Facebook Pixel Code

Festal draje №100 (10 blister x 10 draje)

dagi narxlar
dan 300000 so'm gacha 56000000 so'm
Без рецепта
2 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
20 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Festal draje №100 (10 blister x 10 draje)

Ядронинг таркиби:

Фаол моддалар: панкреатин - 192 мг (амилаза - 4500 FIP ТБ, липаза - 6000 FIP ТБ, протеаза - 300 FIP ТБ) га эквивалент; гемицеллюлаза - 50 мг; сафро компонентлари - 25 мг.

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди.

Қобиғининг таркиби:

Ёрдамчи моддалар: целлацефат (целлюлоза ацетатфталати), этилванилин, канакунжут мойи, сахароза, метилпарагидроксибензоат (метилпарабен), пропилпарагидроксибензоат (пропилпарабен), желатин, суюқ декстроза (суюқ глюкоза), тальк, кальций карбонати, акация камеди, глицерол (глицерин), макрогол (полиэтиленгликол 6000), титан диоксиди.

Оқ, ялтироқ, кучсиз ванилин ҳидли, думалоқ драже.

Драже.

Овқат ҳазм қилувчи фермент восита. АТХ коди: А09АА02.

Препарат панкреатин ҳисобига меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятининг етишмовчилигини ва сафро компоненти ҳисобига жигарнинг сафро ажратувчи етишмовчилигини компенсациялайди. Фестал протеолитик, амилолитик ва липолитик таъсир кўрсатади. Панкреатиннинг таркибига кирувчи ферментлар: амилаза, липаза ва протеаза углеводлар, ёғлар ва оқсилларнинг ҳазм бўлишини енгиллаштиради, ингичка ичакда уларнинг тўлиқроқ сўрилишига ёрдам беради. Бу борада Фестал бошқа фермент препаратларидан деярли фарқ қилмайди. Фесталда ўт кислоталарини борлиги сурункали панкреатитга тез-тез олиб келувчи билиар етишмовчиликни тўғрилаш учун препаратга қўшимча имкониятларни беради. Сафро экстракти ўт ҳайдовчи таъсир қилади, ёғлар ва ёғда эрувчи А, Е ва К витаминларининг сўрилишини енгиллаштиради, меъда ости бези томонидан липазани ажралишига ёрдам беради. Гемицеллюлоза ферменти ўсимлик клетчаткаларини парчаланишига ёрдам беради, шунингдек овқат ҳазм қилиш жараёнларини яхшилайди, ичакда газ ҳосил бўлишини камайтиради.

Клиник жиҳатдан овқат ҳазм бўлишни бузилиши, метеоризм, қабзиятга мойиллик билан намоён бўлувчи турли патологик ҳолатлар натижасида билиар етишмовчилик билан бирга сурункали панкреатитда меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятининг етишмовчилигини мажмуавий даволаш таркибида:

  • жигарнинг диффуз касалликлари, жигарнинг алкоголли ва токсик шикастланишлари, жигар циррози;
  • ўт кислоталарини кўп йўқотилиши (холецистоэктомиядан кейинги пациентларда);
  • ўт чиқариш йўлларининг дискинезияси, дисбактериозлар, мальабсорбцияда кузатилувчи ўт кислоталарининг циркуляциясини бузилиши;
  • меъда-ичак йўлларининг сурункали касалликларида: сурункали гастрит, сурункали дуоденит, сурункали холециститда ўт ҳосил бўлиши ва ўт ажралиши жараёнларининг нейрогуморал бошқарувини бузилиши.

Меъда-ичак йўлларининг фаолияти нормал бўлган пациентларда овқат истеъмол қилишни хатоликларида, шунингдек чайнаш фаолияти бузилганида, давомли мажбурий иммобилизацияда, кам ҳаракатли ҳаёт тарзида овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун қўлланади. Қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик ва ультратовуш текширишига тайёрлаш.

Ичга.

Препарат ичга, чайнамасдан, овқат вақтида ёки овқатдан сўнг дарҳол, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади. 1-2 дражедан суткада 3 марта буюрилади. Юқорироқ дозалари фақат шифокор томонидан буюрилади. Болаларда дозани ва дозалаш тартибини шифокор белгилайди. Даволашнинг давомийлиги бир неча кундан (парҳезниниг ўзгариши оқибатида овқат ҳазм қилиш жараёни бузилганида) бир неча ой ёки йилгача (зарурати бўлганида доимий ўрнини босувчи даволаш) ўзгариши мумкин.

Рентгенологик ва ультратовуш текширишларидан олдин: 2 дражедан суткада 2-3 марта текширишдан 2-3 кун олдин.

Аллергик реакциялар (тери қопламлари гиперемияси, аксириш, кўз ёшини оқиши), кўнгил айниши, диарея, қорин оғриғи (шу жумладан, ичак санчиғи). Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида гиперурикемия, гиперурикурия ривожланиши мумкин. Болаларда (катта дозаларда қабул қилинганида) перианал таъсирланиш ва оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати таъсирланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиши, жигар етишмовчилиги, жигар комаси ёки кома олди ҳолати, гепатит, гипербилирубинемия, механик сариқлик, ўт-тош касаллиги, ўт пуфагининг эмпиемаси, ичак тутилиши, диареяга мойиллик, 3 ёшгача бўлган болалар (ушбу дори шакли учун).

Эҳтиёткорлик билан: муковисцидоз, ҳомиладорлик.

Фестал билан бир вақтда қўлланганида ПАСК (п-аминосалицил кислотаси), сульфаниламидлар, антибиотикларнинг сўрилиши кучаяди; темир препаратларининг сўрилиши пасайиши мумкин. Кальций карбонати ва/ёки магний гидроксидини сақловчи антацид воситаларни бир вақтда қўллаш, Фесталнинг самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Циметидин препаратнинг таъсирини кучайтиради.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилишини симптомлари - гиперурикемия, гиперурикурия. Дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлганида - препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Драже.

10 дражедан алюмин стрипда. 2, 4, 6 ёки 10 стрипдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

Санофи Индия Лимитед, Ҳиндистон

54/А, Sir Mathuradas Vasanji Road, Chakala, Andheri (East), Mumbai-400093, India.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Pankreatin: 192 mg/draje

Chiqarish shakli:
Dragee
Paketdagi miqdor:
100
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Biologik
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Festal draje №100 (10 blister x 10 draje) narxi 30000 so'm - 10 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Festal draje №100 (10 blister x 10 draje) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Festal draje №100 (10 blister x 10 draje) ning asosiy faol moddasi Pankreatin hisoblanadi.