Facebook Pixel Code

MR Boralgin eritmasi D / in. 5 ml №5 (ampulalar)


Uchun ko‘rsatma MR Boralgin eritmasi D / in. 5 ml №5 (ampulalar)

5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: метамизол натрий - 2500 мг, питофенон гидрохлориди - 10 мг, фенпивериний бромиди - 0,1 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий метабисульфити, инъекция учун сув.

Инъекция учун эритма.

Анальгетик-антипиретик. АТХ коди: N02BB52.

Мажмуавий препарат, унинг таркибига: метамизол натрий, (анальгин), питофенон гидрохлориди ва фенпивериний бромиди киради.

Метамизол натрий пиразалон ҳосиласи, нонаркотик анальгетик. Простагландинлар синтезини сусайтириши билан боғлиқ бўлган оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирларга эга.

Питофенон гидрохлориди папаверин тури миотроп спазмалитик воситаси бўлиб, тўғридан-тўғри ички аъзоларнинг силиқ мушакларига миотроп таъсир кўрсатади ва уни бўшашишини чақиради.

Фенпивериний бромиди М-холинблокловчи восита бўлиб, М-холиноблокловчи таъсири ҳисобига силлиқ мушакларга қўшимча бўшаштирувчи таъсир кўрсатади.

Препаратнинг учта компонентини қўшилиши, уларнинг фармалогик таъсирини ўзаро кучайишига олиб келади, бунинг натижасида оғриқларни енгиллашиши, силиқ мушакларни бўшашиши ва тана ҳароратини пасайиши кузатилади.

Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларини спазмларидаги оғриқ синдроми, шу жумладан: жигар, буйрак санчиқлари, ўт-сафро йўлларининг дискинезияси, альгодисменорея.

Невралгия, артральгия, ишиалгия, миалгияларни қисқа муддатли симптоматик даволаш.

Жарроҳлик ва диагностик аралашувлардан кейинги оғриқларни камайтириш учун ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Препаратни вена ичига (в/и) (жуда секин!) ёки мушак ичига (м/и) юборилади.

Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар учун бир марталик доза 2-5 мл ни, суткалик доза - 10 мл гача ни ташкил қилади.

Болалар ва чақалоқлар учун суткалик доза тана вазнини ҳисобга олиб белгиланади.

Вена ичига юбориш:

  • 3-11 ойлик 5-8 кг вазнли эмизикли чақалоқларда - қўлланмайди;
  • 1-2 ёшли 9-15 кг вазнли болаларга - 0,1-0,2 мл;
  • 3-4 ёшли 16-23 кг вазнли болаларга - 0,2-0,3 мл;
  • 5-7 ёшли 24-30 кг вазнли болаларга - 0,3-0,4 мл;
  • 8-12 ёшли 31-45 кг вазнли болаларга - 0,5-0,6 мл;
  • 12-15 ёшли 46-53 кг вазнли болаларга - 0,8-1,0 мл.

Мушак ичига юбориш:

  • 3-11 ойлик 5-8 кг вазнли чақалоқларга - 0,1-0,2 мл;
  • 1-2 ёшли 9-15 кг вазнли болаларга - 0,2-0,3 мл;
  • 3-4 ёшли 16-23 кг вазнли болаларга - 0,3-0,4 мл;
  • 5-7 ёшли 24-30 кг вазнли болаларга - 0,4-0,5 мл;
  • 8-12 ёшли 31-45 кг вазнли болаларга - 0,6-0,7 мл;
  • 12-15 ёшли 46-53 кг вазнли болаларга - 0,8-1,0 мл.

В/и аста-секин минутига 1 мл тезликда, артериал босимни, юрак қисқаришлари ва нафас тез-тезлигини назорати остида юборилади.

Бемор бунда ётган ҳолатда бўлиши лозим.

Препарат терапевтик дозаларда яхши ўзлаштирилади. Баъзида аллергик реакциялар: тери тошмаси, Квинке шиши, жуда кам ҳолларда - анафилактик шок кузатилиши мумкин.

Бош айланиши, тахикардия, артериал босимни пасайиши кузатилиши мумкин. Якка ҳолларда - бош оғриғи, оғизни қуриши, эпигастрал соҳада ачишиш.

Препарат узоқ муддат қўлланганида суяк кўмигини шикастланиши (агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения) юз бериши мумкин. Пациентни бронхоспазмга мойиллиги бўлганида препарат хуружларни қўзғатиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда: тер ажралиб чиқишини камайиши, аккомодациянинг парези, сийишни қийинлашиши, хавфли экссудатив эритема, (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз, (Лайелл синдроми) кузатилади.

Маҳаллий реакциялар: мушак ичига юборилганида юбориш жойида инфильтрат кузатилиши мумкин.

  • пиразолон ҳосилаларига ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • турғун ва нотурғун стенокардия, декомпенсация босқичидаги сурункали юрак етишмовчилиги, буйрак ёки жигар функциясининг яққол бузилишлари;
  • глюкозо-6-фосфатдегидрогенеза танқислиги; глаукома, простата безининг гиперплазияси, меъда-ичак йўлларининг обструкцияси; мегаколон, қон тизими касалликлари, коллаптоид ҳолатлар;
  • ҳомиладорлик (биринчи 3 ойлиги ва охирги 6 ҳафта);
  • лактация даври, илк болалик ёшида (1 ёшгача ёки тана вазни 9 кг дан кам бўлганларга вена ичига, 3 ойликкача ёки тана вазни 5 кг дан кам бўлганларга мушак ичига юбориш) қўллаш мумкин эмас.

Препаратни бошқа нонаркотик анальгетиклар билан бир вақтда қўллаш, токсик самараларни ўзаро кучайишига олиб келиши мумкин.

Трициклик антидепрессантлар, ичга қабул қилинадиган ҳомилага қарши препаратлар, аллопуринол метамизол натрийнинг жигардаги метаболизмини бузади ва унинг заҳарлилигини оширади.

Барбитуратлар, фенилбутазон ва жигарни микросомал ферментларининг бошқа индукторлари метамизол натрийнинг таъсирини сусайтиради.

Препаратни ва циклоспоринни бир вақтда қўлланганда, циклоспориннинг қондаги миқдори пасаяди.

Седатив воситалар ва транквилизаторлар препаратнинг оғриқ қолдирувчи самарасини кучайтиради.

Препаратни хлорпромазин ва фенотиазиннинг ҳосилалари билан биргаликда қўллаш оғир гипертермия чақириши мумкин.

Жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилишлари, гипотонияга, бронхоспазмга мойиллиги, нонаркотик анальгетикларга ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан ва шифокор кузатуви остида қўллаш лозим.

Препарат билан даволаниш даврида алкогол қабул қилиш мумкин эмас.

2 мл ва ундан ортиқ эритмани юборишда ўзига хос эҳтиёткорлик (артериал босимни кескин тушиб кетиши хавфи туфайли) талаб қилинади.

Препаратнинг катта дозалари қўлланилганида ёки уни узоқ вақт қўлланганида қон манзарасини ва жигар ҳолатини назорат қилиш керак.

Препаратни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга фақат шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўллаш лозим. Метамизолнинг метаболитлари сийдикни қизил рангга бўяши мумкин.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа жисмоний ва руҳий реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Симптомлари: қусиш, кўнгил айниши, оғизни қуриши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, эпигастрал соҳада оғриқ, артериал гипотония, жигар ва буйрак функциясини бузилиши, тиришишлар.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, симптоматик даволаш.

5 мл дан инъекция учун эритма. 5 ампуладан контур-уяли ўрамларда. Контур-уяли ўрамлар картон пеналга жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган тумани, Боғишамол ҚФЙ, Шербулоқ кўчаси 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Barcha turdagi in`ektsiya
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

MR Boralgin eritmasi D / in. 5 ml №5 (ampulalar) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

MR Boralgin eritmasi D / in. 5 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

MR Boralgin eritmasi D / in. 5 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Merrymed Farm hisoblanadi.