Facebook Pixel Code

Tselestoderm-V

Tovarlar: 3
Selestoderm-V s garamitsinom malhami har biri 30 g (naycha)
Shering-Plau Labo (Belgiya)
dan 69400 so'm
Без рецепта
в 2 dorixonalarda
Selestoderm-V malhami 0,1%, har biri 30 g (naycha)
Shering-Plau Labo (Belgiya)
dan 84999 so'm
Без рецепта
в 1 dorixonada
Selestoderm-V s garamitsinom kremi bilan har biri 30 g (naycha)
Shering-Plau Labo (Belgiya)
dan 55000 so'm
Retsept bo'yicha
в 22 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 55000 so'm gacha 84999 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Selestoderm-V s garamitsinom malhami har biri 30 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Selestoderm-V s garamitsinom malhami har biri 30 g (naycha)»

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 1 мг бетаметазонга эквивалент бетаметазон валерати ва 1 мг гентамицинга эквивалент гентамицин сульфати.

Ёрдамчи моддалар: оқ, юмшоқ парафин, минерал мойи.

Ёт киритмаларсиз, деярли оқ рангдан оч-сариқ ранггача бўлган бир хил суртма.

Суртма.

Дерматологияда қўллаш учун кортикостероидлар. Кортикостероидлар антибиотиклар билан мажмуада. Бетаметазон антибиотиклар билан бирга. АТХ коди: D07СC01.

Целестодерм-В® с Гарамицином ўзида бетаметазон валератининг яллиғланишга қарши, қичишишга қарши ва томирларни торайтирувчи таъсирини ва гентамицин сульфатининг кенг антибиактериал таъсир доирасини ўз ичига олади. Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир штаммлари) га ва грамманфий бактериялар: Aerobacter aerogenes, Escherihia coli, Proteus vulgaris ва бошқаларга нисбатан фаол.

Фармакокинетикаси

Целестодерм-В® с Гарамицином препаратининг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар йўқ.

Глюкокортикостероидлар билан даволаш мумкин бўлган дерматозлар гентамицинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган иккиламчи инфекция билан асоратланган ёки асоратларга гумон қилинган: экзема (атопик, болалар, тангасимон), аногенитал ва қариялардаги қичишиш, контакт дерматит, себореяли дерматит, нейродермит, интертригиноз дерматит, қуёш таъсиридаги дерматит, эксфолиатив дерматит, стаз-дерматит ва псориазда қўлланилади.

Суртма терининг барча шикастланган соҳасига суткада 2 марта - эрталаб ва кечқурун юпқа қават қилиб суртилади.

Препаратни суртиш сони касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ ҳолда шахсий равишда белгиланади. Енгил ҳолларда суткада 1 марта қўлланади, оғирроқ шикастланишларда кўпроқ қўллашга зарурат туғилиши мумкин. Даволаш давомийлиги касалликни ўлчамлари ва жойлашишига, шунингдек беморнинг даволашга бўлган жавобига боғлиқ. Аммо, агар 3-4 ҳафта давомида клиник яхшиланиш кузатилмаса, ташҳисни қайта кўриб чиқиш лозим.

Препарат билан даволашда ножўя реакциялар кам кузатилади ва сезувчанликни ошиши, тошмалар ва терининг пигментациясини ўз ичига олади.

Узоқ муддат қўлланганида ва/ёки юқори дозаларда қўлланганида, шикастланган соҳаларга суртилганида терининг атрофик ўзгаришлари, телеангиоэктазиялар, стриялар, стероидли акне, розацея, шунингдек периорал дерматит ва гипертрихоз каби самаралар ривожланиши мумкин. Тизимли самараларни (гипокортицизм, диабет, остеопороз) ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Гентамицин билан даволаш терини вақтинчалик таъсирланиши (эритема ва қичишиш) билан кечиши мумкин, улар одатда даволашни бекор қилишни талаб қилмайди.

Окклюзион боғловлар остига маҳаллий кортикостероидлар қўлланганида қуйидаги ножўя реакциялар кузатилиши мумкин: ачишиш ҳисси, қичишиш, таъсирланиш, терининг қуруқлиги, фолликулит, гипертрихоз, акнесимон тошмалар, гипопигментация, периорал дерматит ва аллергик контакт дерматит, тери мацерацияси, иккиламчи инфекция, тери атрофияси, стриялар ва иссиқлик тошмаси.

Терининг аниқланган инфекциялари (вирусли, бактериал, шу жумладан туберкулезли, ўткир замбуруғли), акне. Препаратни унинг фаол моддаларига ёки ҳар-қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Латексни чўзилишга нисбатан мустаҳкамлигини пасайтириши мумкин.

Целестодерм-В® с Гарамицином суртмаси офтальмологияда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Целестодерм-В® с Гарамицином суртмаси қўллаш фонида терини таъсирланиши ёки юқори сезувчанликни кўринишлари пайдо бўлса, препаратни қўллашни тўхтатиш ва беморга адекват даволашни танлаш керак.

Тизимли глюкокортикостероидларнинг ҳар қандай ножўя самаралари, шу жумладан буйрак усти бези пўстлоғи фаолиятини сусайиши, глюкокортикостероидлар маҳаллий қўлланганида ҳам, айниқса чақалоқларда ва болаларда аниқланиши мумкин.

Аминогликозид гуруҳи антибиотиклари билан кесишган аллергик реакциялар кузатилган.

Глюкокортикостероидлар маҳаллий қўлланганида, агар даволаш терининг катта юзаларида ўтказилаётган бўлса ёки окклюзион боғловлар ишлатилганида, шунингдек узоқ муддатли даволашда уларни тизимли сўрилиши юқорироқ бўлади. Тегишли эҳтиёткорлик чораларига, айниқса чақалоқлар ва болаларни даволашда риоя қилиш лозим.

Маҳаллий қўлланганида гентамицинни тизимли сўрилиши терининг катта юзаларини даволашда, айниқса узоқ муддатли даволашда ёки терининг бутунлиги бузилганида юқорироқ бўлади. Бундай ҳолларда гентамицинни тизимли сўрилиши билан боғлиқ ноҳуш ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин. Тегишли эҳтиёткорлик чораларига, айниқса чақалоқлар ва болаларни даволашда риоя қилиш лозим.

Антибиотикларни узоқ муддат маҳаллий қўллаш баъзида сезгир бўлмаган микрофлорани, шу жумладан замбуруғли микрофлорани ўсишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда, шунингдек таъсирланиш, сенсибилизация ёки суперинфекция ривожланган ҳолларда даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни буюриш лозим.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Маҳаллий глюкокортикостероидларни ҳомиладорларда қўллашнинг хавфсизлиги исботланмаган. Бу гуруҳ препаратларни ҳомиладорлик даврида фақат аёл учун потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюриш мумкин. Ҳомиладорлик даврида бу гуруҳ препаратларни юқори дозаларда ёки узоқ муддат қўллаш мумкин эмас.

Кортикостероидларни маҳаллий қўллаш тизимли сўрилиши туфайли уларни она сутида пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги аниқланмаган. Эмизишни тўхтатиш ёки препаратни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни препаратни онада қўллашнинг заруратини ҳисобга олиб қабул қилиш керак.

Болалар

Болалар гипоталамо-гипофизар-адренал тизимининг сусайишини чақирувчи маҳаллий кортикостероидларнинг таъсирига катта ёшли пациентларга қараганда кўпроқ мойил бўладилар. Бу болаларда тери юзасининг майдонини тана вазнига нисбати қийматининг катталиги туфайли препаратни кўпроқ сўрилиши билан боғлиқ. Маҳаллий кортикостероидларни қабул қилаётган болаларда гипоталамо-гипофизар-адренал тизимини сусайиши, Кушинг синдроми, ўсишни кечикиши, тана вазнини ошишини кечикиши, бош мия ички босимини ошиши кузатилиши мумкин. Болаларда буйрак усти бези пўстлоғи фаолиятини сусайиш симптомлари қон плазмасида кортизолнинг даражасини пасайиши ва АКТГ рағбатлантиришига жавобнинг йўқлигини ўз ичига олади. Бош мия ички босимини ошиши лиқилдоқни бўртиши, бош оғриғи, кўрув нервлари дискларининг икки томонлама шиши билан намоён бўлади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Одатда препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Маҳаллий кортикостероидлар узоқ муддат ёки ҳаддан зиёд кўп миқдорда маҳаллий қўлланганида буйрак усти бези пўстлоғининг иккиламчи етишмовчилигини ривожланиши ва гиперкортицизм симптомларини, шу жумладан Кушинг синдромини пайдо бўлиши билан кечувчи гипофизар-адренал тизимининг фаолиятини сусайтириши мумкин.

Гентамициннинг дозасини бир марта ошириб юборилиши дозани ошириб юборилиши симптомларини пайдо бўлишига олиб келмаган. Гентамицинни ҳаддан зиёд кўп миқдорда ёки узоқ вақт қўллаш антибиотикка сезгир бўлмаган микрофлорани ўсишига олиб келиши мумкин.

Даволаш. Тегишли симптоматик даволаш буюрилади. Гиперкортицизмнинг ўткир симптомлари одатда қайтувчандир. Агар зарурати бўлса электролит дисбалансини тўғрилаш амалга оширилади. Сурункали токсик таъсири бўлган ҳолларда кортикостероидни аста-секин бекор қилиш тавсия қилинади. Резистент микроорганизмларни хаддан ташқари ўсиб кетган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни буюриш тавсия қилинади.

15 г ёки 30 г дан алюмин тубаларда. 1 тубадан картон қутида.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

Шеринг-Плау Лабо Н.В., Хейст-оп-ден-Берг, Бельгия

Қайд этиш гувоҳномасининг эгаси

Шеринг-Плау Сентрал Ист АГ, Вейштрассе 20 СН-6000 Люцерн 6, Швейцария.

Schering-Plough Central East AG, Weystrasse 20 CH-6000, Lucerne 6, Switzerland.

Tselestoderm-V narxi dan boshlanadi 55000.00
Nomi Narxi so'm
Selestoderm-V s garamitsinom kremi bilan har biri 30 g (naycha) 55000 so'm
Selestoderm-V s garamitsinom malhami har biri 30 g (naycha) 69400 so'm
Selestoderm-V malhami 0,1%, har biri 30 g (naycha) 84999 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish