Geparin Radiklari D/in eritmasi. 5000 IU/ml 1 ml № 5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 12000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Geparin Radiklari D/in eritmasi. 5000 IU/ml 1 ml № 5 (ampulalar)
Фаол модда: гепарин натрий 5000 ХБ.
Ёрдамчи моддалар: бензил спирти, натрий хлориди, инъекция учун сув 1 мл гача.
Рангсиз ёки оч сариқ рангли тиниқ суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Бевосита антикоагулянт. АТХ коди: B01АВ01.
Бевосита таъсирга эга антикоагулянт, ўртамолекуляр гепаринлар гуруҳига мансуб, фибрин ҳосил бўлишини секинлаштиради.
Антикоагулянт таъсири in vitro ва in vivo аниқланади, дарҳол вена ичига юборилганидан кейин бошланади.
Гепариннинг таъсир механизми, энг аввало уни қон ивишининг фаоллаштирилган омиллари: IXa, Xa, XIa, XIIa (айниқса тромбин ва фаоллаштирилган омил Х ингибирлаш қобилияти муҳим ҳисобланади) ингибитори антитромбин III билан боғланишга асосланган. Гепарин протромбинни тромбинга ўтишини бузади, тромбинни сусайтиради ва фибриногендан фибринни ҳосил бўлишини тўхтатади, ҳамда маълум даражада тромбоцитларнинг агрегациясини камайтиради .
Буйракда қон оқимини оширади; мия қон томирларининг қаршилигини оширади, мия гиалуронидазасининг фаоллигини камайтиради, липопротеинлипазани фаоллаштиради ва гиполиподемик таъсирга эга.
Ўпкада сурфактант фаоллигини пасайтиради, буйрак усти бези пўстлоғида альдостеронни ҳаддан зиёд синтезини бостиради, адреналинни боғлайди, тухумдонларни гормонал стимулларга реакциясини шакллантиради, паратгормоннинг фаоллигини кучайтиради. Ферментлар билан ўзаро таъсири натижасида мия тирозингидроксилазаси, пепсиноген, ДНК-полимераза фаоллигини оширади ва миозин АТФазаси, пируваткиназа, РНК-полимераза, пепсин фаоллигини пасайтиради.
Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда (ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада) коронар артерияларининг ўткир тромбозини, миокард инфарктини ва тўсатдан ўлимни ривожланиш хавфини пасайтиради. Такрорий инфарктлар сонини ва миокард инфарктини ўтказган беморлар ўлимини камайтиради.
Юқори дозаларда ўпка артерияларининг тромбоэмболияларда ва веноз тромбозида, кичик дозаларда веноз тромбоэмболияларни, шу жумладан жарроҳлик операциялардан кейинги веноз тромбоэмболияларни олдини олишда самаралидир.
Вена ичига юборилганида қон ивиш жараёни деярли дарҳол секинлашади, мушак ичига юборилганида - 15-30 минутдан кейин, тери остига 20-60 минутдан кейин, ингаляциядан кейин максимал самара - суткадан кейин; антикоагуляцион самаранинг давомийлиги мувофиқ 4-5, 6, 8 соат ва 1-2 ҳафта терапевтик самара тромб ҳосил бўлишини бартараф қилиниши аҳамиятли узоқ муддат сақланади.
Плазмада ёки тромбоз жойида антитромбин III етишмовчилиги гепариннинг антитромботик самарасини камайтириш мумкин.
Фармакокинетикаси
Тери остига юборилганидан кейин ТCmax - 4-5 соат. Плазма оқсиллари билан боғланиши 95% гача, тақсимланиш хажми жуда кичик 0,06 л/кг (плазма оқсиллари билан кучли боғланганлиги туфайли қон томирларини тарк этмайди). Йўлдош орқали ва кўкрак сутига кирмайди. Эндотелиал ҳужайралар ва мононуклеар макрофагал тизими ҳужайралар (ретикуло-эндотелиал тизими ҳужайралари) томонидан жадал қамраб олинади, жигар ва талоқда тўпланади. Ингаляцион юбориш усулида альвеолар макрофаглар, капиллярлар катта қон ва лимфатик томирлар эндотелийси томонидан ютилади: бу ҳужайралар гепаринни асосий тўпланиш жойи ҳисобланади, улардан у плазмада керакли концентрацияни тутиб туриш учун аста-секин ажралиб чиқади.
Жигарда N-десульфамидаза ва гепариннинг метаболизмига кечки босқичида қўшилган тромбоцитлар гепариназаси иштирокида метаболизмга учрайди. Тромбоцитар IV омилининг (гепаринга қарши омил) метаболизмда иштирок этиши ҳамда гепаринни марофаглар тизими билан боғланиши биологик тез фаоллсизланиши ва таъсирларининг қисқа муддатлигини тушунтиради. Буйрак эндогликозидазаси таъсирида десульфатланган молекулалар қуйимолекуляр фрагментларга айланади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври 1-6 соат (ўртача 1,5 соат); семизликда, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида ошади; ўпка артерияларининг тромбоэмболиясида, инфекцияларда, хавфли ўсмаларда камаяди.
Буйрак орқали асосан нофаол метаболитлар кўринишида ва фақат юқори дозаларда юборилганида (50% гача) ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин. Гемодиализ орқали чиқарилмайди.
Олдини олиш ва даволаш учун: чуқур веналарнинг тромбози, ўпка артерияларининг тромбоэмболияси (шу жумладан периферик веналарнинг касалликларида), коронар артерияларнинг тромбози, тромбофлебитлар, ностабил стенокардия, ўткир миокард инфаркти, хилпилловчи аритмия (шу жумладан эмболизация билан бирга кечадиган), ДВС синдроми, микротромблар ҳосил бўлишини ва микроциркуляцияни бузилишини олдини олиш ва даволаш, буйрак веналарининг тромбози, гемолитик уремик синдроми, юрак митрал пороки (тромб ҳосил бўлишини олдини олиш), бактериал эндокардит, гломерулонефрит, югурикли нефритда қўлланади.
Экстракорпорал қон айланиш усулларини ишлатиш билан операциялар вақтида гемодиализ, гемосорбция, перитонеал диализ, цитафераз, жадаллаштирилган диурез ўтказишда, веноз катетерларни ювишда қон ивишини олдини олиш учун қўлланади.
Гепарин узлуксиз вена ичига инфузияси кўринишида ёки мунтазам вена ичига, ҳамда тери остига (қорин соҳасига) инъекцияси кўринишида буюрилади.
Олдини олиш мақсадида тери остига суткада 5000 ХБ дан 8-12 соат оралиғида. Т/о инъекциялар учун одатдаги жой қориннинг олдиниги латерал девори (алоҳида ҳолларда елка ёки сонинг юқори соҳасига юборилади) ҳисобланади, бунда ингичка игна ишлатилади, уни чуқур катта ва кўрсаткич бармоқ орасида тутиб турилган тери бурмасига перпендикуляр юборилади. Юбориш жойини ҳар гал ўзгартириш лозим (гематома шаклланишидан сақланиш учун). Биринчи инъекцияни операция бошлашдан 1-2 соат олдин амалга ошириш керак; операциядан кейинги даврида 7-10 кун давомида юборилади; зарурати бўлганида эса - узоқроқ вақт.
Даволаш мақсадида юбориладиган гепариннинг бошланғич дозаси одатда 5000 ХБ ни ташкил қилади ва вена ичига юборилади, шундан кейин даволаш вена ичига инфузияларни ишлатиб давом эттирилади.
Тутиб турувчи дозалари қўллаш усулига қараб аниқланади:
Узлуксиз вена ичига инфузияларда соатига 1000-2000 ХБ дан (суткада 24000-48000 ХБ) гепаринни 0,9% натрий хлориди эритмасида суюлтириб буюрилади.
Вақти-вақти билан вена ичига инъекцияларда гепарин 5000-10000 ХБ дан ҳар 4 соатда буюрилади.
Катталарга енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги тромбозларда препарат вена ичига суткада 40000-50000 ХБ 3-4 мартага бўлинган дозада; оғир тромбоз ва эмболияларда вена ичига суткада 80000 ХБ 6 соатлик оралиқда 4 мартага бўлинган дозада буюрилади. Ҳаётий кўрсатмалар бўйича вена ичига бир марта 25000 ХБ (5 мл), сўнгра 20000 ХБ дан ҳар 4 соатда 80000-120000 ХБ суткалик дозага эришгунча юборилади. Вена ичига томчилаб юборишда инфузион эритманинг суткалик ҳажмига камида 40000 ХБ гепарин қўшиш керак.
Гепаринни вена ичига юборишдаги дозаси шундай танланадики бунда қисман фаоллашган тромбопластин вақти (қФТВ) назоратдагига нисбатан 1,2-2,5 марта катта бўлсин. Тромб ҳосил бўлишини олдини олиш учун тери остига кичик дозаларда (5000 ХБ кунига 2-3 марта) юборишда ФТВ ни мунтазам назорат қилиш талаб қилинмайди, чунки у бирозгина кўпаяди.
Узлуксиз вена ичига инфузия гепаринни қўллашнинг энг самарали усули бўлиб, мунтазам (даврий) инъекцияга нисбатан яхши ҳисобланади, чунки кўпроқ турғун гипокагуляцияни таъминлайди ва камроқ қон кетишини чақиради.
Экстракорпорал қон айланишини ўтказишда 140-400 ХБ/кг ёки 500 мл қонга 1500-2000 ХБ 500 мл қонга дозада юборилади. Гемодиализда аввал вена ичига 10000 ХБ, сўнгра муолажа ўртасида - яна 30000-50000 ХБ юборилади. Катта ёшдаги шахслар учун, айниқса аёлларга доза камайтирилиши керак.
Болаларга препарат вена ичига томчилаб юборилади: 1-3 ойлик болаларга - суткада 800 ХБ/кг; 4-12 ойликдагиларга суткада 700 ХБ мг/кг, 6 ёшдан ошганларга - суткада 500 ХБ/кг ҚФТВ назорати остида юборилади.
Аллергик реакциялар: терини гиперемияси, дори иситмаси, эшакеми, ринит, терини қичишиши ва оёқ тагида қизиш ҳисси, бронхоспазм, коллапс, анафилактик шок. Бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, иштаҳани пасайиши, қусиш, диарея.
Тромбоцитопения (6% беморларда). Одатда биринчи тур реакциялари юмшоқ шаклда намоён бўлади ва даволаш тўхтатилгандан кейин йўқолади; тромбоцитопения оғир кечиши ва ўлим билан тугаши мумкин.
Гепарин билан индукцияланган тромбоцитопения фонида терининг некрози, гангрена, миокард инфаркти, инсульт ривожланиши билан бирга кечадиган артериал тромбозлар пайдо бўлиши мумкин. Оғир тромбоцитопения ривожланишида (тромбоцитларнинг миқдорини бошланғич сонидан 2 марта ёки 100 минг/мкл дан пастга камайиши) дархол гепарин қўллашни тўхтатиш керак.
Узоқ муддат қўллаш фонида остеопороз, суякларнинг ўз-ўзидан синишлари, юмшоқ тўқималарнинг кальцификацияси, гипоальдостеронизм, ўткинчи алопеция, «жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши кузатилади.
Маҳаллий реакциялар: таъсирланиш, оғриқ, юбориш жойида гиперемия, гематома ва яраланиш, қон кетиши (қарши кўрсатмалар синчиклаб баҳоланганида, қон ивишини мунтазам лаборатор назоратида ва аниқ дозалашда хавфни минимал даражагача туриши мумкин).
Меъда-ичак йўллари ва сийдик йўлларидан қон кетишлар, юбориш жойдан қон кетишлар, босимга дучор бўлаётган сохалардан, операцион жароҳатлардан, ҳамда бошқа аъзоларда қон қуйилишлар (буйрак усти безлари, сариқ тана, ретроперитонеал бўшлиқ) типик ҳисобланади.
Гепаринга ўта юқори сезувчанлик, юқори қон кетиши билан бирга кечадиган касалликлар (гемофилия, тромбоцитопения, васкулит ва бошқалар), қон кетиши, бош мия томирларининг аневризмаси, аортанинг қаватланаётган аневризмаси, геморрагик инсульт, фосфолипидга қарши синдром, жароҳат (айниқса бош-мия жароҳати), назорат қилиб бўлмайдиган аретриал гипертензия, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари; қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши билан кечувчи жигар циррози; хайз кўриш даври, бола ташлаш хавфи, туғруқлар (шу жумладан яқиндаги), кўзларда, мияда, простата безида, жигар ва ўт йўлларида яқинда ўтказилган жарроҳлик аралашувлари, орқа миясини пункциясидан кейинги холат, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Поливалент аллергия (шу жумладан бронхиал астма), артериал гипертензия, қандли диабет, эндокардит, перикардит, ВМК, фаол туберкулез, нур билан даволаш, жигар етишмовчилиги, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларга, кексаларга (60 ёшдан катталарда, айниқса аёлларда) стоматологик манипуляцияларда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Гепариннинг таъсирини айрим антибиотиклар, (ичак микрофлораси томонидан К витамини ҳосил бўлишини пасайтиради), ацетилсалицил кислотаси, дипирамол, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва бошқа тромбоцитлар агрегациясини пасайтирувчи воситалар (гепарин билан даволаш фонида беморларда гемостазнинг асосий механизм бўлиб қоладиган), билвосита антикоагулянтлар, найчалар секрециясини блокловчи дори воситалари кучайтиради.
Гепариннинг таъсирини антигистамин дори воситалари, фенотиазинлар, юрак гликозидлар, никотин кислотаси, этакрин кислотаси, тетрациклинлар, шохкуя алкалоидлари, никотин, нитроглицерин (вена ичига юбориш), тироксин, адренокортикотроп гормони, ишқорий аминокислоталари ва полипептидлар, протамин сусайтиради.
Бир шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.
Гепаринни мушак ичига юбориш мумкин эмас, чунки юбориш жойида гематома ҳосил бўлиши мумкин. Гепарин эритмаси сариқ тус олиши мумкин, бу унинг фаоллигини ёки ўзлаштирилишини ўзгартирмайди.
Гепарин даволаш мақсадида буюрилганида, унинг дозаси ҚФТВ кўрсаткичига қараб танланади.
Гепаринни қўллаш вақтида бошқа дори воситаларини мушак ичига юбориш ва аъзоларнинг биопсиясини ўтказиш мумкин.
Гепаринни суюлтириш учун фақат 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ишлатилади.
Гарчи Гепарин кўкрак сутига ўтмасада, уни эмизикли оналарга буюриш алоҳида ҳолларда остеопорозни тез (204 ҳафта давомида) ривожланишини ва умуртқа поғонасини шикастланишини чақирган.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: қон кетишининг белгилари.
Даволаш: гепариннинг дозасини ошириб юборилиши оқибатидаги кичик қон кетишларда, уни қўллашни тўхтатиш етарлидир. Катта қон кетишларда гепариннинг ортиқчасини протамин сульфати (1 мг протамин сульфатни 100 ХБ гепаринга) нейтраллайди. Гепаринни тез чиқарилишини ҳисобга олиш керак ва агар протамин сульфати гепариннинг олдинги дозасидан 30 минутдан кейин буюрилган бўлса, фақат керакли дозанинг ярмини юбориш лозим; протамин сульфатининг максимал дозаси 50 мг ни ташкил қилади.
Гемодиализ самарасиз.
5 мл дан инъекция учун эритма нейтрал шиша флаконларда ёки 1, 2, 5 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.
5 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ёки полистирол контейнерларга жойланади.
5 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга поливинилхлорид контур уяли ўрамларга жойланади.
1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
50 флакон тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга стационарга етказиш учун картон қутиларга жойланади.
5 ёки 10 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
5 ампула поливинилхлорид плёнкали ва босма лакланган алюминий фольгали ёки фольгасиз контур уяли ўрамларга жойланади.
1 ёки 2 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ҳар бир ампулали қутига ёки ўрамга ампула скарификатори қўйилади. Синдириш ҳалқаси ёки кесиги ва синдириш нуқтаси бўлган ампулалар ишлатилган ҳолларда ампула скарификатори қўйилмайди.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 8 дан +15 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
4 йил.
Рецепт бўйича.
Radiks, Узбекистан.
Geparin: 5000 Xalqarobirlik/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Geparin Radiklari D/in eritmasi. 5000 IU/ml 1 ml № 5 (ampulalar) narxi 10000 so'm - 1 шт.
Geparin Radiklari D/in eritmasi. 5000 IU/ml 1 ml № 5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Geparin Radiklari D/in eritmasi. 5000 IU/ml 1 ml № 5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Geparin Radiklari D/in eritmasi. 5000 IU/ml 1 ml № 5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Geparin hisoblanadi.
Geparin Radiklari D/in eritmasi. 5000 IU/ml 1 ml № 5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.