Facebook Pixel Code

Enterojermina kapsulalari 2 milliard spora №12 (1 blister)

dagi narxlar
dan 74800 so'm gacha 106300 so'm
Без рецепта
148 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Enterojermina kapsulalari 2 milliard spora №12 (1 blister)

Бир капсула сақлайди:

фаол модда: антибиотикларга полирезистент бўлган Bacillus clausii споралари - 2 миллиард;

ёрдамчи моддалар: каолин, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати, капсула таркиби: желатин, титан диоксиди (Е171), тозаланган сув.

Оқиш рангдан фил суяги рангигача бўлган майда кукун сақловчи қаттиқ оқ желатин капсулалар.

Капсулалар.

Диареяга қарши восита. АТХ коди: A07FA.

Ичак дисбактериози (дисмикробиоз) ва ундан кейинги эндоген дисвитаминозни олдини олиш ва даволаш.

Антибиотиклар ёки кимётерапевтик воситалар билан даволашдаги ичак микрофлорасини тиклаш бўйича даволаш.

Болалардаги интоксикация ёки ичак дисбактериози (дисмикробиоз) ва дисвитаминози учун характерли бўлган ўткир ва сурункали меъда-ичак бузилишлари.

Ичга қабул қилиш учун.

Дозалаш

Катталарга: кунига 2-3 капсуладан, Даволовчи шифокор пациентнинг аҳволига қараб бошқача суткалик дозани тавсия этиши мумкин.

Препаратнинг бир марталик дозасини (1 капсула) қабул қилишлар орасидаги тавсия этилган интервал 3-4 соатни ташкил қилади.

6 ёшдан ошган болалар: кунига 1-2 капсула. Даволовчи шифокор пациентнинг аҳволига қараб бошқача суткалик дозани тавсия этиши мумкин.

Агар препаратнинг суткалик дозаси кунига 1 капсулани ташкил қилса, препарат кунига бир марта қабул қилиниши керак.

Агар суткалик доза 1 капсуладан ортиқ бўлса, препаратнинг бир марталик дозаларини (1 капсула) қабул қилиш орасидаги тавсия этилган интерваллар 3-4 соатни ташкил қилади.

Қўллаш усули

Капсулани оз миқдордаги сув ёки бошқа ичимлик билан ичиш керак. Болаларга капсулани ютиши қийин бўлган ҳолларда, суспензия кўринишидаги препаратни ишлатиш керак.

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки қандай бўлмасин бошқа ингредиентига юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар

Ушбу препаратни целиакияда (ёки глютен касаллиги) қўллаш мумкин.

Антибиотиклар билан даволаш вақтида препаратни, антибиотикларни қабул қилишлар орасидаги танаффус вақтида қабул қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ушбу дори препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қабул қилиш мумкин.

Транспорт воситалари ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситалари ва машина қурилмаларини бошқариш учун зарур бўлган қобилиятга таъсир қилмайди.

Препарат қабул қилгандан сўнг пайдо бўлувчи тошма ва эшакеми каби аллергик реакциялар ҳақида маълумотлар бор.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилишининг клиник кўринишлари қайд этилмаган.

Бошқа дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш натижасида дорилар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

12 капсуладан ПВХ/ПВДХ/Ал блистерларда. 1 ёки 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

Санофи-Авентис С.п.А., Италия (Sanofi-Aventis S.p.A., Italy)

Виале Европа, 11, 21040 Ориджио, Италия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
12
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Biologik
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Italiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
6 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Enterojermina kapsulalari 2 milliard spora №12 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Enterojermina kapsulalari 2 milliard spora №12 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Italiya.

Enterojermina kapsulalari 2 milliard spora №12 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Bacillus clausii shtammining sporalari hisoblanadi.