Ursokaps
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ursokaps kapsulalari 250 mg №50 (5 blister x 10 kapsula)»
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: урсодезоксихол кислотаси - 250 мг;
ёрдамчи моддалар: лецитин (Солек В-10), асалари муми, кунгабоқар мойи;
Капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, метилпарагидроксибензоат, титан диоксиди, бўёвчи: қуёш шафағи Е 110.
Овал шаклли, чокли, эгилувчан, оч-жигарранг рангли, юмшоқ желатин капсулалар.
Капсула ичидагиси ачимаган ҳидли оч-сариқ ранглидан тўқ сариқ ранглигача бўлган мойли суспензия.
Капсулалар 250 мг.
Ўт қопи касалликларини даволаш учун препаратлар. Ўт кислоталари препаратлари. АТХ коди: А05АА02.
Фармакодинамикаси
Урсодезоксихол кислотаси ўт кислоталарининг табиий минор компонентидир. Урсодезоксихол кислотасини перорал қабул қилиш ўт кислоталарининг таркибида бу фракциянинг миқдорини дозага боғлиқ ошишига олиб келади.
Жигарнинг бирламчи билиар циррози бўлган беморларда урсодезоксихол кислотасини қўллаганда холестерин даражасини камайиши кузатилади, бу холестазни яхшиланиши ва холестерин метаболизмини ўзгариши билан боғлиқ. Жараён учун препаратни қабул қилганда эндоген ўт кислоталарининг таркибини ўзгариши умумий бўлиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Урсодезоксихол кислотасининг улуши ўт кислоталарининг йиғинди таркибининг 5% га тўғри келади. Перорал қўлланилганда урсодезоксихол кислотасининг кўп қисми пассив диффузия йўли орқали сўрилади, бу сўрилиш тўлиқ эмасдир. Урсодезоксихол кислотаси сўрилгандан кейин жигар патологияси бўлмаганида жигар орқали тахминан 50% чиқарилади. Жигар касаллиги қанчалик яққол бўлса, ушбу кўрсаткич шунчалик паст бўлади. Жигарда урсодезоксихол кислотаси глицин ёки таурин билан конъюгацияга учрайди, сўнгра сафро билан чиқарилади. Урсодезоксихол кислотасининг конъюгатлари пассив ва фаол механизмлар туфайли ингичка ичакда сўрилади. Конъюгатлар ферментлар таъсири остида ингичка ичакда парчаланиши мумкин. Такроран ҳосил бўладиган эркин урсодезоксихол кислотаси сўрилиши ва жигарда конъюгацияга учраши мумкин. Сўрилмаган урсодезоксихол кислотаси чамбар ичаккага етиши мумкин, у ерда асосан литохол кислотасигача 7-дегидроксилизацияга учрайди. Урсодезоксихол кислотасининг бир қисми 7-оксиоралиқ маҳсулот орқали хенодиолгача эпимеризацияга учрайди. Хенодиол шунингдек литохол кислотасини ҳосил қилиб 7-дегидроксилизацияга учрайди. Бу метаболитлар ёмон эрийди ва ахлат билан чиқарилади. Литохол кислотасининг оз миқдори такроран сўрилади ва глицин ёки таурин билан конъюгацияга учрайди ва 3 ҳолатда сульфатизацияга учрайди. Литохол кислотасининг сульфатизацияга учраган ҳосилалари ва унинг конъюгатлари сафро билан чиқарилади, сўнгра организмдан ахлат билан чиқарилади.
Ҳайвонларда сурункали қўлланилганида литохол кислотаси жигарнинг холестатик шикастланишини чақиради, сульфат конъюгатларини ҳосил бўлиши жараёни бўлмаган ҳайвонларда ўлимга олиб келиши мумкин. Урсодезоксихол кислотаси хенодиолга нисбатан 7-дегидроксилизацияга серинроқ учрайди. Урсодезоксихол кислотаси ва хенодиолнинг эквимоляр миқдорларини солиштирганда урсодезоксихол кислотасини қўллаганда ўт кислоталари аралашмасида литохол кислотасининг мувозанат даражаси пастроқ бўлади. Одамда ва приматларда литохол кислотаси сульфатизацияга учраши мумкин. Гарчи урсодезоксихол кислотасини одамда қўллаганда жигарни холестатик шикастланиши ривожланмасада, литохол кислотасини сульфатизация даражаси фарқ қилиши мумкинлигини эътиборга олиш керак, эҳтимол урсодезоксихол кислотасини қўллашнинг давомли тажрибасига қарамасдан литохол кислотасини сульфатизацияси қобилиятининг танқис ҳолатлари жуда кам учрайди ва деярли кузатилмаган.
Соғлом одамларда конъюгация учрамаган урсодезоксихол кислотасининг 70% қон плазмасидаги оқсиллар билан боғланади. Конъюгацияга учраган урсодезоксихол кислотасини боғланиш даражаси ҳақидаги маълумотлар аниқланмаган, лекин бу препарат асосан сафрода ва ингичка ичакда тўпланишини ҳисобга олиб, у катта эмас деб кутилади.
Урсодезоксихол кислотаси асосан ахлат билан чиқарилади. Урсодезоксихол кислотасини қўллаганда уни сийдик билан чиқарилиш даражаси ошади, гарчи бу кўрсаткич жигарнинг оғир холестатик шикастланишларидан ташқари ҳолатларда аҳамиятсиз (1% дан кам) бўлиб қолади.
Урсодезоксихол кислотасини сурункали қабул қилганда у ўт кислоталарининг асосий компонентига айланади, кунига 13-15 мг/кг дозада унинг ўт кислоталарининг йиғинди таркибидаги унинг улуши 30-50% ни ташкил қилади.
Урсодезоксихол кислотасининг ярим парчаланиш даври 3,5-5,8 кунни ташкил қилади.
Ўт тоши (лар) бўлишига қарамасдан ўт қопи фаолият кўрсатаётган беморларда диаметри 15 мм дан катта бўлмаган рентген негатив холестерин ўт тошларини эритиш.
Сафро рефлюкси билан кечувчи гастритни даволаш.
Жигарнинг декомпенсацияланган циррози бўлмаган шароитда жигарнинг билиар циррози (ЖБЦ) ни симптоматик даволаш учун қўлланади.
Урсокапс перорал қўлланади.
Препаратни қўллаш бўйича ёшга доир чекловлар йўқ. Тана вазни 47 кг дан кам пациентлар ёки капсулани ютишда қийналадиган пациентлар учун урсодезоксихол кислотасини суспензия шаклида қўллаш керак.
Холестеринли ўт тошмаларини эритиш учун
Тахминан тана вазнига 10 мг/кг урсодезоксихол кислотаси, бу қуйидагиларга эквивалент:
- 60 кг гача 500 мг;
- 61-80 кг 750 мг;
- 81-100 кг 1000 мг;
- 100 кг дан ортиқ 1250 мг.
Капсулани бутунлигича, суткада 1 марта кечқурун уйқудан олдин сув билан қабул қилиш керак. Капсулаларни мунтазам қабул қилиш керак.
Ўт тошларини эритиш учун зарур бўлган вақт одатда 6-24 ойни ташкил қилади. Агар 12 ой қабул қилгандан кейин тошларнинг ўлчами кичраймаса, даволашни давом эттириш мумкин эмас.
Даволашнинг муваффақиятини ультратовуш ёки рентген текшируви ёрдамида ҳар 6 ойда текшириш керак. Вақт ўтиши билан тошларни кальцификация юз бермаслиги учун қўшимча текширувларни ўтказиш керак. Агар бу юз берса, даволашни тўхтатиш керак.
Сафро рефлюкси билан кечувчи гастритни даволаш
250 мг дан кунига 1 марта уйқудан олдин оз миқдорда суюқлик билан қабул қилинади. Одатда сафро рефлюкси билан кечувчи гастритни даволаш учун препаратни 10-14 кун давомида қабул қилиш керак. Даволаш давомийлиги беморнинг холатига боғлиқ. Даволашни давом эттириш ҳақидаги қарорни шифокор ҳар бир ҳолатда алоҳида қабул қилиши керак.
Жигарнинг бирламчи билиар циррози (ЖББЦ) ни симптоматик даволаш учун
Суткалик доза тана вазнига боғлиқ ва 750 мг дан 1750 мг гача (тана вазнига 14±2 мг урсодезоксихол кислотаси) ўзгариб туради.
Даволашнинг биринчи 3 ойида препаратни суткалик дозани 3 қабул қилишга тақсимлаб қабул қилиш керак. Жигар фаолиятининг кўрсаткичлари яхшиланганда суткалик дозани кунига 1 марта кечқурун қабул қилиш мумкин.
Тана вазни (кг) | Суткалик доза (тана вазнига мг/кг) | Препаратни қабул қилишни тақсимлаш | |||
Биринчи 3 ой | Кейинчалик | ||||
Эрталаб | Кундузи | Кеқурун | Кечқурун (кунига 1 марта) | ||
47-62 | 12-16 | 250 мг | 250 мг | 250 мг | 750 мг |
63-78 | 13-16 | 250 мг | 250 мг | 500 мг | 1000 мг |
79-93 | 13-16 | 250 мг | 500 мг | 500 мг | 1250 мг |
94-109 | 14-16 | 500 мг | 500 мг | 500 мг | 1500 мг |
110 дан ортиқ | - | 500 мг | 500 мг | 750 мг | 1750 мг |
Капсулани бутунлигича суюқлик билан қабул қилинади. Қабул қилиш мунтазамлигига риоя қилиш керак.
Урокапсни жигарнинг бирламчи билиар циррозида қабул қилиш вақт бўйича чекланмаслиги мумкин.
Жигарнинг бирламчи билиар циррози бўлган пациентларда кам ҳолларда даволашнинг бошида клиник симптомлар ёмонлашиши мумкин, масалан қичишиш кучайиши мумкин. Агар бу юз берса, суткада 250 мг дан қабул қилиб даволашни давом эттириш керак, ундан кейин буюрилган дозалаш тартибига эришилгунча дозани аста-секин (суткалик дозани хафтада 250 мг га ошириб) ошириш керак.
Меъда-ичак йўллари томонидан: диспепсия; кўнгил айниши ва қоринда оғриқ , анорексия, эзофагит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги ҳолатлари кузатилган; диарея, пастасимон ахлат, ўнг қовурға ости соҳасидаги кучли абдоминал оғриқлар.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: урсодеоксихол кислотаси билан даволаганда ўт тошларининг кальцификацияси юз бериши мумкин.
Жигарнинг бирламчи билиар циррозининг ривожланган босқичларини даволаганда жигар циррози декомпенсацияланиши мумкин, у даволаш тўхтатилгандан кейин регрессияга учраган.
Тери томонидан: терида қичишиш ва тошма ҳолатлари.
Метаболик бузилишлар: қонда креатинин ва глюкоза даражасини ошиши.
Умумий характердаги бузилишлар: астения, кўкракда оғриқ ва периферик шиш.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни ошиши.
Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения ҳолатлари кузатилган.
Урсодеоксихол кислотаси ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.
Компенсацияланмаган жигар циррози.
Ўт чиқариш йўлларини тутилиши, ўт қопи ёки ўт чиқариш йўлларининг ўткир яллиғланишида қўллаш мумкин эмас.
Ўт қопи рентгенологик усуллар ёрдамида визуализация қилинмайдиган, кальцификацияланган тошлар, ўт қопининг қисқарувчанлиги бузилган ёки ўт қопи санчиғи тез-тез кузатиладиган беморларга буюриш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик чоралари
Варикоз қон кетиши, жигар энцефалопатияси, асцит бўлганда, шунингдек жигар кўчириб ўтказилиши зарур бўлганда беморлар тегишли специфик даволанишлари керак.
65 ёшдан ошган шахслар томонидан қабул қилиш
Махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Лекин маълум маълумотларга асосан урсодезоксихол кислотасини қўллашни чекловчи кекса ёшдаги шахслар учун хос бўлган ҳар қандай муаммолар мавжудлиги кўзда тутилмайди.
Мониторинг ва лаборатор текширувлар маълумотлари
Жигарнинг холестатик касалликларини даволаганда урсодезоксихол кислотасини қўллаш самарадорлигининг мониторинги холестазнинг биокимёвий кўрсаткичларини таҳлили, шунингдек кўпинча холестаз авж олганда бирга кечувчи жигар цитолизи белгиларини (аспартатаминотрансфераза ва аланинаминотрансфераза фаоллигини ошиши) аниқлашга асосланади.
Даволашнинг биринчи 3 ойи давомида шифокор жигар фаолиятининг кўрсаткичларини АСТ (SGOT), АЛТ (SGPT) ва γ-GT ҳар 4 хафтада, кейинчалик ҳар 3 ойда мониторингини ўтказиши керак.
Холестеринли ўт тошларини эритиш учун қўлланиши
Терапевтик самарани баҳолаш ва ўт тошларининг кальцификациясини ўз вақтида аниқлаш учун тошнинг ўлчамига қараб даволаш бошланганидан 6-10 ойдан кейин ўт қопининг умумий кўриниши ва бекилиб қолишини турган ва чалқанча ётган ҳолатда (ультратовуш текшируви) вазуализация қилиш (орал холецистография) керак.
Агар рентген суратларида ўт қопини визуализация қилиш мумкин бўлмаса ёки тошлар кальцификацияга учраган, ўт қопини қисқарувчанлигини бузилиши ёки тез-тез ўт қопи санчиқларида урсодезоксихол кислотаси препаратларини қабул қилиш мумкин эмас.
Холестирамин ва колестипол каби ўт кислоталари секвестрантлари урсодезоксихол кислотасининг сўрилиш даражасини пасайиши ҳисобига таъсирига тўсқинлик қилиши мумкин.
Алюминий бирикмалари ва смектит сақловчи антацид препаратлар урсодеоксихол кислотасини сўрилиш даражасини пасайиши ҳисобига таъсирига тўсқинлик қилиши мумкин.
Урсодеоксихол кислотаси циклоспоринни ичакдан сўрилишини кучайтириши мумкин. Шундай қилиб, циклоспорин қабул қилаётган беморларда қонда циклоспориннинг концентрациясини текшириш ва зарурати бўлса циклоспориннинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Айрим ҳолларда урсодеоксихол кислотаси ципрофлоксациннинг сўрилишини камайтириши мумкин.
Урсодеоксихол кислотаси кальций антагонисти нитрендиннинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) ва эгри чизиқ остидаги майдонни (AUC) ни камайтириши мумкин. Шундан келиб чиқиб, шунингдек дапсон моддаси билан ўзаро таъсир ҳақидаги ягона хабардан (терапевтик самарани камайиши) ва in vitro шароитда ўтказилган тадқиқотлардан келиб чиқиб урсодеоксихол кислотаси препаратни метаболизмга учратувчи цитохром Р450 3А4 нинг фаоллигини индукция қилиши тахмин қилинади.
Шундай қилиб, бу фермент иштирокида метаболизмга учрайдиган моддаларни бир вақтда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва дозага тузатиш киритиш талаб этилиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Урсодезоксихол кислотасини, хусусан ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш бўйича етарли маълумотлар мавжуд эмас. Ҳомиладорлик вақтида урсодезоксихол кислотасини агар бу жуда зарур бўлмаса қўллаш мумкин эмас. Бу ҳақидаги қарорни фақат шифокор қабул қилиши мумкин.
Репродуктив ёшдаги аёлларга фақат ишончли контрацепция ҳолатидагина буюриш мумкин. Даволашни бошлашдан олдин ҳомиладорликни инкор этиш керак.
Урсодезоксихол кислотаси кўкрак сутига ўтиши номаълум. Шундай қилиб, препаратни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Урсодезоксихол кислотасини қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар
Болаларда урсодезоксихол кислотасини қўллаш бўйича ёшга доир чекловлар йўқ, лекин капсулаларни тана вазни 47 кг дан кам бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Агар боланинг тана вазни 47 дан кам ва/ёки бола ютишда қийналса, урсодезоксихол кислотасини суспензия кўринишида қабул қилиш тавсия этилади.
Автомобил ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири кузатилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Доза ошириб юборилганда диарея кузатилиши мумкин. Умуман олганда дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам, чунки доза ошганда урсодеоксихол кислотасини сўрилиши камаяди ва у асосан ахлат билан чиқарилади.
Агар диарея кузатилса, дозани камайтириш керак, агар диарея давом этса, урсодеоксихол кислотасини қўллашни тўхтатиш керак. Диареянинг оқибатларини суюқлик ва электролитлар мувозанатини сақлаган ҳолда симптоматик даволаш керак.
10 капсуладан контур уяли ўрамда, 5 контур уяли ўрамдан илова-варақаси билан картон қутига жойланади.
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °C гача ҳароратда сақланади.
2 йил.
Шифокор рецепти бўйича.
“Минскинтеркапс” УК, Беларусь Республикаси,
220075, Минск ш., а/қ 112, Инженерная кўч., 26 уй.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Ursokaps kapsulalari 250 mg №50 (5 blister x 10 kapsula) | 240800 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent