Facebook Pixel Code

Dro-Spa tabletkalari 40 mg №50

dagi narxlar
dan 11000 so'm gacha 12100 so'm
Без рецепта
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Dro-Spa tabletkalari 40 mg №50

фаол модда: дротаверин гидрохлорид - 40 мг;

ёрдамчи моддалар: сут қанди, картошка крахмали, магний стеарати, стеарин кислотаси.

Яшил-сариқ рангли, ясси юзали, фаскали таблеткалар. Бироз мармарликга йўл қўйилади.

Таблеткалар.

Спазмолитик восита. Код АТХ: А03AD02.

Миотроп спазмолитик. Силлиқ мушак ҳужайраларига кальций ионларининг киришини камайтиради (фосфодиэстеразани сусайтиради, ҳужайра ичида цАМФ нинг тўпланишига олиб келади). Ички аъзоларнинг силлиқ мушаклари тонусини ва ичакнинг харакат фаоллигини пасайтиради, қон томирларини кенгайтиради. Вегетатив нерв тизимига таъсир қилмайди, марказий нерв тизимига ўтмайди.

Силлиқ мушакларга бевосита таъсирининг борлиги, М-холиноблокаторлар гуруҳига мансуб препаратларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда (ёпиқ бурчакли глаукома, глаукома, простата безининг гиперплазияси) спазмолитик сифатида ишлатиш имконини беради.

Фармакокинетикаси

Перорал қабул қилинганида сўрилиши юқори, ярим сўрилиш даври 12 минут. Биокираолишлиги 100%. Тўқималар бўйлаб бир текис тақсимланади, силлиқ мушак ҳужайраларига киради. Қонда максимал концентрацияга эришиш вақти 2 соат. Плазма оқсиллари билан боғланиши 95-98%. Асосан буйраклар орқали, кам даражада сафро билан чиқарилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди.

Сурункали гастродуоденитда, сурункали холециститда, ўт-тош касаллигида, постхолецистэктомик синдромида, меъда ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллигида, кардио- ва пилороспазмда, спастик колитда, силлиқ мушакларни спазми билан боғлиқ оғриқ синдроми ва функционал ҳолатларини олдини олиш ва даволаш.

Периферик артериал томирлар, бош мия қон томирларининг спазми, буйрак тош касаллиги, альгодисменоррея, бачадон қисқаришларини кучсизлантириш ва туғриқларда бачадон бўйни спазмини олиш учун, инструментал текширишларни ўтказишда қўлланади.

Катталарга ичга 0,04-0,08 г дан суткада 2-3 марта буюрилади. 6 ёшгача бўлган болаларга бир марталик дозада 0,01-0,02 г, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 0,02 г суткада 1-2 марта буюрилади.

Бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, юрак уриши, артериал босимни пасайиши, тезлашган юрак уриши, қизиш ҳисси, терлаш, аллергик тери реакциялари, меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, қабзият) кузатилади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, яққол жигар, буйрак, юрак етишмовчилиги, даражали атриовентрикуляр блокада, кардиоген шок, артериал гипотензияда қўллаш мумкин эмас.

Коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, простата безининг гиперплазияси, глаукомаси бўлган пациентларга, ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Бир вақтда қўлланганида леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини сусайтириши мумкин.

Папаверин, бендазол ва бошқа спазмолитикларнинг (шу жумладан М-холиноблокаторлар) таъсирини, трициклик антидепрессантлар, хинидин ва прокаинамид чақирган артериал босимнинг пасайишини кучайтиради.

Морфиннинг спазмоген фаоллигини камайтиради.

Фенобарбитал дротаверин гидрохлориднинг спазмолитик таъсирининг яққоллигини оширади.

Препарат лактоза сақлайди. Бу лактозани ўзлаштираолмайдиган шахсларда меъда-ичак шикоятларини чақириши мумкин. Ушбу шакли лактоза, галактозани ёки глюкоза/галактозани сўрилишини бузилиш синдроми бўлган беморлар учун тўғри келмайди. Ҳайвонлардаги тадқиқотлари экспериментлари ва клиник маълумотларни ретроспектив текширишлари дротаверинни ҳомиладорлик даврида қўллаш тератоген ва эмбриотоксик таъсирларга олиб келмаслигини кўрсатади. Аммо препаратни афзаллиги ва хавфи нисбатини синчиклаб баҳолагандан кейин қўллаш тавсия қилинади. Керакли клиник маълумотларнинг йўқлиги сабабли лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди. Терапевтик дозаларда ичга қабул қилинганда дротаверин автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Биронта ножўя таъсирлари пайдо бўлганида транспортни ҳайдаш ва станокларда ишлаш масаласини шахсий кўриб чиқиш талаб қилинади.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Катта дозаларда бўлмача - қоринча ўтказувчанлигини бузади, юрак мушакнинг қўзғалувчанлигини пасайтиради, юрак тўхташини ва нафас марказининг фалажлигини чақириши мумкин.

Таблеткалар 40 мг дан. 10, 20, 50 ва 100 таблеткалардан блистерларда ва флаконларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

Dentafill Plyus, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Drotaverin: 40 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
50
Og'irligi:
40 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Dro-Spa tabletkalari 40 mg №50 narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Dro-Spa tabletkalari 40 mg №50 ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Dro-Spa tabletkalari 40 mg №50 ning asosiy faol moddasi Drotaverin hisoblanadi.

Dro-Spa tabletkalari 40 mg №50 ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.