Facebook Pixel Code

Enap HL tabletkalari 10 mg / 12,5 mg № 20 (2 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 30700 so'm gacha 42000 so'm
Retsept bo'yicha
95 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Enap HL tabletkalari 10 mg / 12,5 mg № 20 (2 blister x 10 tabletka)

Энап®-НЛ препаратининг таркиби:

фаол моддалар: эналаприл малеати ва гидрохлоротиазид;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, жўхори крахмали, ўта желатинланган крахмал, тальк, магний стеарати.

хар бир таблетка 10 мг эналаприл ва 12,5 мг гидрохлортиазид сақлайди.

Энап®-НЛ артериал босимни пасайтириш учун препаратдир. У таъсир этувчи моддалар эналаприл ва гидрохлортиазид сақлайди.

Эналаприл ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари номи остида маълум бўлган препаратлар гурухига киради, улар қон томирларни кенгайтиради, у йўл билан артериал босимни пасайтиради ва юрак мушаги ва бошқа аъзоларга қон ва кислород оқиб келишини оширади.

Гидрохлортиазид сийдикни чиқарилишини оширувчи (диуретиклар), шу йўл билан артериал босимни пасайтирувчи препаратлар гурухига киради. Эналаприл ва гидрохлортиазиднинг мажмуаси, бу компонентларни алохида қўллаш билан даволашга қараганда артериал босимни самаралироқ пасайтиради.

Сизнинг шифокорингиз Сизга, гипертензия ёки юқори артериал босим сифатида маълум бўлган ҳолатни даволаш учун Энап®-НЛ буюрган.

Энап®-НЛ препаратини қабул қилманг

  • агар Сизда эналаприлга, гидрохлоротиазидга ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларига (6 бўлимда санаб ўтилган) аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса;
  • агар Сизда наслий ангионевротик шиш ёки бошқа номаълум сабаб бўйича ангионевротик шиш бўлса;
  • агар Сизда сульфонамидларга ўта юқори сезувчанлик бўлса (сульфонамидлар нима эканлигини шифокорингиздан сўранг);
  • буйрак ёки жигарнинг оғир касалликлари бўлса;
  • агар Сизда буйракларга қон олиб келувчи артериялар торайган бўлса;
  • агар Сизда сийдикни тутилиши бўлса;
  • агар Сизнинг ҳомиладорлик муддати уч ойдан кўп бўлса; (Ҳомиладорликнинг илк муддатларида хам Энап®-НЛ препаратини қўллашдан сақланиш тавсия этилади - “Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг);
  • агар Сизда диабет ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлса ёки агар Сиз артериал босимни пасайтириш учун алискирен сақловчи препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз.

Энап®-НЛ препаратларини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:

  • агар Сизда артериал босим паст ёки сув-электролит алмашинувини бузилиши бўлса;
  • агар Сиз буйрак касаллигини даволаш учун препаратлар қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз гемодиализ ўтаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз яқинда буйрак трансплантацияси бўйича операция ўтказган бўлсангиз;
  • агар Сиз диабетни даволаш учун препаратлар қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз жигар касалликларини даволаш учун препаратлар қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз подаграни даволаш учун препаратлар қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз бириктирувчи тўқиманинг оғир касалликларини (тизимли қизил югирикни) даволаш учун препаратлар қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сизда юрак клапанларини шикастланиши ёки юракнинг бошқа касалликлари бўлса;
  • агар Сизда сульфонамидлар гурухи препаратларига ўта юқори сезувчанлик бўлса;
  • агар Сиз сийдик хайдовчи воситаларни (диуретиклар таблеткаларда) қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сизда қусиш ёки диарея пайдо бўлса;
  • агар Сизда яқинда кўп қусиш ёки диарея кузатилган бўлса;
  • агар Сиз, Сизда қонда сийдик кислотасининг даражасини ошиши мумкинлигини билсангиз;
  • агар Сизга шифокор, Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса;
  • агар Сиз, у айрим рухий касалликларни даволаш учун қабул қилинадиган литий препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз юқори артериал босимни даволаш учун қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз:
  • ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (АРБ) (шунингдек статинлар сифатида маълум бўлган - масалан, валсартан, телмисартан, ирбесартан), хусусан Сизда диабет фонида буйрак фаолиятини бузилиши бўлса.
  • алискирен.

Сизнинг шифокорингиз мунтазам интерваллар билан сизда буйрак фаолиятини, артериал босимни ва қонда электролитлар (масалан, калий) миқдорини аниқлаши мумкин.

Шунингдек “Энап®-НЛ ни қабул қилманг” номи остидаги маълумотга хам қаранг.

Ўтказилиши мумкин бўлган жарроҳлик муолажаси ёки анестезия (хатто стоматология амалиётидаги) олдидан, эналаприл ва гидрохлортиазид мажмуасини қўллаш хақида шифокорга хабар бериш керак.

Эналаприл ва гидрохлортиазид мажмуасини қўллаш хақида шифокорга хабар бериш керак.

Агар Сизда стенокардия бўлса ва эналаприл ва гидрохлортиазидни қўллаш фонида сизнинг ҳолатингиз ёмонлашса, бу хақида шифокорга хабар бериш керак.

Агар Сиз ҳомиладор бўлишим мумкин деб ҳисобласангиз (ёки ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлса), шифокорга хабар бериш керак. Энап®-НЛ ни ҳомиладорликнинг илк муддатларида ва 3 ойликдан ортиқ муддатларида қўллаш мумкин эмас, чунки у ушбу босқичларда қўлланганида болага жиддий зарар етказиши мумкин (“Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг).

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши

Болаларда препаратнинг самарадорлиги ва ўзлаштирилиши бўйича маълумотларнинг йўқлиги туфайли, ушбу препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Бошқа дори препаратлари ва Энап®-НЛ

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Агар Сиз қуйидагиларни қабул қилаётган бўлсангиз, бу айниқса мухимдир:

  • юқори артериал босимни пасайтириш учун препаратлар (гипотензив препаратлар);
  • калий препаратлари, калий-сақловчи туз ўрнини босувчилар ёки калийни тежовчи диуретиклар (масалан, спиринолактон, амиодарон);
  • оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши препаратлар (ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, масалан, ибупрофен, диклофенак);
  • депрессияни даволаш учун препаратлар (масалан, литий препаратлари, трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар);
  • сийдикнинг чиқарилишини оширувчи препаратлар (диуретиклар);
  • юқори холестерин даражасини пасайтирувчи препаратлар (масалан, қатронлар, холестерамин ва колестипол);
  • ўсмаларни ўсишини сусайтирувчи препаратлар (цитостатиклар, масалан, циклофосфамид, метотрексат);
  • маълум ҳолатларни, масалан, ревматизм, артрит, аллергик ҳолатлар, бронхиал астма ва қоннинг айрим касалликларини даволаш учун препаратлар, (кортикостероидлар);
  • юрак аритмиясини даволаш учун препаратлар (прокаинамид, амиодарон ёки соталол);
  • юрак етишмовчилигини даволаш учун препаратлар (ангишвонагул препаратлари);
  • йўтал ва шамоллашни даволаш учун препаратлар (симпатомиметиклар), норадреналин ва адреналин, улар паст артериал босим, шок, юрак етишмовчилиги, бронхиал астма ва аллергияни даволаш учун қўлланади; Энап®-НЛ препарати билан бирга қўлланганида бу дори воситалари артериал босимни юқори даражада тутиб туришлари мумкин;
  • диабетга қарши препаратлар, масалан, инсулин, диабетга қарши препаратларни қўллаш фонида Энап®-НЛ артериал босимни қўшимча асайишини чақириши мукин;
  • миорелаксантлар (масалан, анестезия учун қўлланадиган тубокурарин);
  • артритни даволаш учун инъекция кўринишидаги олтин препаратлари (натрий ауротиомалат).
  • сут эмизувчилар ҳужайларида (mTOR) рапамицин рецепторлари ингибитори (масалан, темсиролимус, сиролимус, эверолимус) сабабли кўлланганда ангионевротик шиш, деб номланувчи аллергик реакция хавфини ошириши мумкин.

Сизнинг шифокорингиз буюрилган дозани ўзгартириши ва/ёки эхтиёткорликнинг бошқа чораларини кўриши мумкин.

Препаратни овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин озгина миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш мумкин. Даволаниш вақтида алкогол истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки айниқса турганда бош айланиши ёки вертиго ривожланиши мумкин. Бундай холда дархол алкогол истеъмол қилишни тўхтатиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Агар Сиз ҳомиладор бўлишим мумкин (ёки ҳомиладор бўлиб қолишим мумкин) деб ҳисобласангиз, шифокорга хабар беринг. Сизнинг шифокорингиз Сизга ҳомиладорлик юз бергунича ёки ҳомиладорлик тасдиқланганидан кейин дархол Энап®-НЛ препаратини қўллашни тўхтатишни тавсия қилади, шунингдек Энап®-НЛ препарати ўрнига Сизга бошқа препаратни тавсия этади. Энап®-НЛ ҳомиладорликнинг илк муддатларида тавсия этилмайди ва ҳомиладорликни 3 ойликдан ортиқ муддатларида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳомиладорликнинг 3-нчи ойидан кейин қўллангшанида болага жиддий зарар етказиши мумкин.

Эмизиш дари

Агар Сиз бола эмизсангиз ёки эмизишни бошлашни режалаштирган бўлсангиз шифокорга хабар беринг. Энап®-НЛ ни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Энап®-НЛ, айниқса даволашни бошида айрим пациентларда бош айланиши ёки чарчоқлик чақириши мумкин ва шунинг учун билвосита ва вақтинча транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда психофизик қобилиятни пасайтириши мумкин.

Энап®-НЛ лактоза сақлайди

Агар Сизнинг шифокорингиз, Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бор деб айтган бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Энап®-НЛ препаратни доимо Сизга шифокор айтгандак аниқ қўллаш керак. Агар сизда шубҳалар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Дозалаш:

Одатдаги доза суткада бир марта бир таблеткани ташкил қилади.

Зарурати бўлганида шифокор дозани суткада бир марта икки таблеткагача ошириши мумкин. Агар Сиз бошқа диуретикларни (сийдик хайдовчи таблеткалар) қабул қилаётган бўлсангиз, бу препаратни қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Энап®-НЛ препарати билан даволашни бошлашдан 2-3 кун олдин диуретикларни қўллашни тўхтатиш керак.

Қўллаш усули:

Таблеткани овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин бутунлигича озгина суюқлик билан қабул қилиш керак.

Препаратни мунтазам, яхшиси эрталаб, хар куни бир вақтда қўллаш керак. Агар Сиз Энап®-НЛ препаратининг самараси жуда кучли ёки жуда кучсизлигини хис қилсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Агарда Сиз Энап®-НЛ препаратини керагидан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Дозани ошириб юборилишининг энг тарқалган белгилари, артериал босимни кучли пасайиши (гипотензия) натижасида кўнгил айниши, юракни тез уриши, бош айланиши ва хушдан кетишни ўз ичига олади. Хаддан зиёд миқдордаги таблеткаларни Тасодифан қабул қилинганида, иложи борича тезроқ шифокор билан маслаҳатлашинг.

Энап®-НЛ препаратининг дозасини ўтказиб юборилиши

Агар Сиз препаратнинг дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, навбатдаги дозани одатдаги вақтида қабул қилинг, лекин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун, икки баробар дозани қабул қилиш мумкин эмас.

Агар Сиз Энап®-НЛ препаратини қўллашни тўхтатсангиз

Даволаш тўхтатилганидан кейин вақт ўтиши билан артериал босим дастлабки кўрсатгичларга қайтиши мумкин, бу артериал босимни ошиши чақирган асосан юрак, бош мия ва буйракларга, бўлган асоратлар хавфини оширади.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш юзасидан қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Бошқа дори препаратларига ўхшаб, ушбу препарат ҳам, гарчи улар хаммада пайдо бўлмаса-да, ножўя самаралар чақириши мумкин.

Агар Сизда қичишиш, хансираш ёки хуштакли нафас, оғир тери тошмаси ёки қўл кафтлари, оғиз, томоқ, юз ва кўзларнинг шиши пайдо бўлса, дархол препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Агар Сизда кучли бош айланиши ёки вертиго (айниқса даволашўни бошида, дозани ошириш фонида ёки туришда) кузатилса, препаратини қабул қилишни дархол тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг.

Жуда тез-тез: 10 одамдан 1 дан кўпроғида пайдо бўлиши мумкин: кўришни ноаниқлиги, бош айланиши, йўтал, кўнгил айниши, ҳолсизлик (астения).

Тез-тез: 10 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин, қонда калийнинг паст даражаси, қонда холестерин, триглицеридлар ва сийдик кислотаси даражасини ошиши, бош оғриғи, депрессия, хушдан кетиш, таъмни ўзгариши, турганда паст артериал босим ва ҳолсизлик, номунтазам юрак уриши, кўкракда оғриқ (стенокардия), юрак уришини тезлашиши, нафасни қийинлашиши (хансираш), диарея, қоринда оғриқ, тошма, мушак спазмлари, кўкракда оғриқ, чарчоқ, конда калий даражасини ошиши, зардобда карнитинин даражасини ошиши

Жуда кам ҳолларда: 10000 одамдан 1 нафарида пайдо бўлиши мумкин, ичакни шиши (ичакнинг ангионевротик шиши); белгилари қорин оғриғи, кўнгил айниши ва қусишни ўз ичига олади, қонда кальция даражасини ошиши.

Номаълум: бор бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас, антидиуретик гормоннинг ноадекват секрецияси синдроми (АДГНСС) (қонда натрий даражасини пасайишини чақиради).

Шунингдек санаб ўтилганлардан баъзилари ёки хаммасини ўз ичига олувчи симптомлар комплекси қайд этилган: иситма, ички аъзоларни ўраб турувчи қобиқларни (сероз қобиқлар) яллиғланиши, қон томирларини яллиғланиши, мушаклар ёки бўғимларни оғриғи/яллиғланиши, айрим лаборатор кўрсаткичларини ўзгариши (антинуклеар антителаларнинг (ANA) мусбат титри), эритроцитлар чўкиш тезлигини ошиши, эозинофилия ва лейкоцитоз).

Агар ножўя самаралари жиддий тус олса ёки сиз ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самаралани сезсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ушбу препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлламанг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

25 °С дан юқори бўлмаган хароратда, намликдан химояланган жойда сақлансин.

Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташламанг. Сиз энди бошқа қўлламайдиган дори препаратларни қандай утилизация қилиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-мухитни химоя қилишга ёрдам беради.

Ўрами: 10 таблеткадан ОПА/Ал/ПВХ фольга ва альмин фольга блистерда.

2 блистердан илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланади.

Шифокор рецепти билан берилади.

КРКА, д.д., Ново место, Шмарьешка цеста 6, 8501 Ново место, Словения.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Enalapril: 10 mg/tabletkalar, Gidroxlorotiyazid: 12.5 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
20
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Sloveniya

Ko`p so`raladigan savollar

Enap HL tabletkalari 10 mg / 12,5 mg № 20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 15350 so'm - 10 шт.

Enap HL tabletkalari 10 mg / 12,5 mg № 20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Sloveniya.

Enap HL tabletkalari 10 mg / 12,5 mg № 20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi krka hisoblanadi.