Facebook Pixel Code

Deksametazon (Dexamethasone) GNTsLS in'ektsiya uchun eritmasi 4 mg/ml, 1 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Deksametazon (Dexamethasone) GNTsLS in'ektsiya uchun eritmasi 4 mg/ml, 1 ml №5 (ampulalar)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,5 мг дексаметазон;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати, лактоза моногидрати, натрий кроскармелоза.

Таблеткалар.

Оқ рангли таблеткалар.

Тизимли қўллаш учун кортикостероидлар. Глюкокортикоидлар. АТХ коди: H02AB02.

Фармакодинамикаси

Дексаметазон - буйрак усти бези пўстлоғининг ярим синтетик гормони (кортикостероид) бўлиб, глюкокортикоид таъсир кўрсатади. Яллиғланишга қарши ва иммуносупрессив таъсир кўрсатади, шунингдек энергетик метаболизмга, глюкозани алмашинувига ва (салбий қайтувчан алоқа ёрдамида) гипоталамуснинг фаоллашув омили ва аденогипофизнинг трофик гормони секрециясига таъсир қилади.

Глюкокортикоидларнинг таъсир механизми ҳанузгача тўлиқ ўрганилмаган. Глюкокортикоидларнинг таъсир қилиш механизми тўғрисида, уларни ҳужайра даражасида таъсир қилишини тасдиқловчи етарли маълумотлар мавжуд. Ҳужайра цитоплазмасида иккита яхши аниқланган рецепторлар тизими мавжуд. Кортикоидлар глюкокортикоидларни рецепторлари билан боғланиши ҳисобига яллиғланишга қарши ва иммуносупрессив таъсир кўрсатади ва глюкоза алмашинувини бошқаради, минералкортикоидларнинг рецепторлари билан боғланиши оқибатида эса, улар натрий, калий ва сув-электролит мувозанатини бошқаради.

Глюкокортикоидлар липидларда эрийди ва ҳужайра мембраналари орқали нишон ҳужайраларга осон киради. Гормонни рецептор билан боғланиши рецепторни, уни ДНК билан яқинлигини ошишига ёрдам берувчи конформациясини ўзгаришига олиб келади. Гормон/рецептор комплекси ҳужайранинг ядросига киради ва ДНК молекуласини бошқарувчи маркази билан боғланади, уни шунингдек глюкокортикоид акс-садоси элементи – гормон-рецептор элементи (GRE) деб ҳам аташади. GRE билан боғланган ёки специфик генлар билан боғланган фаоллаштирилган рецептор м-РНК транскрипциясини бошқаради, у ошган ёки камайган бўлиши мумкин. Янги ҳосил бўлган м-РНК рибосомаларга ташилади, ундан кейин янги оқсилларни ҳосил бўлиши юз беради. Нишон ҳужайралар ва хужайраларда юз бераётган жараёнларга қараб, оқсил синтези кучайган (масалан, жигар ҳужайраларида тирозинтрансаминазани ҳосил бўлиши) ёки камайган (масалан, лимфоцитларда IL-2 ни ҳосил бўлиши) бўлиши мумкин. Глюкокортикоид рецепторлар ҳамма турдаги тўқималарда бўлганлиги сабабли, глюкокортикоидларни организмнинг кўпчилик ҳужайраларига таъсир қилади деб ҳисоблаш мумкин.

Энергетик алмашинув ва глюкоза гемостазига таъсири

Дексаметазон инсулин, глюкагон ва катехоламинлар билан биргаликда сақланишни ва энергияни сарфланишини бошқаради. Жигарда пируватлар ёки аминокислоталардан глюкозани шаклланиши ва гликогенни ҳосил бўлиши ошади. Периферик тўқималарда, айниқса мушакларда глюкозани сарфланиши ва жигарда глюкогенез учун субстрат ҳисобланган аминокислоталарни (оқсиллардан) мобилизацияси камаяди. Ёғлар алмашинувига бевосита таъсири – бу ёғ тўқимасини марказий тақсимланиши ва катехоламинларга липолитик жавобнинг ошишидир.

Буйракнинг проксимал каналчаларида рецепторлар ёрдамида дексаметазон буйракни оқимини ва калава фильтрациясини оширади. Вазопрессинни ҳосил бўлиши ва секрециясини тормозлайди, буйракнинг организмдан кислоталарни чиқариш қобилиятини яхшилайди.

Катехоламинларга ижобий инотроп самара берадиган β-адренорецепторлар ва β-адренорецепторлар авлодини миқдорини ошиши ҳисобига дексаметазон юракни қисқарувчи функциясини ва периферик томирларнинг тонусини бевосита оширади.

Юқори дозаларда қўлланганда дексаметазон I ва III турли коллагенни фибробласт ишлаб чиқаришни ва гликозамингликанларнинг шаклланишини тормозлайди. Шу тарзда, хужайрадан ташқари коллаген ва матриксни ҳосил бўлишини тормозланиши ҳисобига жарохатларни битишини кечикиши кузатилади.

Юқори дозаларни узоқ муддат юбориш билвосита таъсири йўли билан суякларнинг жадалланиб борувчи резорбциясига олиб келади ва бевосита таъсири натижасида остеогенезни камайтиради (паратиреоид гормони секрециясини ошиши ва кальцитонинни секрециясини камайиши), шунингдек ичакда кальцийни сўрилишини камайиши ва уни сийдик билан чиқарилишини ошиши ҳисобига кальцийни манфий мувозанатининг сабаби ҳисобланади.

Гипофиз ва гипоталамусга таъсири

Дексаметазон кортизолга нисбатан 30 марта юқори таъсир кўрсатади. Шу тарзда у кортикотропин – рилизинг омили (CRF) ва эндоген кортизолга нисбатан АКТГ секрециясининг кучли ингибитори ҳисобланади. Бу кортизол секрециясини камайишига ва CRF ва АКТГ ни узоқ муддат бостирилишидан сўнг буйрак усти безини атрофиясига олиб келади. Буйрак усти бези пўстлоғининг етишмовчилиги дексаметазонни суткада 20-30 мг перднизонга эквивалент бўлган дозада 5– ва 7- куни юборилганида ёки паст дозаларда 30 кун юборилганидан кейин келиб чиқиши мумкин. Юқори дозадаги қисқа даволанишни бекор қилгандан сўнг (5 кунгача) буйрак усти бези пўстлоғининг функцияси бир хафта давомида тикланиши лозим; узоқ муддат даволанишдан сўнг нормага келиши кечроқ юз беради, одатда бир йилгача. Айрим пациентларда буйрак усти безининг атрофияси ривожланиши мумкин. глюкокортикоидларнинг яллиғланишга қарши ва иммуносупрессив таъсири уларнинг молекуляр ва биокимёвий таъсирига асосланади. Молекуляр яллиғланишга қарши таъсири глюкокортикоид рецепторлар билан боғланиши натижасида ва яллиғланиш реакцияларида иштирок этадиган турли информацияон молекулалар, оқсиллар ва ферментларнинг шаклланишини бошқарадиган бир қатор генларнинг экспрессиясини ўзгартиришидан келиб чиқади. Глюкокортикоидларнинг биокимёвий яллиғланишга қарши таъсири гуморал яллиғланиш медиаторларининг: простагландинлар, тромбоксанлар, цитокинлар ва лейкотриенлар шаклланиши ва функционаллашувининг блокланиши натижасидир. Дексаметазон А2 фосфалипаза фаоллигини ингибирланиши билан чақирилган хужайра фосфолипидларидан арахидон кислотасининг ажралиб чиқишини камайиши йўли билан лейкотриенларнинг ҳосил бўлишини камайтиради. Фосфолипазанинг таъсири бевосита таъсирида эмас, А2 фосфолипазанинг ингибитори ҳисобланган липокортинни (макрокортин) концентрациясини ошиши натижасида эришилади. Дексаметазон махсус мДНК ҳосил бўлишини, шу тарзда циклоогсигеназа ҳосил бўлиши хажми камайиши йўли билан простагландинлар ва тромбоксан ҳосил бўлишини тормозлайди. Шунингдек, Дексаметазон липокортин концентрациясини ошиши ҳисобига тромбоцитлар фаоллгини омилини (PAF) ишлаб чиқарилишини камайтиради. Бошқа биокимёвий яллиғланишга қарши самаралар ўсмалар некрози (TNF) ва интерлейкин (IL-1) омилини ҳосил бўлишини камайтиришни ҳам ўз ичига олади.

Фармакокинетикаси

Дексаметазон перорал қабул қилингандан кейин тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Дексаметазон таблеткаларини биокираолишлиги 80% га яқин (адабиётларнинг турли манбаъларида биокираолишлиги 53% дан 112% гачани топиш мумкин). Перорал қабул қилинганидан кейин қон плазмасида максимал концентрациясига 1-2 соатдан кейин эришилади, бир марталик доза қабул қилингандан кейин самарасининг давомийлиги тахминан 2,75 кунни ташкил этади.

Қон плазмасида дексаметазоннинг тахминан 77% плазма оқсиллари, асосан альбумин билан боғланади. Дексаметазоннинг оз миқдоригина қон плазмасининг бошқа оқсиллари билан боғланади. Дексаметазон ёғда эрувчан модда ҳисобланади, шунинг учун у ҳужайралараро ва ички бўшлиқларига ўтади. Мембрана рецепторлари билан боғланиш йўли орқали марказий нерв тизимига (гипоталамус, гипофиз) ўз таъсирини кўрсатади. Периферик тўқималарда цитоплазма рецепторларига боғланади ва улар орқали таъсир қилади. Унинг парчаланиши ўзини таъсир қилиш жойида, яъни ҳужайрада содир бўлади. Дексаметазон биринчи навбатда жигарда, шунингдек буйрак ва бошқа тўқималарда метаболизмга учрайди. Асосан сийдик орқали чиқарилади.

Эндокрин бузилишлари:

  • буйрак усти безининг бирламчи ёки иккиламчи (гипофизар) етишмовчилигини ўринбосар даволаш (гидрокортизон ёки кортизон танлов препарати ҳисобланган буйрак усти безининг ўткир етишмовчилигидан ташқари, уларнинг яққол гормонал самараси ҳисобига); туғма буйрак усти бези гиперплазияси; ўткир ости тереоидит (де-Кервен) ва радиацион тиреоидитларнинг оғир шакллари.

Ревматик касалликлар:

  • ревматоидли артритда, шу жумладан ювенил ревматоид артритда ва ревматоид артритнинг бўғимларга боғлиқ бўлмаган кўринишлари (ревматик ўпка, юрак ва кўзлар, тери васкулити) асосий даволаш хали таъсир кўрсатмаганда ва НЯҚП ларнинг оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсири қониқарсиз бўлганида ёрдамчи даволаш сифатида.

Бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари, васкулит синдромлари ва амилоидоз (асосий касаллик вақтида алоҳида ҳолларда тутиб турувчи ва симптоматик даволаш):

  • тизимли қизил югириги (полисирозитларни даволаш ва ички аъзоларни шикастланиши); Шегрен синдроми (ўпка, буйрак ва церебрал бузилишлар); тизимли склероз (миозитларни, перикардитларни ва альвеолитларни даволаш); полимиозитлар, дерматомиозитлар;
  • тизимли васкулитлар; амилоидоз (буйрак усти безини етишмовчилигида ўринбосар даволаш).

Тери касалликлари:

  • пуфакча; буллёз, герпетик шаклли дерматит; эксфолиатив дерматит; эксудатив эритема (оғир шакллари); тугунли эритема; себореяли дерматит (оғир шакллари); псориаз (оғир шакллари); темиратки; анъанавий даволаб бўлмайдиган эшакеми; фунгоид микоз; склеродермия; Квинке шиши.

Аллергик касалликлар (анъанавий даволаб бўлмайдиган):

  • астма, контакт дерматит, атопик дерматит, зардоб касаллиги, аллергик ринит, дори воситаларига аллергия, қон қуйилгандан кейин эшакеми.

Кўриш аъзолари касалликлари:

  • кўзнинг яллиғланиш касалликлари (ўткир марказий хориоидит, кўриш нервининг неврити); аллергик касалликлар (конъюнктивитлар, увеитлар, склеротитлар, кератитлар, ирититлар); тизимли иммун касалликлари (саркоидоз, энса сохаси артериити); кўзнинг пролифератив ўзгаришлари (эндокрин офтальмопатия, сохта ўсма); симпатик офтальмия; шох пардани кўчириб ўтказишда иммуносупрессор даволаш.

Меъда-ичак касалликлари:

  • ярали колит (оғир хуружлари), Крон касаллиги (оғир хуружи), сурункали аутоиммун гепатитлар, жигарни кўчириб ўтказишда қабул қилмаслик реакциялари.

Нафас йўллари касалликлари:

  • ўткир токсик бронхиолит, сурункали бронхит;
  • аллергик бронх-ўпка аспергиллёзи; экзоген аллергик альвеолит; идиопатик фиброзланувчи альвеолит; саркоидоз; эозинофилли инфильтрация, ўпканинг ўчоқли ёки диссеминирланган туберкулёзи (мувофиқ туберкулёзга қарши даволаш билан биргаликда); туберкулёзли плеврит (мувофиқ туберкулёзга қарши даволаш билан биргаликда); бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларида плеврит; ўпка васкулити; бериллиоз (гранулематоз яллиғланиш); заҳарли газлар билан заҳарланиш чақирган облитерацияловчи бронхит, радиацион ёки аспирацион пневмонит.

Гематологик касалликлар:

  • орттирилган ёки туғма сурункали апластик анемия; аутоиммун гемолитик анемия; катталарда иккиламчи тромбоцитопения; эритробластопения; ўткир лимфобласт лейкемия (индукцион даволаш); миелодиспластик синдром; ангиоиммунобласт хавфли Т-хужайра лимфомаси (цитостатиклар билан мажмуада); плазмоцитома (цитостатиклар билан мажмуада); миелоид метаплазия ёки лимфоплазмоцитоид иммуноцитома билан миелофиброздан кейинги оғир анемия; тизимли гистоцитоз (тизимли қарамлик).

Буйрак касалликлари:

  • бирламчи ва иккиламчи гломерулонефрит (Гудпасчер синдроми); бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларида буйрак етишмовчилиги (тизимли қизил югириги, Шегрен синдроми); тизимли васкулит (асосан циклофосфамидлар билан биргаликда) тугунли полиартритда гломерулонефрит; Черджа-Стросса синдроми; Вегенер гранулематози; Шенлейна-Генох пурпураси; аралаш криоглобулинемия; Такаясу артеритидаги буйрак етишмовчилиги; интерстициал нефрит; буйракни кўчириб ўтказишдаги иммуносупрессив даволаш; диурезнинг индукцияси ва идиоматик нефротик синдромдаги протеинурия (уремиясиз) и тизимли қизил югурикдаги буйрак етишмовчилиги.

Онкологик касалликлар:

  • катталарда лейкемия ва лимфомани паллиатив даволаш, болаларда ўткир лейкемия, хавфли касалликларда гиперкальциемия.

Бошқа кўрсатмалар:

  • буйрак усти бези гиперфункциясини диагностик текшириш,
  • неврологик симптомлар билан кечувчи трихиноз ёки миокард трихинози,
  • субарахноидал блокадали ёки блокада хавфи бўлган туберкулезли мениингит (мувофиқ туберкулезга қарши терапия билан бирга).
  • субарахноид блокада билан туберкулезли менингит (мувофиқ туберкулёзга қарши даволаш билан биргаликда), неврологик симптомлар билан бирга трихиноз ёки миокард трихинози; буйрак усти безини гиперфункциясида ташҳисли текширувларда қўлланади.

Дозани конкрет пациентнинг касаллигига мувофиқ, кўзда тутилган даволаш даври, кортикоидларни ўзлаштираолиниши ва организмнинг реакциясига мувофиқ шахсий равишда аниқлаш керак.

Даволаш.

Катталар учун тавсия қилинган бошланғич доза суткада 0,5-9 мг ни ташкил қилади. Тутиб турувчи доза одатда суткада 0,5-3 мг ни ташкил қилади. Суткалик дозани 2-4 марта қабул қилишга бўлиш мумкин.

Дексаметазонни бошланғич дозалари клиник реакция пайдо бўлгунга қадар қўлланади, кейин эса дозани аста-секин энг паст клиник самарали дозагача камайтириш зарур. Агар катта дозалар билан перорал даволаш бир неча кундан ортиқ давр давомида давом этса, дозани аста-секин бир неча кетма-кет кунлар давомида ёки хатто узоқроқ вақт давомида (одатда 3 кунда 0,5 мг га) камайтириш керак. Максимал суткалик доза одатда 15 мгни, минимал самарали доза- суткада 0,5-1 мг ни ташкил қилади.

Юқори дозалар билан узоқ муддат даволаш вақтида дексаметазонни овқат билан бирга қабул қилиш, овқат қабул қилиш орасида эса, антацидларни қўллаш тавсия қилинади.

Болалар учун дозалари

Ўринбосар даволашда перорал қўллаш учун тавсия қилинган дозалар тана вазнига 0,02 мг/кг ёки тана юзаси майдонига 0,67 мг/м2 ни ташкил қилади.

Бошқа ҳамма кўрсатмаларда бошланғич дозалар диапозони суткада 3-4 марта қабул қилиш учун 0,08-0,3 мг/кг ёки суткада тана юзаси майдонига 2,5-10 мг/м2 ни ташкил қилади.

Буйрак усти безини гиперфункциясини диагностик текшируви

Дексаметазон билан синама (Лидл синамаси). Кичик ва катта тестлар кўринишида ўтказилади.

Кичик тест вақтида дексаметазонни 0,5 мг дан ҳар 6 соатда 48 соат давомида (айнан эса: эрталаб соат 8 да, соат 14 да, соат 20 да ва тунги соат 2 да) буюрилади. Дексаметазонни буюришдан олдин ва кейин суткалик сийдикда 17-гидроксикортикостероид ёки эркин кортизол миқдори аниқланади. Дексаметазонни келтирилган дозалари деярли ҳамма соғлом шахсларда кортикостероидларни ҳосил бўлишини сусайтиради. Дексаметазоннинг охирги дозасидан 6 соатдан кейин кортизолни қон плазмасидаги миқдори 135-138 нмоль/л дан (4,5-5 мкг/100 мл) паст. 17-гироксикортикостероидларни чиқарилишини пасайиши суткада 3 мг дан, эркин кортизолни эса - суткада 54-55 нмоль дан (суткада 19-20 мкг) пастлиги буйрак усти безини гиперфункциясини истисно қилади. Кушинг касаллиги ёки синдроми бўлган шахсларда кичик тест ўтказилганда кортикостериоидларни чиқарилиши ўзгармайди.

Катта тестларни ўтказиш вақтида дексаметазонни 2 мг дан ҳар 6 соатда 48 соат давомида (айнан эса: суткада 8 мг дексаметазон) буюрилади. Шунингдек, 17-гидроксикортикосте-роидларни ёки эркин кортизолни аниқлаш учун сийдикни йиғиш ўтказилади (зарурат бўлганида қон плазмасида эркин кортизол аниқланади). Кушинг касаллигида 17-гидроксикортикостероидларни ёки эркин кортизолни чиқарилишини 50% ва ундан кўпга пасайиши кузатилади, айни вақтда буйрак усти бези ўсмаларида ёки АКТГ-эктопованли синдроми бўлган (ёки кортиколиберин-эктопован бўлган) синдромида кортикостероидларни чиқарилиши ўзгармайди. АКТГ-эктопованли синдроми бўлган айрим беморларда кортикостероидларни чиқарилишини пасайиши, хатто дексаметазонни суткада 32 мг гача қабул қилгандан кейин ҳам пасаймайди.

Кортикостероидларнинг эквивалент дозалари:

Дексаметазон 0,75 мг Преднизон 5 мг
Кортизон 25 мг Метилпреднизон 4 мг
Гидрокортизон 20 мг Триамцинолон 4 мг
Преднизолон 5 мг Бетамезон 0,75 мг

Бундай дозалаш нисбатлари, фақат ушбу препаратларни перорал ёки вена ичига қўллашга таалуқлидир. Бу препаратлар ёки уларни ҳосилалари мушак ичига ёки бўғим ичига юборилганида уларни нисбий хусусиятлари аҳамиятли даражада ўзгариши мумкин.

Дексаметазон билан қисқа вақт давомида даволагандаги ножўя ҳолатлар

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Эндокрин тизими томонидан: буйрак усти бези фаолиятини транзитор сусайиши.

Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: углеводларларга нисбатан толерантликни пасайиши, иштаҳани ошиши ва тана вазнини ошиши, гипертриглицеридемия.

Руҳият томонидан: руҳий бузилишлар.

Меъда-ичак йўлларии томонидан: пептик яра ва ўткир панкреатит.

Дексаметазон билан узоқ вақт давомида даволангандаги ножўя ҳолатлар

Иммун тизими томонидан: иммун жавобни пасайиши ва инфекцион касалликларга нисбатан берилувчанликни ошиши.

Эндокрин тизими томонидан: буйрак усти бези фаолиятини доимий сусайиши; болалар ва ўсмирларда ўсишни секинлашиши, эпифизар ўсиш зоналарини муддатидан олдин беркилиши.

Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: семириш.

Кўриш аъзолари томонидан: катаракта, глаукома.

Томирлар томонидан: гипертензия; телеангиоэктазия.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: терини юпқалашиши.

Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: мушак атрофияси, остеопороз, суякларнинг асептик некрози; найсимон суякларни синиши.

Дексаметазон билан даволаганда алоҳида аъзолар ва тизимларда келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя ҳолатлар:

Қон ва лимфатик тизим томонидан: тромбоэмболик асоратлар, моноцитлар ва/ёки лимфоцитлар миқдорини камайиши, лейкоцитоз, эозинофилия (бошқа глюкокортикоидларни қўллашдаги каби); тромбоцитопения ва тромбоцитопеник бўлмаган пурпура.

Иммун тизими томонидан: тошмалар, эшакеми, Квинке шиши, бронхоспазм, анафилактик реакциялар; оппортунистик инфекцияларни ривожланиши.

Юрак томонидан: қоринчаларнинг муьтифокал экстрасистолияси, вақтинчалик брадикардия, юрак етишмовчилиги, юракни тўхтаб қолиши; миокард инфаркти натижасидаги миокардни перфорацияси.

Томирлар томонидан: гипертензив энцефалопатия, гипертензия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан: фаол бўлмаган туберкулёзни қайталаниши.

Нерв тизими томонидан: даволаш тўхтатилгандан кейин кўриш нервини шиши ва бош мия ички босимини ошиши (хавфсиз бош мия ички босимини гипертензияси); бош айланиши, вертиго; тиришишлар; бош оғриғи.

Руҳият томонидан: шахсиятни ўзгариши ва эйфория кўринишида намоён бўладиган харакатлар; уйқусизлик, таъсирчанлик, гиперкинез ва депрессия, жиззакилик, шунингдек хавотирлик ҳам аниқланган; маниакал-депрессив психоз, делирий, дезориентация, галлюцинациялар, паранойя, кайфиятни ўзгарувчанлиги, ўз жонига қасд қилиш фикрлари; психозлар, уйқуни бузилиши, онгни чалкашиши, амнезия; шизофренияни кечишини ёмонлашуви, тутқаноқни кечишини ёмонлашуви.

Эндокрин тизими томонидан: буйрак усти бези функциясини сусайиши ва буйрак усти бези атрофияси (стрессга нисбатан реакцияни пасайиши), болаларда ва ўсмирларда ўсишни кечикиши, Кушинг синдроми, ҳайз циклларини бузилишлари, гирсутизм.

Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: диабетни латент шаклидан клиник фаол шаклига ўтиши, қандли диабети бўлган беморларда инсулин ва перорал диабетга қарши препаратларга нисбатан талабни ошиши, кальций ионларини чиқарилишини ошиши; гипокалиемик алкалоз, оқсиллар катаболизми билан боғлиқ бўлган манфий азот мувозанати; гипокальциемия.

Меъда-ичак йўллари томонидан: эзофагит, кўнгил айниши, ҳиқичоқ, диспепсия, қусиш; меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг ярали касаллиги, меъда-ичак йўлларида перфорация ва қон кетишлар (қонли қусиш, мелена), панкреатитлар, ўт пуфаги перфорацияси ва ичак перфорацияси (айниқса ичакнинг яллиғланиш касалликлари бўлган пациетларда).

Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: мушак кучсизлиги, стероид миопатия (мушак катаболизми мушак кучсизлигини чақиради), остеопороз (организмдан кальций чиқарилишини ошиши) ва босганда хербтни синишлари, суякнинг асептик некрози (кўпроқ – сон ва елка суяклари бошчаларини некрози), пайларни ёрилиши (айниқса баъзи хинолонларни бир вақтда қўллаганда).

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жароҳатларни секин битиши, терини юпқалашиши, стриялар ва экхимозлар, эритема, кўп терлаш, акне, тери усти тестларига бўлган реакцияларни сусайиши, Квинке шиши, аллергик дерматит, эшакеми; терини қичиши.

Кўриш аъзолари томонидан: кўз ички босимини ошиши, глаукома, катаракта, экзофтальм; кўзнинг бактериал, замбуруғли ёки вирусли инфекцияларини хуружи; шох пардани юпқалашиши.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: импотенция, аменорея.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: шиш.

Глюкокортикоидларни бекор қилиш синдроми белгилари.

Дексаметазон билан узоқ вақт даволанган пациентларда дозани жуда тез камайтирганда бекор қилиш синдроми ривожланиши мумкин ва бунинг натижасида - буйрак усти бези етишмовчилиги, артериал гипотензия ёки ўлим ҳолати юзага келиши мумкин. Баъзи ҳолатларда бекор қилиш синдроми пациент даволанаётган касаллик белгиларини ёмонлашиши ёки қайталаниши кўринишида намоён бўлиши мумкин. Агар оғир нохуш реакциялар кузатилса даволашни тўхтатиш лозим.

Дексаметазонга ёки препаратнинг ҳар-қандай компонентларига юқори сезувчанлик. Ўткир вирусли, бактериал ёки тизимли замбуруғли инфекциялар (агар мувофиқ терапия қўлланмаса), Кушинг синдроми, тирик вакцина билан вакцинация, шунингдек эмизиш даврида (шошилинч ҳолатлардан ташқари) қўллаш мумкин эмас.

Дексаметазон ва ностероид яллиғланишга қарши воситаларини бир вақтда қўллаш меъда-ичак қон кетишлари ва яраларни ҳосил бўлиш хавфини оширади.

CYP 3A4 ферментларини фаоллаштирувчи препаратлар (фенитоин, карбамазепин, примидон, рифабутин, рифампицин) ёки глюкокортикоидларни метаболик клиренсини оширувчи (эфедрин ва аминоглутетимид) билан бир вақтда қўлланса, дексаметазоннинг таъсири камаяди; бундай шароитларда дексаметазоннинг дозасини ошириш лозим. Дексаметазон ва бошқа юқорида эслатиб ўтилган дори воситалари орасидаги ўзаро таъсири дексаметазонни бостриши тестини нотўғри кўрсатиши мумкин. Буни тест натижаларини баҳолашда ҳисобга олиш лозим.

Дексаметазонни ва CYP3A4 ферменти фаоллигини ингибиция қилувчи кетоконазол, макролид кабилар билан бирга қўллаш дексаметазонни қон зардобидаги концентрациясини ошишини чақириши мумкин. Дексаметазон CYP3A4 ўртача индуктори ҳисобланади. CYP3A4 иштирокида метаболизмга учрайдиган индинавир, эритромицин каби препаратлар билан бир вақтда қўллаш, уларни қон зардобидаги концентрациясини пасайишини чақирувчи клиренсини ошириши мумкин.

Кетоконазол CYP3A4 нинг ферментли таъсирини ингибиция қилиш йўли билан қон зардобида дексаметазонни концентрациясини ошириши мумкин. Бошқа тарафдан, кетоконазол глюкокортикоидларни буйрак усти бези томонидан синтезини сусайтириши мумкин, шундай қилиб, дексаметазонни концентрациясини пасайиши оқибатида буйрак усти етишмовчилиги ривожланиши мумкин.

Дексаметазон диабетга қарши препаратлар ва антигипертензив воситалари, празиквантел ва натрийуретикларнинг терапевтик самараларини камайтиради (шунинг учун бу препаратларни дозаларини ошириш зарур); у гепарин, альбендазол ва калийуретикларнинг фаоллигини оширади (зарур бўлганида бу препаратларнинг дозаларини камайтириш керак).

Дексаметазон кумарин антикоагулянтларини таъсирини ўзгартириши мумкин, шунинг учун бундай мажмуалар қўлланганда дори воситаларини протромбин вақтини тез-тез текшириш зарур.

Глюкокортикоидларни юқори дозаларда ва β2-адренблокаторларнинг агонистларини бир вақтда қўллаш гипокалиемия хавфини оширади. Гипокалиемияли пациентларда юрак гликозидлари кўп даражада ритмни бузилишига олиб келади ва юқори токсикликка эгадир.

Дексаметазон миастенияда қўлланадиган антихолинэстераз воситаларнинг терапевтик самарасини камйтиради.

Антацидлар дексаметазонни меъдада сўрилишини камайтиради. Овқат ёки алкоголни бир вақтда истеъмол қилинганда дексаметазонни фармакокинетикасига таъсир қилиши аниқланмаган, бироқ, дори воситаларини ва натрийнинг юқори миқдорда сақланган овқатларни параллел қабул қилиш тавсия қилинмайди. Чекиш дексаметазоннинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди.

Глюкокортикоидлар салицилатларни буйрак клиренсини кучайтиради, шунинг учун баъзида салицилатларнинг қон зардобида терапевтик концентрацияларига эришиши қийин. Кортикостероидларни аста-скекин пасайтирадиган пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак, чунки бунда салицилатларнинг қон зардобидаги концентрациясини ошиши ва интоксикация кузатилиши мумкин.

Агар перорал контрацептивларни бир вақтда қабул қилинса, глюкокортикоидларнинг ярим чиқарилиш даври узайиши мумкин, бу уларни биологик таъсирини кучайтириши ва ножўя самаралари хавфини ошириши мумкин.

Ритордин ва дексаметазонни туғруқ вақтида бирга қабул қилиш мумкин эмас, чунки бу туғаётган аёлнинг ўпка шиши билан боғлиқ бўлган ўлимига олиб келиши мумкин.

Бундай ҳолатни ривожланиши туфайли туғаётганларда ўлим ҳолатлари учраганлиги тўғрисида хабар қилинган.

Дексаметазон ва толидомидни бир вақтда қўллаш токсик эпидермал некролизни келиб чиқишини чақириши мумкин.

Терапевтик устунликка эга бўлган ўзаро таъсир турлари:

Дексаметазон ва метоклопрамид, дифенгидрамин, прохлорперазин, ёки 5-НТ3 рецепторларини антагонистларини (ондансетрон ёки гранисетрон каби серотонин ёки 5-гидрокси-триптамин 3 тури рецепторлари) бир вақтда буюриш цисплатин, циклофосфамид, метотрексат, фторурацил билан химиятерапия чақирган кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш учун самарали.

Оғир руҳий реакциялар кортикостероидларни тизимли қўллаш билан кечиши мумкин. Одатда симптомлар даволашни бошлагандан бир неча кундан ёки хафтадан сўнг намоён бўлади. Юқори дозаларни қабул қилишда ушбу симптомларнинг ривожланиши хавфи ошади. Кўпгина реакциялар дозани камайтирганда ёки препаратни бекор қилганда ўтиб кетади. Руҳий ҳолатни ўзгаришини, айниқса депрессив кайфият, ўз жонига қасд қилиш ёки харакат қилишни кузатиш ва вақтида аниқлаш лозим. Анамнезида аффектив бузилишлари бўлган, айниқса анамнезида, ҳамда яқин қариндошларида ҳар қандай бошқа дори воситаларига аллергик реакциялари бўлган пациентларга кортикостероидларни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Қисқа вақт давомида минимал самарали дозани ёки препаратнинг зарур бўлган кундузги дозасини эрталаб бир марта қабул қилиб, ноҳуш самараларни пайдо бўлишидан сақланиш мумкин.

Дексаметазон билан узоқ вақт даволанган пациентларда даволаш тўхтатилгандан кейин бекор қилиш (шунингдек буйрак усти безларини сезиларли белгиларисиз) қуйидаги симптомлар: ҳароратни ошиши, тумов, конъюнктивани қизариши, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик ёки таъсирчанлик, мушак ва бўғимларда оғриқлар, қусиш, тана вазнини камайиши, умумий ҳолсизлик, кўп ҳолларда тиришишлар билан синдроми кузатилиши мумкин. Шунинг учун дексаметазон дозасини аста-секин пасайтириш керак. Даволашни тўсатдан тўхтатиш ўлим билан якунланиши мумкин.

Агар пациент оғир стресс ҳолатида бўлса (жароҳатлар, операциялар ёки оғир касалликлар туфайли) даволаш даври давомида дексаметазоннинг дозасини ошириш керак, агар бу даволашни тўхтатиш вақтида юз берса, гидрокортизон ёки кортизонни қўллаш керак.

Дексаметазонни узоқ вақт қабул қилаётган ва даволаш тўхтатилгандан кейин кучли стресссни ҳис қилаётган пациентларга, дексаметазонни қабул қилишни тиклаш керак, чунки улар чақирган буйрак усти етишмовчилиги даволаш тўхтатилгандан кейин бир неча ой давом этиши мумкин.

Дексаметазон ёки табиий глюкокортикоидлар билан даволаш мавжуд бўлган ёки янги инфекция симптомларини, шунингдек ичак перфорацияси симптомларини ниқоблаши мумкин. Дексаметазон тизимли замбуруғ инфекцияни, латент амёбиазни ва ўпка туберкулёзини кучайтириши мумкин.

Фаол шаклдаги ўпка туберкулези бўлган пациентлар дексаметазонни фақат тез кечадиган ёки кучли тарқалган ўпка туберкулёзида (туберкулёзга қарши воситалари билан бирга) олишлари керак. Дексаметазон билан даволанаётган нофаол шаклдаги ўпка туберкулези бўлган пациентлар ёки туберкулинга жавоб қиладиган пациентлар кимёвий профилактик воситаларини олишлари керак.

Остеопорози, артериал гипертензияси, юрак етишмовчилиги, туберкулези, глаукомаси, жигар ёки буйрак етишмовчилиги, қандли диабети, фаол пептик яраси, яқинда қўйилган ичак анастомози, ярали колити ва тутқаноғи бўлган беморларга эҳтиёткорлик ва тиббий кузатув тавсия қилинган. Пациентларга миокард инфарктидан кейин биринчи ҳафта давомида, тромбоэмболияси, гравис миастенияси, глаукомаси, гипотиреози, психози ёки психоневрози бўлган пациентларга, шунингдек кекса ёшдаги пациентлар алоҳида парваришни талаб қиладилар.

Даволаниш вақтида қандли диабетни зўрайиши ёки қандли диабетни латент босқичидан клиник кўринишларига ўтиши кузатилиши мумкин.

Узоқ даволанганда қон зардобида калийни даражасини назорат қилиш лозим.

Дексаметазон билан даволаш вақтида тирик вакцина билан вакцинация қилиш мумкин эмас. Ўлдирилган вирусли ёки бактериал вакцина билан эмлаш антителаларни кутиладиган синтезига олиб келмайди ва кутиладиган ҳимоя самарасига эга эмас. Дексаметазонни одатда эмлашдан 8 ҳафта олдин буюрилмайди ва эмлашдан кейин 2 ҳафта ўтмасдан қўлланмайди.

Дексаметазон билан узоқ вақт юқори дозаларда даволанаётган ва ҳеч қачон қизамиқ билан оғримаган пациентлар инфекцияланган шахслар билан контактдан сақланишлари керак, тасодифан мулоқат бўлган ҳолларда иммуноглобулин билан профилактик даволаш тавсия қилинади.

Операциядан ёки суякларни синишидан кейин соғаётган пациентларга эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади, чунки дексаметазон яраларни битишини ва суяк тўқимасини ҳосил бўлишини секинлаштириши мумкин.

Жигар циррози ёки гипотиреози бўлган беморларда глюкокортикоидларни таъсири кучаяди.

Кортикостероидлар тери аллергик реакциялари натижаларини ўзгартириши мумкин.

Агар пациентда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу дори воситасини қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Болалар

Дексаметазонни фақат жуда зарурият ҳолатларда болаларга ва ўсмирларга қўллаш мумкин. Дексаметазон билан даволаш вақтида болаларни бўйи ва ривожланишини синчков назоратини ўтказиш лозим.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомилага ва янги туғилган чақалоқларга зарарли таъсирини истисно этиб бўлмайди. Дори воситаси она қорнида ҳомилани ривожланишини бостиради. Дексаметазонни фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан ошган ҳолатда, фақат алоҳида шошилинч ҳолатларда ҳомиладор аёлларга буюриш мумкин. Преэклампсия ҳолатида алоҳида эҳтиёткорлик тавсия этилади.

Ҳомиладорлик даврида глюкокортикоидлар билан даволашда умумий тавсияларга мувофиқ асосий касалликларни назорати учун энг паст самарали доза ишлатилиши лозим. Ҳомиладорлик даврида глюкокортикоидлар буюрилган оналардан туғилган болаларни буйрак усти безининг етишмовчилиги мавжудлигини синчковлик билан назорат қилиш лозим. Глюкокортикоидлар йўлдош орқали ўтади ва ҳомилада юқори концентрацияга эришади. Дексаметазон, масалан преднизонга нисбатан йўлдошда кам фаол метаболизмга учрайди, шунинг учун ҳомиланинг қон зардобида дексаметазоннинг юқори концентрациялари кузатилади. Баъзи маълумотларга кўра, глюкокортикостероидларнинг ҳатто фармакологик дозалари йўлдош етишмовчилиги, олигогидрамнион, ҳомила ривожланиши секинлашиши ёки она қорнида нобуд бўлиши, ҳомилада лейкоцитлар сонини ошиши (нейтрофиллар) ва буйрак усти бези етишмовчилиги келиб чиқиш хавфини ошириши мумкин. Дексаметазоннинг тератоген таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик даврида глюкокортикостероидларни қўллаган аёллар туғруқ вақтида қўшимча дозалар қабул қилиш тавсия этилади. Туғруқ жараёни чўзилиб кетиши ҳолатида ёки кесар кесиш режалаштирилган ҳолларда, ҳар 8 соатда 100 мг гидрокортизонни вена ичига юбориш тавсия этилади.

Глюкокортикоидларнинг озгина миқдори кўкрак сутига ажралади, шунинг учун дексаметазон билан даволанганда, айниқса физиологик нормалар (1 мг атрофида) дан ошганда, эмизиш тавсия этилмайди. Бу бола ривожаланишини секинлашиши ва эндоген кортикостероидлар секрецияси камайишига олиб келиши мумкин.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Дексаметазон автомобилни ва бошқа механик воситаларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ўткир ошириб юборилиши ёки дозани ўткир ошириб юборилиши оқибатида ўлим ҳолатлари тўғрисида кам хабарлар мавжуд.

Ҳаддан зиёд дозаларда бир неча ҳафта қўллангандан кейин дозани ошириб юборилиши ножўя самараларнинг кўпчилигини, энг аввало Кушинг синдромини чақириши мумкин.

Ҳаддан ташқари кўп миқдордаги таблеткаларни бир мартада қабул қилиш, одатда клиник аҳамиятли интоксикацияга олиб келмайди. Махсус антидоти йўқ. Даволаш тутиб турувчи ва симптоматик бўлиши керак. Гемодиализ дексаметазонни организмдан тезкор чиқариб юбориш бўйича самарали усул ҳисобланмайди.

10 таблеткадан блистерда, 5 блистердан қутида.

Оригинал ўрамда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецепт бўйича.

«Фармацевтическая компания «Здоровье» МЧЖ.

«Опытный завод «ГНЦЛС» МЧЖ.

Манзили

Украина, 61013, Харьков ш., Шевченко кўч., 22.

(«Фармацевтическая компания «Здоровье» МЧЖ)

Украина, 61057, Харьков ш., Воробьева кўч., 8.

(«Опытный завод «ГНЦЛС» МЧЖ)

Кейинчалик ишлаб чиқарувчига юбориш учун ушбу дори воситасининг сифати бўйича эътироз ва таклифларни Ўзбекистон Республикаси худудида қабул қилувчи ташкилот

“Dori Darmon Invest” МЧЖ

Ўзбекистон, 100060, Тошкент ш, Шевченко кўч., 42-А

Тел: (99871) 120-38-18

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Deksametazon: 4 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Deksametazon (Dexamethasone) GNTsLS in'ektsiya uchun eritmasi 4 mg/ml, 1 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Deksametazon (Dexamethasone) GNTsLS in'ektsiya uchun eritmasi 4 mg/ml, 1 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Deksametazon hisoblanadi.

Deksametazon (Dexamethasone) GNTsLS in'ektsiya uchun eritmasi 4 mg/ml, 1 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Farm kompaniyasi Zdorovye hisoblanadi.