Facebook Pixel Code

Mistol vaginal suppozitorlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham)

dagi narxlar
dan 45000 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Mistol vaginal suppozitorlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham)

Ҳар бир вагинал суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг метронидазол;

ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ.

Оқ рангдан оч сариқ ранггача бўлган торпеда шаклидаги суппозиторийлар.

Вагинал суппозиторий.

Гинекологияда қўлланиладиган инфекцияга қарши ва антисептик воситалар. Имидазол ҳосилалари.

Фармакодинамикаси

Метронидазол 5-нитроимидазолнинг ҳосиласи бўлиб, кенг таъсир доирасига эга. Сезгир штаммларни (S) сезувчанлиги ўртача бўлган штаммлардан, сезувчанлиги ўртача бўлган штаммларни резистент штаммлардан (R) фарқлашга имкон берувчи чегаравий концентрациялар S < 4 мг/л ва R > 4 мг/л тарзида тақдим этилган.

Peptostreptococcus spp., Clostridium spp., Bacteroides spp., Fusobacterium spp., Porphyromonas, Bilophila, Helicobacterpylori, Prevotella spp., Veilonella штаммлари препаратга нисбатан сезгирдир. Метронидазол Trichomonas vaginalis, Giardia intestinalis (Lamblia intestinalis), Entamoeba histolytica содда ҳайвонларнинг ривожланишини сўндиради. Bifidobacterium spp., Eubacterium spp. штаммлари препаратга нисбатан доимо сезгир. Propionibacterium, Actinomyces, Mobiluncus микроорганизмларнинг штаммлари сезувчан бўлмайди.

Фармакокинетикаси

Интравагинал юборилганидан кейин тизимли кириши минимал бўлади.

Плазмадан ярим чиқарилиши даври 8-10 соатни ташкил этади.

Плазма оқсиллари билан боғланиши сезиларли эмас (20% дан кам).

Ўпка, буйраклар, жигар, сафро, орқа мия суюқлиги, тери, сўлак ва вагинал секретга тезда ва яққол ифодаланган ҳолда ўтади. Йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтади.

Метаболизм асосан жигарда юз беради: 2 та конъюгацияга учрамаган оксидланган фаол метаболит (фаолликнинг 5-30%) ҳосил бўлади.

Чиқарилиши - асосан буйраклар орқали чиқарилади: қабул қилинган дозанинг 35-65% метронизадол ва унинг оксдланган метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади.

Трихомониаз ва носпецифик вагинитни маҳаллий даволашда қўлланилади.

Дозалаш

Мистол® суппозиторийлари фақат катталарда қўлланилади.

Трихомонад вагинитда: 10 кун давомида суткада 1 марта 1 тадан вагинал суппозиторий қўлланилади. Суппозиторий қинга чуқурроқ киритилади.

Носпецифик вагинитда: 7 кун давомида суткада 1 марта 1 та вагинал суппозиторий қинга чуқурроқ киритилади. Пациент аёлнинг жинсий шеригини ҳатто унда инфекция симптомлари йўқ бўлганида ҳам бир вақтда даволаш мутлоқ зарур бўлиб ҳисобланади.

Мистол® препарати билан даволашнинг максимал давомийлиги 10 кундан, бир йилда даволаш курсларининг сони 2-3 тадан ошмаслиги керак.

МИЙ томонидан:

  • эпигастрийда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея;
  • оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши, оғиз қуриши билан кечувчи глоссит, стоматит, таъм сезишни бузилишлари (металл таъми), анорексия, тил караш билан қопланиши;
  • жуда кам ҳолларда - қайтувчан табиатга эга бўлган панкреатит ҳоллари.

Тери ва унинг ҳосилалари томонидан:

  • гиперемия билан кечувчи қизиб кетиш ҳисси, қичишиш, иситма билан кечувчи тошма;
  • эшакеми, ангионевротик шиш, кам ҳолларда - анафилактик шок;
  • якка ҳолларда пустулёз тошма, кўп шаклли эритема.

Нерв тизими томонидан:

  • периферик сенсор нейропатия;
  • бош оғриғи, тиришишлар, бош айланиши, атаксия, уйқучанлик;
  • жуда кам ҳолларда - энцефалопатия (масалан, онгни хиралашиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, ёруғликка юқори даражада сезувчанлик, қийшиқ бўйин, галлюцинациялар, фалаж, кўриш ва ҳаракатланишнинг бузилишлари) ва нимўткир кичик мияга оид синдроми (масалан, атаксия, дизартрия, қадам ташлашнинг бузилиши, нистагм, тремор), улар препарат қабул қилиниши тўхтатилганидан кейин йўқолиши мумкин;
  • асептик менингит.

Руҳият томонидан: руҳий бузилишлар, шу жумладан онгни хиралашиши, галлюцинациялар, тушкун кайфият.

Кўриш аъзоси томонидан:

  • дипломия, миопия, кўришни ноаниқлиги, кўриш ўткирлигининг пасайиши, ранг ажратишни ўзгариши каби кўришнинг вақтинчалик бузилишлари;
  • оптик нейропатия/неврит.

Қон томонидан: якка ҳолларда - агранулоцитоз, нейтропения ва тромбоцитопения, панцитопения, лейкопения.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан:

  • якка ҳолларда - жигар ферментлари (АСТ, АЛТ, ишқорий фосфатаза) даражаларининг ошиши, холестатик ёки аралаш гепатит ва жигар ҳужайраларининг (гепатоцитларнинг) гоҳида сариқлик билан кечадиган шикастланиши;
  • жигар етишмовчилиги ҳоллари ҳақида хабар берилган бўлиб, унда метронидазол ва бошқа антибиотиклар билан даволанган пациентларда жигарни кўчириб ўтказиш зарур бўлган.

Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқима томонидан: жуда кам ҳолларда - миалгия, артралгия.

Бошқа ножўя реакциялари: тана ҳароратини ошиши.

Даволаш вақтида сийдик қизил-жигарранг тус олиши мумкин, бу метронидазол метаболизми маҳсулоти бўлган сувда эрийдиган пигментларнинг иштирокидан келиб чиқади.

Метронидазол ёки имидазолнинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Мистол® препаратини дисульфирам билан мажмуада буюриш ёки алкоголь билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Дисульфирам: метронидазол ва дисульфирамни бир вақтда қабул қилган пациентларда делирий билан кечувчи ўткир транзитор бузилишлар (ўткир делирий хуружи, онгни хиралашиши) ҳоллари ҳақида хабар берилган.

Алкоголь: дисульфирамга ўхшаш реакция (гиперемия, эритема, қусиш, тахикардия) юзага келиши эҳтимоли туфайли, даволаш вақтида ва даволаш якунланганидан кейин энг камида яна бир кун давомида алкоголли ичимликларни истеъмол қилмаслик ва таркибида алкоголни сақловчи препаратларни қабул қилиш мумкин эмас.

Антикоагулянтлар билан перорал даволаш (варфарин): антикоагулянт таъсирини кучайиши ва жигар метаболизми пасайиши келтириб чиқарадиган қон кетишларнинг юқори хавфи мавжуд. Протромбин ва ХНН (халқаро нормаллашган нисбат) даражаларини тез-тез назорат қилиш зарур. Метронидазолни қабул қилиш вақтида ва уни қўллаш бекор қилинганидан кейин 8 кун давомида перорал антикоагулянт дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади.

Литий: метронидазол қабул қилинганида қон плазмасида литий даражаси ошиши мумкин. Литий ва метронидазолни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда қон плазмасида литий, креатинин ва электролитлар концентрацияларини назорат қилиш зарур.

Циклоспорин: қон плазмасида циклоспорин даражасининг ошиши хавфи мавжуд. Агар препаратларни бир вақтда қабул қилиш зарур бўлса, циклоспорин ва креатинин даражаларини синчковлик билан текшириш лозим.

Фенитоин ёки фенобарбитал: қон плазмасида метронидазол даражаси пасайишини келтириб чиқаради.

5-Флуороурацил: 5-флуороурацил клиренсини пасайиши унинг токсиклиги ошишини келтириб чиқаради.

Бусульфан: метронидазол қон плазмасида бусульфан даражаларини ошириши мумкин, бу бусульфаннинг сезиларли токсик таъсирига олиб келишига қодир.

Халқаро нормаллашган нисбатнинг (ХНН) ўзгариши: антибактериал даволашни қабул қилган пациентларда перорал антикоагулянтлар фаоллиги ошишининг кўп сонли ҳоллари қайд этилган. Бунда инфекциялар ёки яққол ифодаланган яллиғланишнинг мавжудлиги, ёш ва саломатликнинг умумий ҳолати шундай асоратларга мойилликни келтириб чиқарувчи хавф омиллари бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳолатларда инфекциянинг ўзи ёки уни даволаш ХНН мувозанати бузилишига қанчалик таъсир қилишини аниқлаш қийин кечади. Бироқ антибиотикларнинг айрим синфлари, хусусан фторхинолонлар, макролидлар, циклинлар, тримоксазол ва айрим цефалоспоринлар бунда катта аҳамият касб этади.

Лаборатория текширувларининг натижалари: метронидазол трепонемаларни иммобилизация қилишга қодир, бу янглиш ҳолда мусбат Нельсон тестига олиб келади.

Метронидазол аэроб ёки факультатив анаэроб бактерияларга бевосита таъсир кўрсатмайди.

Метронидазол 10 кундан кўп вақт давомида ва бир йилда 2 ёки 3 мартадан кўп буюрилмаслиги керак.

Метронидазол билан даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш лозим (антабус самара).

Трихомонад инфекциясининг элиминациясидан кейин гонококк инфекциясини доимий кечиши эҳтимоли мавжуд.

Гемодиализ ўтказилаётган пациентларда метронидазол ва унинг метаболитлари гемодиализ ўтказилганидан кейин 8 соат давомида чиқарилади, шу сабабли метронидазолни гемодиализ ўтказилганидан кейин дарҳол қабул қилиш зарур.

Перитонеал диализ ўтказилаётган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Агар пациентда атаксия, бош айланиши ёки онгни хиралашиши юзага келса, препарат қўлланилишини бекор қилиш зарур.

Периферик ёки марказий нерв тизимининг оғир, сурункали ёки ривожланиб борувчи касалликлари бўлган пациентларда неврологик статус зўрайиши хавфини эътиборга олиш лозим.

Анамнезда гематологик бузилишлари бўлган ёки препаратни юқори дозаларда ва/ёки узоқ вақт давомида қабул қилаётган пациентларда мунтазам равишда, айниқса лейкоцитлар миқдорини аниқлаш учун қон таҳлилларини ўтказиш зарур.

Мистол® препаратини жигар энцефалопатияси бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Жигар энцефалопатияси бўлган пациентларда суткалик дозани учдан бирига камайтириш зарур ва суткада 1 марта қабул қилиш мумкин.

Лейкопенияли пациентларда препарат билан даволашни давом эттириш имконияти инфекция касаллиги кечишининг оғирлигига боғлиқ бўлади.

Препарат билан узоқ муддат даволанганда пациентни марказий ёки периферик нейропатия (парестезия, атаксия, бош айланиши, тиришишлар) каби ножўя реакцияларнинг белгилари пайдо бўлиши юзасидан назорат қилиш зарур.

Метронидазол сийдикни тўқ рангга бўяши (фаол метаболит ҳисобига) мумкинлиги ҳақида пациентларга хабар бериш зарур.

Презервативлар ёки диафрагмалардан фойдаланилганида вагинал суппозиторийларни қўллаш латекс ёрилиши хавфини ошириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик даври

Клиник маълумотлар метронидазол билан боғлиқ ҳеч қандай тератоген ёки фетотоксик таъсирларни намоён қилмаган. Бироқ, бундай хавфнинг мавжуд эмаслиги фақат эпидемиологик тадқиқотлар билан тасдиқланиши мумкин. Шу муносабат билан ҳомиладорлик даврида метронидазолни фақат зарурат бўлганида буюриш мумкин.

Лактация даври

Метронидазол кўкрак сутига ажралади. Шунинг учун эмизиш даврида ушбу дори препаратини қўллашдан сақланиш зарур.

Болалар: препаратни болаларда қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Пациентларни уйқучанлик, бош айланиши, онгни хиралашиши, галлюцинациялар, тиришишлар, шунингдек кўришнинг ўтиб кетувчи бузилиши юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш зарур. Ушбу симптомлар пайдо бўлганида транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Лейкопения, нейропатия, атаксия, қусиш, енгил дезориентация кузатилиши мумкин. Метронидазолнинг ўзига хос антидоти номаълум бўлганлиги туфайли, симптоматик даволашни амалга ошириш тавсия этилади.

5 вагинал суппозиторийлар ПВХ/ПЭ стрипда, 2 стрип тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Kusum Healthcare Pvt. Ltd.

Манзили

SP-289(A), RIICO Industrial Area, Chopanki, Bhiwadi, Dist. Alwar (Rajasthan) India.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларнинг сифати бўйича эътирозларни (таклифларни) қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили

«BARAKA DORI FARM» МЧЖ чет эл корхонаси

100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 4-Б уй,

тел.: + (99871) 252-50-45, + (99871) 252-36-36

уяли тел.: + (99893) 388 87 82

info@kusumhealthcare-pv.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Metronidazol: 500 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Vaginal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mistol vaginal suppozitorlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 22500 so'm - 5 шт.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Mistol vaginal suppozitorlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Mistol vaginal suppozitorlari 500 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Metronidazol hisoblanadi.