Facebook Pixel Code

Eritromitsin Navbahor sanoat 250 mg №10 tabletkalar (blister)

dagi narxlar
dan 13000 so'm gacha 19000 so'm
Retsept bo'yicha
70 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Eritromitsin Navbahor sanoat 250 mg №10 tabletkalar (blister)

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи модда: эритромицин 100 мг ва 250 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати, лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, акрил (шу жумладан метакрил кислотасини этакрилати билан сополимери (1:1), тальк, триэтилцитрати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, натрий карбонати, натрий лаурилсульфати, бўёвчи пигмент: титан диоксиди (Е171).

Икки томони қавариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар. Макролидлар. АТХ коди: J01FA01.

Макролидлар гуруҳига мансуб бактериостатик антибиотик, рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан, унинг донор қисмига қайтувчан боғланади, бу аминокислоталарнинг молекулалари орасида пептид боғларнинг ҳосил бўлишини бузади ва микроорганизмларнинг оқсилларини синтезини блоклайди (нуклеин кислоталарнинг синтезига таъсир этмайди). Катта дозаларда қўлланганида бактерицид таъсир намоён этиши мумкин.

Эритромицинга сезувчан микроорганизмлар чақирган енгил ва ўртача оғирликдаги инфекцион - яллиғланиш касалликлари, шу жумладан дифтерия, кўкйўтал, трахома, бруцеллез, легионерлар касаллиги, скарлатина, отит, холецистит, гонорея, сифилис, нафас йўлларини касалхонадан ташқари инфекциялари (фарингит, тонзиллит, бронхит, бронхопневмония, атипик пневмония). Пенициллин, тетрациклин, левометицин, стрептомицинга чидамли қўзғатувчилар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликларни даволашда қўлланади.

Овқатдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2-3 соатдан кейин сув билан қабул қилинади. Агар препаратни таъсири одатаги бўлмаса дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак!

Болалар. Одатда суткада 2-4 қабулга бўлинган, ёки ҳар 6-12 соатда тана вазнига 30 мг/кг дан 50 мг/кг гача қабул қилинади. Оғир инфекцияларда доза икки марта ошрилади ва ҳар 6 соатда қўлланади. Фақат бир марталик дозаси камида битта таблетка бўлган болаларга (таблеткаларни бўлиб бўлмайди) қўлланади. Агар ютиш билан муаммо бўлса бошқа шаклларни (масалан, сироп) ишлатиш лозим. Максимал суткалик доза 4 г ни ташкил этади.

Катталар. Одатда суткада 2-4 қабулга бўлинган 1 г дан 2 г гача қўлланади. Оғир инфекцияларда доза суткада бир неча қабулларга бўлинган, 4 г гача ошириш мумкин.

Бирламчи сифилисни даволаш: шифокорни кўрсатмасига мувофиқ.

Гонорея инфекциялари: даволаш парентерал бошланади, кейин 250 мг дан ҳар 6 соатда 7 кун давомида буюрилади.

Легионерлар касали: катталарда ўртача оғирлик ҳолатларида - перорал 500 мг дан кунига 4 марта 14 кун давомида буюрилади.

Жигар фаолиятини бузилиши. Препаратни қон зардобидаги концентрациясининг назорати остида қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Буйрак фаолиятини бузилганда. Дозани ўзгартириш талаб қилинмайди.

Кекса ёшдаги пациентлар. Дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Жигар фаолиятини ёки ўт чиқариш йўлларининг тез-тез бузилишлари сабабли эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Даволаш давомийлиги инфекция оғирлигига ва турига боғлиқ. Эритромицинни симптомлар йўқолганидан кейин камида яна 2-3 кун қўллаш керак. А гуруҳи стрептококклари чақирган инфекцияларда - камида 10 кун. Агар препарат аниқ кўрсатилган вақтда қабул қилинмаган бўлса, навбатдаги дозани иложи борича тезроқ қабул қилиш, кейин препаратни тартиби бўйича мунтазам қабул қилишни давом эттириш керак. Ўтказиб юборилган дозани тўлдириш учун икки марта дозани қабул қилмаслик керак.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, холестатик сариқлик, тенезмлар, диарея, дисбактериоз, кам ҳолларда сохтамембраноз энтероколит, жигар фаолиятини бузилиши, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, панкреатит.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, эозинофилия; кам ҳолларда анафилактик шок, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, интерстициал нефрит, панкреатит ва тиришиш ривожланиши кам учраган.

Химотерапия таъсири билан боғлиқ самаралар: оғиз бўшлиғи кандидози, қин кандидози. Антибактериал даволаниш вақтида ёки ундан кейин сохтамембраноз колит ҳоллари таърифланган.

Сезги аъзолари томонидан: қайтувчан ототоксиклик эшитишни пасайиши ва/ёки қулоқларда шовқин (юқори дозаларда суткада 4 г дан кўп дозаларда қўлланганда).

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда тахикардия, QT интервалини узайиши, юрак бўлмачалари хилпиллаши ва титраши (QT интервалини дастлабки узайиши бўлган беморларда).

Юқорида санаб ўтилганларни биронтаси ёки таърифланмаган бошқа нохуш кўринишлар пайдо бўлса улар тўғрисида шифокорга хабар қилиш керак.

Эритромицин ушбу антибиотикка юқори сезувчанликда, терфенадинни, астемизолни, колхицинни ёки цизапридни, пимозидни бир вақтда қабул қилишда қўллаш мумкин эмас. Эритромицин анамнезида сариқлик бўлганида, жигар фаолиятини яққол бузилишларида, эмизиш даврида, 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эритромицинни колхицин, симвастатин, ловастатин, аторвастатин ва CYP3A4 иштирокида метаболизмга учрайдиган кальций каналларини блокаторлари (верапамил, амлодипин, дилтиазем) қабул қиладиган пациентларда бир вақтда қўлланганда жиддий ножўя рекациялар қайд этилган. Эритромицин ва колхицинни ўзаро таъсирлашуви ҳаёт учун потенциал хавфли ҳисобланади ва иккала препаратни тавсия қилинган дозаларда ишлатилганда пайдо бўлиши мумкин. Эритромицинни ловастатин билан бир вақтда қабул қилган пациентларда оғир буйрак етишмовчилиги билан рабдомиолиз ривожланиши мумкин. Ловастатин ва эритромицинни бир вақтда қабул қилган пациентларда креатинкиназа (КК) даражасини ва зардоб трансаминазаларини синчков назорат қилиш керак.

Эритромицинни теофиллин, аминофиллин, кофеин, циклоспорин, шунингдек карбамазепин, вальпроат кислотаси, гексобарбитал, фенитоин, альфентанил, дизопирамид, бромкриптин билан билан бир вақтда қўлланганда токсик таъсирини ривожланиш хавфи ошади.

Терфенадин ёки астемизол билан бир вақтда қабул қилинганда аритмиялар ривожланиши мумкин (юрак қоринчалари хилпиллаши ва титраши, юрак қоринчаларни хатто ўлим билан якунланадиган тахикардияси); дигидроэрготамин ёки гидротацияланмаган шох куя алкалоидлари билан қон томирлар спазмига, дизестезиягача торайтириши мумкин.

Эритромицин бензодиазепинларни фармакологик самараларини кучайтириши мумкин, метилпреднизолон, фелодипин ва кумарин қатори антикоагулянтлар самарасини кучайтиради, гормонал контрацепция самарадорлигини пасайтиради.

Эритромицин силденафилни, дигоксинни самарасини оширади. Эритромицин билан бир вақтда қабул қилинганда силденафил дозасини камайтириш лозим.

Каналчалар секрециясини блокловчи препаратлар эритромицинни таъсирини узайтиради.

Линкомицин, клиндамицин ва хлорамфеникол билан номутаносиб (антогонизм). Эритромицин β-лактам антибиотикларнинг (пенициллинлар, цефалоспоринлар, карбапенемлар) бактерицид таъсирини пасайтиради.

Эҳтиёткорлик чоралари

Гепатоксиклик

Жигар аминотрансферазалари даражасини ошиши билан жигар фаолиятини бузилишлари ва сариқлик билан ёки усиз гепатит ривожланиши мумкин.

QT интервалини узайиши

Эритромицинни қабул қилиш QT интервалини узайишини ва кам ҳолатларда аритмия чақириши мумкин. Эритромицинни қабул қилган пациентларда torsades de pointes турдаги қоринчалар аритмиясини учраш ҳоллари мумкин. Аритмияни юқори хавфи бўлган пациентларда (проаритмик хавф омиллари бўлганида: тўғриланмайдиган гипокалиемия ёки гипоманиемия, клиник аҳамиятли брадикардия) шунингдек аритмияга қарши IА синфи (хинидин, прокаинамид) ёки IIIА синфи (дофетилид, амиодарон, соталол) воситаларини қабул қилган пациентларда QT интервалини узайишида эритромицинни қўллашдан сақланиш лозим. Кекса ёшдаги пациентларда QT интервалини узайишига сезувчанлик юқори.

Ҳомиладорлик вақтида сифилис

Ҳомиладорлик вақтида эритромицинни қабул қилиш туғма сифилисни ривожланишини олдини олмайди. Туғилгандан кейин болалар пенициллин билан мувофиқ даволаш курсини ўтишлари керак.

Clostridium difficile билан ассоциацияланган диарея

Диареяни ривожланиши оғирлиги бўйича енгил диареядан фатал колитгача ўзгариши мумкин. Бу инфекция антибактериал даволашга чидамли бўлиши мумкин ва ичакни бир қисмини олиб ташлашни талаб қилиши мумкин. Агар диареянинг сабаби Clostridium difficile деб шубҳа қилинса ёки тасдиқланса, дарҳол анитибактериал даволашни тўхтатиш керак. Диареяни даволаш ўз ичига сув-электролит мувозанатини тўғрилаш, парентерал озиқлантириш, метронидазол ва ванкомицин қўллаш, бир қатор ҳолларда жарроҳлик усулидан фойдаланилади.

Препаратни таркибида лактоза мавжудлиги туфайли, галактозани туғма ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза етишмовчилиги, глюкоза-галактозани мальабсорбцияси бўлган пациентларга тавсия қилинмайди.

Эритромицин билан бир вақтда гепатотоксик препаратларни ишлатиш тавсия қилинмайди.

Эритромицин билан даволаниш вақтида алкоголни истъемол қилиш мумкин эмас.

Эритромицин ва унинг ҳосилалари, гормонал контрацептивларни қабул қилинганда уларни самарасини камайтириши мумкин. Шунинг учун қўшимча гормонал бўлмаган контрацепция усулларини қўллаш тавсия қилинади.

Эритромицин миастения гравис симптомларини кучайтириши мумкин.

6 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки улар ютинаётганларида қийинчиликни ҳис қилишлари мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладор аёлларга фақат жуда зарур ҳолларда (она учун кутиладиган фойда ва ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлгандагина) буюриш мумкин.

Эритромицин кўкрак сутига ўтади, шунинг учун аёллар эмизишдан сақланишлари керак.

Автотранспортни бошқариш ва механик қурилмаларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Препаратни автотранспортни бошқариш ва механик қурилмаларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: ўткир интоксикацияда кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Дозани сурункали ошириб юборилишида жигар фаолияти (сариқлик, гепатит) бузилишлари, ўткир жигар етишмовчилиги билан иситма, лейкоцитоз, эозинфилия ривожланиши мумкин. Тери томонидан аллергик реакциялар, анафилактик шок, кам ҳолларда айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда холестатик гепатит ва хатто эшитишини вақтинчалик йўқотиш кузатилиши мумкин.

Даволаш: тезда фаоллаштирилган кўмир билан меъдани ювиш (пациентни аспирациядан сақлаш учун пациент ҳолатини назорат қилиш), нафас тизими ҳолатини синчков назорат қилиш (зарур бўлганида - ўпкани суъний вентиляциясини ўтказиш). Меъдани ювиш хатто ўртача терапевтикдан беш марта ошадиган дозани қабул қилинганда самарали. Анафилактик ҳолатларни ривожланишида - адреналин, антигистамин воситалари, кортикостероидлар буюрилади.

Дозани ошириб юборилиш симптомлари пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда; ўрамда №10х2.

Стационарлар учун:

Контур уяли ўрамда №10, ўрамда №10х300

Ёруғликдан ва намдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Navbahor Sanoat, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Eritromitsin: 250 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
250 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Eritromitsin Navbahor sanoat 250 mg №10 tabletkalar (blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Eritromitsin Navbahor sanoat 250 mg №10 tabletkalar (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Eritromitsin Navbahor sanoat 250 mg №10 tabletkalar (blister) ning asosiy faol moddasi Eritromitsin hisoblanadi.

Eritromitsin Navbahor sanoat 250 mg №10 tabletkalar (blister) ishlab chiqaruvchisi Navbahor Sanoat hisoblanadi.