Facebook Pixel Code

Oltar tabletkalari 2 mg №30 (1 blister)

dagi narxlar
dan 58000 so'm gacha 75000 so'm
Retsept bo'yicha
91 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Oltar tabletkalari 2 mg №30 (1 blister)

Препаратни таъсир этувчи моддаси глимепирид ҳисобланади. Бир таблеткада 3 мг глимепирид сақланади.

Бошқа компонентлар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, гликолят крахмалини натрийли тузи (А тури), повидон К30, полисорбат 80, тальк, магний стеарати, темир (II) оксиди (Е172) бўёвчи сифатида.

Олтар 3 мг препаратини ташқи кўриниши ва ўрам ичидаги

Олтар 3 мг бу сариқ рангли, капсуласимон шаклл, четлари қия, бир томонида бўлиш учун ўйиқчаси бўлган қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Олтар препаратининг шунингдек 1 мг, 2 мг, 4 мг ва 6 мг дозалари мавжуд.

Олтар ПВХ/ПВДХ/алюминийли блистерларда ишлаб чиқарилади, уларда 30 таблетка сақланади.

Сотувда ўрамнинг ҳамма ўлчамлари ҳам бўлмаслиги мумкин.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Олтар 3 мг препаратида таъсир этувчи модда: глимепирид сақланади.

Олтар 3 мг препарати бу қонда қанднинг миқдорини пасайтириш учун дори препаратидир (ичга қабул учун диабетга қарши препарат).

Олтар 3 мг катталарда парҳез, жисмоний юклама ва вазнни камайтириш етарли бўлмаган ҳолларда диабетнинг маълум шакли (қандли диабетнинг 2 типи) ни даволаш учун қўлланади.

Олтар 3 мг ни қабул қилиш мумкин эмас:

глимепиридга, худди шу гуруҳдаги бошқа дори препаратларига (сульфонилмочевина ва сульфониламидлар) ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларидан биронтасига нисбатан аллергия бўлганида (6-бўлимда кўрсатилган);

Сизда инсулинга қарам қандли диабет (1 тип) бўлганида;

организмда кислоталарни миқдори ошганида (кетоацидоз);

қонда қанднинг аҳамиятли ошиши натижасидаги уйқучанликда ва ҳушни йўқотишда (диабетик прекома ёки кома);

буйрак ёки жигар фаолиятини оғир бузилишларида. Буйрак ва жигар фаолиятини оғир бузилишларида инсулинга ўтиш талаб қилинади.

Агар Сизда юқорида санаб ўтилган ҳолатлардан биронтаси бўлса, ушбу препаратни қабул қилиш мумкин эмас. Агар Сизнинг ишончингиз комил бўлмаса, Олтар 3 мг ни қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокор билан ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашишингиз лозим.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Олтар 3 мг препаратини қабул қилишдан аввал маслаҳат учун шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Қонда қанд миқдорини нормаллаштириш учун шифокор буюрган даволаш режасига риоя қилиш керак. Бу таблеткаларни мунтазам қабул қилишдан ташқари, Сизга парҳезга риоя қилиш, жисмоний машқларни бажариш ва зарур бўлганида тана вазнини камайтириш кераклигини билдиради. Шунингдек даволовчи шифокор ёзиб берганига мувофиқ равишда қонда қанд миқдорини мунтазам назорат қилиш (ва сийдикда ҳам) керак.

Глюкозо-6-фосфат дегидрогеназа ферменти бўлмаган пациентларда гемоглобин даражасини пасайиши ва эритроцитларни парчаланиши (гемолитик анемия) юз бериши мумкин.

Лаборатория таҳлиллари

Глимепирид билан даволаш вақтида қонда қанд миқдорини мунтазам назоратини амалга ошириш керак. Даволовчи шифокор шунингдек қон ҳужайраларини назорат қилиш учун қон ва жигар фаолиятини таҳлилларини ўтказишни буюриши мумкин.

Гипогликемия тўғрисида муҳим маълумотлар (қонда қанд миқдорини паст даражаси)

Даволашнинг биринчи бир нечта ҳафтасида қонда қанд миқдорини пасайиш хавфи (гипогликемия) ошиши мумкин, шу сабабли шифокорнинг синчков кузатуви ҳаётий муҳим ҳисобланади.

Гипогликемияни пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин бўлган омиллар:

Қонда қанд миқдори пасайиши мумкин, агар:

  • сиз овқатни мунтазам қабул қилмасангиз ёки уларни умуман қабул қилишни ўтказиб юборсангиз;
  • сиз рўза тутсангиз;
  • сиз етарлича овқатланмасангиз;
  • сиз парҳезингизга ўзгартиришлар киритсангиз;
  • сиз углеводларни қабул қилишни мувофиқ равишда оширмасдан жисмоний фаоллик ҳажмини оширсангиз;
  • сиз спиртни, айниқса овқатни қабул қилишни ўтказиб юбориб истеъмол қилсангиз;
  • сиз бошқа препаратларни ёки табиий воситаларни бир вақтда қабул қилаётган бўлсангиз;
  • сиз глимепиридни юқори дозасини қабул қилаётган бўлсангиз;
  • сизда гормонал бузилишлар бўлса (қалқонсимон бези, гипофиз ёки буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини бузилишлари);
  • сизда буйрак фаолиятини пасайиши бўлса;
  • сизда жигар фаолиятини яққол пасайиши бўлса;
  • сиз даволовчи шифокорингизни ёки ушбу иловаварақада келтирилган йўриқномага риоя қилмасангиз.

Ушбу хавф омиллари бўлганида, улар ҳақида даволовчи шифокорга хабар бериш лозим, чунки у глимепирид дозасига тузатиш киритиши ёки зарурати бўлганида даволаш режасини ўзгартириш мақсадида қайта кўриб чиқиши керак.

Гипогликемия белгилари

Қонда қанд миқдори паст бўлганида (гипогликемия) қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:

бош оғриғи, очлик ҳисси, ҳолдан тойиш, кўнгил айниши, қусиш, толиқиш, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, безовталик, тажоввузкорлик, диққатни жамлашни бузилиши, диққатни ва реакция вақтини ўзгариши, депрессия, онгни чалкашиши, нутқ ва кўриш бузилишлари, афазия, қалтираш, парез, сенсор бузилишлар, бош айланиши ва ожизлик.

Шунингдек қуйидаги симптомлар: терлаш, терини намланиши, безовталик, тахикардия, артериал қон босимини ошиши, юрак уриши, тўсатдан кўкракда кучли оғриқ бўлиб, улар атрофдаги соҳаларга тарқалиши (стенокардия) ва юрак ритмини бузилиши пайдо бўлиши мумкин. Қонда қанд миқдорини давомли тушишишда онгни яққол чалкашиши (делирий), келиб чиқиши бош мияга боғлиқ бўлган тиришишлар, ўз-ўзини назорат қилишни йўқотиш, юзаки нафас ва брадикардия, шунингдек ҳушни йўқотиш ривожланиши мумкин.

Қонда қанд миқдорини оғир пасайишини клиник манзараси инсультдаги ҳолатни эслатади.

Қонда қанд миқдорини пасайиш белгилари бўлмаслиги, камроқ ифодаланган ёки жуда секин ривожланиши мумкин. Сиз қонда қанд миқдорини тушишини вақтида сезмаслигингиз мумкин. Бу айрим дори препаратларни қўллаётган (масалан, марказий нерв тизимига таъсир қиладиган ва бета-блокаторлар) кекса пациентларда алоҳида ўрин тутади. Бу шунингдек эндокрин тизими томонидан айрим бузилишлар бўлганида (масалан, қалқонсимон бези фаолиятини айрим бузилишлари ва гипофизни олдинги бўлагини ёки буйрак усти бези пўстлоғини етишмовчилиги) ҳам алоҳида ўрин тутиши мумкин. Жигар фаолиятини бузилиши тескари регуляцияга таъсир қилиши мумкин.

Стресс ҳолатларда (масалан, аварияларда, шошилинч операцияларда тана ҳароратини ошиши билан бўлган инфекцион касалликларида ва бошқаларда) инсулинга вақтинчалик ўтишга кўрсатма бўлиши мумкин.

Гипогликемияни даволаш

Кўпчилик ҳолларда қонда қанд миқдорини пасайиш белгилари қанднинг айрим турларини масалан, глюкозани, қанд бўлагини, ширин шарбатни, ширин чойни қабул қилинганда жуда тез йўқолади. Шунинг учун Сизни ёнингизда ҳар доим қандни биронта тури бўлиши керак (глюкоза, қанд бўлаги). Ширин таъм берувчиларни самарасиз эканлигини ёдда тутинг. Агар қандни қабул қилиш ёрдам бермаса ёки симптомлар яна пайдо бўлса, даволовчи шифокорга ёки яқинда жойлашган касалхонага мурожаат қилиш лозим.

Гипергликемия (қонда қанд миқдорини ошиши) тўғрисида муҳим маълумот

Гипергликемия белгилари

Қонда қандни юқори миқдори белгилари (гипергликемия - агар глимепирид қонда қандни етарли даражада камайишига олиб келмаган бўлса, агар Сиз даволовчи шифокор буюрган даволаш режасига риоя қилмасангиз, шунингдек алоҳида стресс ҳолатларида пайдо бўлиши мумкин), ўз ичига чанқашни, тез-тез сийишни, оғизни қуриши, терини қуруқлиги ва қичишиши, замбуруғли ёки терининг инфекцияларини бўлиши ва пасайган меҳнат қобилиятини олади. Бундай ҳолларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиши лозим.

Болалар ва ўсмирлар

Глимепиридни 18 ёшгача бўлган болаларни даволашда қўлланишга нисбатан маълумотлар чекланган. Шунинг учун бундай пациентларда препаратни қўллаш тавсия қилинмайди.

Олтар 3 мг ва бошқа дори препаратлари

Агар ҳар қандай бошқа дори воситаларини, Сиз ҳозирги вақтда, яқин ўтмишда қабул қилаётган/қўллаётган, қабул қилган/қўллаган ёки қабул қилишингиз/қўллашингиз мумкин бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар қилинг.

Ушбу препаратни самараси ва хавфсизлиги айрим дори препаратлари билан бирга қабул қилинишига боғлиқ бўлиши мумкин. Ўз навбатида Олтар 3 мг ни бир вақтда қабул қилиш бошқа дори препаратларини хусусиятига таъсир қилиши мумкин.

Қуйидаги дори препаратларини қабул қилинганда глимеперидни қандни пасайтирувчи таъсирини кучайиши ва қонда қанд миқдорини пасайиш белгилари пайдо бўлиши мумкин:

  • диабетда даволаш учун бошқа препаратлар, шу жумладан инсулин, метформин;
  • антибиотиклар (масалан, хлорамфеникол, хинолон, тетрациклинлар, сульфонамидлар, кларитромицин);
  • оғриқ қолдирувчи ёки ревматизмга қарши препаратлар (пиразолон ҳосилалари, масалан, фенилбутазон, азапропазон, оксифенбутазон);
  • оғриқ қолдирувчи (салицилатлар);
  • туберкулёзда даволаш учун препаратлар (пара-аминосалицилат кислотаси);
  • мушак ўсишини рағбатлантириш учун препаратлар (анаболик воситалар ва эркак жинсий гормонлари);
  • қон ивишини ингибиция қилувчи препаратлар (кумарин);
  • замбуруғли инфекцияларда даволаш учун препаратлар (миконазол, флуконазол);
  • артериал қон босими ёки юрак қисқаришлари сонини камайтирувчи препаратлар (ААФ ингибиторлари, симпатолитиклар);
  • кайфиятни яхшилаш учун препаратлар/антидепрессантлар (флуоксетин, МАО ингибиторлари);
  • иштаҳани пасайтириш учун препаратлар (фенфлурамин);
  • юрак ритмини бузилишини назорат қилиш учун аритмияга қарши восита (дизопирамид);
  • қонда ошган ёғ даражасини камайтириш учун препаратлар (фибратлар);
  • хавфли ўсмаларда даволаш учун айрим препаратлар (цикло-, тро ва ифосфамидлар);
  • аллергияда даволаш учун препаратлар (тритоквалин);
  • қон айланишини яхшилаш учун препаратларни (пентоксифиллин) юқори дозада инфузия қилиш;
  • подаграда даволаш учун препаратлар (пробенецид, аллопуринол, сульфинпиразон).

Қуйидаги дори препаратларини қабул қилинганда глимепиридни қандни туширувчи таъсирини сусайиши ва қонда қанд миқдорини ошиши юз бериши мумкин.

  • аёллар жинсий гормонлари (эстрогенлар ва прогестагенлар);
  • сийдик ҳайдовчи препаратлар (салуретиклар, тиазид диуретиклар);
  • қалқонсимон бези гормонлари;
  • яллиғланишга қарши препаратлар (глюкокортикоидлар);
  • тиришиларда ва шизофренияда даволаш учун препаратлар, (фенитоин, фенотиазин ҳосилалари, хлорпромазин);
  • гипотензив воситалар (диазоксид);
  • туберкулёзни даволаш учун препаратлар (рифампицин);
  • қонда қанд миқдори паст бўлганда даволаш учун препаратлар (глюкагон);
  • ухлатувчи воситалар (барбитуратлар);
  • айрим кўз касалликларини даволаш учун препаратлар (ацетазоламид);
  • юрак қисқаришларини кучайтириш учун препаратлар (адреналин, симпатомиметиклар);
  • қонда ошган ёғ (никотин кислотасини ҳосилалари) даражасини пасайтирувчи препаратлар;
  • сурги дори препаратларини узоқ вақт қўллаш.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини даволаш учун препаратлар (Н2-рецепторларининг антагонистлари) ёки гипотензив препаратлар (бета-блокаторлар, клонидин, гуанетидин ва резерпин) глимепиридни қанд даражасини пасайтирувчи таъсирини ҳам кучайтириши, ҳам сусайтириши мумкин.

Марказий нерв тизимига таъсир этувчи дори препаратлари (бета-блокаторлар, кломидин, гуанетидин ёки резерпин) қонда қандни пасайиши белгиларини ниқоблаши ёки тўлиқ бостириши мумкин.

Глимепирид антикоагулянтларни (кумарин ҳосилаларини) таъсирини ҳам кучайтириши, ҳам сусайтириши мумкин.

Бошқа дори препаратларини қабул қилишни бошлашдан аввал даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Олтар 3 мг препаратини овқат, ичимлик ва алкоголь билан қабул қилиш

Алкоголь айтиб бўлмайдиган тарзда Олтар 3 мг ни қонда қанд миқдорини пасайтириш таъсирини кучайтириши ҳам, сусайтириши ҳам мумкин.

Ушбу дори препаратини ҳар доим даволовчи шифокорнинг тавсиясига мувофиқ қатъий қўллаш керак. Агар Сизда шубҳа бўлса, у ҳолда даволовчи шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.

Дозалаш

Дозани шифокор қон ва сийдикда қандни даражасига кўра аниқлайди.

Ташқи омилларни ўзгаришида (масалан, тана вазнини камайиши ҳаёт тарзини ўзгариши, стресс) ёки касалликни яққоллигини камайишида глимепирид дозасини ўзгартириш талаб қилиниши мумкин.

Глимепириднинг катталар учун тавсия қилинадиган бошланғич дозаси суткада 1 мг (Олтар 3 мг препаратини қўллаганда, бундай дозани олиб бўлмайди). Қонда қандни яхши назоратига эришилганда бу дозани самарани бир маромда ушлаб туриш учун қўллаш лозим.

Агар дорининг суткалик дозасини метаболизмни кўрсаткичлари асосида ошириш зарур бўлса, у ҳолда уни босқичма-босқич тарзда суткада 2, 3 ёки 4 таблеткадан тахминан 1-2 ҳафталик интервал билан ошириш лозим.

Олтар 3 мг препаратини суткада 4 мгдан кўпни ташкил қиладиган дозаси фақат айрим ҳолларда яхши натижаларни беради.

Максимал тавсия қилинадиган доза суткада Олтар 3 мг препаратини 2 таблеткасини ташкил қилади (6 мг глимепиридга мос келади).

Глимепирид ва метформин ёки глимепирид ва инсулин билан мажмуавий даволашни бошлаш мумкин. Бундай ҳолларда даволовчи шифокор шахсан Сиз учун зарур бўлган глимепирид, метформин ёки инсулинни дозасини аниқлаши керак.

Глимепиридни сув билан ичган ҳолда (камида ярим стакан) ютиб қабул қилинади. Одатда суткалик дозани ҳаммасини бевосита яхшилаб нонушта қилишдан олдин ва қилиш вақтида қўлланади. Нонушта қилинмаганда препаратни даволовчи шифокор ёзиб берганига мувофиқ қўлланг. Глимепирид билан даволаш вақтида овқатни ҳеч бир қабулини ўтказиб юбормаслик муҳим.

Агар Сизга Олтар 3 мг ни таъсири ҳаддан зиёд кучли ёки етарли даражада кучли эмасдек намоён бўлаётгандек туюлса, бу ҳақда даволовчи шифокорга ёки дорихона ходимига хабар қилинг.

Олтар 3 мг препаратини керагидан кўп қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз глимепиридни ҳаддан зиёд кўп ёки уни қўшимча миқдорида қабул қилган бўлсангиз, қонда қандни пасайиш хавфи (гипогликемия белгилари, 2-бўлимга қаранг) пайдо бўлиши мумкин, шу сабабли дарҳол етарли миқдорда қандни (масалан, унчалик катта бўлмаган миқдорда глюкоза бўлагини, қанд бўлагини, ширин шарбатни ёки ширин чойни) қабул қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Ушбу чораларни агар кимдир, масалан бола тасодифан қабул қилган бўлса қўлланиши керак. Ҳушни йўқотган шахсларга овқат ёки ичимликларни бериш мумкин эмас.

Қонда қанд миқдори пасайган ҳолат бир қанча вақт сақланиши мумкин, шу сабабли пациентни, унинг ҳолати хавф туғдирмагунига қадар синчков кузатиш жуда муҳим. Шунингдек эҳтиёткорлик чоралари сифатида госпитилизацияга зарурат пайдо бўлиши мумкин. Ҳушни йўқотиш ва оғир неврологик бузилишлар билан бирга кечадиган қонда қанд миқдорини пасайишини оғир ҳоллари ёрдам ва госпитализацияни талаб қиладиган фавқулотда ҳолат ҳисобланади. Шок ҳолатларида шифокорни чақириш кераклигидан олдиндан хабардор бўлган одам доимо бўлиши керак.

Агар Сиз Олтар 3 мг препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз препаратни қўллашни унутган бўлсангиз, ўтказиб юборилган дозани қўлламанг, кейинги дозани ўз вақтида қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани тўлдириш учун икки баробар дозани қўлламанг.

Агар Сиз Олтар 3 мг препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Агар Сиз даволашни узсангиз ёки тўхтатсангиз, қонда қанд миқдорини пасайтириш бўйича кутилган самарага эришилмаслигини ва касаллик билан боғлиқ ҳолат яна ёмонлашишини тушунишингиз керак. Ҳар қандай ўзгаришларга зарурат бўлганида, олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш принципиал муҳим ҳисобланади.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Ҳамма дори препаратлари каби, улар ҳаммада ҳам пайдо бўлмасада, ушбу препарат ҳам ножўя таъсирларни чақириши мумкин.

Олтар 3 мг нинг ножўя таъсирларини кўпчилиги дозага боғлиқ ва уни камайтирилганда ёки препарат бекор қилинганда улар йўқолади.

Ножўя таъсирлар кўпинча даволашни бошида пайдо бўлади.

Қуйидаги симптомлардан биронтаси пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим:

Кам ҳолларда пайдо бўладиган ножўя таъсирлар (1000 пациентдан 1 да кузатилиши мумкин)

Оғир гипогликемия, хушни йўқотиш, тиришишлар ёки кома билан кечадиган (2-бўлим- огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чораларига қаранг).

Жуда кам ҳолларда пайдо бўладиган ножўя таъсирлар (1000 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин). Жигар фаолиятини бузилиши, шу жумладан терини ва кўз оқини (склера) сарғайиши (сариқлик), сафро чиқарилишини бузилиши (холестаз), жигарни яллиғланиши (гепатит) ёки жигар етишмовчилиги. Аллергик реакциялар (шу жумладан кўпинча тери тошмаси билан кечадиган қон томирларини яллиғланиши), улар нафасни қийинлашиши, артериал қон босимини пасайиши ва баъзида шок ҳолатини ривожланиши билан кечадиган оғир реакцияларга ўтиши мумкин.

Ножўя таъсирларини тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга асосан баҳолаш мумкин эмас.

Тери қопламларини қичиши, тошма, эшакеми ва қуёш нурларига юқори сезувчанлик каби аллергик реакциялар (ўта юқори сезувчанлик). Айрим енгил аллергик реакциялар оғир реакцияларга ўтиши мумкин.

Бошқа бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари:

Кам ҳолларда пайдо бўладиган (1000 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин)

Ушбу препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин одатда пациент ҳолатини яхшиланиши юз беради.

Жуда кам ҳолларда пайдо бўладиган ножўя таъсирлар (1000 пациентдан 1 нафарида кузатилиши мумкин)

Ўзини ёмон ҳис қилиш, диарея, қоринни тўлиб кетиш ва дам бўлиш ҳисси, шунингдек дискомфорт ва оғриқ

Қонда натрий миқдорини камайиши (қон тахлили натижалари бўйича)

Номаълум (мавжуд маълумотларга асосан тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас)

Сульфонилмочевина ҳосилаларига, сульфонамидларга ёки унга яқин дори препаратларига нисбатан аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Даволаниш бошида кўришни бузилиши мумкин. Бу қонда қанд миқдорини ўзгариши сабабли юз беради ва тезда ўтиб кетади.

Қонда жигар ферментларини даражасини ошиши

Қон ҳужайралари сонини камайиши: тромбоцитлар миқдорини 10000/мкг дан камайиши ва тромбоцитоник пурпура.

Биронта ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокорга ёки дорихона ходимига хабар қилинг. Бу ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаганларга ҳам тегишли.

Шунингдек Сиз ножўя таъсирлари тўғрисида бевосита Ўзбекистондаги “Берлин-Хеми/Менарини” Компаниясининг Ваколатхонасига қуйидаги манзил: Тошкент ш., 100015, Афросиёб кўч. 12 (бизнес-марказ) бўйича хабар қилишингиз мумкин.

Ножўя таъсирлар тўғрисида хабар қилиб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумотларни тўпланишига ёрдам беришингиз мумкин.

Ҳомиладорлик, эмизиш ва бола туғиш қобилияти

Ҳомиладорлик ёки эмизиш ҳолларида, шунингдек ҳомиладорлик бўлиши мумкин бўлган ёки режалаштирилган ҳомиладорликда ушбу препаратни қабул қилишдан олдин маслаҳат учун даволовчи шифокорга мурожаат қилинг.

Ҳомиладорлик вақтида Олтар 3 мг ни буюриш мумкин эмас. Ҳомиладорликни режалаштирилганда даволовчи шифокор билан даволаш режасини мухокама қилиш керак. Агар глимепиридни қўллаш даврида ҳомиладорлик бошланса, дарҳол бу ҳақда даволовчи шифокорга хабар қилиш керак.

Олтар 3 мг кўкрак сутига ўтиши мумкин. Олтар 3 мг ни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Ҳар қандай дори препаратларини қабул қилишдан олдин шифокор ёки дорихона ходими билан маслахатлашинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Қонда қанд миқдорини пасайишида (гипогликемия), ошишида (гипергликемия) ёки бундай ҳолатларда кўриш бузилишларини ривожланиши сабабли диққатни жамлаш ёки таъсирларга эътибор қилиш қобилияти бузилиши мумкин. Сиз ўзингизга ёки атрофингиздагиларга (масалан, автомобилни бошқаришда ёки механизмларга ҳизмат кўрсатишда) хавф туғдиришингиз мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Сиз автомобилни бошқариш мумкинлиги бўйича даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг агар Сизда: гипогликемияни тез-тез учраш ҳолатлари, гипогликемияни хабарчи-симптомлари бўлмаса ёки улар сезиларсиз даражада намоён бўлса.

Олтар 3 мг препаратида лактоза сақланади

Агар Сизда бирон бир қанд турларига нисбатан ўзлаштираолмаслик ҳоллари аниқланган бўлса, ушбу препаратни қўллашдан олдин бу ҳақида даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Дори воситаси болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ушбу препаратни картон қутида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатманг.

Яроқлилик муддатини тугаш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни бўлиб ҳисобланади.

2 йил. Оригинал ўрамида сақлансин.

Ҳар қандай дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташлаб юборманг. Кераксиз дори препаратини кандай утилизация қилиш тўғрисида дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилинишига ёрдам беради.

А. Менарини Мэнюфекчеринг Лоджистикс энд Сервисиз С.р.л Италия.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Glimepirid: 2 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
2 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Italiya

Ko`p so`raladigan savollar

Oltar tabletkalari 2 mg №30 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Oltar tabletkalari 2 mg №30 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Italiya.

Oltar tabletkalari 2 mg №30 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Glimepirid hisoblanadi.

Oltar tabletkalari 2 mg №30 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Menarini hisoblanadi.