Krezam 10000 №10 kapsulalar (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4800 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Oshqozon-ichak traktining ishini normallashtirish uchun dorilar, Oshqozonning kislotaliligini oshirish uchun dorilar, Oshqozon osti bezi uchun dorilar, Pankreatit uchun dorilar, Ovqat hazm qilish uchun fermentlar, Metabolizm va metabolizmni tezlashtiradigan dorilar
Uchun ko‘rsatma Krezam 10000 №10 kapsulalar (1 blister)
Крезам 10000 препаратининг бир капсуласи фермент фаоллиги - липаза 0000 ТБ. (Ph.Eur.), амилаза 8000 ТБ. (Ph.Eur.), протеаза 600 ТБ. (Ph.Eur.) бўлган 225 мг панкреатин сақлайди.
Капсулалар меъда шираси таъсирига чидамли бўлган ичакда эрувчи минимикросфераларда панкреатин сақлайди.
Корпуси тиниқ-қизил, қопқоқчаси эса - тиниқ-жигарранг рангли, №0 ўлчамли қаттиқ, желатин капсулалар.
Капсула ичидагиси оқ рангли, кулранг тусли, ўзига хос ҳидли микрогранулалар.
Капсулалар.
Овқат ҳазм қилиш учун фермент воситаси. АТХ коди: А09АА02.
Фармакодинамикаси
Овқат ҳазм қилиш жараёнларини яхшиловчи фермент препарат. Препаратнинг таркибига кирувчи ферментлар амилаза, липаза ва протеаза оқсиллар, ёғлар, углеводларни парчаланишини енгиллаштиради, бу уларни ингичка ичакдан янада тўлиқ сўрилишига олиб келади.
Крезам капсулалари меъдада тез эрийди ва юзлаб минимикросферларни ажратиб чиқаради. Кўп бирликка эга дозанинг принципини мақсади минимикросферларни ичакнинг ичидаги таркибий қисми билан аралашиб кетади ва кейинчалик ичакнинг ичидан ажралиб чиққанидан сўнг, ферментларнинг яхши тақсимланиши юз беради. Минимикросфералар ингичка ичакка тушганида ичакда эрувчи қобиғи эрийди, липолитик, амилолитик ва протеолитик фаоллиги бўлган ферментларни билан ажралиб чиқиши юз беради, бу ёғларни, крахмал ва липидларни дезинтеграциясига олиб келади.
Липаза ёғларни гидролиз йўли билан ёғ кислоталари ва глицеролгача, амилаза углеводларни декстринлар ва қандгача, протеаза оқсилларгача парчалайди.
Фармакокинетикаси
Фармакокинетик кўрсаткичларини ўрганиш бўйича тадқиқотлари ўтказилмаган.
Қуйидаги ҳолларда меъда ости безининг экзокрин функциясининг етишмовчилигини даволашда ўринбосар терапия сифатида қўлланилади:
- муковисцидоз;
- сурункали панкреатит;
- панкреатэктомия;
- меъда ости бези раки;
- ўсма оқибатидаги ички безларнинг йўлларни обструкцияси (масалан меъда ости безининг ёки умумий ўт йўлларининг обструкцияси);
- Швахман-Даймонд синдроми;
- кексаларда.
Қуйидаги ҳолларда:
- холецистэктомидан кейинги ҳолат;
- меъдани қисман резекцияси (Бильрот-Ι/ΙΙ);
- тотал гастрэктомия;
- дуодено- ва гастростаз;
- билиар обструкция;
- холестатик гепатит;
- жигар циррози;
- ингичка ичакнинг терминал қисмининг патологияси;
- ингичка ичакда бактерияларни ҳаддан зиёд ўсиб кетишида овқат ҳазм қилиш жараёнларини бузилишини симптоматик даволаш учун қўлланилади.
Шунингдек препарат:
- меъда-ичак йўлларининг функцияси нормал бўлган пациентларда овқатланишда овқат ҳазм бўлишини яхшилаш учун;
- қорин бўшлиғи аъзоларини рентгенологик ва ультратовуш текширувларини ўтказиш учун қўлланилади.
Препаратнинг дозаси ва даволаниш давомийлиги касалликнинг оғирлиги ва парҳезнинг таркибига қараб, индивидуал равишда белгиланади.
Крезам 10000 нинг 1 капсуладан ортиқ қабул қилиш зарурати бўлса, бир капсулани овқатдан олдин, қолганларини овқатланиш вақтида қабул қилинади.
Капсулаларни ёки минимикросфераларни бутунлигича, уларни бўлмасдан ва чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан ютиш лозим. Ютиш қийин бўлганида (масалан, кичик ёшдаги болалар ёки кекса ёшли пациентларда) капсулаларни эҳтиёткорлик билан очилади, минимикросфераларни чайнашни талаб этмайдиган суюқ овқатга қўшилади ёки суюқлик билан қабул қилинади ва тайёрланиши биланоқ дарҳол қабул қилинади.
Минимикросфераларни бўлиш ёки чайнаш, шунингдек рН 5,5 дан юқори бўлган овқатларга қўшиш, уларнинг меъда ширасининг таъсиридан ҳимоя қилувчи капсуласини бузилишига олиб келади.
Минимикросфераларнинг овқат ёки суюқлик билан биргаликдаги ҳар қандай аралашмаси сақланиши мумкин эмас ва уни тайёрланиши биланоқ дарҳол қабул қилиш лозим.
Етарли миқдордаги суюқликни доимо қабул қилиш, айниқса суюқлик кўп йўқотилганида муҳимдир. Суюқликни етарли миқдорда қабул қилмаслик қабзиятга сабаб бўлиши мумкин.
Агар пациент Крезамни ўз вақтида қабул қилишни унутган бўлса, ўтказиб юборилган дозани овқатдан кейин дарҳол қабул қилиш мумкин. Кечиктириб қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Навбатдаги овқатни қабул қилиш вақтида препаратнинг оддий дозасини қабул қилиш лозим. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини босиш учун икки баробар дозани қабул қилиш мумкин эмас.
Муковисцидоз:
Тана вазнига қараб доза индивидуал равишда белгиланади.
4 ёшгача бўлган болалар учун липазанинг бошланғич дозаси 1000 ТБ. (Ph.Eur.)/кг ҳар бир овқатланишда, 4 ёшдан катта болалар учун - 500 ТБ. (Ph.Eur.)/кг ҳар бир овқатланишда.
Касаллик симптомларининг яққоллигига, стеаторея назоратининг натижаларига қараб ва яхши овқатланиш ҳолатини тутиб туриш учун дозани аниқлаш лозим.
Кўпчилик пациентларда доза суткада 10000 ТБ/кг дан (Ph.Eur.) (липазага ҳисоблаб) ошмаслиги лозим.
Крезам 10000 капсуласининг ичидагисини бир нечта марта қабул қилишга бўлиш қийин, даволашни тана вазни камида 10 кг бўлган болалардан бошлаш тавсия этилади.
Меъда ости безининг экзокрин етишмовчилиги билан кечувчи бошқа ҳолатларда дозалаш тартиби:
Дозалашни овқат ҳазм қилишнинг етишмовчилиги даражасига тегишли бўлган пациентнинг шахсий хусусиятларига ва овқатдаги ёғларнинг таркибига қараб аниқлаш керак.
Овқатни асосий қабул қилиниши (тушлик, нонушта ёки кечки овқат) билан липазанинг дозаси 20000 дан 75000 ТБ (Ph.Eur.) гачани ташкил қилади, енгил тамадди қилиш вақтида 5000 дан 25000 ТБ (Ph.Eur.) гачани ташкил қилади.
Препаратнинг оддий бошланғич дозаси овқатни асосий қабул қилиниши билан 10000-25000 ТБ липазани ташкил этади. Бироқ, стеатореяни камайтириш ва овқатланишни яхши ҳолатини тутиб туриш учун янада юқорироқ дозалар талаб этилиши мумкин. Одатий клиник амалиётларга мувофиқ пациент овқат билан камида 20000-50000 ТБ (Ph.Eur.) липаза қабул қилиши лозим.
Аллергик реакциялар, ҳамда овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин: диарея, қабзият, меъда соҳасида дискомфорт ҳисси, кўнгил айниши, перианал таъсирланиш.
Панкреатиннинг юқори дозаларини узоқ муддат қўлланганда гиперурикозурия, гиперурикемия ривожланиши мумкин.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- ўткир панкреатит, сурункали панкреатитнинг зўрайиш босқичи;
- қонда билирубин миқдорини ошиши билан кечувчи оғир жигар касалликлари;
- механик сариқлик;
- ўт пуфаги эмпиемаси;
- ичак тутилишида қўллаш мумкин эмас.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган.
Панкреатин билан бир вақтда қўлланганида темир препаратлари ва фолат кислотасини сўрилишини камайиши аниқланади.
Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, протон помпа ингибиторлари ва антацид препаратларни бир вақтда қўллаш, панкреатиннинг самарасини камайишига олиб келиши мумкин.
Препарат парааминосалицил кислотаси, сульфаниламидлар ва антибиотикларни сўрилишини кучайтиради.
Крезам капсулаларини ва/ёки минимикросфераларни чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш лозим.
Препарат билан узоқ муддат даволанганда, муковисцидози бўлган болалар мутахассиснинг доимий назорати остида бўлишлари лозим.
Панкреатин препаратларининг юқори дозаларини қабул қилаётган муковисцидози бўлган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Муковисцидози бўлган пациентларда ингичка ичакнинг таъсирланишини истисно қилиш мақсадида, айниқса агар пациент суткада тана вазнига нисбатан 10000 Б/кг (Ph.Eur.) дан юқори дозаларни қабул қилган ҳолларда эҳтиёткорлик чоралари сифатида барча ноодатий симптомлар ёки қорин бўшлиғидаги ўзгаришларни назорат қилиш тавсия этилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида ушбу гуруҳ пациентларда меъда ости безининг ферментларини қўллаш хавфсизлигини тасдиқловчи етрали клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли, агар даволашнинг ижобий самараси юз бериши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратнинг автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсири номаълум.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: гиперурикурия ва гиперурикемия кузатилиши мумкин.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш.
10 капсуладан блистерда, 1 блистер ўрамда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25 °C ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Шифокор рецептисиз.
GM Pharmaceuticals Ltd.
Грузия, Тбилиси ш., Поничала 65
Тел.: +995 32 2404801/02; Факс: +995 32 2404803
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«GMP» МЧЖ Ваколатхонаси,
Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент ш., Мустақиллик проспекти, 75
Тел.: 141-03-73.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Oshqozon-ichak traktining ishini normallashtirish uchun dorilar, Oshqozonning kislotaliligini oshirish uchun dorilar, Oshqozon osti bezi uchun dorilar, Pankreatit uchun dorilar, Ovqat hazm qilish uchun fermentlar, Metabolizm va metabolizmni tezlashtiradigan dorilar
Ko`p so`raladigan savollar
Krezam 10000 №10 kapsulalar (1 blister) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Krezam 10000 №10 kapsulalar (1 blister) ning to`liq analoglari:
Krezam 10000 №10 kapsulalar (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Gruziya.
Krezam 10000 №10 kapsulalar (1 blister) ishlab chiqaruvchisi GM Pharmaceuticals hisoblanadi.