Facebook Pixel Code

Metronidazol SD sham vaginal. 500 mg №10 (2 blister x 5 sham)

dagi narxlar
dan 7700 so'm gacha 11100 so'm
Retsept bo'yicha
16 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Metronidazol SD sham vaginal. 500 mg №10 (2 blister x 5 sham)

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: метранидазол - 500 мг;

ёрдамчи модда: суппозиторийлар учун асос (қаттик ёғ) - 2,0 г массали суппозиторийларни олиш учун етарли миқдорда.

Оқ ёки сариқ тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Кесимида ҳаволи ва ғовак стержен ва воронкасимон чуқурча бўлишига йўл қўйилади.

Вагинал суппозиторийлар.

Протозойларга қарши восита. АТХ коди: G01AF01.

Метронидазол нитро-5-имидазолларга мансуб бўлиб, кенг таъсир доирасига эга. Препаратга Peptostreptococcus spp., Clostridium spp., Bacteroides spp., Fusobacterium spp., Prevotella spp., Veilonella сезгир.

Метронидазол - оддий Trichomonas vaginalis, Giardia interstinalis (Lamblia intestinalis), Entamoeba histolytica ни ривожланишини тўхтатади. Bifidobacterium spp., Eubacterium spp. препаратга сезгирлиги доимий эмас.

Микроорганизмларнинг сезгир бўлмаган штаммлари: Propionibacterium, Actinomyces, Mobiluncus.

Фармококинетикаси

Махаллий даволаш учун вагинал суппозиторийлар кўринишида қўлланганда - препаратнинг тизимли сўрилиши минималдир.

Метронидазолга сезгир микроорганизмлар чақирган трихомонадали вагинит, бактериал вагиноз ва специфик бўлмаган вагинитларни махаллий даволашда ишлатилади.

Препарат факат катта ёшдаги пациентларни даволаш учун рухсат этилади.

Метронидазол вагинал суппозиторийлари одатда таблетка холидаги метронидазол билан қўлланади.

Трихомонадали вагинит. 1 вагинал суппозиторийдан 10 кун давомида 1 мартадан қўллаш буюрилади. Суппозиторийлар қинга чуқур киритилади. Даволашни метронидазол таблеткаларни бир вақтда перорал қабул қилиш ўтқазиш керак: суткада 1 таблетка (250 мг) дан 2 марта 10 кун давомида буюрилади.

Носпецифик вагинитлар. 1 вагинал суппозиторий 7 кун давомида суткада 1 марта қинга чуқур юборилади.

Даволашнинг максимал давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак, даволаш курсларининг сони эса - йилига кўпи билан 3 марта.

Суппозиторийларни қўллаш усули. Суппозиторийлар интравагинал (қин ичига) юборилади. Суппозиторийларни қисмларга кесиш мумкин эмас, чунки бундай ўзгаришлар фаол моддани тақсимланишини бузилишига олиб келиши мумкин.

Меъда-ичак тизими бузилишлари: эпигастриядаги оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, оғиз бўшлигининг шиллиқ қаватини яллиғланиши, таъм билишни бузилишлари, анорексия, қайтувчан характерга эга панкреатитнинг жуда кам учрайдиган ҳолатлари.

Тери томонидан ўзгаришлар: тошма, қичиш, қизариш, эшакеми, иситма, ангионевротик шиш; жуда кам ҳолларда - анафилактик шок; якка холларда - пустулёз тошмаси.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: периферик сенсор нейропатия, бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, жуда кам - энцефалопатия холатлари (масалан, онгни чалкашиши), нимуткир мияча синдроми (масалан, атаксия, дизартрия, одимлашни бузилиши, нистагм, тремор), улар препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетиши мумкин.

Рухий бузилишлар: психотик бузилишлар, шу жумладан онгни чалкашиши, галлюцинациялар.

Кўриш қобилиятини бузилиши: диплопия, миопия каби кўриш функциясини вактинча бузилиши.

Гематология: якка холларда - агранулоцитоз, нейтропения ва тромбоцитопения.

Жигар функциясини бузилиши: якка холларда - жигар функциясининг тестларини қайтувчан характерга эга булган нормадан силжиши холестатик гепатит. Даволаниш вақтида сийдик кизил-жигарранг бўлиб қолиши мумкин, бу метронидазолнинг метаболизми махсулотлари бўлган сувда эрийдиган пигментларнинг борлиги билан боғлиқдир.

  • метронидазол ёки нитроимидазолнинг бошқа хосилаларига ута юўори сезувчанлик;
  • қон касалликлари, лейкопения (шу жумладан анамнездаги);
  • ҳаракат координациясини бузилиши; марказий нерв тизими касаллиги (шу жумладан тутқаноқ);
  • жигар етишмовчилиги (катта дозалар буюрилган ҳолларда);
  • ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даври;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эхтиёткорлик билан: хомиладорлик (II-III уч ойликлари).

Билвосита антикоагулянтлар (масалан, варфарин) билан бир вақтда қўлланганда, метронидазол уларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин вақтини ошишига олиб келади.

Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (масалан, векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Дисульфирамга ўхшаб, этанолни ўзлаштираолмасликни чақиради.

Метронидазолни дисульфирам билан бир вақтда қўлланиши турли неврологик синдромлар (онгни сусайиши, руҳий бузилишларни юз бериши) ни ривожланишига олиб келиши мумкин. Барбитуратлар (масалан, фенобарбитал) нинг таъсир остида, жигарда уни фаолсизланишини тезлашиши хисобига метронидазолнинг самарадорлиги пасаяди.

Циметидин билан бир вақтда қўлланганда қон зардобида метронидазолнинг даражаси ошиши ва ножўя реакцияларни ривожланиш хавфи кучайиши мумкин.

Литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганда плазмада литийнинг концентрацияси ошиши мумкин.

Жигар функцияси бузилган шахсларда қўлланилиши. Жигар касалликларида эхтиёткорлик билан буюрилади.

Педиатрияда ишлатилиши

Препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг II ва III уч ойлигида препарат фақат, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина ва шифокорнинг кузатуви остида қўлланиши мумкин.

Автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситалари хайдовчилари ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқарувчи шахсларнинг эътиборини, препаратни қўллаш билан боғлиқ бош айланишини пайдо бўлиши мумкинлигига қаратиш лозим.

Симптомлари: лейкопения, нейропатия, атаксия, қусиш.

Метронидазолнинг специфик антидоти маълум эмаслиги туфайли, симптоматик даволашни амалга ошириш тавсия этилади.

Вагинал суппозиторийлар 500 мг дан. 5 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнкали контур уяли ўрамда.

1 ёки 2 контур уяли ўрамдан қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт буйича.

«SHARQ DARMON» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Бектемир тумани. Х.Байқаро кўч., 35A

Тел: +99871 295 08 57, Факс: +99871 295 08 57.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Metronidazol: 500 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Metronidazol SD sham vaginal. 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 3850 so'm - 5 шт.

Metronidazol SD sham vaginal. 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Metronidazol SD sham vaginal. 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Metronidazol hisoblanadi.

Metronidazol SD sham vaginal. 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) ishlab chiqaruvchisi Sharq Darmon hisoblanadi.