Eufillin (Euphyllinum) Borisovskiy TP tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Uchun ko‘rsatma Eufillin (Euphyllinum) Borisovskiy TP tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: аминофиллин 150 мг;
ёрдамчи моддалар: повидон, магний стеарати, картошка крахмали.
Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, яссицилиндрик фаскали таблекталар.
Таблеткалар 150 мг.
Нафас йўлларини обструктив касалликларини даволаш учун тизимли қўллаш учун бошқа воситалар. Ксантинлар. АТХ коди: R03DA05.
- сурункали обструктив бронхит;
- бронхиал астма (бронхоспазмни олдини олиш, жисмоний зўриқишдаги астманинг танлаш препарати, астманинг бошқа шаклларида қўшимча восита сифатида);
- ўпка эмфиземаси;
- тунги пароксизмал апноэ (Пиквик синдроми);
- сурункали ўпка юрагида қўлланилади.
Ичга, овқатдан кейин, кўп миқдордаги суюқлик билан қўлланилади. Дозани клиник жавобни ва қон зардобида эуфиллинни барқарор концентрациясини ҳисобга олиб, хар бир беморнинг шахсий ўзига хослиги мувофиқ танлаш лозим. Дозани ҳисоблашни идеал тана вазнидан келиб чиқиб ўтказилади (чунки препарат ёғ тўқимасига тақсимланмайди).
Катталарга 150 мг дан кунига 3-4 марта буюрилади. 6 ёшдан ошган болаларга 7-10 мг/кг ҳисобидан суткада 4 марта қабул қилишни буюриш лозим.
Катталар учун эуфиллиннинг юқори дозалари: бир марталик 500 мг; суткалик 1500 мг.
6 ёшдан ошган болалар учун юқори дозалари: бир марталик 7 мг/кг, суткалик 15 мг/кг.
Даволаш курсининг давомийлиги касалликни кечиши ва препаратни ўзлаштиришга қараб бир неча кундан бир неча ойгача.
Токсик самараларни камайтириш учун эуфиллинни минимал самарали дозаларда буюриш лозим.
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик, қўзғалиш, хавотирлик, таъсирчанлик, тремор.
Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини хис қилиш, тахикардия (шу жумладан ҳомилада ҳомиладор аёл III уч ойликда қабул қилинганда), аритмиялар, кардиология, артериал босимни (АБ) пасайиши, кардиалгия, стенокардия хуружларининг тез-тезлигини ошиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, гастроэзофагал рефлюкс, жиғилдон қайнаши, меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши, диарея, узоқ муддат қабул қилганда иштаҳани пасайиши.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, иситма.
Бошқалар: кўкракда оғриқ, тахипноэ, юзга “оқиб келишларни” ҳис қилиш, альбуминурия, гематурия, гипогликемия, диурезни кучайиши, кучли терлаш.
Ножўя самаралар препаратнинг дозаси пасайтирилганида камаяди.
- эуфиллинга ва метилксантиннинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик;
- миокард инфарктини ўткир босқичи;
- тахиаритмия;
- гипертрофик обструктив кардиомиопатия;
- меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигининг хуруж босқичида;
- жигар ва/ёки буйрак фаолиятини оғир бузилишлари;
- гипертиреоз;
- тутқаноқ;
- эфедринни қабул қилиш (болаларда);
- 6 ёшгача бўлган болалар;
- юқори кислотали гатрит;
- оғир артериал гипер- ва гипотензия;
- геморрагик инсульт;
- кўзнинг тўр пардасига қон қуйилишида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Юракнинг ишемик касаллиги (стенокардия), қон томирларининг тарқалган атеросклерози, тез-тез қоринчалар экстрасистолияси, тиришишга юқори тайёргарлик, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигининг енгил ва ўртача даражаси, анамнезида меъда ва 12-бармоқ ичакнинг яра касалиги, анамнезида яқинда ўтказилган меъда-ичакдан қон кетиши, назорат қилиб бўлмайдиган гипотиреоз (тўпланиши эхтимоли), давомли гипертермия, гастроэзофагеал рефлюкс, простата безининг аденомаси, ҳомиладорлик, лактация даври, кексалар, болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.
Глюкокортикостероидлар ва минералкортикостероидларни (гипонатриемия), умумий анестезия учун воситалар (қоринчалар аритмиясини келиб чиқиш хавфи пайдо бўлади), марказий нерв тизимини қўзғатувчи бўлади), марказий нерв тизимини қўзғатувчи воситалар (нейротоксикликни оширади) ножўя самарасини ривожланишини эҳтимолини оширади.
Диареяга қарши препаратлар ва энтеросорбентлар аминофиллинни сўрилишини камайтиради.
Рифампицин, фенобарбитал, фенитоин, изониазид, карбамазепин, сульфинпиразин, аминоглутетимид перорал эстроген сақловчи контрацептивлар ва морицизин, микросомал оксидланишни индукторлари ҳисобланиб, аминофиллинни клиренсини оширади, бу унинг дозасини оширилишини талаб этилиши мумкин.
Макролидлар гуруҳи антибиотиклари, линкомицин, аллопуринол, циметидин, изопреналин, эноксацин, этанолни юқори бўлмаган дозаси, дисульфирам, фторхинолонлар, рекомбинат альфа интерферон, метотрексат, мексилитин, пропафенон, тиабендазол, тиклопидин, верапамил билан бир вақтда қўлланганда ва гриппга қарши вакцинацияда аминофиллинни таъсирнинг жадаллигини ошиши мумкин, бу унинг дозасини камайтиришни талаб этиши мумкин.
Бета-адреностимуляторлар ва диуретикларни (шу жумладан калавалар фильтрациясини ошиши ҳисобига) таъсирини кучайтиради, литий препаратлари ва бета-адреноблокаторларини самарасини пасайтиради. Спазмолитиклар билан мутаносиб, ксантинни бошқа ҳосилалари билан бирга қўлланилмайди. Антикоагулянтлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ҳомиладорлик ва лактация
Эуфиллинни ҳомиладорликда қўллаш янги туғилган чақалоқнинг ва ҳомила организмда теофиллин ва кофеинни потенциал хавфли концентрацияларни ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Онаси ҳомиладорлик вақтида (айниқса III уч ойлигида). Эуфиллини қабул қилган янги туғилган чақалоқлар метилксантинлар билан интоксикация симптомларини бўлишини назорат қилиш учун тиббий кўрикдан ўтишлари лозим. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация вақтида буюриш бола учун потенциал хавфни баҳолашни талаб этади ва фақат ҳаёт учун мухтож кўрсатмаларида қўлланилади.
Гериатрия ва неонатологияда қўлланилиши. 6 ёшдан кичик болаларда эуфиллинни таблетка шаклидагисини қўллаш препаратни юборишни қийинчиликлари туфайли тавсия этилмайди. 60 ёшдан ошган шахсларда эуфиллинни кичик дозаларда, эуфиллинни қон плазмасидаги концентрациясини мониторинг қилиш шароитларида ўтказилиш керак.
Эуфиллинни ксантинни бошқа ҳосилалари билан бир вақтда қўлланилмайди. Даволаш даврида ксантин ҳосилаларини сақловчи озиқ-овқат махсулотлари ва ичимликлар (аччиқ чой, кофе, шоколад, какао, мате) қабул қилишдан сақланиш лозим.
Автотраспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Эуфиллинни терапевтик дозаларда ичга қабул қилганда потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Дори воситаси нерв тизими томонидан ножўя реакциялар (бош айланиши, қўзғалиш, тремор) чақириши мумкин, пациентлар автотраспортни хайдашда ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Симптомлари: иштаҳани пасайиши, гастралгия, диарея, кўнгил айниши, қусиш (шу жумладан қон билан), меъда-ичакдан қон кетиши, тахипноэ, юз терисини гиперемияси, тахикардия, қоринчалар аритмиялари, уйқусизлик, ҳаракатли қўзғалиш ҳавотирлик, ёруғликдан қўрқиш, тремор, тиришишлар. Оғир заҳарланишда тутқаноқсимон хуружлар (айниқса болаларда бирон-бир даракчи белгилари пайдо бўлмасидан), гипоксия, метаболик ацидоз, гипергликемия, гипокалиемия, АБ ни пасайиши, скелет мушакларининг некрози, онгни чалкашиши, миоглобинурия билан буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни, сурги дори воситаларини юбориш, жадаллаштирилган диурез, гемсорбция, плазмоферез, тутиб туриш ва оксигенотерапияни ўтказиш лозим. Хушдан кетишларни бартараф этиш учун диазепамни 0,1-0,3 мг/кг дозада бироқ 10 мг дан кўп эмас) вена ичига юбориш зарур. Кучли кўнгил айниши ва қусишда метаклопромид ва ондастерон (вена ичига).
150 мг дан таблеткалар контур уяли ўрамда №10х1; №10х3; №30х1 ўрамда шиша банкада.
Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
2 йил.
Шифокор рецепти бўйича.
«Борисовский завод медицинских препаратов» Очиқ Акционерлик Жамияти,
Беларусь Республикаси.
Eufillin: 150 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Eufillin (Euphyllinum) Borisovskiy TP tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Eufillin (Euphyllinum) Borisovskiy TP tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Eufillin (Euphyllinum) Borisovskiy TP tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Eufillin hisoblanadi.
Eufillin (Euphyllinum) Borisovskiy TP tabletkalari 150 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Borisov ZMP hisoblanadi.