоқ ва ингичка ичакда сўрилади. Темирнинг биокираолишлиги 10-20% ни ташкил қилади. Мукопротеоза-темир мажмуаси ичакнинг шиллиқ қаватларидаги крипталарни тўлдиради, бу мажмуани шиллиқ қаватнинг катта юзаси билан бирикишини таъминлайди, шу тариқа темирни сўрилиши кучаяди.
Тақсимланиши ва метаболизми
Темир плазма трансферринлари билан деярли тўлиқ боғланади ва гемоглобин, миоглобин, цитохромоксидаза ҳосил бўлиши жараёнида иштирок этади ёки ферритин шаклида организм тўқималарида тўпланади.
Чиқарилиши
Темир ахлат, сийдик ва тер билан чиқарилади.
Темир танқислиги (гипохром) анемиялари, айниқса овқат билан етарли даражада тушмаслиги, физиологик юқори эҳтиёж билан боғлиқ ва сурункали қон кетишлари оқибатида темир танқислиги анемиялари. Темирни латент етишмовчилиги, айниқса туғруқ ёшидаги аёллар, жадал ўсиш давридаги ўсмирлар ва кекса ёшдаги шахсларда етишмовчилиги.
Ҳомиладорлик, туғруқдан кейинги давр ва эмизиш вақтида темир танқислигини олдини олиш учун темирга бўлган эҳтиёж юқори бўлган вақтида профилактик чора сифатида қўлланади.
Фақат катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда қўлланади.
Олти ёшдан ошган болаларга кунига 1 таблетка буюрилади.
10 ёшдан ошган болалар ва катталарга кунига 1-2 таблетка буюрилади.
Ҳомиладорларни профилактик даволаш юзасидан одатда 1 таблеткадан ҳар куни ёки ҳомиладорликнинг охирги 2-та уч ойлиги давомида (ёки 4-ойликдан бошланади) 2 кунда бир марта буюрилади.
Барча дори воситалари каби, Тардиферон 80 мг ҳам ножўя самараларни чақириши мумкин, гарчи улар ҳаммада ҳам намоён бўлмасада:
Ножўя самаралар пайдо бўлиши тез-тезлигини ортиб бориши бўйича таснифланади:
Тез-тез (>1/100 ва <1/10):
- кабзият;
- диарея;
- коринни дам бўлиши;
- ахлатни қора келиши;
- кўнгил айниши.
Тез-тез эмас (>1/1000 ва <1/100):
- хиқилдоқни шиши;
- диарея ва қабзиятни алмашиниши;
- жиғилдон қайнаши (диспепсия);
- кусиш;
- меъдани яллиғланиши (гастритлар);
- кичишиш;
- кизил тери тошмаси (тўсатдан эритема).
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди)
Тиш рангини ўзгариши,
Оғиз шиллиқ қаватини шикастланиши (оғиз бўшлиғида яра пайдо бўлиши),
Тошма, эшакеми, нафас олишни қийинлашиши, ўзини ёмон ҳис қилишни ўзи ичига олувчи аллергик реакциялар,
Ачишиш ҳисси билан ўтувчан тери тошмаси.
Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралар постмаркетинг кузатув жараёнида аниқланган.
Ушбу реакцияларнинг тез-тезлиги номаълум деб баҳоланган (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини шикастланиши ва тишларни рангини қайтувчан ўзгариши таблеткани чайнаш, шимиш ёки оғиз бўшлиғида ушлаб туриш каби нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ бўлган. Кекса пациентлар ва ютиши бузилган пациентлар қизилўнгач шиллиқ қаватини шикастланиши ёки таблеткани нотўғри тушиши натижасида бронхиал тўқимани нобуд бўлиши хавфи бўлиши мумкин.
Ножўя самаралар бўйича ҳисобот
Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара, шу жумладан қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самара пайдо бўлса, ўз даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт ёки тиббиёт ҳамширасига хабар беринг. Шунингдек, Сиз ножўя самара ҳақида ножўя самараларнинг давлат ҳисобот тизими бўйича ҳам хабар беришингиз мумкин.
- организмда темир миқдорини ошиши ёки уни утилизациясини бузилиши билан ифодаланувчи ҳолатлар (гемохроматоз, гемосидероз, гемолитик анемия);
- препаратнинг ҳар қандай компонентига аллергия;
- таркибида канакунжут мойи борлиги сабабли ичак тутилиши;
- 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.
Турли дори воситалари, айниқса темир тузлари билан ўзаро таъсирдан сақланиш мақсадида, Сиз қабул қилаётган бошқа препаратлар ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Нохуш комбинациялар:
Темир тузларининг инъекцион шакллари
Комплексдан темирни тез ажралиб чиқиши ва трансферрин билан тез тўйиниш натижасида липотимия ёки шок бўлиши мумкин.
Махсус эҳтиёткорлик чораларини талаб этувчи комбинациялар:
Перорал тетрациклинлар
Меъда-ичак йўлларида тетрациклинларни сўрилиши пасаяди (комплекс ҳосил бўлади).
Тетрациклинлар ва темир тузларини қабул қилиш орасида интервалга (2 соат) риоя қилиш керак.
Магний трисиликати (антацидлар)
Темир тузларини сўрилиши пасаяди.
Антацидлар ва темир тузларини қабул қилиш орасида интервалга (2 соат) риоя қилиш керак.
- яллиғланиш синдроми билан боғлиқ гипосидеремия темир билан даволаш ёрдамида тўғриланмайди;
- темир билан даволаш, иложи борича анемия сабабини даволаш билан бирга олиб борилиши керак;
- препаратнинг таркибида сахароза мавжудлиги сабабли, ушбу препаратни фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза/галактоза мальабсорбцияси ёки сукраза-изомальтаза ферментини танқислигида қўллаш мумкин эмас;
- чой, қахва, қизил винони катта миқдорини бир вақтда қабул қилиш темирни сўрилишини ингибирлаши мумкин;
- сут маҳсулотлари ва тухум темир препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганда улар ҳам темирни сўрилишини аҳамиятли даражада пасайтириши мумкин;
- канакунжут мойи мавжудлиги сабабли айниқса, 6 ёшдан кичик болаларда аллергик реакциялар хавфи мавжуд.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Даволаш курсини ўтган бир неча минг аёлларда салбий таъсирни ўрганиш бўйича ўтказилган клиник тадқиқотларнинг маълумотлари темир сульфатининг салбий таъсирини инкор этади. Шу тариқа, бу препаратни одатдаги қўллашда ҳомиладорлик вақтида буюриш мумкин.
Темир сульфатини кўкрак сутига кириши баҳоланмаган, лекин муолажанинг ўзига хослиги ушбу препаратни эмизиш даврида қабул қилиш имконини беради.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, шок билан кечувчи меъда-ичак йўлларини таъсирланиши ва некрози.
Даволаш: хом тухум ва сут қабул қилиш керак, бу меъда-ичак йўлларида темирни эримайдиган бирикмаларини ҳосил бўлиши ва уни организмдан чиқарилишига олиб келади. Беморда қусишни чақириб, кўпинча меъдадан эндигина ортиқча қабул қилинган таблеткаларни бартараф этиш мумкин. Шифокор натрий карбонатининг 1% эритмаси билан меъдани ювиш ёки дефероксаминни буюриш йўли билан ортиқча темирни бартараф этиши мумкин.
Қобиқ билан қопланган таблеткалар блистер (PVC/PVDC/Aluminium) ўрамга жойланган; бир блистерда 10 таблетка; ўрамда 3 блистер (30 таблетка).
30 °С дан паст ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Пьер Фабр Медикамент Продакшн,
Прогифарм, Лисс кўч., 45500 Жиен, Франция.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Tardiferon (Tardyferon) retard bilan qoplangan tabletkalar 80 mg № 30 (3 blister x 10 tabletka) | 66000 so'm |