Ontik yechim d/in. 2 mg/ml, 4 ml № 5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Uchun ko‘rsatma Ontik yechim d/in. 2 mg/ml, 4 ml № 5 (ampulalar)
Ҳар 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Ондансетрон гидрохлориди дигидрати 2,00 мг - Ондансетронга эквивалент.
Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, лимон кислота моногидрати, натрий цитрат дигидрати, инъекция учун сув..
Деярли кўринадиган заррачалардан холи бўлган тиниқ ва рангсиз эритма.
Инъекция учун эритма.
Кусишга қарши восита. АТХ коди: А04АА01.
Фармакодинамикаси
Ондансетрон 5НТ3 серотонин рецепторларининг селектив антагонистидир. Қусишга қарши кучли таъсир кўрсатади, таъсир механизми охиригача аниқланмаган. Химиотерапия учун қўлланадиган препаратлар ва радиологик таъсир ингичка ичакда серотонинни ажралиб чиқишини чақириши мумкин, шу билан 5НТ3-серотонин рецепторларни фаоллашиши ва адашган нервнинг афферент толаларини қўзғалиши орқали қусиш рефлексини ишга солади. Ондансетрон бу рефлексни ҳаракатга келтирувчи механизмларини блоклайди. Адашган нервнинг афферент толаларини фаоллашуви, ўз навбатида, IV қоринчанинг тубида жойлашган пострем зонасида серотонинни ажралиб чиқишини чақириши, ва шундай қилиб, марказий механизмлар орқали қусиш рефлексини ишга солиши мумкин. Цитотоксик химиотерапия ва радиотерапия қўзғатган кўнгил айниши ва қусишни бостирилиши, тахминларга кўра, марказий ва периферик нерв тизимидаги нейронларни 5НТ3-серотонин рецепторларига ондансетронни антагонистик таъсири туфайли амалга ошади. Цитотоксик даволаш ёки жарроҳлик аралашувидан сўнг кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш ва даволашда ондансетронни таъсир механизми бир хилдир.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: Парентерал юборилганидан сўнг максимал концентрацияга 10 минутдан кейин эришади.
Тақсимланиши ва метаболизми: Парентерал юборилганидан сўнг Vd 140 л ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 70-76%. Жигарда биотрансформацияга учрайди.
Чиқарилиши: Т1/2 3 соатни ташкил қилади. Юборилган дозасини 5% дан комроғи сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ондансетрон кўп марта юборилганида унинг фармакокинетик параметрлари ўзгармайди.
Айрим клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси: Ўртача оғирликдаги буйрак етишмовчилиги (КК 15-60 мл/мин) бўлган пациентларда ондансетронни умумий клиренс ҳам, Vd ҳам пасайган бўлади, бунинг натижаси бўлиб, унинг Т1/2 катта бўлмаган ва клиник жиҳатдан аҳамиятсиз ошиши ҳисобланади.
Буйраклар фаолиятини оғир даражадаги бузилиши бўлган, сурункали гемодиализдаги пациентларда ондансетроннинг фармакокинетикаси деярли ўзгармайди (тадқиқотлар гемодиализни сеанслари ўртасидаги танаффусларда ўтказилган).
CYP2D6 изоферментини бўлмаслиги (дебризохин полиморфизми) ондансетроннинг фармакокинетик параметрларига таъсир этмайди.
Кекса ёшдаги пациентларда препарат парентерал юборилганидан сўнг Т1/2 5 соатгача ошиши мумкин.
Ўсмага қарши химиотерапия ёки нур билан даволаш ўтказилганида кўнгил айниши ва қусишни олдини олиш.
Операциядан кейинги даврда кўнгил айниш ва қусишни олдини олиш ва даволаш.
Химиотерапия ва/ёки радиотерапия чақирган кўнгил айниши ва қусиш
Дозалаш тартибини танлаш ўсмаларга қарши даволашда эметогенлик даражасига қараб аниқланади.
Катталарга
Эметоген химиотерапия ва/ёки радиотерапия
Тавсия этилган доза 8 мг ни ташкил қилади, бевосита химио-ва радиотерапияни бошлашдан олдин секин вена ичига ва мушак ичига юборилади.
Юқори эметоген химиотерапия
Юқори эметоген химиотерапия олувчи пациентларга, масалан, юқори дозаларда цисплатин олувчиларга бевосита химиотерапия ўтказишдан олдин Ондасетрон 8 мг дозада бир марталик вена ичига ёки мушак ичига инъекция кўринишида буюрилиши мумкин. Ондасетронни 8 мг дан 32 мг гача дозада препаратни 50-100 мл 0,9% натрий хлорид эритмасида ёки бошқа мутаносиб инфузион эритмада эритилгандан кейин 15 минут ва ундан кўп вақт давомида фақат вена ичига инфузия йўли билан юбориш керак.
Ондасетронни юборишдаги бошқа усули 8 мг дозада бевосита химиотерапиядан олдин секин вена ичига ёки мушак ичига, кейинчалик препаратни икки инъекциясини вена ичига ёки мушак ичига 8 мг дозада 2-4 соатлик оралиқ билан ёки препаратни соатига 1 мг тезлик билан 24 соат давомидаги доимий инфузиясини қўллашни буюришдан иборат.
Юқори эметоген ўсмаларга қарши даволашни ўтказиш холларида Ондасетронни самарадорлиги дексаметазон фосфат натрийни 20 мг дозада химиотерапиядан олдин қўшимча бир марталик вена ичига юборишда кучайиши мумкин.
Ондасетроннинг перорал ёки ректал дори шакллари химиотерапия ўтказилгандан биринчи сутка ўтгандан кейин кечиктирилган ёки давом этаётган қусишни бартараф қилиш учун тавсия этилади.
Болалар ва ўсмирлар (6 ойликдан 17 ёшгача ёшдагилар)
Тана юзаси 0,6 м2 кам майдонли бўлган болаларга бошланғич дозани 5 мг/м2 вена ичига бевосита химиотерапия ўтказишдан олдин юборилади, кейинчалик ондансетронни 12 соат ўтгач ичга 2 мг дозада (сироп шаклида) қабул қилинади.
5 кун давомида даволаш курсидан кейин ондансетронни ичга 2 мг суткада 2 марта қабул қилиб даволаш давом эттирилади.
Тана юзаси 0,6 12 м2 майдонли бўлган болаларга Ондасетронни бир марталик дозада 5 мг/м2 вена ичига бевосита химиотерапия ўтказишдан олдин юборилади, кейинчалик препаратни 12 соат ўтгач ичга 4 мг дозада қабул қилинади.
Ондансетронни ичга суткада 4 мг дозада қабул қилиш яна 5 кун давомида химиотерапия курсини ўтказгандан кейин давом эттириш мумкин.
Тана юзаси 12 м2 кўп майдонли бўлган болаларга 8 мг бошланғич дозани вена ичига бевосита химиотерапия ўтказишдан олдин юборилади, кейинчалик препаратни 12 соат ўтгач ичга 8 мг дозада қабул қилинади.
Ондансетрон ичга 8 мг дозада суткада 2 марта қабул қилганда яна 5 кун давомида химиотерапия курси ўтказилгандан кейин давом эттириш мумкин.
6 ойлик ва ундан катта ёшдаги болаларга муқабил сифатида Ондасетронни вена ичига бир марта 0,15 мг/кг дозада (8 мг дан кўп эмас) бевосита химиотерапия ўтказишдан олдин юборилади. Бу дозани такрор хар 4 соатда юбориш мумкин, умумий қўшганда жами уч дозадан кўп эмас. Ондансетронни ичга 4 мг дозада суткада 2 марта қабул қилганда яна 5 кун давомида химиотерапия курси ўтказилгандан кейин давом эттириш мумкин.
Дозалар катталар учун тавсия этилгандан оширмаслиги керак.
Кекса ёшдаги пациентлар
Ондасетрон дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Буйрак функцияси бузилишлари бўлган пациентлар
Ондасетрон дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Жигар функцияси бузилишлари бўлган пациентлар
Ондансетрон клиренси аҳамиятли пасайган, ярим чиқарилиш даври ўртача ва оғир даражали жигар функцияси бузилишлари бўлган пациентларда ошган. Ондансетронни суткалик дозаси 8 мг дан ошмаслиги керак.
Спартеин/дебризохинни секин метаболизми бўлган пациентлар
Спартеин/дебризохинни секин метаболизми бўлган пациентларда ондансетронни ярим чиқарилиш даври ўзгармаган. Мадомики, бундай пациентларга Ондасетрон қайта юборилганда плазмадаги унинг концентрацияси умумий популяцияда шундайидан фарқи бўлмайди. Шунинг учун бундай пациентларга суткалик дозага тузатиш киритиш ёки ондансетронни қабул қилиш тез-тезлиги талаб қилинмайди.
Операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусиш
Катталар
Операциядан кейинги даврда кўнгил айниши ва қусишни бартараф қилиш учун наркоз юбориш вақтида Ондасетронни 4 мг дозада бир марталик мушак ичига ёки секин вена ичига инъекцияси буюрилади.
Кўнгил айниши ва қусишни даволаш учун операциядан кейинги даврда Ондасетронни бир марта 4 мг дозада мушак ичига ёки секин вена ичига юборилади.
Болалар ва ўсмирлар (1 ойликдан 17 ёшгача бўлганлар)
Кўнгил айнишини ва қусишни бартараф қилиш учун болаларда операциядан кейинги даврда, умумий анестезия остида оператив аралашувларга дучор бўлганларга Ондасетронни 0,1 мг/кг дозада (максимал 4 мг гача) вена ичига секин инъекция кўринишида наркоздан олдин, вақтида ёки кейин ёки операциядан кейин буюриш мумкин. Операциядан кейинги даврда ривожланган кўнгил айниши ва қусишни тўхтатиш учун секин вена ичига Ондасетрон инъекцияси 0,1 мг/кг дозада (максимал 4 мг гача) тавсия этилади.
Кекса ёшдаги пациентлар
Ондасетронни операциядан кейинги кўнгил айниши ва қусишни бартараф қилиш ва тўхтатиш учун кексаларда қўлланиш тажрибаси чегараланган, аммо Ондасетрон 65 ёшдан катта химиотерапия олувчи пациентларда яхши ўзлаштирилади.
МНТ томонидан: бош оғриғи; кам ҳолларда кўришни транзитор бузилиши ва бош айланиши (вена ичига тез юборилганида), ихтиёрсиз ҳаракатлар.
Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда кўкракда оғриқ, аритмиялар, брадикардия, артериал гипотензия.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзиятлар, диарея, қоринда оғриқ, қон зардобида трансаминазалар даражасини транзитор ошиши.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда бронхоспазм, ангионевротик шиш, эшакеми; айрим ҳолларда анафилактик реакциялар.
Бошқалар: исиб кетиш ҳисси ва бош ва эпигастрал соҳага кўп қон оқиб келиши.
Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.
Бирга қўлланганида эҳтиёткорликни талаб қилади:
- ферментларнинг индукторлари (барбитуратлар, карбамазепин, каризопродол, глютетимид, гризеофульвин, динитроген оксиди, папаверин, фенилбутазон, фенитоин (бошқа гидантоинлар ҳам бўлиши мумкин), примидон, рифампицин, толбутамид) билан;
- ферментларнинг ингибиторлари (аллопуринол, макролид антибиотиклар, антидепрессантлар (МАО ингибиторлари), хлорамфеникол, циметидин, эстроген сақловчи ҳомиладорликка қарши воситалар, дилтиазем, дисульфирам, вальпроат кислотаси, дивальпроат натрий, эритромицин, флуконазол, фторхинолонлар, изониазид, кетоконазол, ловастатин, метронидазол, омепразол, пропранолол, хинидин, хинин, верапамил) билан.
Ондансетрон цитохром Р 450 ферментлар тизими томонидан метаболизмга учрайди, шунинг учун бу ферментлар тизимининг индукторлари ёки ингибиторлари ондансетроннинг клиренсини ва ярим чиқарилиш даврини ўзгартирадилар. Ондансетрон алкоголь, темазепам, фуросемид, трамадол ва пропофол билан реакцияга киришмайди.
Инъекция учун эритмани суюлтириш учун қуйидаги инфузион эритмаларни ишлатиш мумкин:
- 0,9% натрий хлоридни инфузион эритмаси;
- 5% глюкозани инфузион эритмаси;
- 10% маннитни инфузион эритмаси;
- Рингерни инфузион эритмаси;
- 0,9% натрий хлорид эритмаси 0,3% калий хлорид эритмаси билан бирга;
- 5% глюкоза эритмаси 0,3% калий хлорид эритмаси билан бирга.
Ондансетронни соатига 1 мг тезлик билан вена ичига инфузия ҳолида юбориш мумкин. Қуйида санаб ўтилган препаратларни ондансетрон билан бирга 16 дан 160 мкг/мл гача концентрацияда (масалан, мувофиқ равишда 8 мг/500 мл ва 8 мг/50 мл) Y-симон катетер орқали юбориш мумкин:
- цисплатин 0,48 мг/мл гача концентрацияда (масалан, 500 мл да 240 мг) 1-8 соат давомида юборилади;
- флуороурацил 0,8 мг/мл гача концентрацияда (масалан, 3000 мл да 2,4 г ёки 500 мл да 400 мг), соатига камида 20 мл тезлик билан юборилади; флуороурацилни юқорироқ концентрациялари ондансетронни преципитациясини чақириши мумкин;
- карбоплатин 0,18-9,9 мг/мл концентрацияда (масалан, 500 мл да 90 мг ёки 100 мл да 900 мг), 10 минутдан 1 соатгача юборилади;
- этопозид 0,14-0,25 мг/мл концентрацияда (масалан, 500 мл да 72 мг 1000 мл да 250 мг гача), 0,5-1 соат давомида юборилади;
- цефтазидим сувли эритмада 0,025-2 г дозада (масалан, 2,5 мл да 250 мг ёки 10 мл да 2 г), 5 минут давомида вена ичига болюс ҳолатда юборилади;
- циклофосфамид инъекция учун сувда 0,1-1 мг дозада (100 мг га 5 мл), 5 минут давомида вена ичига болюс ҳолатида юборилади;
- дексаметазон 20 мг дозада 50-100 мл эритмада суюлтирилган 8 ёки 32 мг ондансетрон билан бирга Y-симон катетер орқали вена ичига 2-5 минут давомида секин юборилади.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ҳомиладорлик
Ондасетрон ҳайвонларда тератоген самараларни чақирмайди, бироқ ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш ҳавфсизлиги бўйича клиник маълумотлар йўқ. Агар она учун кутилган фойда ҳомила учун мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлмаса, ҳомиладорликни I-уч ойлигида ондансетронни буюриш мумкин эмас.
Эмизиш:
Ондансетрон она сутига ўтади, шунинг учун даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Болалар
3 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш бўйича ишончли маълумотлар йўқ.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Жигар шикастланганида ондансетроннинг клиренси аҳамиятли даражада пасаяди, плазмадан ярим чиқарилиш даври эса ошади. Шунинг учун бундай ҳолларда ондансетроннинг дозасини суткада 8 мг гача пасайтириш керак.
Симптомлари: ножўя таъсирини кучайиши.
Даволаш: симптоматик даволаш.
5, 10 ва 25 донадан ҳажми 4 мл бўлган шиша ампулаларда, тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда +25 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Serene Healthcare» МЧЖ ХK
Манзили: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, М. Ашрафий кўчаси, 2-берк кўча, 9-уй.
Тел.: + 99871 2910140
Ondansetron: 2 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Ontik yechim d/in. 2 mg/ml, 4 ml № 5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Ontik yechim d/in. 2 mg/ml, 4 ml № 5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ontik yechim d/in. 2 mg/ml, 4 ml № 5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Ondansetron hisoblanadi.
Ontik yechim d/in. 2 mg/ml, 4 ml № 5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Serene Healthcare hisoblanadi.