Facebook Pixel Code

Mezim 10000 kapsulalar №20 (shisha)

dagi narxlar
dan 19000 so'm gacha 67000 so'm
Без рецепта
57 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Mezim 10000 kapsulalar №20 (shisha)

Ичакда эрувчи бир таблетка чўчқа меъда ости безидан олинган ва қуйидаги минимал фаолиикка эга бўлган 80,000-111,111 мг кукун сақлайди:

этувчи модда: липаза фаоллиги камида 10000 ТБ (Ph. Eur бўйича); амилаза фаоллиги камида 7500 ТБ (Ph. Eur бўйича); протеаза фаоллиги камида 375 ТБ (Ph. Eur бўйича);

ёрдамчи компонентлар: лактоза моногидрати; микрокристалл целлюлоза; сувсиз коллоид кремний диоксиди; А типи кросповидан; магний стеарати.

Плёнка қобиғи: 30% ли метакрил кислотаси-этилакрилатнинг сополимери (1:1 дисперсия); гипромеллоза; триэтилцитрат; титан диоксиди (Е171 бўёвчиси); тальк; 30% ли симетикон эмульсияси (қуруқ масса); макрогол 6000; кармеллозанинг натрийли тузи; полисорбат 80; азорубин лаки (Е122); натрий гидроксиди.

Мезим форте 10000 панкреатин сақловчи препарат ҳисобланади.

Мезим форте 10000 меъда-ости бези етишмовчилиги ёки фаолиятини йўқлиги (меъда ости безининг экзокрин етишмовчилиги) билан боғлиқ бўлган овқат хазм бўлишини бузилишларида овқат хазм қилиш ферментларини ўрнини босади.

Бу препаратни доимо ушбу илова-варақада баён қилинган кўрсатмаларга мувофиқ ёки даволовчи шифокор ёки дорихона ходимининг кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилиш керак. Агар Сизда гумон бўлса, унда даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

Дозалаш

Тавсия этиладиган доза:

Овқат қабул қилиш вақтида Мезимфорте 10000 нинг 2-4 таблеткаси ( 20000-40000 ТБ Ph. Eur. липазага тўғри келади).

Доза овқат ҳазм бўлишининг мавжуд оғирлик даражасига мувофиқ белгиланади. Талаб этиладиган доза кўрсатилганидан юқори хам бўлиши мумкин. Дозани ошириш симптомларнинг (масалан, стеаторея, меъдада оғриқ) яққоллигини камайтириш мақсадида ва фақат шифокор назорати остида ўтказилади.

Тана вазнининг килограммига 15000-20000 бирлик липазани ташкил қилувчи ферментларнинг кундалик дозасини ошириш мумкин эмас. Ферментларнинг дозаси ёғларни етарли сўрилиши учун зарур дозадан ошмаслиги лозим, айниқса муковисцидози бўлган пациентларда.

Болалар ва ўсмирларда қўлланиши

Болаларда дозалаш бўйича қарорни шифокор қабул қилади.

Мезим форте 10000 ни бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик (сув ёки шарбат) билан, овқат қабул қилиш вақтида ютиш керак. Таблеткалар бутунлигича ютилишига эътибор беринг, чунки Мезимфорте 10000 нинг самарадорлиги чайналганда пасаяди, унда сақланувчи ферментлар эса ажралиб чиққанидан кейин оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватига зарар етказиши мумкин. Шундан кейин кўп миқдорда суюқлик (сув ёки шарбат) ичинг.

Даволаш давомийлиги чекланмаган. Мезимфорте 10000 ни қўлланилишининг давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ бўлиб, шифокор томонидан белгиланади. Агар Сиз ўзингизни яхши ёки ёмон ҳис қилсангиз, даволовчи шифокорга хабар беринг.

Агар Сизга Мезимфорте 10000 нинг таъсири жуда кучли ёки жуда кучсиз бўлиб туюлса, даволовчи шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Агар Сиз Мезимфорте 10000 препаратини керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Шундан кейин кўп миқдорда суюқлик ичинг ва даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслахатлашинг. Панкреатиннинг жуда катта дозалари, айниқса муковисцидози бўлган пациентларда, сийдик кислотасини миқдорини қонда (гиперурикемия) ва сийдикда (гиперурикозурия) ошишига олиб келиши мумкин.

Агар Сиз Мезимфорте 10000 ни қабул қилишни унутган бўлсангиз

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун иккиланган дозани қабул қилманг, даволанишни эса, тавсияларга мувофиқ давом эттиринг.

Мезим форте 10000 қабул қилишни тўхтатиш

Агар Сиз Мезимфорте 10000 ни қабул қилишни вақтидан олдин тўхтатсангиз ёки даволашни тўхтатсангиз, унда Сизда симптомлар яна қайтадан пайдо бўлиши мумкин. Даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича хар қандай қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Бошқа дорилар каби, бу препарат хам, хамма пациентларда бўлмаса ҳам, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Эътибор қаратиш керак бўлган аҳамиятли ножўя таъсирлар ёки симптомлар, ва улар пайдо бўлганда кўрилиши керак бўлган чоралар:

Агар Сизда қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлардан биронтаси пайдо бўлса, Мезимфорте 10000 ни қабул қилишни тўхтатинг ва иложи борича, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. У кейинги даволашни ўтказиш бўйича қарор қабул қилади.

Жуда кам учрайдиган ножўя таъсирлар (10000 пациентдан 1 да кузатилиши мумкин):

Диарея, қоринда дискомфорт, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш.

Тез авж олувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, тери тошмаси, эшакеми, аксириш, кўз ёшини оқиши, нафас йўлларини торайиши оқибатида хансираш (бронхоспазм), нафасни тезлашиши.

Овқат ҳазм қилиш йўлларида юз берувчи аллергик реакциялар.

Юқори дозаларда ошқозон ости безидан олинган кукун қабул қилган муковисцидози бўлган пациентларда, ингичка ичак/кўр ичак сохасини ва йўғон ичакнинг юқорига кўтарилган қисмини торайиш холлари таърифланган. Бу торайиш потенциал ичак тутилишига сабаб бўлиши мумкин (2-бўлим “Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” га қаранг).

Номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас):

Муковисцидози бўлган пациентларда сийдик билан сийдик кислотасини чиқарилиши ошиши мумкин, айниқса панкреатин юқори дозаларда қабул қилинганида. Шунинг учун муковисцидози бўлган пациентларда, сийдик тошларини ҳосил бўлиши хавфини камайтириш учун, даволашни бошлашдан олдин сийдикда сийдик кислотасининг миқдорини аниқлаш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари ҳақида хабарлар

Қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор, дорихона ходими ёки тиббий ҳамширага мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаганларига хам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсир ҳақида “Берлин-Хеми АГ” Компаниясининг Ўзбекистондаги Ваколатхонасига, Тошкент ш. 100015, Афросиёб кўч., 12 (бизнес-марказ) манзили бўйича хабар беришингиз мумкин.

Ножўя таъсирлар хақида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги хақида кўпроқ маълумот тўплашга ёрдам берасиз.

Мезим форте 10000 ни қуйидагиларда қабул қилманг

Панкреатинга, чўчқа гўштига ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай компонентига (6-бўлимда кўрсатилган моддаларга) аллергия бўлганида қабул қилманг.

Меъда ости безини ўткир яллиғланишида ёки сурункали яллиғланишини зўрайишида, касалликни авж олган даврида қабул қилманг. Шунга қарамай, касалликни зўрайишини сусайиш фазасида парҳез кенгайтирилганида (енгил овқатлар қўшилиши ҳисобига), овқат ҳазм қилинишини бузилишлари сақланган ҳолларда препаратни вақти-вақти билан қабул қилишга рухсат берилади.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Мезим форте 10000 препаратини қабул қилиш олдидан шифокор, дорихона ходими ёкитиббиёт ҳамширасига маслаҳат учун мурожаат қилинг.

Агар Сиз ўзингизда ичакни тутилиши симптомларини (масалан, қоринда оғриқ, ичак ишини тўхташи, кўнгил айниши, қусиш) эслатувчи симптомларни сезсангиз, ичак тутилиши, муковисцидози бўлган пациентлардаги маълум асорат ҳисобланади.

Меъда ва меъда-ичак йўллари томонидан одатий бўлмаган дискомфорт ёки шикоятлар ўзгарганда, эҳтиёткорлик чораси сифатида ичакни мумкин бўлган шикастланишини истисно қилиш мақсадида, шифокор текширувидан ўтиш зарур. Айниқса бу 1 кг тана вазнига суткада 10000 ТБ дан кўпроқ липаза қабул қилаётган пациентларга тааллуқлидир.

Ушбу дори препаратида фаол ферментлар сақланади, улар оғиз бўшлиғида ажралиб чиққанида, масалан чайналганда, шиллиқ қаватини шикастлаши мумкин (масалан, оғиз бўшлиғида яралар пайдо бўлиши мумкин). Шунинг учун қабул қилишда, Мезимфорте 10000 ни бутунлигича ютилишига эътибор беринг.

Мезим форте 10000 препаратини ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш

Агар Сиз ҳар қандай дори воситаларини ҳозирги вақтда ёки яқинда қабул қилган ёки қилмоқчи бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар беринг.

Панкреатин сақловчи тайёр дори воситаларини қабул қилинганда, фолат кислотасини сўрилиши камайиши мумкин (фолат кислотасини қонга тушиши) - шунинг учун фолат кислотасини қўшимча қабул қилиш талаб этилиши мумкин.

Акарбоза ва миглитол (ичга қабул қилиш учун диабетга қарши препаратлар) Мезимфорте 10000 билан бир вақтда қабул қилинганида, уларнинг таъсир этувчи моддаларининг гипогликемик самараси пасайиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик ёки эмизиш ҳолларида, шунингдек мумкин бўлган ёки режалаштирилаётган ҳомиладорликда, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки дорихона ходимига маслаҳат олиш учун мурожаат қилинг.

Мезим форте 10000 ни ҳомиладор аёлларда қўллаш юзасидан етарли тажриба йўқ. Ҳомиладорлик, ҳомилани она қорнида ривожланиш, туғруқлар ва постнатал ривожланишга оид ҳайвонларда олинган экспериментал маълумотлар етарли эмас. Препаратни одамда қўллаш учун мумкин бўлган хавф мавжудлиги аниқланмаган. Ҳомиладорлик ёки эмизиш ҳолларида Мезимфорте 10000 ни, даволовчи шифокор бу мутлоқ зарур деб қарор қилган ҳоллардан ташқари ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Мезим форте 10000 транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди ёки жуда оз таъсир қилади.

Мезим® 10000 препаратида лактоза сақланади

Агар Сизда бирон бир қанд турларини ўзлаштираолмаслик ҳоллари бўлса, Мезим10000 ни фақат шифокор маслаҳатидан кейин қабул қилинг.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ушбу дори препаратини ташқи картон ўрамида ва этикеткасида “годен до” сўзлардан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатиш мумкин эмас. Яроқлилик муддатининг тугаш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳеч қандай дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташламанг. Сизга керак бўлмаган дори препаратини қандай утилизация қилиш кераклиги ҳақида дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Мезим форте 10000 препарати қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

Мезим форте 10000 деярли ясси юзали ва четлари кесилган, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Улар блистерга жойлашган ва илова-варақа билан бирга картон қутига жойланган.

Оригинал ўрамда 10, 20 ёки 50 таблетка.

Сотувда ҳамма ўлчамли ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

Ушбу дори воситаси рецептсиз берилади.

36 ой.

Берлин-Хеми АГ, Глиникер Вег 125, Германия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Pankreatin: 153.5 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
20
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Biologik
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mezim 10000 kapsulalar №20 (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Mezim 10000 kapsulalar №20 (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Mezim 10000 kapsulalar №20 (shisha) ning asosiy faol moddasi Pankreatin hisoblanadi.