E vitamini seyf farm kapsulalari 400 mg №24 (2 blister x 12 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 13400 so'm)
Uchun ko‘rsatma E vitamini seyf farm kapsulalari 400 mg №24 (2 blister x 12 kapsula)
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: Е витамини (DL-альфа токоферол ацетати) - 400 мг ёки 1000 мг;
ёрдамчи моддалар: желатин, сорбитол, глицерол, натрий метилпарагидроксибензоат, натрий пропилпарагидроксибензоат, тозаланган сув.
400 мг капсулалар: ичидагиси оч сариқ рангли гомоген моддадан таркиб топган, овал шаклли, тиниқ юмшоқ желатин капсулалар.
1000 мг капсулалар: ичидагиси оч сариқ рангли гомоген моддадан таркиб топган, узунчоқ шаклли, тиниқ юмшоқ желатин капсулалар.
Юмшоқ желатин капсулалар.
Витаминлар. Бошқа витаминлар. АТХ коди: А11HA03.
Фармакодинамикаси
Е витамини антиоксидант восита бўлиб хисобланади, ҳужайралар пролиферацияси, тўкима метаболизми жараёнларида иштирок этади, эритроцитлар гемолизини олдини олади, юкори ўтказувчанлик ва капиллярларнинг мўртлигини олдини олади.
Препарат атеросклероз, юрак мушакларида ва скелет мушакларида дегенератив-дистрофик Ўзгаришлар ривожланишига тўскинлик килади, миокардни озикланиши ва қискарувчанлик қобилиятини яхшилайди, миокард томонидан кислородни истеъмол килинишини камайтиради. Эркин радикал реакцияларни тормозлайди, ҳужайравий ва субҳужайравий мембраналарни шикастловчи пероксидлар хосил бўлишини олдини олади. Гем ва тем сакловчи ферментлар гемоглобин, миоглобин, цитохромлар, каталаза, пероксидаза синтезини рағбатлантиради.
Нуклеин кислоталар ва простагландинлар метаболизмида, ҳужайра нафас циклида, арахидов кислотаси синтезида иштирок этади.
Тўкима нафасини яхшилайди, оқсиллар (коллаген, фермент, структур ва скелет ва силлиқ мушаклар, миокарднинг қисқарувчи оқсиллари) синтезини рағбатлантиради, А витаминини оксидланишдан ҳимоя қилади, холестерин синтезини ингибиция қилади, қон плазмасида липидлар даражасини нормаллашишига ёрдам беради. Тўйинмаган ёг кислоталари кисл ва селенни (электронларни ташилишининг микросомал тизими компоненти) оксидланишини тормозлайди.
Фагоцитозни фаоллаштиради ва эритроцитларнинг нормал резистентлигини тутиб туриш учун қўлланади. Юкори дозаларда тромбоцитлар агрегациясини олдини олади. Одамда репродуктив тизимга яккол ижобий таъсир кўрсатади.
Организмда Е витамини бўлмаганида (Е авитаминози) скелет мушакларида дегенератив ўзгаришлар ривожланади, капиллярларнинг ўтказувчанлиги ва мўртлиги ошади, уруг каналлари, мояк эпителийси хаддан ташқари ўсади. Эмбрионларда кон куйилиши юзага келади, уларни ова корни ичида ўлими юз беради. Шунингдек нерв ҳужайраларида дегенератив ўзгаришлар ва жигар паренхимасини шикастланиши ҳам аникланган.
У витамини етишмовчилигида қон зардобида оқсиллар концентрациясини ва жигар ва уруғ суюклагида нуклеин кислоталарининг даражвении пасайиши кузатилади.
Одамда В витаминини етишмовчилиги озиқланишни ўзига хос хусусиятлари (масалан овқатда ўсимлик ёгларини бўлмаслиги) ёки турли касалликлар, масалан жигар, меъда ости безн ва бошқалар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Фармакокинетикаси
Юборилган дозанинг тахминан 50% меъда-ичак йўлларидан сўрилади, қондаги максимал даражасига 4 соатдан кейин эришилади. Сўрилиши учун ёг кислоталари, ёғларни мавжудлиги, меъда ости безининг нормал функцияси талаб этилади. Сўрилиш жараёнида Е витаминининг ҳужайра ичида ташувчилари бўлсан липопротеидлар билан мажмуа ҳосил қилади. Асосан лимфага, кейинчалик умумий қон оқимига тушади, у ерда асосан альфа, ва бета-липопротеидлар билан, қисман зардобдаги альбумин билан богланади. Оқсил алмашинуви бузилганида ташилиши қийинлашади. Барча аъзо ва тўқималарда, асосан ёг тўқимасида тўпланади.
Хинон структурасига эга ҳосилаларгача (уларнинг айримлари витамин фаоллигига эга) жигарда метаболизмга учрайди. Сафро (90% дан кўпрок) ва сийдик (тахминан 6%) билан ўзгармаган ва метаболитлари кўринишида чиқарилади. Етарли бўлмаган миқдорда йўлдош оркали киради: ҳомила қонида она қонидаги концентрациясидан 20-30% киради. Кўкрак сутига киради.
Б витамини танқислигини даволашда қўлланади.
Е витамини капсулаларда мальабсорбция синдроми билан боғлиқ Е витамини танқислиги ҳолатларини даволаш учун мос келади. Бундай ҳолларда препаратларки парентерал юбориш керак.
Препарат фақат катта пациентлар томонидан қабул қилиш учун мўлжалланган.
Тавсия этилган доза: Е витаминининг 400 мг ли капсулалари суткада 1 капсуладан. Максимал суткалик дозаси 800 мг Е витамини.
Капсулани етарли миқдордаги бирон-бир суюқлик (200 мл сув билан мақсадга мувофик) овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин бутунлигича қабул қилинади. Даволаш давомийлиги асосий касалликнинг кечишига боглик. Доза ва даволаш давомийлиги индивидуал равишда белгиланади.
Дозани ошириб юборилиши хавфи туфайли, Е витаминини сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.
Болалар учун фаол моддани камроқ миқдорда сакловчи препаратлар мавжуд.
Кекса ёшдаги пациентлар
Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Буйрак касалликлари бўлган пациентларда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Жигар касалликлари бўлган пациентларда қўллаганда эхтиёткорликка риоя қилиш керак.
Аллергик реакциялар. 1200 мг дан юкори дозада альфа-токоферол ацетати (800 мг токоферол эквиваленти) қабул қилинганда креатинурия, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар диарея, эпигастрийда оғриқ, кўнгил айниши, метеоризм; қон зардобида креатинкиназа фаоллигини ошиши кузатилиши мумкин.
Альфа-токоферол ацетатини кунига 600 мг (400 мг токоферол эквиваленти) узоқ вақт қабул килиш қон зардобида қалқонсимон бези гормонларининг даражасини пасайишига олиб келиши мумкин.
Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларга қуйидагилар киради:
- препаратният компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик;
- Ўткир миокард инфаркти;
- болаларда қўллаш мумкин эмас (болаларда капсулаларии ютишни қийналиги туфайлк ушбу чикарилиш шакли учун).
Е витамини қонда липидларнинг перакисли оксидланиш маҳсулотларининг юкори миқдори акикланган тутқаноги бўлган беморларда тутқанокка қарши воситаларнинг самарадорлигини оширади. Фенобарбитал, фенитоин ва карбамазепин каби тиришишга қарши воситалар плазмада Е витаминининг концентрациясини камайтиради.
Стероид ва ностероид яллиғланишга карши воситалар, антиоксидантларнинг самарасини кучайтиради. Юрак гликозидлари, шукингдек А ва D витаминларининг самарадорлигини оширади за токсиклигини камайтиради. Е витаминини юқори дозаларда буюриш организмда А витамини танқислигини чакириши мумкин.
Суткада 400 мг дан юкори дозада В витаминини антикоагулянтлар (кумарин ва индандион ҳосилалари), антиагрегантлар (клопидогрел ва дипиридамол), ностероид яллиғланишга қарши воситалар (аспирин, ибупрофен ва бошқалар) билан бир вақтда қўллаш гипопротромбинемия ва қон кетиши ривожланиши хавфини оширади. Колестирамин, колестипол, минерал мойлар, изониазид, орлистат, сукральфат ва олестра eг.
Ўркини босувчи альфа-токоферилацетатини сўрилишини камайтиради. Темирнинг юкори дозалари организмда оксидланиш жараёнларини кучайтиради, бу Е витаминига бўлган эҳтиёжни оширади.
Альфа-токоферилацетатини циклоспорин билан бир вактда қўллаганда циклоспориннин сўрилиши ошади.
Хайвонлардаги чеспериментаврда Е витаминннинг ҳаддан ташкари юкори дозалари А К витаминини сўрилишини чекланишини намойиш қилган.
Темиркинг перорал препаратлари, иккала препарат бир вактда қабул килинганда ичакда Е витамини сўрилишини камайтириши мумкин. Бундай ҳолларда иккала препаратлар тахминан 4 соатлик интервал билан кабул килиш мақсадга мувофик.
Мальабсорбция шароитида, Е витамини ва К витамини бирга танқислигида, шунингдик К витамини антагонистини (масалан перорал антикоагулянтларии) кабул килганда коагуляцияни синчковлик билан назорат килиш керак, чунки организмда К витамини тўсатдан камайиши мумкин.
Антикоагулянт даволанаётган пациентлар ёки К витамини танкислиги бўлган пациентлар қон кетиши хавф юкори эканлиги туфайли, синчков тиббий кузатувсиз Е витаминини қўлламасликлари керак.
Дозалаш тартибига қатъий риоя қилиш керак.
Селен ва олтингугурт сақловчи аминокислоталар миқдори юқори парҳезга риоя қилиш Е витаминига бўлган талабни камайтиради. Алопеция билан шикастланган туғма буллёз эпидермолизда оқ сочлар ўсишни бошлаши мумкин. Препаратни узоқ вақт қўллаганда ва/ёки такрорий даволаш курсларини буюриш зарурати бўлганида қон ивиши кўрсаткичларини, шунингдек қонда холестерин даражасини вақти- вақти билан назорат қилиш тавсия этилади.
Огир кардиосклероз, ўтказилган миокард инфарктидан кейин, тромбоэмболия ривожланиши хавфи юқори бўлганида, шунингдек гипопротромбинемияда (К витамини танқислиги фонида Е витаминининг дозаси 400 мг дан юқори бўлганида зўрайиши мумкин) эхтиёткорлик билан қўллаш керак.
Одам организында бирламчи алохида В витамини танқислиги кам ҳолларда учрайди. Катталарда қонда нормал кўрсаткич тахминан 9,5 мг/л ни ташкил килади, бу 22 мкмоль/л га тўғри келади.
Сўрилишдаги, метаболизмдаги нуқсонлар ёки оксидланишли стрессда витаминни
сарфланишни ошиши танқисликка олиб келиши мумкин. Ётишмовчилик асосан витаминни овқат билан етарли даражада тушмаслиги оқибатида келиб чиқади, шунинг учун
мувозанатлаштирилган парҳез Е витамини танқислигини чақирмайди. Е витамини сиг бой манбалар: ўстирилган буғдой ва хўпгини ўсимлик мойлари. Бошқа манбалар баргли сабзавотлар, ҳайвонлар аъзолари, сут ва сарёғни ўз ичига олади.
Мавсумий ўзгаришлар оқибатида озиқ-овқат маҳсулотларидаги Е витаминининг миқдорини кучли ўзгарувчанлиги, шунингдек сақлаш ва тайёрлаш жараёнидаги йўқотишлар туфайли организмга Е витаминики тушишини баҳолаш қийин.
Миллий тавсияларга мувофиқ соглом катталар учун Е витаминига бўлган суткалик эхтиёж 15 мг токоферол эквивалентини (1 мг альфа-токоферол ацетати= 0,67 мг токоферол эквиваленти) ташкил қилади. Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўшимча суткада 2 дан 4 мг гача токоферол эквиваленти талаб этилади.
Бундан ташқари, тўйинмаган ёг кислоталарини етарли миқдорда истеъмол қилмаганда токоферолга бўлган эҳтиёж ортади.
Шунингдек айрим дори воситаларики (масалан, химиотерапевтик) узоқ вақт қабул қилганда ёки алоҳида касалликларда (масалан А-бета-липопротеинемия) қўшимча эхтиёж юзага келади.
Одам организмида Е витаминининг иккиламчи танқислиги қуйидаги сабаблар туфайли юзага келиши мумкин: меъда резекциясидан кейин, целиакияда, энтероколитларда, сурункали панкреатитларда, муковисцедозда, холестазда, қисқа ичак синдромида, А-бета- дипопротеинемияда, узоқ вақт парентерал озиклантирилганда.
Е витамини танқислиги эркин радикаллар томонидан индукция қилинган ҳужайра на тўқималар томонидан яққол бузилишлар, айниқса респиратор дистресс-синдром. ретролентал фиброплазия ва гемолитик анемия каби чала туғилган чакалокларда намоён бўлади. Е витаминини яққол танқислигида нерв-мушак бузилишлари, хусусан спиноцеребрал дегенерация кузатилади.
Ичакда сўрилишини бузилиши билан боғлик Е витаминини танқислиги ҳолатларини даволаш учун Е витаминининг перорал шакллари мос келмайди. Ичакда сўрилишини бузилиши масалан холестазда, А-бета-липопротеинемияда ва чала туғилган чакалокларда кузатилиши мумкин. бундай ҳолларда витаминни парентерал кюбориш талаб этилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Она ва ҳомила қонидаги Е витаминининг концентрацияси орасида аниқ боғлиқлик йўқлиги яхши маълум. Туғруқ олдидан ҳомиладор аёл томонидан Е витаминини қисқа муддатли қабул қилиш фақат онада Е витамини статусини оширади. В витамини йўлдош орқали бола қонига етарли бўлмаган самарадорликда ўтади деб ҳисобланади. Йўлдош орқали ўтишни бошқариш механизмлари охиригача ўрганилмаган бўлиб қолмоқда, йўлдош тўсиғи орқали а-токоферолни ўтиши бўйича а-ТТР нинг бошқарувчи роли тахмин қилинади.
В витамини билан ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳеч қандай тератоген самараларни намойиш қилмаган.
Токоферол кўкрак сутига киради.
Е витаминини суткалик эҳтиёжларга мос миқдорда қабул килиш мумкин. Е витаминининг (токоферол эквиваленти) тавсия этилган суткалик дозаси катталар учун 15 мг; ҳомиладор аёллар учун 17 мг (хомиладорликнинг 2 ярмидан бошлаб), эмизикли оналарда 19 мг ни ташкил қилади.
Ҳомиладор аёлларда Е витаминининг 200 мг (400 мг) дозадаги капсулаларини қўллаш юзасидан назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган. Гарчи бугунги кунгача хеч қандай жиддий самаралар номаълум бўлсада, препаратни ҳомиладорлик вақтида эҳтиёткорлик билан кўллаш керак. Эмизиш даврида препаратия қўллаш фақат, агар потенциал фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлгандагина тавсия этилади.
Автомобиль ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир кўрсатмайди.
Симптомлари: суткада 400-800 мг дозаларда узоқ вақт қабул қилганда кўришни ноаниқлиги, бош айланиши, бош огриги, кўнгил айниши, одатдаги бўлмаган толиқиш, днарея, гастралгия, астения; суткада 800 мг дан юқори дозада узоқ вақт қабул қилганда - К гиповитаминози бўлган беморларда қон кетиши ривожланиши хавфини ошиши, тиреонд гормонлар метаболизмини бузилиши, жинсий функцияки бузилиши, тромбофлебит, тромбоэмболия, некротик колит, сепсис, гепатомегалия, гипербилирубинемия, буйрак етишмовчилиги, кўз тўп пардасига қон қуйилиши, геморрагих инсульт, асцит, гемолиз.
Даволаш: препаратни бекор қилиш; жигарда Е витамини метаболизмини тезлаштирувчи глюкокортикоидлар; симптоматик воситалар буюрилади.
12 капсуладан ПВХ ва алюмин фольгали блистерда.
2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойчактан.
Куруқ ва ёругликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан ишлатилмасин.
400 мг: рецептсиз.
1000 мг: рецепт бўйича.
«Safe Pharma»
2nd Industrial zone, section No.3, Block 31.
New Borg El Arab City, Alexandria. Миср.
E vitamini: 400 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
E vitamini seyf farm kapsulalari 400 mg №24 (2 blister x 12 kapsula) ning to`liq analoglari:
E vitamini seyf farm kapsulalari 400 mg №24 (2 blister x 12 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Misr.
E vitamini seyf farm kapsulalari 400 mg №24 (2 blister x 12 kapsula) ning asosiy faol moddasi E vitamini hisoblanadi.
E vitamini seyf farm kapsulalari 400 mg №24 (2 blister x 12 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Safe Pharma hisoblanadi.