Ko'mir faollashtirilgan Herbal Pharma 250 mg № 10 tabletkalar (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1100 so'm)
Ko'mir faollashtirilgan: 250 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Ko'mir faollashtirilgan Herbal Pharma 250 mg № 10 tabletkalar (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: 250 мг - фаоллаштирилган кўмир.
Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали.
Силлиқ бир текис, икки томони қабариқ юзали, рискасиз, қора рангли таблеткалар.
Таблеткалар.
Энтеросорбентлар. АТХ коди: А07ВА01.
Адсорбцияловчи восита. Катта юзали фаолликка ва юқори ютиш (сорбция) хусусиятига эга. Овқат ҳазм қилиш йўлларидан заҳарли моддалар, оғир металларнинг тузлари, алкалоидлар ва гликозидлар, дори воситаларни ютиб олади ва уларни организмдан чиқарилишига ёрдам беради. Ўзининг юзасида газларни адсорбциялайди.
Фаоллаштирилган кўмир таблетка шаклида кукун шаклига нисбатан камроқ адсорбцион хусусиятига эга, бироқ, қабул қилиш учун анча қулай. Препарат заҳарли эмас.
Фаоллаштирилган кўмир ичакда сўрилмайди, ичак орқали организмдан яхши чиқарилади.
Овқат токсикоинфекциялари, маиший, саноатга оид ва овқат заҳарлари, алкалоидлар, дори препаратлари, оғир металларнинг тузлари билан ўткир заҳарланиш; диспепсия, метеоризм; рентгенологик текширишларга тайёрлашда қўлланади.
Катталар: одатдаги дозаси 3-6 таблеткадан суткада 3-4 мартани ташкил қилади.
Заҳарланиш ва интоксикацияларда 0,5-2 стакан сувда сувли суспензия кўринишида бир қабулга 20-30 г дозада буюрилади. Шундай сувли суспензия меъдани ювиш учун ҳам ишлатилади. Меъданинг кислоталиги юқори бўлганида катталарга 1-2 г дан суткада 3-4 марта буюрилади. Тез ва яққол самарага эришиши учун таблеткаларни майдалаш ва сувли суспензия (0,5 стакан сувда) кўринишида қабул қилиш мумкин.
3 ёшдан катта болалар: одатдаги доза 2-4 таблеткадан суткада 3-4 мартани ташкил қилади; диарея кузатилганида суткада 3-4 марта 4-5 таблеткагача оширилади. Турли заҳарланишларда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга ичга 5 г дозадан суткада 3 марта буюрилади, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга ичга 7 г дозада суткада 3 марта буюрилади. Фаоллаштирилган кўмир болаларга ҳамиша майдаланган таблеткалар кўп бўлмаган миқдордаги сувдаги суспензияси кўринишида буюрилади, уни қабул қилгандан кейин бир стакан сув ичиш керак.
Ўткир касалликларда даволаш курси 3-5 кун, эндоген интоксикациялар билан боғлиқ бўлган сурункали касалликларда эса 10-15 кунни ташкил қилади.
Юқори сезувчанлик, препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволаш билан бартараф бўладиган диспептик кўринишлари (қабзият, ич кетишлар, кўнгил айниши, қусиш) бўлиши мумкин.
Узоқ муддат қўлланганида организмда витаминлар, гормонлар, ёғлар, оқсилларни етишмовчилиги, бу тегишли тиббий маслаҳат ёки алиментар коррекцияни талаб қилади.
Ҳар қандай нохуш кўринишлари пайдо бўлган ҳолда бемор шифокорга мурожаат қилиши керак.
- меъда-ичак йўлларининг яралари;
- меъдадан қон кетишлар;
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- 3 ёшгача бўлган болалар.
Ўзининг сўриб олувчи хусусиятлари туфайли фаоллаштирилган кўмир, у билан бир вақтда қабул қилинаётган дори воситаларнинг самарадорлигини камайтириши мумкин.
Йўлдош фармакотерапияда фаоллаштирилган кўмир адсорбцияловчи хусусиятлари сабабли, дори воситалари ёки овқат қабул қилишдан 1-1,5 соат олдин ёки кейин қабул қилинади.
Препаратни узоқ вақт қўллаш туфайли гиповитаминоз ривожланганида поливитаминлар қабул қилиш керак.
Фаоллаштирилган кўмир қабул қилгандан кейин аҳлат қора рангга бўялади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга фаоллаштирилган кўмирни салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Болалар
Препаратни 3 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Максимал бир марталик дозани аҳамиятли даражада ошиши, препаратнинг дозаси камайтирилганидан ёки бекор қилингандан кейин йўқоладиган ножўя реакцияларни (кўнгил айниши, қусиш ва қабзият) ривожланишига олиб келиши мумкин.
10 таблеткадан блистерда; 10 таблеткадан контур уясиз ўрамда.
Оригинал ўрамида, буғлар ва газлар ажратиб чиқарадиган моддалар ва материаллардан алоҳида жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
Herbal Pharma, Узбекистан.
Ko'mir faollashtirilgan: 250 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Ko'mir faollashtirilgan Herbal Pharma 250 mg № 10 tabletkalar (1 blister) ning to`liq analoglari:
Ko'mir faollashtirilgan Herbal Pharma 250 mg № 10 tabletkalar (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ko'mir faollashtirilgan Herbal Pharma 250 mg № 10 tabletkalar (1 blister) ning asosiy faol moddasi Ko'mir faollashtirilgan hisoblanadi.
Ko'mir faollashtirilgan Herbal Pharma 250 mg № 10 tabletkalar (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Herbal Pharma hisoblanadi.