Facebook Pixel Code

D ' end gel D / tashqi. taxminan 10 mg/g 30 g (Tuba)


Uchun ko‘rsatma D ' end gel D / tashqi. taxminan 10 mg/g 30 g (Tuba)

1 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 10 мг диклофенак натрийга эквивалент бўлган 11,6 мг диклофенак диэтиламин, 50 мг ментол, 100 мг метилсалицилат, 30 мг зиғир мойн;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, карбомер 934P, гидрогенланган кастор мойи, натрий эдетати, полисорбат 80, бутилланган гидрокситолуол, натрий гидроксиди, лимон кислотасининг моногидрати, бензил спирти, изопропил спирти, тозаланган сув.

Юмшоқ бир хил турдаги оқ ёқи деярли оқ гел.

Сиртга қўллаш учун гель.

Маҳаллий қўллаш учун ностероид яллиғланишга карши восита. АТХ коди: M02AA15.

Маҳаллий қўлланганида огрикни колдирувчи, яллиғланишга қарши ва шишга қарши таъсир кўрсатади. Оғриқни ва бўғимларнинг яллиғланишини бартараф килади, эрталабки танглик ва бўғимларнинг шишини камайтиради, ҳаракат ҳажмини ошишига ёрдам беради. Д'ЭНД гелнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларига боғлиқ. Диклофенак циклооксигеназани секинлаштиради, иситма, яллиғланиш ва оғриқнинг генезида мухим рол ўйнайдиган эндоген моддалар простагландинларнинг синтезини сусайтиради. Диклофенак оғриқни олади, яллигланишни бартараф қилади.

Ментол совуқ сезувчи рецепторларнинг таъсирланишини чакиради. Бу у суртилган жойда капиллярларнинг торайиши ва ўтказувчанлигини камайиши, салқинлик сезиш билан кечади. Маҳаллий китикловчи ва ўртача намоён бўладиган огрикни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Метилсалицилат салицил кислотасининг ҳосиласи бўлиб, маҳаллий таъсирловчи самарага эга. Терининг рецепторларини таъсирланишини чакириб, метилсалицилат огриқ ҳисларини камайишига олиб келади. Бундан ташкари, метилсалицилат простагландинларнинг синтезини тормозлайди, бу яллигланган тўқималарнинг шиши ва инфильтрациясини камайтиради. Зиғир уругидан олинган мой яллигланишга қарши самарага, антиоксидант хусусиятларга эга, суртилган жойда кои айланишини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Д'ЭНД гелининг таъсири терига суртилгандан сўнг бирнеча минутдан кейинок бошланади. 20-30 минутдан кейин гелнинг таъсири максимумига етади. Асосий клиник симптомларни йўқолиши одатда даволаш бошлангандан кейинги биринчи кунлари қайд этилади.

Маҳаллий даволаш учун қуйидагиларда қўлланади:

  • таянч-ҳаракат аппаратининг оғриқ ва шиш билан кечувчи, ревматоид артрити каби яллигланиш ва дегенератив характердаги касалликлари;
  • анкилозловчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги);
  • юмшоқ тўкималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, миозит);
  • ўткир подагрик, инфекцион, поорнатик ва посттравматик артритлар;
  • бўғимларнинг дегенератив касалликлари (катта ва кичик бўғимлариниг остеоартрозлари);
  • умуртка погонасининг остеохондрози;
  • миалгиялар, невралгиялар, ишиас;
  • жарохатлар (лат ейишлар, бойламлар, мушак ва пайларни чўзилишларн);
  • оғир жисмоний юкламалар чақирган мушак ва бўғимлардаги оғриқда қўлланади.

Огрикли соҳанинг майдонига қараб, 2-4 г гель (4-8 см ли тизимча) терига юпқа қилиб суткада 2-3 марта суртилади ва енгил ишқаланади.

Ўртача суткалик доза 10 г гелни ташкил килади, бу 100 мг диклофенак натрийга тўғри келади.

Препаратни шикастланмаган терига суртиш, кўз ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак.

Гелни очиқ жароҳатларга суртиш мумкин эмас. Даволаш курсининг давомийлиги шифокор маслаҳатисиз 10 кундан ошмаслиги керак.

Д'ЭНД гель яхши ўзлаштирилади. Маҳаллий қўлланганида препаратнинг жуда оз микори (тахминан 5%) сўрилади ва қон айланиш тизимига тушади, бу ностероид яллигланишга карши воситалар учун характерли бўлган ножўя самараларнинг ривожланиши эҳтимолини пасайишига ёрдам беради.

Кам ҳолларда қўлланган жойда тошма, шиш ва кавариқлар, папулалар, тангачалар, киззаришлар ҳосил бўлиши, шунингдек терини қуриши, ачишиш ёки чимчиланиш ҳисси, терининг кичишиши каби терининг таъсирланиши бўлиши мумкин.

Агар диклофенак тананинг катта юзасига ва ўзоқ муддат давомида суртилса, диклофенак сақловчи таблеткалар, шамчалар ёки ампулалар қабул қилинганидаги каби тизимли ножўя таъсирларини инкор этиб бўлмайди.

Якка ҳолларда ёйилган тошмани пайдо бўлиши, юзни шиши (ангионевротик шиш) ва бўғилиш, шунингдек фотосенсибилизация кўринишидаги юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин.

Қандай бўлмасин ножўя таъсирлари пайдо бўлганида қўшимча текшириш ва даволашни тўғрилашни ўтказиш керак. Қандай бўлмасин одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Диклофенакка ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик (аллергия), эпидермиснинг шикастланиши, қўллаш соҳасидаги очиқ жароҳатлар; ацетилсалицил кислотасини қабул қилиш фонидаги астматик статус; қон яратилишининг аниқланмаган этнологияли бузилишлари; меъда ва 12 бармоқ ичакнинг зўрайиш боскичидаги яраси; ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги; 12 ёшгача бўлган болалар (бу ёшда препаратни сиртга қўллаш бўйича етарли тажриба йўк) да қўллаш мумкин эмас.

Д'ЭНД гелни бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин, чунки бу препаратнинг компонентларини улар билан, шу жумладан диклофенак натрийни перорал кабул қилиш билан тизимли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Бирок Д'ЭНД гель катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида, диклофенак антикоагулянтлар, глюкокортикостероидларнинг, литий препаратларининг самарасини кучайтириши, шунингдек фуросемид ва тиазид диуретикларнинг таъсирини сусайтириши мумкин.

Препарат қон плазмасида дигоксиннинг концентрациясини ошириши, бошка ностероид яллигланишга карши воситаларнинг ўзлаштирилишини пасайтириши, меъда- ичак йўлларининг шиллиқ қаватига уларнинг ульцероген таъсирини кучайтириши мумкин.

Ностероид яллигланишга қарши воситаларни сақловчи бир неча препаратлар бир вақтда маҳаллий қўлланганида эшакеми, кизариш, пўст ташлаш кўринишидаги локал таъсирланиш ривожланиши мумкин.

Даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ацетилсалицил кислотаси, бошқа салицилатлар ва бошқа яллигланишга қарши воситалар маҳаллий қўлланганида илгари юкори сезувчанлик реакциялари (астматик хуружлар, тери реакциялари ёки вазомотор ринитлар) кузатилган пациентларда, препарат барча кутиладиган хавф омиллари ва фойдани синчиклаб баҳолаб, эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Д'ЭНД гель анамнезида меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг пептик яраси бўлганида, жигар/буйрак фаолиятини бузилишида, қон ҳосил бўлишини бузилишида, бурун бўшлиғининг шиллиқ қаватини полипозида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препаратнинг колдикларини кўзга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик учун гелни суртгандан сўнг қўлларни ювиш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврлари

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврларида гелни тананинг катта соҳаларига суртиш ва узоқ вакт давомида ишлатиш мумкин эмас, чунки ҳозирги вақтда препаратни ҳомилага зарарли таъсири тўгрисида маълумотлар йўк.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврларида буюриш масаласини факат шифокор халкилади.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат қўлланилмасин.

Д’ЭНД гель маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўк.

30 г дан тубала №1 картон ўрамда.

Болалар ололмайдиган, тўғри қуёш нурларидан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлашига йўл қўйилмасин.

2 йил.

Яроклилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецептсиз.

«Sava Healthcare Limited»

Ҳиндистон 507-B to 512, G.I.D.C. Estate, Wadhwan City-363035, Surendranagar, Gujarat, Хиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Diklofenak: 10 mg/g, Levomentol: 50 mg/g, Metilsalitsilat: 100 mg/g, Zig'ir yog'i: 30 mg/g

Chiqarish shakli:
Jel
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
30 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

D ' end gel D / tashqi. taxminan 10 mg/g 30 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

D ' end gel D / tashqi. taxminan 10 mg/g 30 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Sava Healske hisoblanadi.