Facebook Pixel Code

Trenaksa

Tovarlar: 2
Trenaksa 500 (Trenaxa 500) qoplangan tabletkalar 500 mg №12 (2 blister x 6 tabletka)
MakLeods Farmastyutikals (Hindiston)
dan 184000 so'm
Retsept bo'yicha
в 11 dorixonalarda
Trenaksa in'ektsiya uchun eritmasi 100 mg/ml, 5 ml №5 (ampulalar)
Immakul Layfsayensiz (Hindiston)
dan 202600 so'm
Retsept bo'yicha
в 9 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 184000 so'm gacha 202600 so'm (11 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Trenaksa 500 (Trenaxa 500) qoplangan tabletkalar 500 mg №12 (2 blister x 6 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Trenaksa 500 (Trenaxa 500) qoplangan tabletkalar 500 mg №12 (2 blister x 6 tabletka)»

Ҳар бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: транексамат кислотаси - 250 мг ёки 500 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, повидон, натрий кроскармеллоза, коллоид кремний диоксиди, тозаланган талк, магний стеарати, гипромеллоза, титан диоксиди, пропиленгликоль, диэтилфталати.

Думалоқ, икки томони кавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган, оқ рангли, бир томони ўйиқчаси билан, бошқа томони силлиқ таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Гемостатик восита. АТХ коди: В02АА02.

Гемостатик препарат. Фибринолизнинг ингибиторидир. Плазминогенни фаоллашуви ва уни плазминга айланишини ўзига хос равишда ингибиция қилади. Фибринолизни ошиши (тромбоцитлар патологияси, меноррагиялар) билан боғлиқ бўлган қон кетишларида махаллий ва тизимли гемостатик таъсирга эга. Кининлар ва аллергик ҳамда яллиғланиш реакцияларида иштирок этувчи бошқа фаол пептидлар ҳосил бўлишини бостирилиши ҳисобига, аллергияга ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Экспериментал текширувларда, транексамат кислотасининг шахсий оғриқ қолдирувчи фаоллиги, шунингдек опиоид анальгетикларнинг оғриқ қолдирувчи фаоллигига нисбатан кучайтирувчи самараси аниқланган.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул килинганидан кейин дозанинг 30 дан 50% гача қисми сўрилади. Плазмада максимал концентрацияга (Сmax) қабул қилинганидан кейин 3 соат ўтгач эришилади ва 1 г ва 2 г қабул қилинганидан кейин мувофиқ 8мг/л ва 15мг/л ташкил қилади. Овқат қабул қилиш меъдада сўрилиш даражасини пасайтирмайди ва препаратнинг бошқа фармакокинетик кўрсаткичларини ўзгартирмайди. Транексамат кислотаси гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали осон ўтади, бошланғич тақсимланиш хажми - 9-12 л ни ташкил этади. Синовиал қобиқларда ва бўғим ички суюқлигида зардобдагига яқин концентрацияларда тўпланади. Кўпчилик бошқа тўқималарда транексамат кислотасининг концентрацияси қондагига нисбатан паст бўлади. Орқа мия суюқлигида транексамат кислотасининг концентрацияси плазмадаги концентрациясининг тахминан 10% ни ташкил этади. Транексамат кислотаси уруғ суюқлигида аниқланади, аммо сперматозоидларнинг харакатчанлигига таъсир қилмайди. Плазминоген билан боғланиши - плазмадаги терапевтик концентрациясининг 2-3% ни ташкил этади. Плазма албумини билан боғланмайди. Антифибринолитик концентрацияси турли тўқималарда 17 соатгача, плазмада - 7-8 соатгача давом этади. Овқат қабул қилиш препаратнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

Метаболизмга аҳамиятсиз даражада учрайди. "Концентрация-вақт" (АUС) эгри чизиғи остидаги майдон ярим чиқарилиш даври (Т½) якуний фазада 3 соат бўлган уч фазали шаклга эга. Асосий чиқарилиш йўли - калавалар фильтрациясидир. 95% дан кўпроқ қисми сийдик билан чиқарилади. Вена ичига (в/и) суткада 10 мг/кг дозада юборилганидан сўнг тахминан 30% биринчи соат давомида, 45% - 3 соатдан кейин ва 90% 24 соатдан кейин чиқарилади. Асосий қисми сийдик билан ўзгармаган холда чиқарилади; аҳамиятсиз даражадаги қисми биотрансформацияга учрайди: N-ацетилланган деривати ва дезаминланган декарбоксил кислотаси сийдикда жуда кам миқдорда аниқланади.

Транексамат кислотаси суткада 10-15 мг/кг дозада ичга қабул қилинганидан сўнг кумулятив буйрак экскрецияси 24 ва 48 соатлардан кейин мувофиқ 39% ва 41% ёки сўрилган моддаларнинг 78% ва 82% ташкил этади. Ичга қабул қилинганидан сўнг метаболитлари дикарбоксил кислотаси 1% ва ацетилланган метаболити 0,5% миқдорларда аниқланади.

Умумий ва махаллий фибринолизни ошиши билан боғлик бўлган қон кетишлар (даволаш ва олдини олиш учун):

  • гемофилия;
  • фибринолитик даволашнинг геморрагик асоратлари;
  • тромбоцитопеник пурпура;
  • апластик анемия;
  • лейкоз;
  • меьда ости безини, простата безининг хавфли ўсмалари;
  • простатэктомиясидан ва бачадон бўйнининг карциномаси бўйича ўтказилган конулиизациядан кейинги қон кетишлар;
  • экзема, аллергик дерматитлар, эшакеми, доривор ва токсик тошма (таблеткалар учун);
  • операция вақтидаги ва операциядан кейинги даврдаги қон кетишлар;
  • туғруқда, йўлдошни қўлда ажратиб олишда, хорионни кўчишидаги, бачадондан қон кетишлар, ҳомиладорликнинг эрта муддатларидаги қон кетишлар;
  • ўпкадан, бурундан, меъда-ичаклардан қон кетишлар, мено- ва метроррагиялардаги қон кетишлар, сийдик-чиқариш тизимининг қуйи бўлимларидан қон кетишлар билан боғлиқ бўлган макрогематурия;
  • кўз соққасини жароҳатлари;
  • гемофилияли беморларда тишни суғуришда қўлланади.

Дозалаш тартиби клиник ҳолатга қараб индивидуал равишда буюрилади. Таблеткаларни ичга овқат қабул қилишдан катъий назар чайнамасдан ва етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Ичга қабул қилиш учун бир марталик доза 1-1,5 г ни ташкил қилади, суткада 2-4 марта қабул қилинади, даволашнинг давомийлиги - 3-15 кунни ташкил қилади. Профуз қон кетишларда ва коагулопатиялари бўлган беморларда таблетка шаклини буюришдан олдин қон кетишини тўхтатиш учун инфузион шакли буюрилади.

Буйрак етишмовчилигидаги дозалари:

Транексамат кислотаси сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади, шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун одатдагидан кўра камроқ дозалари тавсия этилади. Ичга қабул қилиш учун қуйидаги дозалар тавсия қилинади.

Плазма креатинини Дозалари
120-250 мкмоль/л 1 кг тана вазнига 15 мг дан суткада 2 марта
250-500 мкмоль/л 1 кг тана вазнига 15 мг дан суткада 1 марта
500 мкмоль/л дан ортиқ 1 кг тана вазнига 15 мг дан ҳар 48 соатда ёки.1 кг тана вазнига 7,5мг дан ҳар 24 соатда

Болаларда дозалаш: ичга 1 кг тана вазнига суткада 20-25 мг дан, 3-4 марта қабул қилинади.

  • Диспептик ҳолатлар, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, диарея;
  • бош айланиши, ҳолсизлик, уйқучанлик;
  • тахикардия, кўкрак қафасида оғрик;
  • ранг ажратиш қобилиятини бузилиши;
  • тер аллергик реакциялари бўлиши мумкин.
  • Субарохноидал қон қуйилишлар;
  • транексамат кислотасига ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа ингредиентига юқори сезувчанлик;
  • оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги;
  • гематурик бузилишлар;
  • тромб ҳосил бўлишини хавфи юқори бўлганида (чуқур веналар тромбози, тромбоэмболик синдром, миокард инфаркти);
  • ранг ажратиш қобилиятини бузилиши;
  • ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Тромбогеморрагик асоратлари бўлган беморлар (гепарин ва билвосита антикоагулянтлар билан бирга) ва тромбозлари бўлган беморлар (бош мия қон томирларининг тромбози, миокард инфаркти, тромбофлебит) ёки уларни ривожланишига хавф бўлганида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Гемостатик препаратлар ва гемокоагулаза билан бир вақтда қўлланганида тромб ҳосил бўлиши фаоллашиши мумкин.

Субарахноидал қон қуйилишларини транексамат кислотаси ва хлорпромазиннинг мажмуаси билан даволашда церебрал вазоспазм ва церебрал ишемиялар ривожланиши ва шунингдек церебрал қон оқими пасайиши мумкин.

Транексамат кислотаси урокиназа, норадреналин битартрати, дезоксиэпинефрин гидрохлориди, метармин, дипиридамол, диазепам билан номутаносибдир.

Гемостатик препаратлар ва гемокоагулаза билан бирга қўлланганида тромб ҳосил бўлиши фаоллашиши мумкин.

Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш жараёнида офтальмологнинг маслаҳати (кўриш ўткирлигини, ранг ажратишни, кўз тубининг ҳолатини аниқлаш учун) керак. Даволаш вақтида ва ундан кейин бир неча кун давомида кўриш ўткирлигини, майдонини ва ранг ажратишни, кўз тубининг текшириш билан бирга офтальмологнинг кузатуви керак. Тўқимали гемостатик препаратлар, гемокоагулаза (катта дозаларда), гепарин билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Буйрак генезли гематурияни даволашда уретрада тромб ҳосил бўлиши натижасида механик ануриянинг хавфи ошади. Буйрак етишмовчилигида (зардоб креатининнинг ошиш даражасига қараб) дозаси ва юборишлар сони камайтирилади.

Субарахноидал қон қуйилишлари бўлган пациентларда қон кетиши, бош мия шиши ва/ёки бош мия инфарктини ривожланиш хавфи бўлиши мумкин.

Эмизаётган аёлларга транексамат кислотаси эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Дори препаратининг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, кусиш ва ортостатик гипотензия

Даволаш: симптоматик.

Тренакса 250: 6 таблеткадан алюминий фольгали стрипда. 2 стрипдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Тренакса 500: 6 таблеткадан алюминий фольгали стрипда. 2 стрипдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича

Маклеодс Фармасютикалз Лимитед

304, Атланта Аркаде, Марод Чеч Роуд, Андери (Ист), Мумбаи - 400059

Ҳиндистон

Trenaksa narxi dan boshlanadi 184000.00
Nomi Narxi so'm
Trenaksa 500 (Trenaxa 500) qoplangan tabletkalar 500 mg №12 (2 blister x 6 tabletka) 184000 so'm
Trenaksa in'ektsiya uchun eritmasi 100 mg/ml, 5 ml №5 (ampulalar) 202600 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish