Facebook Pixel Code

Deksametazon (Dexamethasone) KRKA in'ektsiya uchun eritmasi 4 mg/ml, 1 ml №25 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 75000 so'm gacha 90000 so'm
Retsept bo'yicha
125 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Deksametazon (Dexamethasone) KRKA in'ektsiya uchun eritmasi 4 mg/ml, 1 ml №25 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: дексаметазон натрий фосфати (4 мг дексаметазон фосфатга тўғри келади);

ёрдамчи моддалар: глицерол, динатрий эдетати, натрий гидрофосфат дигидрати, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Иъекция учун эритма.

Глюкокортикостероид. АТХ коди: Н02АВ02.

Фармакодинамикаси

Синтетик глюкокортикостероид (ГКС) фторпреднизолоннинг метилланган ҳосиласи. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, десенсибилизацияловчи, иммунодепрессив, шокка қарши ва антитоксик таъсир кўрсатади, бета-адренорецепторларнинг эндоген катехоламинларга сезувчанлигини оширади.

Специфик цитоплазматик рецепторлар (ГКС учун рецепторлар барча тўқималарда бор, айниқса улар жигарда кўп) билан оқсиллар ҳосил бўлишини индукцияловчи комплексларни ҳосил қилиб ўзаро таъсирлашади (шу жумладан хужайраларда ҳаётий муҳим жараёнларни бошқарувчи ферментлар).

Оқсил алмашинуви: плазмада глобулин миқдорини камайтиради, жигар ва буйракларда альбуминлар синтезини оширади (альбумин/глобулин коэффициентини ошиши билан); мушак тўқимасида оқсил синтезини пасайтиради ва катаболизмини кучайтиради.

Липид алмашинуви: юқори ёғ-кислоталари ва триглицеридларнинг синтезини оширади, ёғни қайта тақсимлайди (оёқ-қўлларнинг тери ости қаватидан мобилизация қилиниши ва ёғни асосан елка, юз, қорин соҳасида тўпланиши), гиперхолестеринемияни ривожланишига олиб келади.

Углеводлар алмашинуви: меъда-ичак йўлларидан углеводларни сўрилишини оширади; глюкозо-6-фосфатаза фаоллигини оширади (глюкозанинг жигардан қонга тушишини ошиши); фосфоэнолпируваткарбоксилаза фаоллигини ва аминотранфераза синтезини оширади (глюконеогенезани фаоллашиши); гипергликемияни ривожланишига ёрдам беради.

Сув-электролит алмашинуви: организмда Na+ ва сувни тутиб қолади, К+ чиқарилишини рағбатлантиради (минералокортикоид фаоллик), меъда-ичак йўлларидан Са2+ сўрилишини камайтиради, кальцийни суяклардан «ювилиб» чиқарилишини чақиради ва уни буйракдан чиқарилишини оширади, суяк тўқимасини минерализациясини камайтиради.

Яллиғланишга қарши самараси эозинофиллар ва гиалурон кислотасини ишлаб чиқарувчи семиз хужайралардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқарилишини сусайиши, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайиши; хужайра мембраналарининг (айниқса лизосомал) ва органеллалар мембраналарини турғунлашиши билан боғлиқ. Яллиғланиш жараёнининг барча босқичларига таъсир қилади: арахидон кислотаси даражасида простагландинлар (Pg) синтезини ингибиция қилади (липокортин фосфолипаза А2 ни сусайтиради, арахидон кислотасининг либерациясини бостиради ва яллиғланиш, аллергия ва бошқа жараёнларига ёрдам берувчи эндоперекислар, лейкотриенларнинг биосинтезини, «яллиғланишга қарши цитокинлар» (интерлейкин 1, ўсма некрозининг омили альфа ва бошқаларнинг) синтезини ингибиция қилади; хужайра мембранасининг турли шикастланиш омилларнинг таъсирига чидамлилигини оширади.

Иммунодепрессив самараси лимфоид тўқималар чақирган инволюция лимфоцитларининг пролиферациясини сусайиши (айниқса Т-лимфоцитларни), В-хужайраларнинг миграциясини сусайтирилиши ва Т- ва В-лимфоцитларнинг ўзаро таъсири, лимфоцитлар ва макрофаглардан цитокинларнинг (интерлейкин-1, 2; гамма-интерферон) ажралиб чиқишини тормозланиши ва антителаларнинг ҳосил бўлишини камайиши билан боғлиқ.

Аллергияга қарши самараси аллергия медиаторларининг синтезини ва секрециясини камайиши, сенсибилланган семиз хужайралардан ва базофиллардан гистамин ва бошқа биологик фаол моддаларнинг ажралиб чиқарилишини тормозланиши, айланиб юрувчи базофиллар сонини камайиши, лимфоид ва бириктирувчи тўқиманинг ривожланишини сусайтириши, Т- ва В-лимфоцитларни, семиз хужайралар миқдорини камайиши, аллергия медиаторларига эффектор хужайраларнинг сезувчанлигини камайиши, антителалар ҳосил бўлишини сусайиши, организмнинг иммун жавобини ўзгариши натижасида ривожланади.

Нафас йўлларининг обструктив касалликларида таъсири асосан яллиғланиш жараёнларини тормозланишини, шиллиқ қаватларнинг шишини олдини олиши ёки яққоллигини камайиши, бронхларнинг эпителийси шиллиқ ости қаватини эозинофил инфильтрациясини пасайиши ва бронхларнинг шиллиқ қаватида айланиб юрувчи иммун комплексларини тўпланиши, шунингдек шиллиқ қаватини эрозияланиши ва десквамациясини тормозланиши билан боғлиқ. Майда ва ўртача ўлчамли бронхларнинг бета-адренорецепторларини эндоген катехоламинларга ва экзоген симптомиметикларга сезувчанлигини оширади, шилимшиқнинг ёпишқоқлигини унинг ҳосил бўлишини камайиши ҳисобига пасайтиради.

Яллиғланиш жараёнини кечишини бириктирувчи тўқима реакцияларини тормозлайди ва чандиқ тўқимасининг ҳосил бўлиши эҳтимолини пасайтиради.

АКТТ синтези ва секрециясини ва иккиламчи эндоген ГКС синтезини сусайтиради.

Таъсирининг ўзига хослиги гипофиз фаолиятини сезиларли ингибиция қилиниши ва амалда тўлиқ минералокортикостероид фаоллигини бутунлай йўқлиги.

Суткада 1-1,5 мг дозалари буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини сусайтиради; биологик ярим чиқарилиш даври 32-72 соат (гипоталамусгипофизбуйрак усти безларининг пўстлоқ моддаси тизимини сусайиши давомийлиги).

Глюкокортикостероид фаоллигини кучи бўйича 0,5 мг дексаметазон тахминан 3,5 мг преднизонга (ёки преднизолонга), 15 мг гидрокортизонга ёки 17,5 мг кортизонга тўғри келади.

Фармакокинетикаси

Қонда (60-70%) спецификоқсил-ташувчи транскортин билан боғланади. Гистогематик тўсиқлар орқали (шу жумладан гематоэнцефалик ва йўлдош орқали) осон ўтади. Жигарда (асосан глюкурон ва олтингурурт кислотаси билан конъюгацияси орқали) нофаол метаболитларигача метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали чиқарилади (оз миқдори сут безлари билан). Дексаметазоннинг плазмадан ярим чиқарилиш даври 3-5 соат.

Тез таъсир қилувчи глюкокортикостероидни юборишни, талаб қилувчи касалликлар шунингдек препаратни перорал қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

  • эндокрин касалликлари: буйрак усти безларининг ўткир етишмовчилиги, буйрак усти безлар пўстлоғининг бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги, буйрак усти безларининг туғма гиперплазияси, ўткир ости тиреоидит;
  • шок (куйиш, травматик, операцион, токсик) томирларни торайтирувчи воситалар, плазма ўрнини босувчи препаратлар ва бошқа симптоматик даволаш самарасиз бўлганида;
  • бош мия шиши (бош миянинг ўсмасида, бош мия жароҳатида, нейрохирургик аралашувларида, мияга қон қуйилганида, энцефалитда, менингитда, нурли шикастланишда);
  • астматик статус; оғир бронхоспазм (бронхиал астмани, сурункали обструктив бронхитни зўрайиши);
  • оғир аллергик реакциялар, анафилактик шок;
  • ревматик касалликлар;
  • бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари;
  • ўткир оғир дерматозлар;
  • хавфли касалликлар: катта пациентларда лейкоз ва лимфомани паллиатив даволаш; болалардаги ўткир лейкемия, хавфли ўсмалари бўлган пациентлардаги гиперкальциемия; перорал даволаш мумкин бўлмаганида;
  • қон касалликлари: катталардаги ўткир гемолитик анемиялар, агранулоцитоз, идиопатик тромбоцитопеник пурпура;
  • оғир инфекцион касалликлар (антибиотиклар билан бирга);
  • офтальмология амалиётида (субконъюнктивал, ретробульбар ёки парабульбар юборишлар): аллергик конъюнктивит, кератит, иридоциклит, блефарит, блефароконъюнктивит, склерит, эписклерит, кўз жароҳатидан ва оператив аралашувлардан кейинги яллиғланиш жараёни, симпатик офтальмия, шох парда кўчириб ўтказилганидан кейинги иммуносупрессив даволаш;
  • локал қўлланилиши (патология ривожланган соҳага) келоидлар, дискоид қизил югурик, ҳалқасимон гранулема.

Дозалаш тартиби шахсий бўлиб, у кўрсатмаларга, беморнинг ҳолати ва унинг даволашга бўлган реакциясига боғлиқ. Препаратни вена ичига аста-секин оқим билан ёки томчилаб (ўткир ва шошилинч ҳолатларда); мушак ичига юборилади; шунингдек локал (патологик соҳага) юбориш мумкин; вена ичига томчилаб инфузия учун эритмани тайёрлаш мақсадида натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки 5% декстроза эритмасини ишлатиш керак.

Турли касалликларнинг ўткир даврида ва Дексаметазон билан даволашни бошида юқорироқ дозаларда қўлланади. Сутка давомида 4 дан 20 мг гача Дексаметазонни 3-4 марта юбориш мумкин.

Болалар учун препаратнинг дозалари (мушак ичига):

Ўринбосар даволашни ўтказишда препаратнинг дозалари (буйрак усти безлари пўстлоғининг етишмовчилигида) 0,02 мг/кг тана вазнига ёки 0,67 мг/м2 тана юзаси майдонига 3 дозага бўлинган, ҳар 3 кунда ёки 0,008-0,01 мг/кг тана вазнигани ёки 0,2-0,3 мг/м2 тана юзаси майдонигани ҳар 12-24 соатда ташкил қилади. Бошқа кўрсатмаларда препаратнинг тавсия этилган дозаси ҳар 12-24 соатда 0,02 дан 0,1 мг/кг гача тана вазнига ёки 0,8-5 мг/м2 тана юзаси майдонигани ташкил қилади.

Самарага эришилганида самарани бир маромда сақлаб турувчи дозагача ёки даволаш тўхтатилгунича камайтирилади. Парентерал қўллаш давомийлиги одатда 3-4 кунни ташкил қилади, сўнгра дексаметазоннинг таблеткалари билан самарани бир маромда сақлаб турувчи даволашга ўтилади.

Препаратнинг юқори дозаларда узоқ муддат қўллаш, буйрак усти безлари пўстлоғининг ўткир етишмовчилигини ривожланишини олдини олиш мақсадида, дозани аста-секин камайтиришни талаб қилади.

Дексаметазон одатда яхши ўзлаштирилади. У паст минералокортикоид фаолликка эга, яъни унинг сув-электролит алмашинувига таъсири катта эмас. Одатда Дексаметазоннинг кичик ва ўртача дозалари организмда натрий ва сувни тутилишини, калийни юқори чиқарилишини чақирмайди. Қуйидаги ножўя самаралари таърифланган:

Эндокрин тизими томонидан: глюкозага толерантликни пасайиши, стероид қандли диабет ёки яширин қандли диабетни кучайиши, буйрак усти бези фаолиятини сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми (ойсимон юз, гипофизар тур семириш, гирсутизм, артериал босимни ошиши, дисменорея, аменорея, мушак кучсизлиги, стрийлар), болаларда жинсий ривожланишни кечикиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, панкреатит, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг стероид яраси, эрозив эзофагит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорация, иштаҳани ошиши ёки камайиши, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, метеоризм, ҳиқичоқ тутиши, кам ҳолларда «жигар» трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмия, брадикардия (юрак тўхтаб қолгунича); юрак етишмовчилигини (мойиллиги бўлган пациентларда) ривожланиши ёки яққоллигини кучайиши, гиперкалиемияга хос ЭКГ даги ўзгаришлар, артериал босимни ошиши, гиперкоагуляция, тромбозлар. Ўткир ва ўткир ости миокард инфаркти бўлган беморларда некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши, бу юрак мушагини узилишига олиб келиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: делирий, дезориентация, эйфория, галлюцинациялар, маниакал депрессив психоз, депрессия, параноя, бош мия ички босимини ошиши, асабийлик ёки безовталик, уйқусизлик, бош айланиши, вертиго, миячанинг сохта ўсмаси, бош оғриғи, тиришишлар.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни бирдан йўқолиши (парентерал юборилганида бош, бўйин, бурун чиғаноқлари, бош териси соҳаларида, кўз томирларида препарат кристалларини тўпланиши мумкин), орқа субкапсуляр катаракта, кўриш нервининг шикастланишини мумкинлиги билан кўз ички босимини ошиши, кўзнинг иккиламчи бактериал, замбуруғли ёки вирусли инфекциялари, шох қаватининг трофик ўзгаришлари, экзофтальм.

Моддалар алмашинуви томонидан: кальцийни юқори чиқарилиши, гипокальциемия, тана вазнини ошиши, салбий азот мувозанати (оқсилларни юқори парчаланиши), кўп терлаш.

Минералокортикоид фаоллиги билан боғлиқ бўлган - суюқлик ва натрийни тутилиши (периферик шишлар), гипернатриемия, гипокалиемик синдром (гипокалиемия, аритмия, миалгия ёки мушакларнинг спазми, одатдаги бўлмаган ҳолсизлик ва толиқиш).

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: болаларда ўсиш ва суякларнинг шаклланиш жараёнларини секинлаши (эпифизар ўсиш соҳаларини муддатидан олдин ёпилиши), остеопороз (жуда кам суякларнинг патологик синишлари, елка ва сон суякларининг бошчасини асептик некрози), мушак пайларини узилиши, стероид миопатия, мушак массасини камайиши (атрофия).

Тери қопламалари ва шиллиқ қаватлари томонидан: жароҳатларнинг битишини секинлашиши, петехиялар, экхимикозлар, терини юпқалашиши, гипер- ёки гипопигментация, хуснбузар, стриялар, пиодермия ва кандидозларни ривожланишига мойиллик.

Аллергик реакциялар: тарқалган маҳаллий аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, анафилактик шок).

Маҳаллий: ачишиш, увишиш, оғриқ, санчиш, юборилган жойда гиперемия, юборилган жойда инфекцияланиш, камдан-кам: атрофдаги тўқималар некрози, инъекция жойида чандиқлар ҳосил бўлиши, м/и юборилганда тери ва тери ости атрофияси (айниқса дельтасимон мушакка юборилганда хавфли).

Бошқалар: инфекцияни ривожланиши ёки зўрайиши (иммунодепрессантларни ва вакцинацияни бирга қўллаш бундай ножўя самараларни пайдо бўлишига ёрдам беради), лейкоцитоурия, «бекор қилиш» синдроми.

Вена ичига юборилганида: аритмиялар, юзга қон қуйилишлар, тиришишлар.

Ҳаётий кўрсатмалар бўйича қисқа муддатли қўллашлар учун якка қарши кўрсатма бўлиб, дексаметазонга ёки препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик ҳисобланади.

Болаларда ўсиш даврида ГКС ни фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича ва даволовчи шифокорнинг синчков назорати остида қўлланиши керак.

Препаратни қуйидаги касалликлар ва ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюриш керак:

  • меъда-ичак йўлларининг касалликлари меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, эзофагит, гастрит, ўткир ёки латент пептик яра, яқинда яратилган ичак анастомози, перфорация ёки абсцессланиш хавфи билан бўлган носпецифик ярали колит, дивертикулит;
  • вирусли, замбуруғли ёки бактериал таъбиатли (ҳозирги вақтда ёки яқинда ўтказилган, шу жумладан яқинда бемор билан бўлган мулоқатда) паразитар ва инфекцион касалликлар оддий герпес, ўраб олувчи герпес (виремик фазаси), сувчечак, қизамиқ; амёбиаз, стронгилоидоз, тизимли микоз, фаол ва латент туберкулёз. Оғир инфекцион касалликларда фақат специфик даволаш фонида қўллашга йўл қўйилади;
  • эмлашдан олдинги ва кейинги давр (эмлашдан 8 ҳафта олдин ва 2 ҳафта кейин), БЦЖ билан эмлашдан кейинги лимфаденит. Иммунтанқислик ҳолатлари (шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ билан инфекцияланиш);
  • юрак-қон томир тизимининг касалликлари, шу жумладан яқинда ўтказилган миокард инфаркти (ўткир ва ўткир ости миокард инфаркти бўлган беморларда некроз ўчоқларини тарқалиши, чандиқ тўқимасининг шаклланишини секинлашиши ва бунинг оқибатида юрак мушагини узилиши мумкин), оғир сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензия, гиперлипидемия;
  • эндокрин касалликлар - қандли диабет (шу жумладан углеводларга толерантликни бузилиши), тиреотоксикоз, гипотиреоз, Иценко-Кушинг касаллиги, семириш (III-IV босқичи);
  • оғир сурункали буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, нефроуролитиаз. Гипоальбуминемия ва уни пайдо бўлишига мойиллиги бўлган ҳолатлар (жигар циррози, нефротик синдром);
  • тизимли остеопороз, миастения gravis, ўткир психоз, полимиелит (бульбар энцефалит шаклидан ташқари), очиқ ва ёпиқ бурчакли глаукома, ҳомиладорлик.

Дексаметазон в/и юбориладиган бошқа препаратлар билан фармацевтик номутаносиб бўлиши мумкин уни бошқа препаратлар билан алоҳида юбориш тавсия қилинади (в/и болюсли, ёки бошқа томизгич орқали иккинчи эритма сифатида). Дексаметазон эритмаси гепарин билан аралашганда чўкма ҳосил бўлади. Микросомал ферментларининг индукторлари (фенобарбитал, рифампицин, фенитоин, теофиллин, эфедрин) унинг концентрациясини камайишига олиб келади;

диуретиклар (айниқса «тиазид» ва карбоангидраза ингибиторлари) ва амфотерицин В билан организмдан К+ чиқарилишини кучайишига ва юрак етишмовчилигини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин; натрий сақловчи препаратлар билан шишларни ривожланиши ва артериал босимни ошишига;

амфотерицин В билан юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфини оширади;

юрак гликозидлари билан уларни ўзлаштираолиш ёмонлашади ва қоринчалар экстрасистолиясининг ривожланишини эҳтимоли ошади (чақирилган гипокалиемия туфайли);

Даволашни бошлашдан олдин (даволаш жараёнида ургентлик ҳолати туфайли иложи бўлмаганида) бемор қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни аниқлаш учун текширилиши керак. Клиник текширишлар юрак-қон томир тизимини, ўпкани рентгенологик текширишлари, меъда ва ўникки бармоқ ичакни, сийдик-чиқариш тизимини, кўриш аъзоларини; қон формуласини, қон плазмасида глюкоза ва электролитларнинг миқдорини назорат қилишни ўз ичига олади.

Дексаметазон билан даволаш вақтида (айниқса узоқ вақт) окулистнинг кузатуви, артериал босим ва сув-электролит мувозанатининг ҳолатини, шунингдек периферик қон манзарасини ва қонда глюкоза даражасининг назорати керак.

Ножўя ҳолатларни камайтириш мақсадида организмга К+ тушишини (парҳез, калий препаратлари) ошириш керак. Овқат оқсиллар, витаминларга бой, ёғлар, углеводлар ва ош тузининг миқдори чекланган бўлиши керак.

Гипотиреоз ва жигар циррози бўлган беморларда препаратнинг таъсири кучаяди. Препарат мавжуд бўлган эмоционал беқарорликни ёки психотик бузилишларни кучайтириши мумкин. Анамнезида психозлар бўлганида Дексаметазон юқори дозаларда шифокорнинг назорати остида буюрилади.

Самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш вақтидаги стресс ҳолларида (масалан, жарроҳлик операцияларида, жароҳат ёки инфекцион касалликларда) препаратнинг дозасини глюкокортикостероидларга талабни ошиши сабабли тўғрилаш керак. Дексаметазон билан узоқ муддатли даволаш тугаганидан кейин, стресс ҳолатларда буйрак усти безлари пўстлоғининг нисбий етишмовчилигини ривожланиши мумкинлиги сабабли, беморларни бир йил давомида синчиклаб назорат қилиш керак.

Бирдан бекор қилишда, айниқса илгари юқори дозалар қўлланган ҳолларда, «бекор қилиш» синдроми (анорексия, кўнгил айнаши, тормозланиш, ёйилган мушак-скелет оғриқлари, умумий ҳолсизлик) ривожланиши, шунингдек Дексаметазонни буюришга сабаб бўлган касаллик зўрайиши мумкин.

Дексаметазон билан даволаш вақтида, унинг самарасини камайиши (иммун жавобни) сабабли вакцинацияни ўтказиш керак эмас.

Интеркуррент инфекцияларда, септик ҳолатларда ва туберкулезда Дексаметазонни буюриш билан бир вақтда бактерицид таъсирли антибиотиклар билан даволашни ўтказиш керак.

Болаларда Дексаметазон билан узоқ муддат даволаниш вақтида ўсиш ва ривожланиш динамикасини синчиклаб кузатиш керак. Даволаниш даврида қизамиқли ёки сувчечакли беморлар билан муомалада бўлган болаларга, профилактик специфик иммуноглобулинлар буюрилади.

Қандли диабети бўлган беморларда глюкозанинг қондаги миқдорини назорат қилиш ва зарурати бўлганида даволашни тўғрилаш керак.

Суяк-бўғим тизимини рентгенологик назорати кўрсатилган (умуртқа поғонаси, бармоқларнинг суратлари).

Буйрак ва сийдик-чиқариш йўлларининг инфекцион касалликлари бўлган беморларда Дексаметазон лейкоцитоурияни чақириши мумкин, бу ташхисий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Дексаметазон 11- ва 17-оксикетокортикостероидларнинг метаболитлари миқдорини оширади.

Муддатидан олдин туғилган чақалоқлар: мавжуд бўлган маълумотлар сурункали ўпка касаллиги бўлган чала туғилган чақалоқларда кунига икки марта 0,25 мг/кг бошланғич дозада даволаш бошланганидан кейин неврологик ривожланишни узоқ муддатли бузилишлари каби ножўя таъсирлар ривожланишидан далолат беради.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида) препаратни фақат кутилаётган даволаш самараси ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлганида қўлланиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида узоқ муддат қўлланганида ҳомиланинг ўсишини бузилиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Ҳомиладорликнинг охирида қўллаш ҳолида ҳомилада буйрак усти безлари пўстлоғининг атрофиясини пайдо бўлиш хавфи мавжуд, у янги туғилган чақалоқда ўринбосар даволаш ўтказишни талаб қилиши мумкин. Агарда эмизиш вақтида препарат билан даволашни ўтказишнинг зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Кортикостероидларни ҳомиладор ҳайвонларга юборганда ҳомилани бузилишини чақириши мумкин, шунингдек танглай, ҳомилани она қорнида ўсишини кечикиши ва бош мияни ривожланиши ва ўсишини секинлашиши. Кортикостероидлар одамда қуён лаб, бўри танглай каби туғма нуқсонларни тарқалишини ошишига олиб келади.

Ҳайвонларда ўтказилган текширувларда каламушларда, сичқонларда, оғмахонларда, қуёнларда, ит ва приматларда бўри танглай кузатилган, от ва қўйларда эса бўлмаган. Айрим ҳолатларда бу тарқалишлар марказий нерв тизимини ва юрак бузилишлари билан йиғилган. Приматларда бош миядаги симптомлар нурланишдан кейин аниқланган. Бундан ташқари, бачадон ичи ўсиши кечиккан. Ҳамма ушбу симптомлар юқори дозаларда аниқланган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Юқорида келтирилган ножўя ҳолатлар кучайиши мумкин. Дексаметазоннинг дозасини дарҳол камайтириш керак. Даволаш симптоматик.

1 мл дан ампулаларда. 5 ампуладан ПВХ/алюминий фольга блистерда. 25 ампуладан (5 блистердан) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецепт бўйича.

КРКА, д.д., Ново место, Шмарьешка цеста 6,8501 Ново место, Словения.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Deksametazon: 4 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
25
Ovoz balandligi:
1 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Sloveniya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Deksametazon (Dexamethasone) KRKA in'ektsiya uchun eritmasi 4 mg/ml, 1 ml №25 (ampulalar) narxi 3000 so'm - 1 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Deksametazon (Dexamethasone) KRKA in'ektsiya uchun eritmasi 4 mg/ml, 1 ml №25 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Sloveniya.

Deksametazon (Dexamethasone) KRKA in'ektsiya uchun eritmasi 4 mg/ml, 1 ml №25 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Deksametazon hisoblanadi.