Facebook Pixel Code

Lidokain (Lidokaine) Bayan Tibbiy in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Lidokain (Lidokaine) Bayan Tibbiy in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда : лидокаин гидрохлориди - 10 мг, 20 мг ва 100 мг.

Ёрдамчи моддалар: натрий хлорид (10 мг/мл ва 20 мг/мл дозали эритмалар учун), натрий ишқори 1 М, инъекция учун сув

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Инъекция учун эритма

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар. АТХ коди: С01ВВ01.

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. Маҳаллий анестезиянинг барча турларини чақиради: терминал, инфильтрацион, ўтказувчан. Маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсири натрий каналларининг блокадаси ҳисобига нерв толаларининг нерв охирларида нерв ўтказувчанлигини сусайиши билан боғлиқ. Маҳаллий қўлланганида қон томирлар кенгаяди, маҳаллий таъсирловчи таъсир кўрсатмайди. Шунингдек, яққол антиаритмик таъсирга эга. Асосий натрий оқимининг камайиши ва калий оқимини кўпайиши натижасида спонтан диастолик деполяризация тезлигининг камайиши, препаратнинг антиаритмик таъсири механизмида муҳим роль ўйнайди.

Пуркинье толалари ва юрак қоринчалари мушакларида (антиаритмик воситалар IB синфи) препарат самарали рефрактер даврини ва таъсир потенциали давомийлигини қисқартиради. Шунингдек, препарат қоринчалар фибриляцияси поғонасини оширади. ЭКГ да Q-T интервални қисқариши аниқланади. Миокарднинг қисқарувчанлиги пасаймайди ёки ахамиятсиз даражада пасаяди.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг 70% жигардан биринчи ўтишидаёқ фаолсизланади. Организмда катта ҳажмдаги суюқликда тақсимланади. Плазмадаги терапевтик концентрациялари 1,5-6 мкг/мл ни ташкил қилади, бундан юқори концентрацияси токсик ҳисобланади.

Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 60-80% ташкил қилади. Йўлдош орқали, бош ва орқа мия суюқлигига осон ўтади. Қисқа вақт таъсир қилади. Узоқ муддатли инфузиядан кейин яримчиқарилиш даври 90 минутни ташкил қилади.

Жигар касалликларида яримчиқарилиш даври 2-3 марта ошиши мумкин. Жигарда гидролиз йўли билан парчаланади. Метаболитлари кўринишида сийдик, сафро ва кўкрак сути билан (она плазмасидаги концентрациясининг 40% гачаси) чиқарилади.

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита сифатида лидокаин қуйидаги мақсадлар учун ишлатилади: апендектомияда, чуррани йўқотиш ва бошқа жарроҳлик операцияларда инфильтрацион анестезия учун; стоматологияда, қўл-оёқлар хирургияси ва бошқаларда ўтказувчан анестезия учун; нерв чигилларининг блокадаси учун; кичик чаноқ аъзолари ва оёқлардаги ва бошқа операцияларда эпидурал ва орқа мия анестезияси учун; офтальмология, стоматология, урология, шунингдек, турли жарроҳлик операциялари ва муолажаларда, бронхоскопия ва бошқ. шиллиқ қаватларнинг терминал анестезияси учун ишлатилади.

Антиаритмик восита сифатида лидокаин турли генезли моно- ва политоп қоринча экстрасистолияси ва тахикардияни даволаш ва олдини олиш учун ишлатилади, шу жумладан миокард инфарктининг ўткир босқичида, қоринчалар фибриляциясини йўқотиш учун ва қўшимча восита сифатида юрак дефибриляциясида, юрак катетиризацияси ва ангиокардиографиясида ва бошқа шу каби ташхис муолажаларда ишлатилади.

Инфильтрацион анестезия учун 0,5% эритмалари ишлатилади, улар 2% ёки 10% лидокаин эритмасини керакли миқдордаги натрий хлоридининг стерил физиологик эритмаси билан суюлтирилиб олинади. Умумий доза 300 мг дан ошмаслиги керак (600 мл 0,5% эритма).

Периферик нервларнинг анестезияси учун 1% ва 2% эритмалари ишлатилади; максимал умумий доза 400 мг (40 мл 1% эритма ёки 20 мл 2% эритма); нерв чигалларининг блокадаси учун-10-20 мл 1% эритма ёки- 5-10 мл 2% эритма; эпидурал анестезия учун-1% ва 2% эритмалари (300 мг дан кўп бўлмаган лидокаин) ишлатилади.

Шиллиқ қаватларининг терминал анестьезияси учун (стоматологияда, эндоскопик текширувларга тайёрлаш ва ўтказишда) 2 мл 10% лидокаин эритмаси ишлатилади.

Препаратнинг таъсирини узайтириш учун адреналин гидрохлориднинг 0,1% эритмасини қўшиш мумкин (5-10мл препарат эритмасига 1 томчидан, аммо эритманинг умумий миқдорига 5 томчидан кўп эмас).

Офтальмологияда 2% эритмалари ишлатилади: текширишдан ёки хирургик операциядан олдин кўзга шу эритмадан 2 томчидан 2-3 марта 30-60 секунд интервал билан томизилади.

Антиаритмик восита сифатида препарат вена ичига юборилади: бошида оқим билан (3-4 минут давомида) ўрта ҳисобда 80 мг дозада (4 мл 2% эритма), сўнгра юбориш томчилаб давом эттирилади: минутига ўрта ҳисобда 2 мг дан 1 мл да 2 мг сақловчи эритмадан.

Одатда бундай эритмани олиш учун 6 мл 2% эритма натрий хлориднинг стерил физиологик эритмаси билан 60 мл га етказилади. ²олатга қараб инфузия 24-30 минут давом этиши мумкин. Бир суткада юбориладиган 2мг/мл ли эритманинг умумий миқдори 1200 мл дан ошмаслиги керак.

Юбориш тўхтатилганидан сўнг препаратнинг таъсири 1/2-1 соат давом этади.

Шунингдек, аввал томир ичига оқим билан (секин, 3-4 минут давомида) 80 мг (4мл 2% эритма) юборилади ва бир вақтнинг ўзида мушак ичига (думба ёки дельтасимон мушак) 400 мг (4 мл 10% эритма) юборилади; сўнгра ҳар 3 соатда мушак ичига 200-400 мг дан (2-4 мл 10% эритма) юборилиб турилади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, лекин тез вена ичига юборилганида артериал босимни кескин пасайиб кетиши ва коллапс ривожланиши мумкин. Тизимли қўлланилганида шунингдек бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, безовталик, қулоқларда шовқин, тил ва оғиз шиллиқ пардасининг увишиши, кўришнинг бузилиши, артериал қон босимини пасайиши, брадикардия, тиришишли тортилишлар, қалтираш бўлиши мумкин.

Вольф-Паркинсон ва Стокс-Адамс синдромларида, кекса ёшдаги беморлардаги синус тугунининг кучсизлиги синдромида, II-III даражали атриовентрикуляр ва интравентрикуляр блокадада, суправентрикуляр аритмияларда, яққол брадикардияда, кардиоген шокда, жигар фаолиятининг яққол бузилишларида, препаратга юқори сезувчанликда тизимли қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг организмдаги метаболизмида парааминобензой кислотаси ҳосил бўлмаслиги туфайли, у антисульфаниламид таъсир кўрсатмайди ва сульфаниламид препаратлари билан даволанаётган беморларда қўлланиши мумкин.

Препарат бошқа антиаритмик воситалар билан бирга қўлланганида уларнинг антиаритмик ва заҳарли самараларининг қўшилиши (кардиодепрессив таъсири, МНС қўзғалиши, галюцинациялар) кузатилиши мумкин.

Циметидин, бета-адреноблокаторлар ва МАО ингибиторлари билан бирга қўлланганида, препаратнинг заҳарлилиги ошади, бундай қўшишнинг зарурати бўлганида унинг дозасини камайтириш керак.

Жигар фаолияти заифлашган (масалан, жигар церрози) ёки жигарда қон айланиши сусайган беморларда (масалан, юрак етишмовчилиги ва ўткир миокард инфарктида), гиповолемияда, шокда, буйрак етишмовчилигида, шунингдек ёши 65 дан юқори бўлган беморларда препаратнинг дозасини 2 марта камайтириш керак, қўллашнинг давомийлигини ҳам иложи борича қисқартириш керак. Агарда препаратни юбориш бир суткадан ортиқ давом этса, унинг чиқарилиши секинлашади, шунинг учун унинг дозасини камайтириш керак. Препаратнинг инъекцияларида ЭКГ ни тўхтовсиз ёзиб туриш керак.

Кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирларини олдини олиш мақсадида, парентерал юборишга мўлжалланган қисқа таъсир қилувчи барбитуратлар, қалтираш, клонико-тоник тиришишларни олдини олиш учун бензодиазепин қатори транквилизаторлари; гипотония ривожланган ҳолда томир ичига юбориш учун симпатомиметик воситалар; брадикардияда томир ичига юбориш учун атропин (0,5-1,0 мг) тайёр ҳолда бор бўлиши керак. Доза ошириб юборилган ҳолларда юқорида қайд этилган симптомлардан ташқари коллапс ва МНС нинг сусайиши ривожланиши мумкин. Бундай ҳолда юқорида санаб ўтилган препаратлардан ташқари ўпканинг сунъий вентиляцияси ёки бошқа жонлантириш тадбирларини ўтказиш керак бўлади.

Синусли брадикардияси ва тўлиқ бўлмаган юрак блокадаси бўлган беморларда препаратни қўллашдан олдин атропин, изопротеренол ёки ритмни электр юритувчиси ёрдамида юрак ритмини тезлаштириш керак. Акс ҳолда оғир аритмия ва тўлиқ блокада пайдо бўлиши мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Лидокаин гидрохлоридининг ножўя самараларида ва дозасини ошириб юборилишдаги даволаш тадбирлари.

Маҳаллий анестетикка бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, эйфория кўринишидаги токсик реакциялар кўринишидаги кичик белгилари пайдо бўлганида препаратни кейинги юборишлари тўхтатилади. Пациент горизонтал ҳолатда бўлади; кислороднинг ингаляцияси татбиқ қилинади ва вена ичига 10 мг седуксен (реланиум) юборилади.

Эритмаларни вена ичига инфузия қилиш учун тизими тайёрланади. ²амма тадбирлар бир вақтда артериал босим ва пульснинг назорати остида бажарилади. Ташқи нафаснинг бузилишни даражасига қараб ўпкани ҳаво-кислород аралашмаси билан нафас аппарати ниқоби ёрдамида ёрдамчи ёки суъний вентиляция ўтказилади.

Мимик ва скелет мушакларининг тиришишлари пайдо бўлган ҳолларда, улар 1% гексенал ва типентал натрийни вена ичига секин юбориш орқали йўқотилади. Енгил гипотензия операцион столнинг бош қисмини тушириш ва электролит эритмаларни инфузия қилиш ёрдамида бартараф қилинади.

Артериал босимнинг яққол пасайишини, брадикардияни қуйидаги тадбирлар орқали йўқотиш мумкин: операцион столнинг бош қисми туширилади ва нафас йўлларини ўтказувчанлигини кузатилади; вена ичига электролит эритмалари ёки коллоид плазма ўрнини босувчилар юборилади; глюкокортикоидлар (125-25 мг гидрокортизон, 30-60 мг преднизолон); шунингдек вена ичига 0,1% адреналин эритмаси 0,025-0,1 мг дозада (1 мл официнал 0,1% адреналин эритмаси 10 мл натрий хлоридининг изотоник 0,9% инъекция учун эритмасида суюлтирилади ва 1 мл дан кутилган самарага эришилгунича юборилади).

Кейинчалик адреналин гидрохлоридини артериал босимни ва пульсни назорати остида инфузион юборишга ўтилади. Яққол брадикардияда - атропин юборилади.

Инъекция учун 1% ли эритма 5 мл дан , 2% ва 10% ли эритма 2 мл дан ампулаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

МЧЖ “BAYAN MEDICAL”.

МЧЖ “Pharm Product”,

Ўзбекистон РеспубликасиТошкент ш., Юнус Обод тумани, Богишамол кўчаси,

160-уй.

Тел/факс: +(99871) 235-57-23.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
2 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Lidokain (Lidokaine) Bayan Tibbiy in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Lidokain (Lidokaine) Bayan Tibbiy in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Lidokain gidroxloridi hisoblanadi.

Lidokain (Lidokaine) Bayan Tibbiy in'ektsiya uchun eritma 2%, 2 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Bayan Medikal hisoblanadi.