Facebook Pixel Code

Trovokof

Tovarlar: 3
dagi narxlar
dan 28000 so'm (3 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Тровокоф Классик со вкусом лимона и меда пастилки д/расасс. 0,60 мг + 1,20 мг №24 (3 блистера х 8 пастилок)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Тровокоф Классик со вкусом лимона и меда пастилки д/расасс. 0,60 мг + 1,20 мг №24 (3 блистера х 8 пастилок)»

1 пастилка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: амилметакрезол - 0,6 мг, 2,4-дихлоробензил спирти - 1,2 мг;

ёрдамчи моддалар: ментол, сахароза, суюқ глюкоза, тозаланган сув, лимон кислотаси, бўёқ, концентрланган лимон мойи, ароматизатор.

Сарик, заргалдок, кўк ва қизил рангли, думалоқ шаклдаги, тегишли ароматизатор хиди келадиган ва нордон таъмли пастилкалар.

Шимиш учун пастилкалар.

Яллиғланицшга қарши маҳаллий восита. АТХ коди: R02AA20.

Оғиз бўшлиги ва ҳалқумда маҳаллий қўллаш учун мажмуавий антисептик препарат. Микробларга қарши таъсирга эга. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол.

Тизимли сўрилиши пастлиги сабабли, препаратнинг фармакокинетикаси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Огиз бўшлиги ва ҳалқумнинг инфекцион яллиғланиш касалликларида қўлланилади.

Катталарга 1 пастилкадан хар 2 соатда буюрилади.

Максимал суткалик доза 8 пастилка. 5 ёшдан катта болаларга 1 пастилкадан ҳар 4 соатда буюрилади.

Пастилкалар тўлик эриб кетгунча шимилади.

Кўрсатмалар бўйича тавсия қилинган дозаларда қўлланганида препаратнинг ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. 5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Тровокоф® Classic препаратини бошқа гуруҳ дори препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препарат қандли диабети бўлган беморлар томонидан қабул қилинганда, хар бир пастилка таркибида сақланган қанд миқдорини инобатга олиш лозим. Бир ёки бир неча марта препаратни қабули ўтказиб юборилганда, унинг дозаси оширилмайди.

А. Битта пастилка индивидуал блистерда. 200 шундай блистердаги пастилка тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга пластик банкада.

Б. 8 пастилка блистерда. 3 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Курук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақланг.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Рецептсиз.

LEAMAK HEALTHCARE PVT. LTD

Sarkhej Bavla Highway, Matoda, Ahmedabad-382213, Gujarat, INDIA.

KARAN HEALTHCARE (P) LTD

Plot No. 29, Ground Floor, V & P.O.A-186, Street No. 1, Mahipalpur Ext. New Delhi-110037, INDIA учун.

Trovokof narxi dan boshlanadi 28000.00
Nomi Narxi so'm
Тровокоф Классик со вкусом мяты пастилки д/расасс. 0,60 мг + 1,20 мг №24 (3 блистера х 8 пастилок) 28000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish